Юк ва тижорат операцияларини бажариш графиги. Технологик жараённинг асосий таркибий қисми–сарфланадиган вақт ва алохида операцияларни элементлар асосида бажаришни меёрловчи жадвалдир. Ҳар бир жадвалда-бажариладиган иш, ўрнатилган жадваллар бўйича қатъий вақт меёри асосида аниқланиши шарт (масалан, бир жўнатма учун, бир вагон учун ва ҳ.к.). Товар идорасида ҳар бир ҳужжатни расмийлаштириш учун (жўнатиш учун) маъсулият билан жадвал тузилади. Юк ҳовлисида–алохида жадваллар, қабул қилишда, ортиш, тушириш ва станция омборларига юк беришда,бевосита вагондан вагонга бир жўнатма, бир вақтда иш бошланадиган вагонлар гуруҳи учун тузилади.
3.4. Юк ва тижорт ишларини оптимиаллаштириш ва автомотизациялаш
Математик услуб ҳамда ЭҲМларнинг қўлланиши юк станцияларида қуйидаги масалаларни ечиш имкониятини беради: оптимал равишда маневр локомотивлари (юк пунктларида вагонларни тозалашни амалга ошириш) ишларини режалаштириш ва юк фронтларига хизмат кўрсатиш навбатини аниқлаш; юк ҳовлиси ишини мавжуд вагонлар сонидан ва вагонларнинг юк кўтариш қобилятидан келиб чиқиб; юк туширишнинг оптимал тезкор режасини тузиш; алохида операция ва бошқа барча технологик жараёнлар учун математик модел ва тармоқли жадваллар ишлаб чиқариш; юқорироқ ишлаб чиқариш унумдорлиги, камроқ вагон ва автомобиллар сонидан фойдаланиш, камроқ солиқ тўлаш учун иш участкаларида оптимал равишда ортиш тушириш механизми ва бошқа вситаларни тақсимлаш; юк ҳовлиси омборларида юкларнинг тури, ортилган, туширилган юкларнинг ахамияти бўйича оптимал ихтисослашиш вариантини аниқлаш; юк ҳовлиси омборлирини таъминлаш учун автомобилларни тақсимлаш ва иложи борича вагон ва автомобиллардан фойдаланишнинг тезкор режаларини тузиш; ўтказиш тўловларини ҳисоблаш ва тузишни автоматлаштириш, автомобил ва вагонларга юклашда, омборларда юкларни ҳисоблаш ва қидириш; юклаш операцияларида турган вагонлар ҳисобини автоматлаштириш ва бошқалар. Шу ва бошқа масалалар ечими-юк станцияларида (ЮИАБТ)–“Юк ва тижорат ишларини бошқариш” тизими-асосида алохида объектларда (саралаш платформаси, контейнер пункти) юк ишлари бошқарувини автоматлаштириш учун шароит яратади. АБТ доирасида юк станцияларида барча бошқарув жараёни–илк ахборотларнинг йиғилишидан то ишлов берилгунгача ва қарор қабул қилиниб, маъсул ижрочиларга етказилгунгча (маневр диспетчери) таркибловчи бригада, маневр локомотивлари бригадаси, юк сараловчи платформа мудири, контейнер пунктларида қабул-жўнатувчи ва бошқаларнинг вазифалари-мажмуавий автоматлаштирилмоқда.
Ахборотларни тўплаш, қайта ишлаш ва диспетчерга кўрсатмалар бериш жараёни қуйидаги тартибда кечади: станциядаги холатдан келиб чиқиб аввал диспетчер ҳар-бир юк фронти учун алохида вагонларни, йўлнинг вагон билан бандлик даражасини ва юкли омборлар, вагонлар-нинг юк оперцияларининг тугаш вақти, юк фронтларда жойлашуви, маневр локомотивлари сони, механизмлар, юкларни олиб келиш ва олиб кетиш учун автомобиллар парки ва бошқалар ўрнатилади.
Тахминий ахборот асосида диспетчер кутилган вагонлар келишини аиқлайди (юк турига қараб) ва махсус топшириқни ойдинлаштиради. Бу ахборотни кодлаштирилган, доимий кўрсаткичлар билан тахъминланган холда оператор аҳборотлар марказига узатади. Улар станция схемаси, йўллар сони, уларнинг жойлашуви, маневр ва юк операцияларидаги вақт меъёрлари юк фронтининг мослашуви тартиби ва бошқалар берилган ЭҲМ дастурларида ишни ташкиллаштиришнинг оптимал варианти бажарилади.
Хулоса қилиб айтганда ЭҲМ юк станциясида опертив бошқарув иши учун қуйидаги тавсияларни беради: ҳар бир юк фронтида ортиш, тушириш ва саралаш ҳажми; автомобиль транспортида юкларни олиб келиш ва кетиш ҳажми; маневр локомотиви ёрдамида ортиш-тушириш фронти текшируви навбти вақти, ресурслар, берилган ҳажмда бажариш учун зарур нарсалар (механизмлар, ишчи кучи, втомобиль ва бошқалар) ва юк ҳовлисининг алохида объектлари ўртасида ўриндош ресурсларни оптимал тақсимлаш, ортиш пунктлари орасида вагонларни рационал тақсимлаш, жўнтиш вақти ва узатув таркиби (состав передач), вагоннинг станциядаги ўртача туриш вақти, механизм ва маневр локомотивларининг фойдаланиш койфиценти, технологик ечимларнинг иқтисодий тахлили ва бошқалар.
Оптимал оператив режалаштириш ва бошқарувнинг маълум ҳажмдаги юк станцияси даги масалаларини ЭҲМ лардагина ифодалаш мумкин. Юк ишида алохида математик услублар ва ЭҲМларда намуналар қўллаш юк станцияси ишларининг технологик қўлланиш жарёнида ўтказилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |