Аудиторлик малака сертификатини олиш учун қандай талаблар қўйилган?
Аудиторлик фаолиятини юритиш учун лицензияни олишда Молия вазирлигига қандай хужжатлар тақдим этилиши шарт?
Аудиторлар қандай аҳлоқ меъёрларига амал қилишлари лозим?
Қуйидаги атамаларга изоҳ беринг:Малакавий талаблар, аҳлоқий талаблар, аудитор малакасини ошириш шартлари, касб этикаси, аудитор компетентлиги, махфийлик, мустақиллик, виждонлилик, адолатлилик, лицензия талаблари, лицензияни бекор қилиш ва тўхтатиш, аудитор иш сифатини назорат қилиш.
1-амалий машғулот. 1-Масала. «Инфо-бухгалтер» ташкилоти аудиторлик ташкилотига бухгалтерия ҳисобини компьютерлаштириш юзасидан мурожаат килди. Ушбу аудиторлик ташкилоти «Инфо-бухгалтер» ташкилотини бир неча йилдан бери текширувдан ўтказади ва ташкилотнинг молиявий ва бошқарув ҳисоби муаммоларини ва хусусиятларини яхши билади.
Топшириқ: Агар аудиторлик ташкилоти корхонага компьютерлаштириш юзасидан хизмат кўрсатса, аудиторлик текшируви ўтказаётган вактда аудиторнинг мустақиллигига таъсир кўрсатадими?
3-масала. Сиз «Афруз» фирмасини текшираётган аудиторсиз. Сизнинг аудиторлик фирмангизга офис учун ижарага бино керак. «Афруз» фирмаси Сизга ўзининг мулки ҳисобланган бинони ижарага олишни таклиф қилди.
Топшириқ: Бу таклиф қабул қилинса аудиторлик фирмасининг мустаққиллиги йўқоладими? Ҳолатларни таҳлил қилинг.
4-масала. "ЭйнБиСи" аудиторлик ташкилоти 3 йил олдин ташкил этилган. У ҳозирги кунга қадар катталашиб кетган ва ўз филлиалларига эга. Фирма аудиторлик хизмати кўрсатади ва қўшимча равишда Солиқ Қонунчилиги масалалари бўйича маслаҳатлар беради.
Топшириқ: Бу маслаҳатлар аудиторлик хизматига кандай таъсир кқрсатади.
5-масала. "ЭйБиСи" аудиторлик фирмасининг аудитори Ахмедов А.И. ўзининг малакавий хизмати тўғрисида матбуотда ва радиода реклама қилиб, маҳоратлилик даражаси ва бошқа аудиторларга нисбатан юқори малакали эканлигини эълон қилди. Шунинг билан биргаликда хизмати учун тўланадиган суммани ҳам ошкор қилди.
Аниқланг: Аудитор Ахмедов А.И.га касбий этик меъёрларига риоя қилган ҳолда қандай бўлиши ҳақида маслаҳат берган бўлар эдингиз?
6-масала. «Куръер» аудиторлик фирмасининг 3 кишидан иборат аудиторлари «Алиском» суғурта компаниясини аудитдан ўтказмоқда. Аудиторлардан бири корхона бош директори муовинига яқин қариндошчилиги борлиги аниқланди.
Топшириқ: Бундай ҳолда аудитнинг этик меъёрларига зид бўладими?
7-масала. «Али-Акбар» корхонасида аудит ўтказилди. Аудиторлар томонидан камчиликлар аниқланмади. Корхона раҳбарлари томонидан аудиторларга қимматбаҳо совғалар берилди.
Топшириқ: Аудиторлар бунга қандай қарашлари лозим?
8-масала. «Камрон» хусусий корхонасида аудит қилиш натижасида солиқлардан кам тўланганлиги маълум бўлди. Уни яшириш мақсадида корхона директори ҳар бир аудиторга дам олиш учун йўлланмалар таклиф қилди ва улардан ижобий аудиторлик хулоса беришларини илтимос қилди.
Топшириқ: Бундай ҳолатда аудиторлар қандай ҳаракат қилишлари лозим?
9-масала. Сиз фаолият юритақтган аудиторлик фирмасига телевизор ишлаб чиқарақтган корхонадан аудит ўтказиш юзасидан таклиф тушди. Сизнинг турмуш ўртоғингиз бу компанияда товарлар сотиш бўйича менеджер лавозимида фаолият кўрсатади.
Топшириқ: Сизнинг фирмангиз бу таклифни қабул қила оладими?
10-масала. Тикув-ишлаб чиқариш фирмаси аудиторлик фирмаси билан тузилган шартномада кўрсатилган талабларни бажармаганлиги сабабли, тикув-ишлаб чиқариш фирмаси ва аудиторлик фирмаси ўртасида ўзаро низо келиб чиқди. Шу сабабли, тикув-ишлаб чиқариш фирмаси аудиторлик фирмаси билан амалдаги шартномани бузиб, сизнинг аудиторлик фирмангиз билан шартнома тузмоқчи.
Топшириқ: Бу ҳолатда сизнинг аудиторлик фирмангиз қандай йўл тутиши лозим?