Бухгалтерия ҳисоби фани бўйича маъруза матни 3-мавзу


Йиллар суммаси усули (кумулятив усул)



Download 270,26 Kb.
bet30/88
Sana25.02.2022
Hajmi270,26 Kb.
#287915
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   88
Bog'liq
Мавзу 3 (2)

Йиллар суммаси усули (кумулятив усул).
Йиллар суммаси усулига (кумулятив усулга) мувофиқ ҳар йили амортизация меъёри амортизация муддати охирига қадар қоладиган амортизацияланадиган қийматга улуш сифатида аниқланади. Улуш амортизация ажратмалари тугагунига қадар қоладиган тўлиқ йиллар сонини амортизация муддатини ташкил қиладиган йиллар тартиб сонлари суммасига бўлиш орқали аниқланади.
Йиллар суммаси усулида (кумулятив усулда) амортизация ажратмаларининг йиллик суммаси асосий воситаларнинг амортизацияланадиган қийматидан ва суратида асосий воситаларни фойдали ишлатиш муддатининг охирига қадар қоладиган йиллар сони, махражида эса - асосий воситаларни фойдали ишлатиш муддати йиллари сони суммасининг нисбатидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Йиллар суммаси усули (кумулятив усули) бўйича амортизацияни ҳисоблаш тартибини қуйидаги мисолда кўриб чиқамиз. Дастгоҳнинг бошланғич қиймати 135 000 000 сўм, фойдаланиш муддати охиридаги қолдиқ (тугатиш) қиймати 15 000 000 сўм, фойдали хизмат муддати 5 йилни ташкил этади. Ҳисоб сиёсатида амортизация йиллар суммаси усули (кумулятив усули) ни қўллаш билан ҳисобланиши назарда тутилган.
Дастгоҳга амортизация ҳисоблашда биринчи навбатда амортизацияланадиган қиймат 120 000 000 сўм (135 000 000 сўм - 15 000 000 сўм) ни, иккинчи навбатда эса фойдаланиш йиллари суммасини аниқлаймиз. Фойдаланиш йиллари суммаси 15 (кумулятив сон 1 + 2 + 3 + 4 + 5) ни аниқлаймиз. Учинчи навбатда 120 000 000 сўмга тенг бўлган амортизацияланадиган қийматни ҳар бир каср (5/15, 4/15, 3/15, 2/15, 1/15) га кўпайтириш йўли билан йиллик амортизация суммаси аниқланади. Мазкур асосий воситадан фойдаланишнинг биринчи йилида амортизация 5/15 ёки 33,3% миқдорда ҳисобланиши мумкин ва у 40 000 000 сўмни (120 000 000 х 5/15) ташкил этади, иккинчи йили эса 4/15 миқдорда 32 000 000 сўмдан (120 000 000 х 4/15) иборат суммани, учинчи йили эса 3/15 миқдорда 24 000 000 сўмдан (120 000 000 х 3/15) иборат суммани ташкил этади ҳамда кейинги йиллар учун шу зайлда давом эттирилади.

Download 270,26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish