Бухоро давлат университети илм ва эзгулик бухоро – 2016



Download 0,54 Mb.
bet32/77
Sana29.04.2022
Hajmi0,54 Mb.
#591624
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   77
Bog'liq
Илм ва эзгулик Баратов 2 март, 2016 янги

ЮКСАК САЛОҲИЯТЛИ ОЛИМ


Эргаш Ғозиев,
психология фанлари доктори, УзМУ профессори

Шариф Рамазон ўғли психология оламига учқундай эмас балки қудратли чақмоқ сингари кириб келганлиги туфайли қисқа давр мобайнида асрлар орзу умиди, эзгу ниятини рўёбга чиқарувчи субъект сифатида психология фанининг ривожланишига муайян сезиларли ҳиссаси билан ноёб феномен эканлигини халқ, улус ўртасида тасдиқлашга эришган баркамол шахс, бетакрор, сўнмас, ҳам биоқувват, ҳам руҳий салоҳият эгасидир.




ТЕРАН ФИКРЛОВЧИ ОЛИМ


Зарифбой Ибодуллаев,
Тошкент Тиббиёт академияси профессори,
тиббиёт фанлари доктори

Менинг Шариф Рамазонович билан танишганимга кўп бўлмади. 2014 йили устоз Эргаш Ғозиевнинг 70 йиллик юбилейида бу инсон билан учрашиб қолдим. Уларнинг файласуфона нутқ сўзлашлари эътиборимни тортди. Шариф Баротовнинг ташаббуси билан Ўзбекистонда “Психология” журнали чоп қилинаётганлиги ва бу журнал МДҲ давлатларида ҳам юқори мавқега эга эканлигини эшитиб ҳурсанд бўлдим. Тадбир тугагач, у киши ёнимга келиб Зарифбой, сиз кетмай туринг, маслаҳатлашадиган ишлар бор дедилар. Тафаккур доираси ўта кенг бўлган Шарифжон Баротов тиббиёт психологиясига жуда қизиқар эканлар. У киши “Тиббиёт психологияси” дарслигимни ўқиб чиққанликларини айтдилар. Бу хабарни эшитиб мен жуда ҳурсанд бўлдим. Олим ушбу йўналишни Ўзбекистонда ривожлантиришда ҳар қандай ёрдамга тайёр эканликларини айтдилар. Учрашув қисқа бўлган бўлса-да, теран фикрловчи бу олим менда катта тасурот қолдирди. Олимнинг ташаббуси билан “Психология” журналида “Тиббиёт психологияси” рукни ташкил қилинди. Муқаддас, Бухоро юртининг фахри Шариф Рамазонович Ўзбекистон психологияси обрўсини бутун дунёга танитишда улкан ҳисса қўшишига зафарлар тилайман.




БУХОРОИ ШАРИФЛИК ШАРИФНИНГ ОДАМИЙЛИК ВА РУҲШУНОСЛИК ИЛМИДАГИ ПАРВОЗИ


Ш.Ҳайитов,
БухДУ Тарих кафедраси профессори, тарих фанлари доктори

Инсон камолоти ва унинг барҳаётлиги ҳақида фикр юритилганида, аввало унинг маънавият хазинасига, илм-фан соҳасига қўшган ҳиссаси асосий “барометр” қилиб олинади. Ўрта аср Шарқ алломаларининг асарларида “дабирлик”, “моҳир дабир” каби атамалар ишлатилади.


Дабирлик-бу инсонга хос бўлган барча гўзал хислатларни ўзида жамулжам қилади. Зеҳни ўткир, фикри чуқур, ақли комил, илм ва унинг самарасидан улкан ҳисса насиб этган, мантиқий далилларга асосланадиган, замондошлари тақдиридан, ҳолидан хабардор, кишилар мартабасини танийдиган, ҳар илмдан баҳра топган, ҳар устоздан бирор нуқта ёд олган, умр йўли ҳикматларга бой инсонни моҳир дабир мартабасига эришган, деб ҳисоблашади.
Айтиш мумкинки, қадрдон акамиз, талабалик давридан дўстимиз бўлган Шариф Рамазонович Баротов XI-XII асрнинг етук шоири ва олими Низомий Арузий Самарқандий “Мажмаъун Наводир” (“Нодир ҳикоятлар”) асарида таъриф берган моҳир дабир баҳосига мос тушадиган инсондир.
Ҳадиси шарифда ота-онанинг фарзанд олдидаги беш фарзидан бири, дунёга келган дилбандига чиройли исм қўйиш эканлиги панд-насиҳат қилинади. Чунончи пайғамбаримиз: “Исмларингизни чиройли қилинглар! Аллоҳ инсонга ризқ-рўзини унинг исмидан ҳам беради”-деб насиҳат қиладилар ҳадиси-шарифларидан бирида. Дўстимиз Шарифжонни ота-оналари “улуғлик”, “буюклик”, “муқаддаслик” маъноларини ифодалайдиган исм билан атаб, юракларида фарзандимиз Бухорои шарифга муносиб, таниқли олиму-донишманд бўлсин, деб орзу мақсадлар кўзлагандирлар. Яратганнинг изми, тинимсиз меҳнат ва изланишлардан чарчамаган Шариф акамиз ота-онаси қўйган номни оқлади.
Одатда ёшида 2-3 йил фарқ бўлган кишилар бир-бирларига “ака” деб мурожаат қиладилар. Очиғи мен билан дўстимиз ўртасидаги мулоқот ҳам ҳамиша расмий бўлмай, “Шариф ака!”, “Шодмон ака!” тарзида кечади. Бугун қўлимга қалам олиб, дўстимиз ҳақида ёза бошлаганимдан ким катта-ю ким кичиклигини энди билдим.
Шариф Рамазонович 55 ёш остонасидан эндигина ўтди. Унинг 1983 йилда Бухоро Давлат педагогика институти (ҳозирги БухДУ)нинг Педагогика факулътетини битириб, ўзи таҳсил олган олийгоҳда иш бошлаганига ҳам 33 йил тўлибди. Очиғи биз ҳамиша ушбу инсонга ҳавас қилганмиз. Илмий соҳада ҳам, ташкилотчиликда ва ҳаётий масалаларда ҳам Шариф акамиз пешқадам “мусобақа” совриндори бўлганлар.
Руҳшуносликнинг долзарб мавзусига қўл урган дўстимиз барчамиздан олдин фан номзоди бўлди (1990), ҳали 40 ёшга етмасдан докторлик диссертациясини ҳимоя қилди. Номзодлик ва докторлик диссертациялари илмий жамоатчилик томонидан юқори баҳоланган Шариф Рамазонович Бухорода Руҳшунослик (Психология) соҳасида ўз илмий мактабини яратиш борасида кўп куч сарфлади. У 1998 йилда 19.00.05-Ижтимоий психология ва этнопсихология мутахассислиги бўйича “Ўзбекистонда психологик хизмат ташкил этилишининг ижтимоий-психологик ва илмий-амалий асослари” мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилганидан сўнг, кўп ўтмай бухоролик иқтидорли, психология соҳаси билан қизиқувчи ёшларни ўз атрофига тўплади.
Шариф Рамазоновичнинг 100 дан ортиқ илмий мақолалари, 10 та монографияси, бир қатор танловлар ғолиби бўлган дарслик ва ўқув қўлланмалари, Ўзбекистондаги таълим муассасаларида психологик хизматнинг ташкил этилиши ва илмий-амалий жиҳатдан ривожлантирилиши билан боғлиқ хизматлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ОАК томонидан эътироф этилиб, унга 2005 йилда профессорлик илмий унвони берилди. Таъкидлаш жоизки, олим тенгдошлари орасида биринчи бўлиб “Бухоро руҳшуносларининг профессор Шариф Рамазонович Баротов илмий мактаби”ни яратди. Унинг бевосита илмий раҳбарлигида 4 нафар фан номзоди етишиб чиқди.
Бугунги кунда 5 нафар шогирди докторлик диссертацияларини якунлаш босқичида туришибди.
Шариф Рамазонович Хожа Баҳоуддин Нақшбанд (1318-1389) таваллуд топган Қасри Ҳиндувон (Қасри Орифон) қишлоғи жойлашган Когон туманининг Толича қишлоғида туғилган. Ориф (олим)лар юрти бўлган ушбу замин алломалари ва уламолари руҳи қўллаган бу табаррук инсон улуғ бобокалони Хожа Баҳоуддиннинг “Дастба кору дилба ёр (Қўлинг ишда, қалбинг аллоҳда бўлсин)” деган васиятига амал қилди. Бу ерда қўлнинг аҳамияти беқиёс эканлиги назарда тутиладиган бўлса, кишиларга бирор ишни уддалай олиш-олмаслигига қараб “Қўлидан келмайди, ёхуд келади”-деган фикр ишлатилади. Дўстимиз қайси ишга қўл урмасин уни охиригача етказган ва ютуқлар “боғидан шодалар терган”-десак адашмаган бўламиз.
Шарифжон дўстимиз ношир, моҳир ва ташкилотчи раҳбар, психология илмининг донишманд билимдони, Ўзбекистонда умумтаълим мактабларида психологик хизмат тизимининг ташаббускори ва ижрочиси, “Психология” (“Psixologiya”)илмий журналининг ташкилотчиси ҳамда бош муҳаррири, Халқаро психология фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси (2013), ушбу Академиянинг “Человеческой фактор” (“Инсон омили”) медали совриндори, оқил фарзандларнинг отаси, шириндан ширин невараларнинг меҳрибон бобожониси... Хуллас, бу ижобий жиҳатларни тўлдирадиган рўйхатни узоқ давом эттириш мумкин.
Шариф Рамазонович Баротовни улкан олим ҳар бир ҳарфи катта ёзилишга муносиб бўлган ИНСОН сифатида ўзлигини намоён қилишида янгамизнинг хизматларини эътироф қилмаслик инсофдан эмас. Бир зарурат билан Шариф Рамазоновични давлат хизматида бўлган бир дўстимиз ҳамроҳлигида қишлоқдаги ҳовли жойига боргандик. Шариф Рамазоновични ўша куни топа олмадик. Куз фасли бўлганлиги учун ҳовлининг олд қисмида қуёш нуридан етилиб қийғос пишган ҳавозадаги узумларни янгамиз эркаклардан ҳам чаққон, сўри қўйиб узиб саватларга жойлаётган эканлар. У киши бизни хушмуомалалик билан кутиб олиб, бир сават узумни қатъий қаршилик қилишимизга қарамай машинамизга солиб юбордилар. Дўстим уйидан қайтар эканман, Шариф Рамазоновичнинг муваффақиятларида шундай ўзбекона ибо ва фазилатларни ўзида мужассам этган, қалби очиқ, меҳнаткаш ва фидоий янгамизнинг ҳиссаси юқори бўлганлиги бир қизил чизиқ сингари юрагимдан ўтди.
Шариф Рамазонович одамийликда, дўсту-биродарлари, шогирдлари ва қавм-қариндошларига раҳм-шафқат ва меҳр-оқибат кўрсатишда беқиёс инсондир. У ўзига яхшиликни раво кўрмаганларга ҳам ёмонликни ҳеч қачон соғинмаган. Ваъдасида турмай, алдаб кетганларни ҳам кечира олишни ўзида журъат топа олган, “яна алданишга тайёр турган” инсон, ҳам дўстимиз Ш.Р.Баротовдир. Дўстим 55 ёшлик довондан ўтганлигингиз муборак бўлсин! Ҳали олдинда юксак орзу-истак ва мақсадлар турибди. 60, 70, 80, 90, 100 ёшлик юбилейлар тўйини Сизга насиб этишини Яратгандан сўраб қоламиз.

Download 0,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish