Б УХОРОИ ШАРИФ ВОБКЕНТИНИНГ "ҚАССОБЛИК" МАВЗЕСИДА БУНЁД ЭТИЛГАН
МАСЖИДУЛ МУКАРРАМНИНГ ОЧИЛИШ МАРОСИМИГА
АБДУЛАҲАД ШАҲРИХОНИЙНИНГ БАҒИШЛОВ
М У С А Д Д А С И
Ҳамд ул зотиға, бизни одамизод айлади,
Ҳам Расулға, “аҳли муслим бўл” деб иршод айлади,
Бутпараст, оташпараст ликдан озод айлади,
Юз бурарға, авф сўрарға Каъба бунёд айлади,
Бу билан аҳли мусулмон зотини шод айлади,
Барчага бўлсин муборак масжиди олийнишон!
Ассалом, аҳли Бухоро, маркази ислом дини!
Не асрлар тилда мадҳи,машваратда талқини,
Ассалом, эй аҳли Вобкент, энг қадим минор бини,
Ассалом эй Фағнавий зод, дини ислом устуни!
Етти пирларнинг макони, ҳам тариқат очуни,
Барчага бўлсин муборак масжиди олийнишон!
Каъба шод ўлмишки, бунда кенжатой кўрсатди қад,
Бош қўйиб хажжул масокинда ҳазору неча сад,
Бунда келган мағфиратлардан умидвордир фақат,
Ҳатми Қуръону таровеҳлар учун бошланди хат,
Ким мусулмон, бунга келмай юрса бўлгайдир уят,
Барчага бўлсин муборак масжиди олийнишон!
Эски масжид ўрни узра бир маҳобат қургали,
Ҳақ таъало берганини ҳақ йўлига бургали,
Жориат ул садақотдин чин тасалли кўргали,
Ҳам маросимға жавонибдин келардан билгали,
Тушларида ё Расулуллоҳ дебон юз бургали,
Барчага бўлсин муборак масжиди олийнишон!
Энг улуғ ишларни ўйлабдир укам Абдулваҳоб,
Ҳамда Бобуржон билан саждада айлаб хитоб,
Пул аялмай, ҳеч қаралмай иш битирмишлар шитоб,
Бу саховат, бу жасорат ёзса бўлғайдир китоб,
То қиёмат саждавор ларда дуодир бехисоб,
Барчага бўлсин муборак масжиди олийнишон!
То бугун савлат тўкиб чорлаюр Вобкент минор,
У турар тўққиз асрким салобат, кўрки бор,
Бу Масжид минг йилдан ортиқ турмагига бор қарор,
Чунки ҳар бир буржига бўлди синчков эътибор,
Ҳақ буларни айласин жаннат узра баҳтиёр,
Барчага бўлсин муборак масжиди олийнишон!
Эй жамоат қўл очинг, айланг набийларга дуо!
Кўп салавоту саломлар ул Муҳаммад мустафо,
Хилъати ризвонни орзу қилса берсин раббано,
Бандаи Абдулваҳоб, Бобурга ёр бўлсин худо,
Хат битар Абдулаҳаднинг шеъри бўлсин илтижо,
Барчага бўлсин муборак масжиди олийнишон!
Абдулаҳад қори Шаҳрихоний
28.03.2022 йил
Абдулаҳад қори отам, [27.03.2022 17:07]
Тўрақўрғоннинг Ёртепасида янгитдан бунёд этилган Саййид Камолхон тўра номларидаги масжиднинг очилиш маросимига Абдулаҳад Шаҳрихонийнинг
Қ А С И Д А С И
Ассалом эй Тўрақўрғон, аҳли Ёртепа эли!
Ассалом эй саждагоҳга келган Аллоҳим қули!
Ассалом Маҳдуми Аъзам зурриётининг гули!
Мулла Муҳсинхон дада қурган маҳобатлар гули!
Қутлуғ ўлсун бу қавмга жорият ул саждагоҳ!
Халқни иймонлик қилай дерди Хасанхон тўрамиз,
Орзу айлаб кўрмайин кетди, рухи эрди тамиз,
Ўғли Мухсинхон тўра қурди, қолди ундан из,
Кўп урингач бу бинога тўпланибмиз барчамиз,
Қутлуғ ўлсун бу қавмга жорият ул саждагоҳ!
Ҳазрати Саййид Камолхон номлари ўчмас абад,
Бу диёрга масжид ўлмишдир ажойиб хуснихат,
Янграган файзул азонга эл оқиб келмоғи шарт,
Бунда келган дилни поклаб кетгусидир оқибат,
Қутлуғ ўлсун бу қавмга жорият ул саждагоҳ!
Икки йил ўтмай улуғ кошонани бунёд этиб,
Минглаган шогирд бу ишга енг шимарди қўл тутиб,
Энди битди дейдиганда ризқлари қолмиш битиб,
Хобгоҳда, ул ётар эл дуосини кутиб,
Қутлуғ ўлсун бу қавмга жорият ул саждагоҳ!
Тинмади иш,усталар ҳам, Қудратилло ҳар замон,
Қай ками бўлса югурди, бўлди бош хомий хамон,
Эй худо,сарф айлаганга қил атоким жовидон,
Қўллари гул усталарнинг қадрини эт комрон,
Қутлуғ ўлсун бу қавмга жорият ул саждагоҳ!
Йиллар ўтгай ё асрлар, бунда ҳеч тинмас дуо,
Қургану бошида турганга бўлгай илтижо,
Барчасин ўтганларига мағфират бер эй худо!
Аҳли муслим зотини қилма иймондан жудо!
Қутлуғ ўлсун бу қавмга жорият ул саждагоҳ!
Бу сайидлар қиблагохи зоти Косоний эрур,
Қургучиси Мулла Муҳсинхон Намангоний эрур,
Номиким Саййид Камолхон Тўрақўрғоний эрур,
Шеър битар Абдулаҳад қори Шаҳрихоний эрур,
Қутлуғ ўлсун бу қавмга жорият ул саждагоҳ!
11.03.2022.
Do'stlaringiz bilan baham: |