Бухоро давлат университети ш. Р. Баротов, Л. Я. Олимов, О. Р. Авезов



Download 4,06 Mb.
bet83/217
Sana13.11.2022
Hajmi4,06 Mb.
#865295
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   217
Bog'liq
Психология назарияси ва тарихи Дарслик

Назорат саволлари.

  1. Шахснинг малака ва одатлари қандай шаклланади?

  2. Эҳтиёжлар фаоллик манбаи сифатида қандай намоён бўлади?

  3. Эҳтиёжлар турларини санаб беринг.

  4. Инсон эҳтиёжларининг ривожланишига нималар таъсир қилади?.

  5. Қизиқишни психологик тавсифлаб беринг.

  6. Шахснинг установкаси ёки англанмаган майлларни изоҳлаб беринг.

  7. Шахснинг эътиқод ва дунёқараши қандай шаклланади ва ривожланади?

  1. Фаолиятнинг асосий турларини кўрсатинг?

  2. А.Н.Леонтьев бўйича фаолият тузилишининг моҳиятини изоҳланг?



XVI-БОБ. ШАХС


Таянч тушунчалар: шахс, биогенетик назария, социогенетик назария, шахс шаклланиши ва ривожланиши, Г.Айзенкнинг шахс типлари назарияси. Шахс назариясининг асосий концепция ва қонуниятлари. Экстраверт ва интровертлар ўртасидаги фарқлар.

16.1. Шахс ҳақида тушунча


Меҳнат туфайли ҳайвонот оламидан ажралиб чиққан ва жамиятда ривож топаётган, бошқа одамлар билан биргаликдаги фаолиятни амалга ошираётган ва улар билан муносабатга киришаётган киши секин-аста шахсга айланиб бормоқда - моддий дунёни, жамиятни ва хусусан ўзини ўрганиш ва фаол тарзда қайта ўзгартириш субъектига айланмоқда.
Одам дунёга одам бўлиб келади. Бу таъкид юзаки қарагандагина исбот талаб қилмайдиган ҳақиқат бўлиб ва такрорланавериб сийқаси чиқиб кетган ибора бўлиб туюлади. Гап шундаки, бу ўринда хусусан инсоний белгилар ва фазилатларнинг ривожлантирилиши учун табиий шарт-шароитлар пайдо бўлиши генетик жиҳатдан олдиндан белгилаб қўйилганлиги таъкидланади. Дунёга келаётган чақалоқнинг гавда тузилиши унда тик юриш учун имкониятнинг мавжудлигини тақозо этса, миясининг тузилиши ақли-хушининг ривожланиши учун имконият туғдиради, қўлларининг шакл-шамойили меҳнат қуролларидан фойдаланиш истиқболининг мавжудлигини кўрсатади ва ҳоказо. Булар билан чақалоқ ўз имкониятлари йиғиндисига биноан одам ҳар қандай ҳолатда ҳам бу хилдаги фазилатлар йигиндисининг соҳибига айлана олмайдиган ҳайвон боласидан фарқ қилади. Шундай қилиб, юқорида айтилганлар орқали чақалоқнинг инсон зотига мансублиги тасдиқланади ва бу факт индивид тушунчасида қайд этилади (бундан фарқли ўлароқ, ҳайвон боласи дунёга келиши биланоқ ва ҳаётининг охирига қадар жонзот деб юритилади). «Индивид» тушунчасида кишининг насл-насаби ҳам мужассамлашгандир. Янги туғилган чақалоқни ҳам, катта ёшдаги одамни ҳам, мутафаккирни ҳам, ақли заиф овсарни ҳам, ёввойилик босқичидаги қабиланинг вакилини ҳам, маданиятли мамлакатда яшаётган юксак билимли кишини ҳам индивид деб ҳисоблаш мумкин.
Шундай қилиб, конкрет кишини индивид деб атаганда биз жуда кўп нарсаларни айтган бўламиз. Аслини олганда, бу билан унинг потенциал равишда инсон эканлиги айтилгандир.
Унинг бундан кейинги ва ҳатто жуда ҳам умумий тарздаги таърифи фазилатларининг баён этилиши ва изоҳланишини тақозо қилади. Бундай фазилатларсиз у фақат бошқаларга ўхшамайдиган эмас, балки улар каби ҳаракат қилмайдиган, фикрламайдиган, изтироб ҳам чекмайдиган, жамият аъзоси сифатида, тарихнй жараённинг иштирокчиси сифатида ижтимоий алоқаларга жалб ҳам этилмаган реал киши эмас, балки демографик маълумотномалардаги жонсиз бирлик ҳолида қолади, холос Индивид сифатида дунёга келган киши алохида ижтимоий фазилат кашф этади, шахс бўлиб етишади. Индивид ҳали болалигидаёқ тарихан таркиб топган ижтимоий муносабатлар тизимига жалб этилади. У бу тизимни аллақачон тайёр ҳолда учраганди. Кишининг жамиятдаги бундан кейинги ривожланиши муносабатларнинг шу қадар чигалликларини вужудга келтирадики, бу ҳол уни шахс сифатида шакллантиради.
Психологияда индивид томонидан амалий фаолият ва муносабат жараёнида ҳосил қилинадиган ҳамда ижтимоий муносабатларнинг индивидга таъсир ўтказиш даражаси ва сифатини белгилайдиган тизимли тарздаги ижтимоий фазилат шахс тушунчаси билан ифода этилади.
Ижтимоий муносабатлар тизимини ўзида мужассамлаштириш субъект бўлиш деган маънони англатади. Катта ёшдаги кишилар билан ўзаро муносабатларга жалб этилган бола даставвал улар фаоллиги объекти тарзида, лекин унта катта ёшдагилар унинг ривожланишидаги етакчи омил сифатида тавсия қиладиган ўша фаолият таркибини эгаллаган, масалан, таълим олган ҳолда иш кўради, ўз навбатида ана шу ўзаро муносабатларнинг субъектига айланади.
Ижтимоий муносабатлар улар субъектининг аллақандай ташқи моҳияти эмас, балки индивиднинг ижтимоий фазилати тарзидаги шахснинг бир қисми, йўналиши, жиҳати сифатида намоён бўлади.
Агар бошқа барча жонли мавжудотлардан фарқли ўлароқ, инсон насл-насабининг моҳияти барча ижтимоий муносабатлар мажмуидан иборат бўлса, у ҳолда ҳар бир конкрет кишининг моҳияти, яъни шахс тарзидаги алоҳида индивидга хос абстракт субъект сифатида у жалб этиладиган конкрет ижтимоий боғланишлар ва муносабатлар мажмуасини ташкил этади. Улар, ўша боғланишлар ва муносабатлар, ундан ташқаридадир, яъни ижтимоий ҳаётдадир ва шунинг учун ҳам шахссиз, ҳам объективдир (қул қулдорга батамом қарамдир) ва шу билан бирга улар шахс сифатида унинг ичкарисида, унинг ўзида мужассамдир ва шунга кўра субъективдир (у қулдорни ёмон кўради, унга итоат қилади ёки унга қарши исён кўтаради, умуман унга нисбатан муносабат билдиради, у билан ижтимоий жиҳатдан тақозо этиладиган алокалар ўрнатади).
«Индивид» ва «шахс» тушунчаларининг ўхшашлиги эмас, балки бирлиги ҳақидаги фикр қуйидагича тарзда ўртага қўйилиши мумкин бўлган саволга жавоб берилишини тақозо қилади: шахс бўлиб ҳисобланмаган индивиднинг мавжуд бўлиши ёки аксинча индивиднинг конкрет соҳиби сифатида ундан ташқарида ва усиз мавжуд бўлиш факти кўрсатилиши мумкинми? Тахминий тарзда фикр юритилган тақдирда униси ҳам ва буниси ҳам бўлиши мумкин. Агар кишилик жамиятидан ташқарида вояга етган индивидни ҳаёлан тасаввур қилинадиган бўлса, бу ҳолда у биринчи бор одамларга дуч келиб, биологик жонзотга хос индивидуал хусусиятлардан бўлак ҳеч қандай, юқорида айтилганидек, келиб чиқиши жиҳатидан ҳамиша ижтимоий-тарихий ҳарактер касб этадиган шахсий фазилатларга эга эканлигини намоён қила олмайди балки теварак-атрофдаги одамлар мабодо уни биргаликдаги фаолият ва муносабат жараёнига «торта олишган» тақдирда уларнинг пайдо бўлиши учун зарур табиий шарт-шароитларгагина эга бўлади. Ҳайвонлар орасида тарбияланган болалар тажрибасини ўрганиш бу вазифани амалга оширишнинг ғоят даражада мураккаблигидан далолат беради. Қаршимизда ҳали шахс сифатида камолатгаэришмаган индивид бўлади. Реал индивидни гавдалантирмайдиган шахснинг пайдо бўлиш имкониятлари мавжудлиги муайян истиснолар билан тан олиниши ҳам мумкин.

Download 4,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish