Бухоро давлат университети ш. Р. Баротов, Л. Я. Олимов, О. Р. Авезов


Дж.Келлининг шахс конструктлари назарияси



Download 4,06 Mb.
bet91/217
Sana13.11.2022
Hajmi4,06 Mb.
#865295
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   217
Bog'liq
Психология назарияси ва тарихи Дарслик

Дж.Келлининг шахс конструктлари назарияси
Джордж Келли (1905-1966 йй.) - америкалик психолог, Огайо университети профессори. 1955 йилда нашр этилган, ўзининг асосий иши бўлган “Шахс конструктлари психологияси” устида Келли 20 йил ишлаган. Унинг назарий концепцияси Э.Эриксон, А.Маслоу ва бошқалар психологларники сингари бой амалий ва психотерапевтик тажрибага таянади. Энг асосийси, уларни бир фикр бирлаштиради. Унга кўра, шахсга алоҳида элементларга бўлиб бўлмайдиган, бир бутун тизим сифатида қараш керак. Шунга қарамасдан, Келлининг назарияси психоанализ ва гуманистик психология доирасида ишлаб чиқилган классик ишлардан ажралиб қолди8.
Ҳар бир шахс назарияси ўзининг конкрет тушунтириш принципига асосланган марказий нуқтасига эга. Мисол учун, психоанализда марказий тушунча – бу “онгсизлик таъсири” ҳисобланиб, шахс модели икки асосга кўра қурилади. Булар онгсизлик ҳолати ва жамиятда қабул қилинган қонун-қоидалардир. З.Фрейд инстинктив кучлар (онг ости, онг олди ва онг) шаклланиш даражасига эътибор қаратиб, шахс подтизимини учга бўлади (Id, Ego, Super-Ego). Шахс динамикаси онг ости фаолият натижаси ҳисобланади. К.Роджерс назариясининг асосини шахс ўзи ҳақида тасаввурга эга бўлиши ва ўз-ўзига баҳо бериши ташкил этса, К.Левинда эса майдон тушунчаси етакчи ўринда туради. Кўпчилик замонавий психологлар учун шахс таҳлилининг асосий объекти – шахснинг мотивацион соҳаси, унинг йўналганлиги, принципи эса психик детерминация ҳисобланади.
Баъзи бир ишларда шахснинг индивидуал хусусияти сифатида барқарор когнитив структуралари қабул қилинган. Бу – шахс билиш жараёнининг таркибий элеенти ҳисобланади.
Одатда, анъанавий шахс коцепцияларида когнитив (онг олди) характеристика бошқа тушунчалар ёрдамида ифодаланган. Бир неча ўн йиллар аввал Америка, шунинг билан бирга жаҳон психологиясининг бир қисмини бихевиоризм мактабига тегишли деб ҳисоблашган. ХХ асрнинг 50-йилларидан чет эл психологиясида психика тузилишининг асоси онг деб қаралган. Шу билан бирга, Ғарбда экспериментал психология соҳасида янги йўналиш – когнитив психология вужудга келиши билан боғлиқ ўзига хос революция содир. Билиш жараёнлари – идрок, тафаккур, диққат ва хотира билан боғлиқ тадқиқот ишлари сони кўпайди.
Психологиянинг предмет ва методлари янгича талқин этила бошлади. Когнитивистларнинг фикрича, шахснинг хулқ-атворини унинг билимлари бошқарарди. Билимлар ролини ажратиш тадқиқотчиларнинг умумий йўналишини белгилаб берди. Энди ташқи шарт-шароитлар ва стимулларни таснифлаш бирдан бир мақсад бўлмай, билимлар тизимини, яъни объектлар, ҳолатлар ва бошқа инсонларнинг ички репрезентативлари(тасаввурлари)ни намоён қилувчи восита сифатида чиқди.
Шундай қилиб, когнитив психология, замонавий психологиянинг етакчи йўналишларидан бирига айланиб, бихевиористлар томонидан психологик жараёнлар шаклланишининг ички структурасини рад этилиши ва психоанализ томонидан шахс фаолиятида билимнинг ролини пасайтирилишига қарши реакция сифатида вужудга келди.
Когнитив психология психик жараёнлар кечишидаги ва шахс хулқ-атворидаги билимлар, когнитив структуралар ва схемаларнинг ҳал қилувчи ролига асосланган ҳолда шаклланади. Когнитив психология ривожланишининг биринчи босқичи Д.Бродбент, У.Найссер, Р.Аткинсон ва бошқа олимлар тадқиқотлари билан боғлиқдир. Дж.Брунер, С.Шехтерлар эмоциянинг когнитив назарияси асосчилари ҳисобланади. Айзенк эса индивидуал фарқларнинг когнитив назариясини таклиф этган бўлса, Дж.Келли, М.Макони ва Томслар шахс муаммолари билан шуғулланишган.
Биз фақат Дж.Келлининг шахс когнитив назариясига тўхталиб ўтамиз. У ерда шахс конструктлар тизими сифатида талқин этилади.
“Онг” категорияси ичидаги хулқ-атвор кўрсаткичлари сифатида ё бизнинг тасаввурларимиз таркиби (ўз-ўзини баҳолаш, социал таркиб), ёки бўлмасам онгнинг формал характеристикаси (когнитив майдон структураси, когнитив баланснинг мавжудлиги ёки диссонанс) қабул қилинади. Онгнинг формал характеристикаси (масалан, когнитив диссонанс, консонанс) билан Леон Фестингер шуғулланган. У ишлаб чиққан махсус назарияга кўра, индивиднинг онгида бирон-бир объект ёки ҳодиса ҳақида қарама-қарши маълумотларга дуч келинса, унда ноқулайлик ҳисси вужудга келади. Келлининг концепцияси когнитив деб номланишига, унда инсоннинг унга таъсир қилувчи стимулларни идрок этиши, ушбу стимулларни ўз хулқ-атворида талқин қилиш ва ўзгартириш йўллари эътиборга олиниши сабаб бўлган. Л.Фестингердан фарқли ўлароқ, Дж.Келли онгнинг нафақат формал, балки мазмуний характеристикасини тадқиқ қилишга ҳаракат қилган9.
Келлининг фикрича, инсоннинг билиш билан боғлиқ фаолияти реал фактларнинг классификацияси ҳамда интерпретацияси билан бошланади. охиргиси ўз ҳолича эмас, балки фаолият субъектига бўлган муносабатидаги реаллик сифатида ўрганилади. Интерпретация тушунчасининг ўрнига, у “конструктлаш” сўзини ишлатади. Инсон фактлар маънога эга бўлган конструктлар тизимидан фойдаланган ҳолда реалликни конструктлайди (уни тушунтиради, талқин қилади). Аллақачон қуриб бўлинган конструктлар тизимига асосланиб, инсон воқеа ва ҳодисаларни прогноз қилишга ҳаракат қилади. Шахс психикасининг асосий функцияси – келажакни прогноз қилиш ҳамда хулқ-атворни бошқариш мақсадида реаликни тадқиқ этишдир. Дж.Келли назариясининг асосий моҳияти ҳам айнан шунда.

Download 4,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish