Бугун Ўзбекистон Республикаси-иқтисодиёти бозор иқтисодиётига асосланган, тўхтовсиз ривожланаётган давлат


Юк вагонларидан фойдаланишда ўзаро ҳисоблар



Download 3,14 Mb.
bet31/149
Sana24.02.2022
Hajmi3,14 Mb.
#242499
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   149
Bog'liq
Yuk va yo'lovchi TTQ

3.9. Юк вагонларидан фойдаланишда ўзаро ҳисоблар

Вагондан фойдаланувчи темир йўл маъмурияти вагон эгас инвентар паркидаги юк вагонларидан фойдаланганлик учун вагон эгаси бўлган темир йўл маъмуриятига маълум тўловларни амалга оширади. Тўлов ҳаракатдаги таркиб тури бўйича вагон-сутка бўйича 1 -дадвалдагни тўлов ставкалари бўйича белгиланади.

Жадвал 3.1
Юк вагонларидан фойдаланганлик учун тўловлар ставкалари

Вагон тури

Вагон-сутка учун швейцария франкидаги ставкалар

Ёпиқ вагон

5,05

Платформа

4,0

Ярим вагон

6,84

Цистерна

7,3

Бошқа вагонлар

5,32

/алла ташувчи вагон

5,98

Вагондан фойдаланганлик тўловлари ҳалқаро туташув пунктларидан вагонларни узатишнинг рақамли ҳисоби асосидаги маълумотларга кўра белгиланади. Вагондан фойдаланиш тўлови вагон фойдаланувчи темир йўл маъмурияти ҳудудига киргандан бошқа темир йўл маъмуриятига топшириш вақтигача бўлган муддат учун назарда тутилади. Қабул қилувчи томон имзоси, муддати ва штемпели қўйилган паоезд топшириш ведомости ҳисоб учун асос ҳисобланади. Маъмуриятлар бўйича вагон-сутка умумий миқдорини ҳисоблашда яхлит суткагача яхлитланади. Тўлов ортилган ва бўш вагондан фойдаланиш учун белгиланади.


Ҳар бир темир йўл маъмурияти бўйича ҳисобот ойи ҳисоб ва йиғма ведомостлари учун бошланғич маълумот бошқа темир йўл маъмуриятларига топширилган вагонлар, яъни қабул қилиш ва топшириш жараёнини тугатган вагонлар бўйича ҳисобланади.
Бошқа темир йўл маъмурияитига топширилган, лекин поезд топшириш ведомости бўйича қабул қилинмаган вагонлардан фойдаланиш тўловлари топширган темир йўл маъмурияти томонидан амалга оширилади.
Ҳалқаро туташув пунктлари олдида асоссиз туриб қолганлик учун тўловлар ўз вақтида поезд қабул қилишни ташкил қилмаган темир йўл маъмурияти томонидан тўланади. Ҳисобларда туриб қолиш вақти икки баробар ҳажмда ҳисобланади.
Ортишга тўғри келмайдиган вагонлар юборилганда, уларни қайтариш вақти ҳаражатлари яроқсиз вагон тақдим этган темир йўл маъмурияти томонидан тўланади.
Жўнатилаётган бўш вагонлар ўзида ортиш мақсадида транзит темир йўвл маъмурияти рейсидан қолдирилган ҳолларда бу темир йўл маъмурияти томонидан кўрсатилган вагонлардан фойдаланиш тўловлари икки баробар ҳажмда ҳисобланади.
Вагонлардан фойдаланувчи темир йўл маъмурияти фойдаланилган вагонлар учун тўлов вагонлар билан амалга оширилади. Мустақил равишда ҳисоб-китоб ишларини олиб бормайдиган темир йўл маъмурияти ҳаммага ёки бошқа темир йўл мақъмуриятининг ҳисоб ташкилотига ҳисобларни РФ АЙВ БҲМга ўтказганлиги ҳақида хабар бериши лозим.
Ҳисоб-китобларни мустақил олиб борувчи темир йўл маъмуриятлари бу хабар асосида ҳисоб ҳужжатлари ва зарур қийматни вакил ҳисоб ташкилоти орқали вагон эгаси бўлган темир йўл маъмуриятига жўнатади.
РФ АЙВ БҲМ ҳар ойда барча темир йўл маъмуриятлари учун вагонларнинг тегишлиги бўйича вагонлардан фойдаланиш вақтини аниқлаш ва тўлов ҳисобларини амалга оширишлари имконини берувчи ҳалқаро туташув пунктларидан вагонларни рақамли узатиш бўйича бошланғич маълумотларни тақдим этади.
Тўлов учун вақт ҳисоби ўтган ой сўнгги кунининг Москва вақти билан соат 18.01.дан ҳисобот ойининг охирги куни соат 18.00 гача бўлган давр ичида саналади.
Ўз ҳуқуқларини юборган темир йўл маъмуриятлари ва РФ АЙВлари темир йўллари учун РФ АЙВ БҲМ ҳисоблари бўйича ҳар ойда ҳар бир темир йўл маъмурияти учун ҳаракатдаги таркиб тури бўйича ҳалқаро туташув пунктларидан вагонларни рақамли ўтказиш ҳисоби асосида жамловчи ҳисоб ведомостлари тузади. Жамловчи ҳисоб ведомостлари ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15 санасидан кечиктирилмаган ҳолда темир йўл маъмуриятлари ва Кенгаш Дирекциясига юборилади.
Тўловларни амалга ошираётган темир йўл маъмуриятлари ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 20-санасидан кечикмаган ҳолдакелишилган учул бўйича топширилган вагонларни текширадилар.
Кенгаш Дирекцияси бошқа темир йўл маъмуриятлари ва РФ АЙВ БҲМ билан ҳамкорликда вагонларнинг темир йўл маъмуриятлари ҳудудида вагоннинг бўлган вагон-соатига зарур ўзгаришлар киритадилар.
Вақт тўловлари ҳисоби ёки бошқа ҳисобларда хатолар аниқланган ҳолларда вагон эгаси-темир йўл маъмурияти вагондан фойдаланувчи темир йўл маъмуриятига тўловларини амалга ошириш ёки кўриб чиқиш учун қўшимча счет тузади. Агар томонлан ўзаро келишувга кела олмасалар, қатъий қарор Кенгаш Дирекцияси билан биргаликда қабул қилинади.
Вагонлардан фойдаланганлик учун тўловлар бошқа давлат темир йўл маъмурияти ҳудудида бўлган вақтдан келиб чиққан ҳолда дифференциал ҳисобланади. Темир йўл маъмуриятлари орасидаги ўзаро ҳисоб-китоб Битим иштирокчилари бўлган темир йўл маъмуриятлари орасидаги комплекс ҳисоб-китоб Қоидалари асосида амалга оширилади.
Изотермик ҳаракатдаги таркиб ва транспортерлардан фойдаланганлик учун ҳисоб-китоб алоҳида Қоидалар асосида ҳисобланади.
Вагондан фойдаланувчи темир йўл маъмуриятлари вагон эгаси бўлган темир йўл маъмуриятларига фойдаланиш даврида йўқолган вагоннинг нархини қоплайди. Йўқолган вагон учун ҳисоб вагон эгаси бўлган темир йўл маъмурияти томонидан вагондан фойдаланувчи темир йўл маъмуриятига ҳисоб тақдим этилаётган вақтда амал қилувчи юк вагонлар нархи бўйича юборилади. Тақдим этилган ҳисоб у олинган вақтдан бир ой муддатда тўланиши зарур. Томонлар келишувига кўра тўлов натурал кўринишда бўлиши мумкин. Вагонни шикастлаган ва таъмирламаган темир йўл маъмурияти юк вагонларини таъмирлаш учун ППВ қиймат ведомости асосида ҳисобланган вагонни таъмирлаш қийматини вагон эгаси бўлган темир йўл маъмуриятига тўлайди.
Вагон эгаси бўлган темир йўл маъмурияти вагон эгаси томонидан вагон қабул қилишда қабул қилувчи ва топширувчи томонлар вакиллари имзоси қўйилган ВУ-25 шаклдаги далолатнома илова қилинган ҳолда фойдаланувчи темир йўл маъмуриятига таъмирланадиган вагон учун ҳисоб тақдим этади. Ҳисоб олинган вақтдан бир ой давомида тўланиши зарур.
Учинчи давлатлар томонидан вагонлардан фойдаланганлик учун тўлов юк вагонлари ва контейнерлардан фойдаланиш ҳақидаги Битим иштирокчилари бўлмаган давлатга вагон узатган темир йўл маъмурияти орқали амалга оширилади. Учинчи давлатга вагон узатган темир йўл маъмуриятивагоннинг учинчи давлатда бўлган вақтини ҳисобга олган ҳолда вагондан фойдаланилган умумий вақт учун тўловни вагон эгаси бўлган темир йўл маъмуриятига тўлайди. Бунда тўловларни ҳисоблаш учун юқорида келтирилган ставка ва коэффициентлар қўлланилади.
Битим иштирокчилари-темир йўл маъмуриятларига тегишли вагонлардан фойдаланиш шартлари учинчи давлатларда "ППВ ҳақида шартнома" ёки вагонлардан фойдаланиш ҳақида ҳалқаро қоидаларда белгиланган.

4 боб. Юклар ташишни ташкил қилиш





Download 3,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish