Бухгалтерия ҳисоби фани бўйича маъруза матни 3-мавзу



Download 270,26 Kb.
bet33/88
Sana25.02.2022
Hajmi270,26 Kb.
#287915
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   88
Bog'liq
Мавзу 3 (2)

Пудрат усулида корхона асосий воситаларни таъмирлаш ишларини амалга ошириш мақсадида таъмирлаш ёки таъмирлаш-қурилиш ташкилоти билан пудрат шартномаси тузади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексига мувофиқ, пудрат шартномаси бўйича бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи) нинг топшириғига биноан маълум бир ишни (муайян объектни таъмирлаши, қуриши ёки бошқа қурилиш ишини) бажариш ва унинг натижасини буюртмачига шартномада белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса буюртмачи эса пудратчига ишни бажариш учун зарур шароит яратиб бериш, иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Бунда буюртмачи ва пудратчи томонидан тузилган шартноманинг томонларнинг муносабатлари Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 37-боби «Пудрат» билан тартибга солинади.
Хўжалик усулида таъмирлаш ўз куч ва воситалари ёрдамида (асосий воситалар объектидан фойдаланиш жойидаги ўз ишчилари ёки ихтисослаштирилган таъмирлаш бригадаси, участкаси) бажарилади.
Таъмирлаш ишлари бошлангунга қадар асосий воситаларнинг ҳар бир объекти бўйича уларни таъмирдан ўтказишнинг зарурлигини асослаш учун асосий воситани (ёки унинг айрим қисмлари) техник кўрик натижалари бўйича нуқсонлар далолатномаси тузилади, унда таъмирлаш объекти (ёки унинг қисмлари) нингтехник ҳолати, шунингдек носозликлар, нуқсонларни бартараф этиш бўйича тавсия қилинадиган тадбирлар ҳамда зарур таъмирлаш ишлари ҳажми бўйича таклифлар келтирилади. Нуқсонлар далолатномаси корхона раҳбари томонидан тасдиқланади, таъмирлашни ўтказишнинг пудрат усулида эса пудратчи таъмирлаш ташкилоти билан келишилади. Нуқсонлар далолатномаси асосида смета молиявий ҳисоб-китоби тузилади, у таъмирлаш ишларининг режали (меъёрий) таннархини белгилайди. Сметада харажатлар қурилиш меъёрлари ва қоидаларига мувофиқ аниқ ишлар тури бирлигига меҳнат ва материаллар талабгирлиги меъёрлари бўйича ҳисобланади.
Асосий воситаларни таъмирлаш бўйича амалга оширилган ишлар натижасида асосий воситаларни дастлаб қабул қилинган фаолиятнинг меъёрий кўрсаткичларини (фойдали ишлатиш муддати, қуввати, қўллаш сифати ва ҳоказо) ўзгаришига (яхшиланишига ва ошишига) қараб асосий воситаларни таъмирлаш харажатлари икки турга бўлинади. Биринчиси турга асосий воситаларни бошланғич (қайта тиклаш) қийматини ўзгартирадиган таъмирлаш харажатлари, яъни капитал қўйилмалар киради. Иккинчи турга асосий воситаларни ишчи ҳолатини сақлаб туриш учун амалга ошириладиган жорий таъмирлаш харажатлари киради. Келгусида олинадиган иқтисодий фойдани оширмайдиган барча харажатлар улар амалга оширилган даврдаги харажатлар сифатида тан олиниши лозим.
Шуни алоҳида такидлаш лозимки, асосий воситаларни капитал (жорий, ўртача) таъмирлаш ишлари амалга оширилаётган бир вақтда объектини қўшимча қуриш, қўшимча жиҳозлаш, реконструкция қилиш, модернизациялаш ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш ишлари ҳам амалга оширилиши мумкин, улар натижасида асосий восита фойдаланишга топширилганда дастлаб қабул қилинган меъёрий кўрсаткичларнинг (унумли фойдаланиш муддати, қуввати, қўллаш сифати ва ҳоказо яхшиланишига (юксалишига) олиб келади. Бироқ бундай ишлар бўйича харажатлар ҳисоби капитал қўйилмалар ҳисоби учун белгиланган тартибда юритилади. Харажатларнинг ўзи асосий воситаларни бошланғич (қайта тиклаш) қийматини кўпайтиришга киритилади. Капитал (жорий, ўртача) таъмирлаш билан боғлиқ барча харажатлар жорий харажатларга киради. Шу сабабли ушбу ишларнинг ҳаммасини бухгалтерия ҳисобида фарқлаш жуда муҳимдир.
Асосий воситаларни таъмирлашда қилинадиган харажатлар материал қийматликларини чиқариш (сарфлаш), меҳнат ҳақини ҳисоблаш, таъмирлаш ишлари бўйича бажарилган ишлар учун мол етказиб берувчиларга мажбуриятларни ва бошқа харажатлар бўйича операцияларни ҳисобга олишнинг тегишли бошланғич ҳисоб ҳужжатларига асосан акс эттирилади.

Download 270,26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish