Бухоро давлат университети ш. Р. Баротов, Л. Я. Олимов, О. Р. Авезов



Download 4,06 Mb.
bet81/217
Sana13.11.2022
Hajmi4,06 Mb.
#865295
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   217
Bog'liq
Психология назарияси ва тарихи Дарслик

Кўникмалар
Ҳар қандай хулқ-атвор янги шароитларда ёки янги объектларга нисбатан жараёнларнинг кўчиши асосида таркиб топади. Кўчиш эса шарт-шароитлар ёки нарсаларнинг фаолият мақсадлари учун муҳим бўлган белгилари бўйича ўхшашлигига таянади.
Бу ўхшашлик англанилган ёки англанилмаган бўлиши мумкин. Фаолият қанчалик мураккаб, мақсадлар қанчалик узоқроқ вақтга мўлжалланган ҳамда улар объектларнинг қанчалик кўпроқ ўзгартирилишини талаб қиладиган бўлса, муваффақиятли кўчишни таъминлаш учун зарур бўлган оралиқ ақлий фаолияти шунчалик кенг тус касб этади. Лекин ҳар қанақа ҳолда ҳам бундай кўчиш кўникма, яъни қўйилган мақсадга мувофиқ тарзда ҳаракат усулларини танлаш ва амалга ошириш учун мавжуд билимлар ва малакалардан фойдаланиш деб ҳисоблаш мумкин.
Кўникма экстериоризация қилишни − билимларнинг жисмоний ҳаракатга мужассамлашувини тақозо этади. Унинг бошланиш нуқтаси ахборотнинг юксак даражада, яъни онгда қайта ишланишидан иборатдир. Амалий ҳаракатларнинг ана шу юксак даражадаги фаолияти натижалари билан йўналтириб турилиши эса унинг якунини ташкил этади. Масалан, маълум бир жисмнинг ҳажмини аниқлашдан иборат вазифа қўйилган, дейлик. Уни ҳал этиш учун аввало унинг геометрик жисмларининг қайси бир турига мансублигини аниқлаш лозим. Сўнгра бунақа жисмларнинг ҳажми қандай ҳисоблаб чиқилишини эсга туширмоқ керак. Шундан кейин қанақа ўлчовлар кишига кераклиги маълум бўлади. Сўнгра тегишли ўлчовларни амалга ошириш керак. Пировардида зарур ҳисоблаш жараёнларини бажариш лозим. Булардан кўриниб турибдики, билимларни кўникмаларда рўёбга чиқариш бир қатор малакалар ва жараёнларнинг ўзлаштирилган бўлишини тақозо қилади.
Шундай қилиб, «кўникма» атамаси фаолият субъектнинг ўзида мавжуд билимлар ва малакалар билан мақсадга мувофиқ бошқарилииш учун зарур психик ва амалий ҳаракатларнинг мураккаб тизими эгаллаб олинишини ифодалайди. Бу тизим вазифа билан боғлиқ билимларнинг танланишини, вазифа учун муҳим бўлган хусусиятларнинг ажратилишини, шу асосда вазифанинг бажарилишига имкон берадиган туб ўзгартиришлар тизими аниқланишини, ана шу ўзгартиришларнинг амалга оширилишини, қўйилган мақсад билан унинг натижаларини таққослаган ҳолда назорат қилиб ва шу асосда баён этилган жараён тўғрилаб борилишини ўз ичига олади.
Кўникмаларнинг таркиб топиши билимларда мужассамлашган ахборотни ва нарсадан олинадиган ахборотни қайта ишлаш жараёнларининг, ана шу ахборотни аниқлаш, уни ҳаракат билан таққослаш ва ўзаро боғлаш жараёнларининг бутун бир тизими эгалланишини билдиради.
Бу хилдаги шакллантириш, яъни кўникмаларга ўргатиш жараёни турли йўллар билан амалга оширилиши мумкинлигини қайд қилиб ўтиш зарурдир. Бу йўлларни бир-биридан фарқ қилувчи иккита ҳолатга ажратиш мумкин. Биринчи ҳолатда ўргатилаётган киши зарур билимга эга бўлади. Унинг олдига бу билимлардан мақсадга мувофиқ фойдаланиш вазифаси қўйилади ҳамда кишининг ўзи синаб кўриш ва хатоларга йўл қўйиш орқали тегишли мўлжал олган, ахборотни қайта ишлаш воситалари ва фаолият усулларини топган ҳолда унинг ечимини излайди.
Гарчи бу йўлнинг самарадорлиги паст бўлса ҳам, бугунги кунда у таълим жараёнида энг кўп қўлланиладиган йўл эканлигини қайд қиламиз. Иккинчи йўл шундан иборатки, таълим бераётган киши ўқувчининг билимларни қўллаш учун зарур бўлган психик фаолиятини бошқариб боради.
Бу ҳолда педагог ўқувчини белгилар ва жараёнларни танлаш мўлжаллари билан таништиради, қўйилган вазифаларни бажариш учун олинган ахборотларни қайта ишлаш ва ундан фойдаланиш юзасидан ўқувчининг фаолиятини уюштиради. Бу йўл ҳозир педагогик психологияда жадал тадқиқ қилинмоқда.

Download 4,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish