Бухгалтерия ҳисоби фани бўйича маъруза матни 3-мавзу


Ҳақ эвазига харид қилинган а



Download 270,26 Kb.
bet22/88
Sana25.02.2022
Hajmi270,26 Kb.
#287915
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   88
Bog'liq
Мавзу 3 (2)

Ҳақ эвазига харид қилинган асосий воситаларнинг бошланғич қиймати асосий воситаларни харид қилиш билан боғлиқ бўлган харажатлар қўшилган ҳолда, капитал қўйилмалар тугагандан кейин пудратчи корхонадан қурилиши тугалланган объектни қабул қилиш-топшириш ёки объектни олди-сотди шартномасига ёки уларнинг харид қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатларга мувофиқ етказиб берувчи (сотувчи)га тўланадиган сумма тариқасида аниқланади.
Корхонани ўзининг кучи билан яратилган асосий воситаларнинг бошланғич қиймати деб мазкур асосий воситаларни тиклаш (қуриш, қуриб битказиш) бўйича ҳақиқий харажатлар суммаси иборат бўлади. Буларга хусусан қуйидагилар кириши мумкин:
- асосий воситаларни қуриш (барпо этиш) да ишлатиладиган моддий харажатлар (сотиб олинган ярим тайёр маҳсулотлар ва бутловчи буюмлар, қурилиш материаллари, ёқилғи мойлаш материаллари, идиш ва идиш материаллари, инвентар ва хўжалик жиҳозлари ва ҳаказолар);
- асосий воситаларни қуриш (барпо этиш) да иштирок этадиган ишчи ва ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш харажатлари, шу жумладан улар бўйича ҳисобланган ягона ижтимоий тўлов суммалари;
- асосий воситаларни қуриш (барпо этиш) да фойдаланиладиган асосий воситалар ва номоддий активлар амортизацияси;
- асосий воситаларни қуриш (барпо этиш) билан боғлиқ бошқа харажатлар.
Капитал қурилиш сметаларида, смета-лойиҳа ҳисобларида ва титул рўйхатларида назарда тутилган бино ва иншоотларни барпо этиш, асбоб-ускуналарни, воситаларни, инвентарларни ва бошқа жиҳозларни сотиб олиш бўйича харажатлар (қурилиш пудрат ёки хўжалик усулида амалга оширилишдан қатъий назар) 0810 «Тугалланмаган қурилиш» счётида активлар ва мажбуриятларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда ҳисобга олинади. Асосий воситаларни фойдаланишга киритилганда уларнинг бошланғич қиймати суммасига 0810 «Тугалланмаган қурилиш» счёти асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётлар (0100) билан боғланган ҳолда кредитланади.
Бунда қурилиш даврида қурилиш учун олинган узоқ муддатли кредит бўйича ҳисобланган фоитзлар барпо этилган асосий воситаларнинг бошланғич қийматига киритилади. Корхона асосий восита (масалан, бино, иншоот ва ҳаказолар) ни қуриш (барпо этиш) билан боғлиқ харажатларни тўлаш учун молия-кредит ташкилотларидан мақсадли кредит олган ҳолларда, тегишли равишда мазкур мақсадли кредитлар бўйича ҳисобланган фоизлар асосий воситаларни барпо этиш (қурилиш) пудрат ёки хўжалик усулида амалга оширилишдан қатъий назар барпо этиш (қурилиш) жараёни давомида асосий воситаларнинг қийматига олиб борилиши керак.
Корхона асосий восита (масалан, бино, иншоот ва ҳаказолар) ни қуриш (барпо этиш) билан боғлиқ харажатларни тўлаш учун банклар ва бошқа молия-кредит ташкилотларидан олинган кредитлар бўйича фоизлар ҳисоби 24-сон БҲМС га мувофиқ амалга оширилади.
Асосий воситаларни барпо этиш тугаган яъни у фойдаланишга берилган ҳолларда, фоизларни капитализация қилиш тўхтатилади, асосий воситаларни фойдаланишга берилгандан кейин ҳисобланган фоиз харажатлари эса корхонанинг молиявий фаолият бўйича харажатларига олиб борилади ва 9610 «Фоизлар кўринишидаги харажатлар» счётида ҳисобга олинади.
Асосий воситадан мақсадга мувофиқ фойдаланиш учун унинг тегишли ишини текшириш жараёнида олинган маҳсулот соф сотиш қиймати бўйича кирим қилинади ва асосий воситаларнинг бошланғич қиймати шакллантирилганда капитал қўйилмалар суммасидан айирилади.

Download 270,26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish