Бухгалтерия ҳисоби фани бўйича маъруза матни 3-мавзу


Корхонанинг ўзида яратилган номоддий активларнинг бошланғич қиймати



Download 270,26 Kb.
bet43/88
Sana25.02.2022
Hajmi270,26 Kb.
#287915
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   88
Bog'liq
Мавзу 3 (2)

Корхонанинг ўзида яратилган номоддий активларнинг бошланғич қиймати. Корхонанинг ўзи томонидан яратилган (ишлаб чиқилган) номоддий активларнинг бошланғич қиймати илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларига ҳақиқий харажатлар суммаси сифатида аниқланади. Илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларига харажатлар таркиби 11-сон БҲМС га мувофиқ белгиланади.
Илмий тадқиқот ишлари - янги илмий ёки техник билимлар ва ғояларни олиш мақсадида ўтказиладиган оригинал (ўзига хос) ва режали изланишлар.
Тажриба-конструкторлик ишлари - янги ёки жиддий тарзда яхшиланган материаллар, механизмлар, маҳсулотлар, технологиялар, тизимлар ёки хизматларни ишлаб чиқариш ёки тижорат мақсадларида фойдаланишдан олдин режалаштириш ёки лойиҳалаштириш учун илмий тадқиқот ишлари натижаларини ёки бошқа билимларни қўллаш.
Илмий тадқиқот фаолиятига қуйидагилар киради:
- янги билимлар олишга қаратилган фаолият;
- илмий тадқиқотлар натижаларини ёки бошқа билимларни қўлланиш йўлларини излаш;
- Муқобил технологиялар ёки маҳсулотларни излаш;
- янги ёки яхшиланган маҳсулот ёки муқобил технологияни ишлаб чиқиш;
- ва бошқалар.
Тажриба-конструкторлик фаолиятига қуйидагилар киради:
- муқобил технологиялар ёки маҳсулотларни баҳолаш;
- тажриба намуналари ва моделларини лойиҳалаштириш. конструкциялаш ва синаб кўриш;
- янги технологияларни қўллаб асбоблар, қисқич мосламалари, қуйилма қолиплар ва матрицаларни ишлаб чиқиш;
- миқёслари бўйича тижорат ишлаб чиқариши мақсадларга мўлжалланмаган экспериментал қурилмаларни лойиҳалаштириш, конструкциялаш ва синаб кўриш;
- ва бошқалар.
Илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмалари харажатларига илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик фаолияти билан бевосита боғлиқ бўлган ёки асосли равишда фаолиятнинг ушбу турларига киритилиши мумкин бўлган барча харажатлар қўшилади.
Илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмаларига қуйидаги харажатлар қўшилади:
- илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмалари билан банд бўлган ходимларга иш ҳақи ва бошқа тўловлар бўйича харажатлар;
- илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмаларида фойдаланиладиган материаллар ва хизматлар қиймати;
- илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмаларида фойдаланиладиган асосий воситаларнинг эскириши;
- илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмалари билан бевосита боғлиқ бўлган устама харажатлар;
- илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмаларида фойдаланиланиш даражадан келиб чиқиб ҳисобланадиган патентлар ва лицензиялар амортизацияси кўринишидаги бошқа харажатлар.
Илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмалари харажатларига реализация харажатлари киритилмайди.
Илмий тадқиқот ишланмалари бўйича харажатлар шу харажатлар амалга оширилган ҳисобот даврида харажат сифатида тан олинади ва кейинги даврларда актив сифатида тан олинмаслиги лозим.
Тажриба-конструкторлик ишланмалари харажатлари қуйидаги мезонларга жавоб берганда актив сифатида тан олинади:
- маҳсулот ёки жараён аниқ белгиланган, маҳсулот ёки жараёнга тегишли харажатлар эса алоҳида аниқланиши ва ишончли тарзда ўлчаниши мумкин;
- маҳсулот ёки жараённи техникавий амалга оширишни намойиш қилиш мумкин бўлади;
- корхона маҳсулот ёки технологияни ишлаб чиқариш, сотиш ёки ундан фойдаланишни мўлжаллайди;
- маҳсулот ёки технология учун бозорнинг мавжудлиги ёки уни сотиш ўрнига субъект ичида фойдаланилган тақдирда унинг субъектга фойда келтириши намойиш қилиниши мумкин бўлади;
- маҳсулот ёки технология лойиҳасини ниҳоясига етказиш ва бозорга чиқариш ёки қўлланиш учун етарли ресурсларнинг ёки уларни очиқлигини намойиш қилиш имкониятининг мавжудлиги.
Актив сифатида тан олинган тажриба-конструкторлик ишларининг харажатлари қуйидагилар чиқариб ташлангандан кейин тегишли келгуси даромадлар ҳисобидан қопланадиган миқдордан ошмаслиги керак:
- тажриба-конструкторлик ишларига кейинги харажатлар;
- тегишли ишлаб чиқариш харажатлари;
- маҳсулотни реализация қилишда бевосита амалга оширилган маъмурий харажатлар ва реализация харажатлари.
Лойиҳанинг тажриба-конструкторлик ишланмалари бўйича харажатлари актив тушунчасига жавоб бериши мумкин, лекин бу харажатлар корхона томонидан ана шу харажатлар натижасида келгусида иқтисодий наф олишини аниқлаш учун етарли бўлмаганлиги сабабли актив сифатида тан олиш мезонларига мос келмаслиги мумкин. Бундай ҳолларда тажриба-конструкторлик ишланмалари бўйича харажатлар шу харажатлар амалга оширилган ҳисобот даврида харажат сифатида тан олинади ва кейинги даврларда актив сифатида тан олинмайди.
Номоддий активларни ишлаб чиқиш даврида уларни ишлаб чиқиш учун олинган кредит бўйича ҳисобланган фоизлар ишлаб чиқилган номоддий активларнинг бошланғич қийматига киритилади. Корхона номоддий активларни ишлаб чиқиш (яратиш) билан боғлиқ харажатларни тўлаш учун молия-кредит ташкилотларидан мақсадли кредит олган ҳолларда, тегишли равишда мазкур мақсадли кредитлар бўйича ҳисобланган фоизлар номоддий активларнинг қийматига олиб борилиши керак.
Номоддий активларни ишлаб чиқиш билан боғлиқ харажатларни тўлаш учун банклар ва бошқа молия-кредит ташкилотларидан олинган кредитлар бўйича фоизлар ҳисоби 24-сон БҲМС га мувофиқ амалга оширилади.
Номоддий активларни ишлаб чиқиш тугаган яъни у фойдаланишга берилган ҳолларда, фоизларни капитализация қилиш тўхтатилади, номоддий активларни фойдаланишга берилгандан кейин ҳисобланган фоиз харажатлари эса корхонанинг молиявий фаолият бўйича харажатларига олиб борилади ва 9610 «Фоизлар кўринишидаги харажатлар» счётида ҳисобга олинади.

Download 270,26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish