16.2. «Эндопсихика» ва «Экзопсихика» ҳақида тушунча
Юқорида таъкидлаб ўтилган илмий муаммолардан биринчиси бир шахсни бошқа одамлардан ажратиб турадиган индивидуал тузилишига эга эканлигидир. Ушбу яққол психологик муаммони ҳал қилиш шахснинг мазкур тузилишининг ички шароитларида ифодаланувчи хулқ-атворни олдиндан башорат қилиш имкониятини яратади. Мазкур масаланинг қўйилиши даставвал таълим ва тарбия эҳтиёжларидан, ташкилотчиликка оид фаолият соҳалари ва бошқа эҳтиёжлар замиридан келиб чиқади. Лекин бу масалани илмий асосда ҳал қилиш бошқа муаммони, яъни шахсни тоифаларга ажратиш (типология), унинг энг муҳим, мукаммал тузилишини аниқлаш билан боғлиқдир. Дарҳақиқат, шахс типологияси, шахсни типологик таҳлил қилишнинг энг нозик, ибратли жиҳатларини чеклаб ўтиш, у ҳақида етарли даражада тўла тасаввурга эга бўлишни хоҳласак, унинг энг умумий тасвирини умумлашган тарзда таъкидлаб ўтиш лозим.
Шахс тузилиши билан боғлиқ бўлган иккинчи масала эса бундай тузилишнинг бир қанча таркибий қисмларга ажратишни тақозо этади, бинобарин, ушбу бўлакларнинг йиғиндиси яхлит инсон шахсини вужудга келтиради. Жаҳон психологияси фанида психологлар шахсни психологик тузилишининг таркибий қисмларини турли моҳиятига асосланиб туркумларга ажратишни (классификациялашни) тавсия этмоқдалар.
Ҳозирги замон жаҳон психологиясида биологик (табиий) ва ижтимоий (социал) омил (фактор)нинг, воқеликнинг таъсири остида шаклланган инсон шахсида иккита муҳим қисм бўлганлигини тасдиқловчи назария юксак мавқени эгаллаб турибди. Мазкур назарияга биноан «ички психик» («эндопсихик» - юнонча «эндо» ички деган маънони билдиради) қисмларга ажратилади, деган ғояни илгари сурилади. Ушбу талқинга кўра «эндопсихика» шахснинг психик тузилишининг ички қисмлари сифатида психик элементлар ва функцияларнинг ўзаро боғликлиги акс эттирилади. Унинг негизида инсоннинг нерв-психологик тузилиши билан «эндопсихик» айнан бир нарса деган тушунчани тасдиқлаш ётади, гўёки у одам шахсининг ички механизмини юзага келтиради. Психик тузилишнинг «экзопсихик» қисми бўлса шахснинг ташқи муҳитига нисбатан муносабатини, шахсга қарама-қарши бўлган барча жиҳатларини, шахслараро ва объектив муносабатини белгилайди. «Эндопсихика» ўз навбатида шахснинг таъсирланиши, хотира, тафаккур, хаёл каби билиш жараёнларининг хусусиятларини, иродавий зўр бериш хислатларини, ихтиёрсиз ҳаракатларни ва шу каби фазилатларни акс эттиради. «Экзопсихика» эса ўз таркибида шахс муносабатларининг тизимини ва унинг қизиқишлари, майллари, идеаллари, маслаги, устунлик қилувчи, ҳукмрон ҳиссиётларини, эгаллаган билимларни, тажрибаларни ва шу сингариларни қамраб олади. Табиий омилга (асосга) эга бўлган «эндопсихика» биологик шарт-шароитларга боғлиқдир, аксинча, «экзопсихика» ижтимоий воқеликлар таъсири остида юзага келади, таркиб топади ва такомиллашиб боради.
Шахснинг таркиб топиши бир қатор омилларга боғлиқдеган назариянинг намояндалари бўлмиш ҳозирги замон узоқ чет эл (АҚШ, Англия, Франция, Германия, Швецария ва бошқалар) психологлари оқибат натижасида шахснинг тузилишини ўша иккита асосий омилларга, яъни биологик ва ижтимоий (социал) воқеликларнинг таъсирига боғлиқ бўлган тузилишининг мавжудлигидан манфаатдордирлар. Объект-субъект муносабатини белгилайди. «Эндопсихика» ўз навбатида шахснинг таъсирланиши, идрок, тасаввур, хотира, тафаккур, хаёл жараёнларининг хусусиятларини, иродавий зўр бериш хислатларини, ихтиёрсиз (идеомотор) ҳаракатларини ва шу каби фазилатларини акс эттиради. «Экзопсихика» эса ўз таркибига хос муносабатларининг тизимини ва унинг қизиқишлари, майллари, идеаллари, установкалари, маслаги, устунлик қилувчи, ҳукмрон ҳиссиётларини, эгалланган билимларни қамрайди.
Тараққийпарвар (гуманистик) психология фанида таъкидланганидек, шахс тузилишидаги табиий, органик жиҳатлар ва ҳолатлар унинг ижтимоий шарт-шароитларига боғлиқ таркибий қисмларидир. Шахс тузилишидаги табиий (анатомик-физиологик ва бошқа сифатлар) ва ижтимоий омиллар яхлит бирликни ташкил қилади ва улар ҳеч маҳал ихтиёрсиз равишда бир-бирига қарама-қарши қўйилишига йўл қўймаслик керак.
Шундай қилиб, илмий психология (материалистик деб аташдан сақланиш мақсадида) фанида барча категорияларга умумбашарий, умуминсоний тамойил нуқтаи назардан ёндашиш шахс тузилишида табиий (биологик) ва ижтимоий (социал) омиллар ролини тан олади, инсон шахсидаги биологик ва ижтимоий воқеликларни атиги шуларнинг негизида қарама-қарши қўйишга танқидий муносабатда бўлади.
Шахс муаммосини диалектик материализм позициясида туриб ҳимоя қилувчи собиқ совет психологияси ва бошқа тараққийпарвар йўналиш вакиллари шахснинг фаоллиги теварак-атрофдаги олам билан бўладиган ўзаро муносабат жараёнида фаолият вужудга келиши мумкин, деган таълимотга асосланади. Шахсни фаоллигининг манбаи унинг эҳтиёжлари ҳисобланиб, худди шу эҳтиёжлар одамни муайян тарзда ва маълум йўналишда ҳаракат қилишга ундайди. Худди шу боисдан эҳтиёж шахс фаоллигининг манбаи сифатида юзага келади ва унинг яққол турмуш шароитига боғлиқлигини акс эттирувчи ҳолатдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |