Бухгалтерия ҳисоби фани бўйича маъруза матни 3-мавзу


 Бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш



Download 270,26 Kb.
bet19/88
Sana25.02.2022
Hajmi270,26 Kb.
#287915
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   88
Bog'liq
Мавзу 3 (2)

1.8. Бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш
«Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 11-моддасига мувофиқ, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини ташкил этишни бухгалтерия ҳисоби субъектининг (корхона, муассаса ва ташкилот) раҳбари амалга оширади.
Корхонанинг раҳбари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
- бухгалтерия ҳисоби хизматининг раҳбари (бош бухгалтер) бошчилигида бухгалтерия ҳисоби хизматини ташкил этиш ёки шартнома асосида жалб қилинган бухгалтер хизматидан фойдаланиш;
- бухгалтерия ҳисобини юритишни ихтисослаштирилган ташкилотга (аудиторлик ташкилотлари, солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ва уставида бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича хизмат кўрсатиш назарда тутилган бошқа ташкилотлар) шартнома асосида юклаш;
- бухгалтерия ҳисобини мустақил юритиш.
Корхонанинг раҳбари:
- ҳисоб сиёсати, ички ҳисоб ва ҳисобот тизими ишлаб чиқилишини;
- ички назорат тартибини;
- бухгалтерия ҳисоби тўлиқ ва ишончли юритилишини;
- ҳисоб ҳужжатларининг бут сақланишини;
- молиявий ҳисоботнинг тайёрланишини;
- солиқ ҳисоботининг ва бошқа молиявий ҳужжатларнинг тайёрланишини;
- ҳисоб-китоблар ўз вақтида амалга оширилишини;
- қонун талабларига риоя этилишини таъминлаши шарт.
Ўз навбатида шунинг учун ҳам бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш бўйича жавобгарлик корхонанинг раҳбарига юклатилади. Бунда корхонанинг раҳбари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
- бош бухгалтер раҳбарлигидаги бухгалтерия ҳисоби хизматини таркибий бўлинма сифатида ташкил этиш;
- штатга бухгалтер лавозимини киритиш ёки шартнома асосида жалб қилинган бухгалтернинг хизматларидан фойдаланиш;
- бухгалтерия ҳисобини юритишни шартнома асосида ихтисослашган бухгалтерлик фирмасига юклаш;
- бухгалтерия ҳисобини мустақил юритиш.
Бош бухгалтер ёки бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини амалга оширувчи бошқа мансабдор шахс бухгалтерия ҳисоби хизматининг раҳбаридир. Бухгалтерия ҳисоби хизматининг раҳбари бевосита корхонанинг раҳбарига бўйсунади.
Бухгалтерия ҳисоби хизмати раҳбарининг хўжалик операцияларини ҳужжатлар асосида расмийлаштириш ва уларни бухгалтерия ҳисоби хизматига тақдим этиш бўйича талаблари корхонанинг барча ходимлари учун мажбурийдир.
Корхонанинг раҳбари ва бухгалтерия ҳисоби хизматининг раҳбари ўртасида айрим хўжалик операцияларини амалга оширишга доир келишмовчиликлар юзага келган тақдирда, улар бўйича ҳужжатлар операциялар амалга оширилишининг оқибатлари учун шахсан жавобгар бўлган корхона раҳбарининг ёзма фармойиши билан ижрога қабул қилиниши мумкин.
Мажбурий аудиторлик текширувидан ўтиши лозим бўлган корхонанинг бухгалтерия ҳисоби хизмати раҳбари қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
- олий маълумотга эга бўлиш;
- олий иқтисодий маълумотга эга бўлган тақдирда, охирги беш календарь йилдан камида уч йили, ноиқтисодий олий маълумотга эга бўлган тақдирда эса, охирги ўн календарь йилдан камида етти йили бухгалтерия ҳисобини юритиш ёки молиявий ҳисоботни тузиш ёхуд аудиторлик фаолияти билан боғлиқ иш стажига эга бўлиш.
Мажбурий аудиторлик текширувидан ўтиши лозим бўлган корхонанинг раҳбари бухгалтерия ҳисоби хизмати раҳбарининг ҳар йили малака оширишдан ўтишини таъминлаши шарт.
Юқоридаги талаблар мажбурий аудиторлик текширувидан ўтиши лозим бўлган корхонанинг раҳбари бухгалтерия ҳисобини юритишни шартнома асосида зиммасига юклаган ихтисослаштирилган ташкилот ходимига нисбатан ҳам татбиқ этилади.
Белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган, шунингдек қасддан содир этилган жиноят учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахс бухгалтерия ҳисоби хизматининг раҳбари бўлиши мумкин эмас.
Бухгалтерия ҳисобини юритишда бош бухгалтер:
- ҳисобот даври давомида ҳисоб сиёсатида қайд этилган операциялар ва ҳодисаларни акс эттиришни ҳамда активлар ва мажбуриятларни баҳолашни ўзгармаслигини;
- ҳисобда ҳисобот даври учун ушбу даврда амалга оширишлган барча операциялар ва ҳодисаларни ҳамда активлар ва мажбуриятлар инвентарлаш натижаларини акс эттиришнинг тўлиқлигини;
- ҳисобот даврида даромад ва харажатларни олиб боришнинг тўғрилигини;
- аналитик ҳисоб маълумотларининг синтетик ҳисоб счетлари обороти ва қолдиқларига мувофиқлигини таъминлайди.
Бош бухгалтер эгаллаб турган лавозимидан озод қилинганда иш янги тайинланган бош бухгалтерга (бош бухгалтер тайинланмаса, кичик тадбиркорлик субъекти раҳбари буйруғи билан тайинланган ишчига ёки кичик тадбиркорлик субъекти раҳбарига) топширилади.
Корхона раҳбари буйруғига асосан ишларни қабул қилиш ва топшириш амалга оширилади, бунда:
- бухгалтерия ҳисоби хизмати ишларини қабул қилиш-топшириш муддати;
- топшираётган ва қабул қилаётган ишчининг мехнатига хақ тўлаш тартиби;
- қабул қилиш-топшириш даврида хужжатларга имзо қўйиш ҳуқуқи кимга берилганлиги, бунда ишни қабул қилувчи шахсга имзо қўйиш ҳуқуқи расмийлаштирилгунга қадар хужжатларга қабул қилувчи назорати остида хужжатларга топширувчи имзо қўйиши келишилган бўлиши лозим.
Ишларни топшириш жараёнида бухгалтерия ҳисоби ҳолати, ҳисобот маълумотлари ишончлилиги текширилади, кичик тадбиркорлик субъекти раҳбари томонидан тасдиқланган, қабул қилувчи ва топширувчилар томонидан имзоланган қабул қилиш-топшириш далолатномаси тузилади.
Далолатнома икки нусхада тузилади. Бир нусха бухгалтерия хизматида, кейингиси ишни топширувчи томонда қолади.
Бухгалтерия ҳисобининг қониқарсиз ҳолати форс-мажор вазияти, аввалги бош бухгалтернинг ўз касбий вазифаларига совуққонлик билан қараши сабабли юзага келган бўлиши мумкин. Бу вазиятда бухгалтерия ҳисобини тиклаш жараёнини ташкил этиш корхона раҳбари зиммасига юклатилади. Ўтказилган бухгалтерия ҳисоби ҳолати таҳлилига асосан мавжуд хужжатлар айланишидан хужжатларни тиклаш даври аниқланади.
Бухгалтерия ҳисобини тўлиқ ёки қисман (бўлинмалар бўйича) тиклашнинг мақсади қонунчилик талабларига мувофиқ корхонанинг барча хужжатларини тартибга келтириш ҳисобланади. Ўтган даврларда қонунчиликни бузиш оқибатида нохуш молиявий ҳолатларни минималлаштириш учун бухгалтерия ҳисобини тиклаш жараёни билан бир вақтда аниқлаштирилган солиқ ҳисоб-китоблари, тўғриланган молиявий ҳисобот шакллари тақдим этилади.
Бухгалтерия ҳисобини юритмаслик корхона фаолиятига қандай салбий нохушликлар хавф солишини кўриб чиқамиз.
Ҳисоботнинг мавжуд эмаслиги (ёки ишончсиз ҳисобот) раҳбарият, таъсисчилар ва бошқа манфаатдор шахсларнинг (кредиторлар, бизнес шериклар, инвесторлар) корхона фаолияти ва унинг мулкий ҳолати ҳақида тўлиқ ва ишончли маълумотлар олиш имкониятини йўқ қилишга олиб келади. Агарда корхонада ҳисоб юритилмаса ёки бошланғич хужжатлар мавжуд бўлмаса, солиқ текширишлари ўтказишда қўшимча солиқлар ва пенялар ҳисобланишига, жарималар қўйилишига олиб келади.
Ҳисоб регистрлари ва бошланғич хужжатларнинг мавжуд эмаслиги корхонанинг товар-моддий захиралари, пул маблағлари ва бошқа активлари бутлигини назорат қилиш, шунингдек кредиторлик ва дебиторлик ҳисоб-китоблар ҳолати ҳақида маълумотларни тезкор олиш имкониятини яратмайди. Бундан ҳам муҳимроғи, бухгалтерия ҳисобининг тўлиқ мавжуд эмаслиги солиқ текширишларида солиқ даъволарига асосли қаршилик кўрсатиш имконини йўқ қилади.

Download 270,26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish