Бухоро давлат университети ш. Р. Баротов, Л. Я. Олимов, О. Р. Авезов


Шахс назариялари. Г.Айзенкнинг шахс типлари назарияси



Download 4,06 Mb.
bet88/217
Sana13.11.2022
Hajmi4,06 Mb.
#865295
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   217
Bog'liq
Психология назарияси ва тарихи Дарслик

16.5. Шахс назариялари. Г.Айзенкнинг шахс типлари назарияси
Айзенк Кеттелнинг: “психологиянинг мақсади хулқ-атворни олдиндан айтиб беришдир”, - деган фикрига қўшилиб, унинг шахсни тавсифлашда факторли анализдан фойдаланганлигини маъқуллайди. Лекин Айзенк факторли анализни Кеттелга нисбатан ўзгачароқ қўллаган. Айзенк фикрича, тадқиқот стратегияси тадқиқотчини қизиқтирган қандайдир шахс хусусиятини белгилаб, тўлиқ асосланган илмий фараздан бошланиши керак. Унга қарама-қарши ўлароқ, Кеттелнинг айтишича, шахсни ташкил қилувчи асосий элементлар батарея тестлари ҳамда маълумотларни қайта ишлаш орқали намоён қилинади. Шундай қилиб, Айзенк назарияси Кеттелникига қараганда анча шафқатсиз ёндашувга эга. Кеттелдан фарқли ўлароқ, Айзенкнинг таъкидлашича, шахс хулқ-атвори намоён бўлишини тушунтириш учун учта супербелги (у буларни типлар деб атайди) зарурдир. Эсингизда бўлса, Кеттел шахс структурасини ташкил қилувчи 16 та белги ёки факторни белгилаган эди. Ва ниҳоят, Айзенк индивид ривожланишида асосий эътиборни генетик омилларга қаратади. Бу билан, Айзенк ташқи муҳит таъсирини инкор қилмаган, балки шахс хусусиятлари ва типлари аввало, ирсиятга алоқадор эканлигини кўрсатмоқчи бўлган. Ҳозирги пайтгача, генетиканинг шахс хулқ-атворига қай даражада таъсир этиши аниқланмаган бўлса-да, кўп психологлар бу борада Айзенкнинг фикрларига қўшилишади.2
Айзенк назариясининг моҳияти шундан иборат-ки, шахс элементлари иерархик жойлашиши мумкин. Унинг жадвалда экстраверсия сингари маълум бир шахс хусусиятлари ёки типлари келтирилган бўлиб, улар хулқ-атворга кучли таъсир кўрсатади. Ўз навбатида, ҳар бир келтирилган супербелгилар бир қанча таркибий белгилардан ташкил топганини кўрсатган. Бу таркибий белгилар асосий типнинг юзаки акси бўлиши ёки бўлмасам, шу типга тегишли ўзига хос хусусият сифатида кўрилиши мумкин. Ва ниҳоят, белгилар кўп сонли одатий реакциялар дан таркиб топган бўлиб, улар ўз навбатида, кўплаб ўзига хос реакциялардан шаклланади. Мисол учун, бирон шахсни кузатадиган бўлсак, агар у бошқа бир инсон билан илиқ юз ва самимий табассум билан қўл узатиб кўришса ва бу ҳолат ҳар сафар ким биландур учрашганда содир бўлаверса, бу унинг одатий реакцияси ҳисобланади. Ушбу одатий реакция бошқа одатий реакциялар билан боғлиқ бўлиши мумкин. Буларга мисол қилиб, бошқа одамлар билан суҳбатлашиш, турли базмларга боришни ёқтириш ва ҳаказоларни айтиш мумкин. Бу одатий реакциялар гуруҳи киришимлилик хусусиятини шакллантиради.

Download 4,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish