Бугун Ўзбекистон Республикаси-иқтисодиёти бозор иқтисодиётига асосланган, тўхтовсиз ривожланаётган давлат



Download 3,14 Mb.
bet32/149
Sana24.02.2022
Hajmi3,14 Mb.
#242499
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   149
Bog'liq
Yuk va yo'lovchi TTQ

4.1. Ташиш турлари

Темир йўлларда кичик тезликда юк ташиш-контейнерлар, майда, кичик тоннажли, вагонли, гуруҳли маршрутли жўнатмаларда амалга оширилади. Йўловчи поездлар тезлигидаги жўнатма юкбагаж усули билан бажарилади. Бир юк хати бўйича 10 тоннагача вазнга ва ёпиқ тўрт ўқли вагон, очиқ вагон ёки тўрт ўқли платформа майдончасининг 1/3 дан кўп бўлмаган қисмини эгаллаган ҳажмдаги ташилаётган юк майда жўнатма ҳисобланади. Бир юк хати бўйича 10-20 тоннагача вазнга ва тўрт ўқли вагоннинг яримини эгаллайдиган ҳажмдаги юк, кичик тоннажли жўнатма ҳисобланади. Тез бузилувчи юклардан ташқари барча тарали ва донали юклар кичик тоннажли жўнатмаларга қабул қилинади. Ташиш учун бир неча вагон, лекин бари бир маршрутда ташиладиган, бир юк хати бўйича жўнатишга тақдим этилган юк партияси гуруҳли жўнатма ҳисобланади. Маршрут учун белгиланган масса меъёрига мос равишда бир юк хати бўйича ташишга тақдим этилган юк партияси маршрутли жўнатма дейилади.


Контейнерлар юкларни тарасиз ташиш учун мўлжалланган. Шунинг учун бир қатор техник ва ишлаб чиқариш юклари ҳамда халқ истеъмоли товарлари контейнерларда бирламчи (қоғоз) қадоқланган ҳолда, айрим ҳолларда эса қадоқлашсиз ташилиши мумкин.
Юк жўнатувчилар ҳаракат хавфсизлиги, юк, вагон, контейнер бутунлигини таъминлаган ҳолда ўз юкларини ташишга тайёрлашлари зарур. Денгиз портлари ва чегара темир йўл бекатлари орқали ҳалқаро алоқа турли транспортларда экспортга юк ташишда, уларни шикастланиш, йўқолиш ва камомадли топширилишдан сақлаш, ҳаракатдаги таркиб, темир йўл ва атроф муҳитни ифлосланишдан сақлаш мақсадида транспорт тараларини қўллаган ҳолда, давлат меъёрлари ва стандартларига мос равишда қадоқланган ҳолда, ташишга тақдим этилиши зарур.



    1. Ҳаракатдаги таркибни номерлаш тизими

Ҳаракатдаги таркибни номерлаш тизими, ҳаракатдаги таркиб бирлигига бириктирилган, саккиз хонали сонлар билан такрорланмайдиган инвентар номер белгилаш имконини берди.


Бунда биринчи рақам шаракатдаги таркиб тури: 2-ёпиқ юк вагони, 4-платформа, 6-ярим вагон, 7-цистерна, 8-изотермик вагон, 3 ва 9-бошқа вагонлар (махсуслаштирилган ва ҳ.к.).
Барча юк вагонлари учун (3 рақами билан бошланадиган бошқа вагонлар номери бундан истисно) ўқларни кодлаш умумий белги ҳисобланади. Номер иккинчи раўами ўқлар ва вагоннинг асосий тавсифини билдиради. 0-8 рақамлари тўрт ўқли, 9 рақами–саккиз ўқли вагонларни англатади. Барча транспортерлар рақами 3 билан бошланадиган бошқа вагонлар таркибига киради (транспортерларда-9). Бундан ташқари иккинчи рақам: ёпиқ вагонлар учун–кузов ҳажми (0-120 м3 гача, 1-120 м3 дан ортиқ, 4–120 м3 ортиқ эшик ўринлари кенгайтирилган ҳолда), платформалар учун–рама узунлиги (0–13.4 м гача, 2–13.4 м дан ортиқ), тўрт ўқли очиқ вагонлар учун–полда люклар ва ёнбош эшикларнинг мавжудлиги (0–люкли ва ёнбош эшикли, 4-люкли ва ёнбош эшиксиз, 8–ёпиқ кузовли), цистерналар учун–махсуслаштирилган, рефрижератор вагонлар ва ледниклар учун–конструкциянинг ўзига хослигини билдиради.
Вагон номеридаги тўртинчи, бешинчи ва олтинчи рақамлар уларнинг тартиб рақамини англатади. Еттинчи рақамдаги 9 сони вагонда (рефрижератор вагон бундан истисно) ўтиш майдончасининг мавжудлигини англатади. Саккизинчи рақам–назорат рақами. Унинг ёрдамида рақамларнинг тўғри ўқилганлиги текширилади. У номернинг бошқа рақамлари билан қўшиб ёзилади.
Назорат рақам қуйидаги тартибда ўқилади:
Вагон номери: 7 4 8 5 4 6 8
Кўпайтиргич: 2 1 2 1 2 1 2
Разрядлар бўйича кўпайтма: 14 4 16 5 8 6 16
Разрядлар бўйича йиғинди: 1+4+4+1+6+5+8+6+1қ42
Разряд бўйича йиғиндини бутунликка айлантирувчи сон, назорат рақам ҳисобланади. Агар разряд бўйича рақам 10 га бўлинса, назорат рақам 0га тенг бўлади. Кўрилаётган мисолимизда назорат рақам 8 га тенг.




    1. Download 3,14 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish