Бухгалтерия ҳисоби фани бўйича маъруза матни 3-мавзу


Икки баравар амортизация меъёри билан қолдиқни камайтириш усулини қўллаш билан амортизацияни ҳисоблаш тартибини қуйидаги мисолда кўриб чиқамиз



Download 270,26 Kb.
bet28/88
Sana25.02.2022
Hajmi270,26 Kb.
#287915
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   88
Bog'liq
Мавзу 3 (2)

Икки баравар амортизация меъёри билан қолдиқни камайтириш усулини қўллаш билан амортизацияни ҳисоблаш тартибини қуйидаги мисолда кўриб чиқамиз. Дастгоҳнинг бошланғич қиймати 255 000 000 сўмни, фойдаланиш муддати охиридаги қолдиқ (тугатиш) қиймати 15 000 000 сўм, фойдали хизмат муддати 5 йилни ташкил этади. Ҳисоб сиёсатида амортизация икки баравар амортизация меъёри билан қолдиқни камайтириш усулини қўллаш билан ҳисобланиши назарда тутилган. Бунда тўғри чизиқли усулда амортизация меъёри ҳар бир йил учун 20 % (100%/5) ни ташкил этади. Икки баравар амортизация меъёри билан қолдиқни камайтириш усулида амортизация меъёри 40% (2 х 20%) га тенг бўлади. Ушбу қатьий белгиланган 40 % ставка ҳисобот йили бошидаги баланс қийматига нисбатан фойдаланилади.
Дастгоҳга амортизация ҳисоблаш тартибини кўриб чиқамиз. Бунда, фойдаланишнинг биринчи йилида амортизация ажратмасининг йиллик суммаси дастгоҳни бухгалтерия ҳисобига қабул қилингандан шаклланган бошланғич қийматидан келиб чиқиб 102 000 000 сўм (255 000 000 сўм х 40 /100) қилиб аниқланади. Фойдаланишнинг иккинчи йилида амортизация 40 фоиз миқдорда йил бошидаги қолдиқ қийматидан, яъни асосий воситаларнинг бошланғич қиймати ва биринчи йил учун ҳисобланган амортизация суммаси ўртасидаги фарқдан ҳисобланади ва 61 200 000 сўм ((255 000 000 сўм – 102 000 000 сўм) х 40 / 100) ни ташкил этади. Фойдаланишнинг учинчи йилида амортизация 40 фоиз миқдорда иккинчи йил охирида ҳосил бўлган қолдиқ қиймат ва иккинчи йил учун ҳисобланган амортизация суммаси ўртасидаги фарқдан ҳисобланади ва 36 720 000 сўм ((153 000 000 сўм – 61 200 000 сўм) х 40 / 100) ни ташкил этади ҳамда кейинги йиллар учун шу зайлда давом эттирилади.
Дастгоҳ бўйича йиллик амортизация ажратмалари жадвали
(минг сўмда)

Амортизация ажратмалари даврлари

Бошланғич (қайта тиклаш) қиймати

Йил бошига баланс қиймати

Амортизациянинг йиллик суммаси

Жамғарилган амортизация

Йил оирига баланс қиймати

1-йил

255 000

-

255 000 х 40% = 102 000

102 000

153 000

2-йил

255 000

153 000

153 000 х 40% = 61 200

163 200

91 800

3-йил

255 000

91 800

91 800 х 40% = 36 720

199 920

55 080

4-йил

255 000

55 080

55 080 х 40% = 22 032

221 952

33 048

5-йил

255 000

33 048

(33 048 х 40% = 13 219,2
«назорат мақсадида»)
240 000 - 221 952 = 18 048

240 000

15 000


Download 270,26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish