Бухгалтерия ҳисоби фани бўйича маъруза матни 3-мавзу


 Номоддий активларни инвентаризациядан ўтказиш



Download 270,26 Kb.
bet51/88
Sana25.02.2022
Hajmi270,26 Kb.
#287915
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   88
Bog'liq
Мавзу 3 (2)

2.14. Номоддий активларни инвентаризациядан ўтказиш
Номоддий активларнинг инвентаризацияси – бошланғич ҳужжатлар ва ҳисоб регистрлари бўйича ҳисоб маълумотларини активларни ҳақиқатда мавжудлигига мос келиши, уларнинг техник ҳолати ва баҳоланишини текшириладиган жараёни ўз ичига оладиган мол-мулк ва мажбуриятларни умумий инвентаризациясини бир қисмини ташкил этади. Шуни таъкидлаш лозимки, инвентаризация номоддий активларни мавжудлигини кейинги бухгалтерия назоратини ва ҳисоб маълумотларини ишончлийлигини таъминлашнинг қулай ва унумли воситаси бўлиб ҳисобланади.
Корхоналарнинг номоддий активлардан фойдаланишга доир ҳуқуқларини тасдиқлайдиган ҳужжатларнинг ҳақиқатда мавжудлигини, балансда номоддий активларни тўғри ва ўз вақтида акс эттирилганлигини аниқлаш ва уларнинг сақланишини назорат қилиш мақсадида корхоналар томонидан вақти-вақти билан, бироқ икки йилда камида бир марта номоддий активларни инвентаризациядан ўтказилади.
Корхонанинг мулкини, шу жумладан номоддий активларни инвентаризациясини ўтказиш ва унинг натижаларини расмийлаштиришнинг умумий қоидалари ва умумбелгиланган тартиби 19-сон БҲМС билан белгиланган. Инвентаризация масаласига 1-мавзуда батафсил тўхталганмиз.
2.15. Номоддий активлардан фойдаланиш ҳуқуқини бериш билан боғлиқ операциялар ҳисоби
Номоддий активлардан фойдаланиш ҳуқуқини бериш билан боғлиқ операциялар ҳуқуқ эгаси ва фойдаланувчи ўртасида тузилган, корхонага номоддий активлардан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган (масалан, ҳуқуқ эгаси томонидан корхонага товар белгисидан муайян муддат мобайнида, маълум ҳудудда фойдаланиш ҳуқуқи, маҳсулотлар ишлаб чиқариш автоматлаштирилган бошқарувнинг технологик дастуридан фойдаланиш ҳуқуқи, саноат намуналаридан фойдаланиш ҳуқуқи ва бошқа ҳуқуқларнинг берилиши) лицензия шартномалари (мутлақ, номутлақ, очиқ лицензия), муаллифлик (фан, адабиёт ва санъат асарларидан фойдаланиш мутлақ, номутлақ ҳуқуқини бериш тўғрисидаги) шартномалари, тижорат концессия шартномалари ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибга мувофиқ тузилган бошқа шунга ўхшаш шартномалар асосида бухгалтерия ҳисобида акс эттирилади.
Ҳуқуққа эга корхона томонидан номоддий активларга бўлган мутлақ ҳуқуқ сақлаб қолинган ҳолда, бошқа фойдаланувчи корхонага фойдаланишга берилган номоддий активлар балансдан ҳисобдан чиқарилмайди, балки ҳуқуққа эга корхонанинг бухгалтерия ҳисобида 7-сон БҲМС қоидаларига мувофиқ баҳода акс эттирилади.
Фойдаланишга берилган номоддий активлар бўйича амортизацияни ҳисоблаш ҳуқуққа эга корхона томонидан амалга оширилади.
Фойдаланишга олинган номоддий активлар фойдаланувчи корхона томонидан шартномага киритилган баҳода балансдан ташқари счётда ҳисобга олинади.
Бунда тақдим этилган номоддий активлар объектларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун шартномада белгиланган тартиб ва муддатда ҳисоблаб чиқариладиган ва тўланадиган муаллифлик ҳақини қўшган ҳолда, даврий тўловлар кўринишида амалга ошириладиган тўловлар фойдаланувчи корхона томонидан ҳисобот даври харажатларига киритилади, тақдим этилган номоддий активлар объектларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун муаллифлик ҳақини қўшган ҳолда, қатъий бир марталик тўлов кўринишида амалга ошириладиган тўловлар эса фойдаланувчи корхона томонидан келгуси давр харажатлари сифатида бухгалтерия ҳисобида акс эттирилади ва шартноманинг амал қилиш муддати мобайнида тегишли ҳисобот даври харажатларига (мақсадига кўра) ҳисобдан чиқарилади.
Корхоналар томонидан вақтинчалик фойдаланиш учун олинган номоддий активларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш 016 «Фойдаланиш ҳуқуқи бўйича олинган номоддий активлар» балансдан ташқари счётида амалга оширилади.
Ҳуқуқ эгаси ва фойдаланувчи ўртасида тузилган лицензия шартномаси, муаллифлик шартномаси ва бошқа шу каби хўжалик юритувчи субъектга номоддий активлардан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи ва қонунчиликда белгиланган тартибда тузилган шартномалар (масалан, ҳуқуқ эгаси томонидан хўжалик юритувчи субъектга товар белгисидан аниқ муддат мобайнида, аниқ ҳудудда фойдаланиш ҳуқуқини, маҳсулот ишлаб чиқаришни автоматлаштирилган бошқарувининг технологик дастуридан фойдаланиш ҳуқуқи, саноат намунасидан фойдаланиш ҳуқуқини ва бошқа шу каби ҳуқуқларни бериш.) асосида номоддий активлардан фойдаланиш ҳуқуқини олиш билан боғлиқ операциялар 016 «Фойдаланиш ҳуқуқи бўйича олинган номоддий активлар» балансдан ташқари счётининг дебетида акс эттирилади.
Фойдаланиш ҳуқуқи бўйича олинган номоддий активлар 016 «Фойдаланиш ҳуқуқи бўйича олинган номоддий активлар» балансдан ташқари счётида шартномада белгиланган баҳода ҳисобга олинади. Фойдаланиш ҳуқуқи бўйича олинган номоддий активлар қайтарилганда 016 «Фойдаланиш ҳуқуқи бўйича олинган номоддий активлар» балансдан ташқари счёти кредитланади.
016 «Фойдаланиш ҳуқуқи бўйича олинган номоддий активлар» балансдан ташқари счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳуқуқ эгаси ва фойдаланиш ҳуқуқи бўйича олинган ҳар бир номоддий активлар объекти бўйича юритилади.

Download 270,26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish