Бухгалтерия ҳисоби фани бўйича маъруза матни 3-мавзу


Асосий воситаларнинг тугатилиши натижасида балансдан чиқарилиши



Download 270,26 Kb.
bet35/88
Sana25.02.2022
Hajmi270,26 Kb.
#287915
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   88
Bog'liq
Мавзу 3 (2)

Асосий воситаларнинг тугатилиши натижасида балансдан чиқарилиши. Асосий воситаларни қайта тиклаш имкони бўлмаса ёки иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ бўлмаса тугатилади. Асосий воситалар қуйидаги ҳолларда тугатилиши натижасида балансдан чиқарилиши мумкин:
- белгиланган хизмат муддати тугагандан кейин (эскириш тўлиқ ҳисобланганда);
- жисмоний эскириши, авария, табиий офатлар, фойдаланишнинг меъёрий шартлари бузилиши натижасида яроқсиз ҳолга келганда;
- маънавий эскирганда. Маънавий эскирган асосий воситалар – бу айнан шу мақсадда, нисбатан унумдор ва тежамкор асосий восита турларини ишлаб чиқариш натижасида қадрсизланган асосий воситалардир;
- тегишли давлат идораларининг қарори билан чиқиб кетиши;
- корхоналарда қурилиш, кенгайтириш, реконструкция қилиш ва техник қайта қуролланиш натижасида ҳисобдан чиқариш.
Корхоналарда асосий воситаларнинг тугатилиши натижасида ҳисобдан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш учун корхона раҳбари (раҳбар ўринбосари) ёки бош мухандис раислигида комиссия тузилади. Комиссия таркибига корхонанинг тегишли мутахассислари, бухгалтерия ходимлари ва моддий жавобгар шахслар қўшилиши шарт. Комиссия корхона раҳбарининг буйруғи билан ташкил этилади. Комиссия ишида иштирок этиш учун қонунчиликга мувофиқ алоҳида мулкларни рўйхатга олиш ва назорат қилиш ҳуқуқи берилган инспекцияларнинг вакиллари таклиф этилиши мумкин.
Асосий воситаларнинг тугатилиши натижасида уларни ҳисобдан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш учун тузилган комиссия қуйидаги ҳуқуқларга эга:
- техник ҳужжатлардан (паспорт, босқичма-босқич режалар ва бошқа ҳужжатлар) ва бухгалтерия ҳисобининг маълумотларидан фойдаланган ҳолда ҳисобдан чиқариладиган асосий воситаларни бевосита кўриб чиқиш;
- уларни қайта тиклаш имконияти йўқлиги ёки иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ эмаслигини белгилайди;
- асосий воситаларни ҳисобдан чиқариш сабабларини (эскиришнинг тўлиқ ҳисобланиши, жисмоний эскириши, реконструкция, фойдаланиш меъёрий шартларининг бузилиши, табиий офат, авария ва бошқаларни) белгилайди;
- асосий воситаларни ҳисобдан чиқариш муддатидан олдин фойдаланишдан чиқиб кетишига айбдор бўлган шахсни аниқлайди ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган меъёрлар асосида жавобгарликга тортиш бўйича таклифлар киритади;
- тугатилаётган асосий воситанинг алоҳида қисмларини, деталлари, материаллари, рангли ва қимматбаҳо металларининг фойдаланиш мумкинлигини аниқлайди ва уларни баҳолашни амалга оширади;
- тугатилаётган асосий воситалардан олинган яроқли қисмларини, деталларини, материалларини, рангли ва қимматбаҳо металларини олишни назорат қилади, уларнинг сонини, оғирлигини аниқлайди ва тегишли омборларга топширилишини назорат қилади.
Корхоналарнинг қурилиши, кенгайтирилиши, реконструкция қилиниши, замонавийлаштирилиши ва техник қайта жиҳозланиши муносабати билан асосий воситалар тугатиладиган ҳолларда, комиссия ҳисобдан чиқариш мўлжалланган асосий воситаларнинг юқори корхона ёки корхона мол-мулкининг мулкдори томонидан тасдиқланган корхоналарнинг қурилиши, кенгайтирилиши, реконструкция қилиниши, замонавийлаштирилиши ва техник қайта жиҳозланиши режасига мувофиқлигини текширади. Агар бундай режа бўлмаган тақдирда корхонани бошқариш органларининг қарори бўлиши керак. Бунда комиссия асосий воситаларни тугатиш далолатномасида тасдиқланган режа ёки тегишли қарорнинг банди ва санасига асосланганлигини кўрсатади.
Комиссия томонидан асосий воситаларнинг тугатилиши натижасида ҳисобдан чиқариш тўғрисида қабул қилган қарори «Асосий воситаларни тугатиш тўғрисидаги далолатнома» (АВ-4 намунавий шакл) билан, шу жумладан, транспорт воситалари бўйича - «Транспорт воситаларини тугатиш тўғрисидаги далолатнома» (АВ 4а-намунавий шакл) билан расмийлаштирилади.
«Асосий воситаларни тугатиш тўғрисидаги далолатнома» (АВ-4 шакл) ва «Транспорт воситаларини тугатиш тўғрисидаги далолатнома» (АВ-4а шакл) икки нусхада тузилади, корхона раҳбари томонидан тайинланган комиссия аъзолари томонидан имзоланади ва корхона раҳбари томонидан тасдиқланади. Далолатноманинг биринчи нусхаси бухгалтерияга берилади, иккинчиси эса асосий воситаларнинг сақланиши учун масъул бўлган шахсда қолади ва у ҳисобдан чиқариш натижасида қолган метал қолдиқлари ва моддий қийматликларни омборга топшириш ва сотиш учун асос бўлиб хизмат қилади. Транспорт воситаларини ҳисобдан чиқаришда бухгалтерияга далолатнома билан биргаликда унинг Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати ҳавфсизлиги Бош бошқармаси бўлимларидан ҳисобдан чиқарилганлиги тасдиқловчи ҳужжат ҳам тақдим этилади.
Асосий воситаларни тугатиш тўғрисидаги далолатномада тугатилаётган асосий воситаларни тавсифловчи қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:
Ҳар бир ҳужжатга унинг тартиб рақами берилади ва у «__- сонли далолатнома» қаторида кўрсатилиши керак.

Download 270,26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish