Бугун Ўзбекистон Республикаси-иқтисодиёти бозор иқтисодиётига асосланган, тўхтовсиз ривожланаётган давлат


Юкларнинг трнспорт тавсифи ҳамда уларни ташиш ва тайёрлаш



Download 3,14 Mb.
bet28/149
Sana24.02.2022
Hajmi3,14 Mb.
#242499
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   149
Bog'liq
Yuk va yo'lovchi TTQ

3.5. Юкларнинг трнспорт тавсифи ҳамда уларни ташиш ва тайёрлаш

Ташилаётган юкларнинг сифатини сақлаш учун, уларнинг хоссаларини ва хусусиятлари, ҳамда юкларни ташишга таъсир кўрсатадиган холатлар ва уларнинг холатига таъсир этувчи жараёнларни ҳисобга олиш керак. Ташиш шароитига таъсир кўрсатувчи юкларнинг асосий хоссалари-бу гигроскопиклик, намлик, туриб қолиши (слежаемость), яхлаб қолиши (смерзаемость) ва бошқалар.


Гигроскопиклик-бу моддаларнинг ҳаводаги сув буғларини ютиш ёки уларни ажратиш хусусияти. У сувда кучли қоришиб кетадиган моддалар (шакар, туз) хусусияти бўлиб, у сув билан реакцияга киришиши ёки тузилиши содда бўлган (активлаштирилган кўмир, чой, кофе, толасимон ва бошқалар) моддалар.
Қуруқ моддалар намликни то унинг намлиги атроф мухитнинг намлиги билан тенглашмагунча ютаверади. Агар ҳавонинг намлиги модда намлигидан паст бўлса, мода қурий бошлайди. Намликни ажратиш ёки ютиш тезлиги ҳаво ҳароратининг кўтарилиши ва ҳаво ҳароратининг тезлигининг кўпайиши билан ўсади, буни юкларни қадоқлаш (упаковка), омборга жойлаштириши ва сақлашда ҳисобга олиш зарур.
Намлик моддаларнинг ўзига намликни тортиш даражаси билан ҳарактерланади (қуруқ моддаларнинг оғирлигига фоиз ҳисобида). Ортиб кетган намлик моддаларнинг бузилиши (айниш, чириш) жараёнини тезлаштиради ва бу баъзи юкларнинг технологик сифатини бузулишига олиб келади (масалан, толали ва терили товарлар, тамаки хом-ашёси ва бошқалар).
қолдиқ ва чўкинди кўринишида юк таъсирчанлиги сувнинг таъсир этиши махсулотнинг товар кўринишига ва сифатининг йўқотилишига олиб келади (озиқ-овқат ва енгил саноат (текстиль) махсулотлари ва башқалар).
Туриб қолиш–бу баъзи дон ва кукунсимон товарларнинг хоссаси (тузлар, минерал ўғитлар, баъзи рудалар ва бошқалар), бу қотиб қолиш холатини ифодаловчи, сақлаш пайтида бир-бири билан ёпишиб ва қотиб қолишидир. Бу ўралмасдан (без упаковки) ташилган юкларнинг вагондан тушириб олишда қийинчиликлар келтириб чиқаради.
Яхлаш (смерзаемость)–бу барча сочилилувчан юкларга хос хусусиятдир. Улар нам холатда бўлса, совуқ ҳароратда музлайди (металл рудаларни, қум, лой, чақиқ тош, шлак ва бошқалар ).
Совуққа чидамлилик (морозастойкость)–бу эриганда ўзининг сифатини йўқотмасдан ва ўзининг ички босимини бузмасдан, ўзининг 1-аввалги хусусиятини йўқотмасдан сақланиш қобиляти. Идишдаги янги сабзавотлар, мевалар, балиқ икраси, вино, консерва ва бошқа маҳсулотларнинг совуқ уриб қолишига йўл қўйиб бўлмайди.
қуюқлашиш (спекаемость)–баъзи юкларнинг қуюқлашиш ва қотиш хоссаси (лак, гудрон, асфалт ва бошқалар).
Майда фракциялар ва ўровсиз ташишларда, юклар сочилувчанлик хусусиятига эга (донли, қурилиш, қаттиқ ёқилғи ва бошқа махсулотлар). Сочилувчанлик ортиш жараёнига хам ижобий хам салбий таъсир этади. Асосан вагон кузови даворларидан сочилиш юз беради. Майда фракцияли юклар очиқ ҳаракат таркибида ташилганда, улар учиш холатига келиши мумкин.
Ўз-ўзидан ёниш–баъзи юклар ўз ҳароратини ёнишгача кўтариш хусусиятига эга (баъзи шароитларда). Бундай ўзи қизиб, ўзи ёнадиган махсулотларга кўмирнинг баъзи нави, толали моддалар, баъзи материаллар (матолар) айниқса мойланган, нам донли махсулотлар, хашак ва бошқалар.
Ёнғинга чидамлилик–бу материал ва конструкцияларнинг олов таъсирида ёнмаслик, ва унга қаршилик кўрсатиш хусусиятига эга. Ёнғинга чидамли бўлмаган юклар ёнғиндан хавфли ва алохида ташиш шароити талаб этадиган юклар ҳисобланади.
Портлашдан хавфли–баъзи кимёвий моддалар аралашиш натижасида портлаш хусусиятига эга. Оғир портлаш хусусиятини ҳисобга олиб,омборларда сақлаш ва тахлаш қоидалари, портлаш хавфи бор бўлган юклар билан муомала қилаётганда унинг қоидаларига қатъий риоя қилиш шарт.
Заҳарли моддалар билан бехафсала ва беэътибор муомалада бўлиш улардан заҳарланишга олиб келади. Бу одамларнинг, хайвонларнинг заҳарланиши озиқ-овқат товарлари ва фуражларнинг зарарланишига олиб келади.
Баъзи юкларнинг заралилиги одам организмига салбий таъсир кўрсатади. Бундай зарарли холатга чангланувчан донларда дуч келинади. Аралашмали чанглар (содали, цементли, стамаки ва бошқаларақлаш) нафас йўлларининг яллиғларишига олиб келади.
Терили ва мўйнали хом-ашё маҳсулотлар юқумли касалликлар сабабчиси бўлиши мумкин.
Занглаш–бу қора ва баьзи рангли металларнинг кимёвий ва электракимёвий жараёнлар, ноқулай ва ёмон ташқи муҳит шароитида бундай материаллар устида (кўмир чанги, газлар, хлорид ва бошқалар) юзага келадиган бузилиш (емирилиш, чириш, занглаш).
Мўртлик–асосан ойна ва ойна махсулотлари, чинни ва керамик махсулотлар (плита, кафел) шифер ва бошқалардаги зарба оғирлигига чидамли эмаслик хусусияти. Уларни ортишда эхтиётокрликка риоя этиш ва зарбага йўл қўмаслик керак.
Чангланиш–майда қисмлардан иборат моддалар тинч холатидан чиқарилганда анча вақт давомида хаво билан аралашиб юрадиган моддаларга хос хусусиятдир. Одатда чанг ортиш ва тушириш жараёинда вужудга келади. Энг кўп чангланадиган моддалар цемент, кўмир, аппатит консентрати, донлар ва бошқалардир. Чанг атроф мухитни зарарлантириш ва юқори даражада кимёвий реакцияга киришиш қобилятига эга. У баъзи органик моддалар (кўмирли, унли, донли), металлар (алюминий, магний )ни тез қуршаб олади. Оловдан ва электр учқунидан портлашга олиб келади.
Алохида юклар (руда консентрати, гранулали шлаклар)бу суюқланиш хусусиятига эга. Унда юк қисмлари орасига сув қуйилади ва юкни қуюқ холатга келгунича давом эттирилади. Бу поездларда йўлнинг нотекс жойларда поезд силкинган, тормозлиниши, инерция холатида юк бир-бирига урилиб кетишини олдини олади. Бунга кўра юклар поезд тўхтаган поезд орқа деворининг ёрилмаслигини ва издан чиқиб кетмаслигини олдини олади.
Гўшт ва ўсимлик махсулотларини сақлаш ва ташиш жараёнида уларнинг ферментларидан, махсулот хужайраларидан хидланиш, пишиб қолиш, ўсиш ва автолиз жараёнлари юз беради.
Ўсимлик маҳсулотларининг (дон, сабзавот, мева ва тухум) хидланиши хаводаги кислороднинг махсулот элементлари таркибининг (углеводлар, ёғлар ва х к) бузулишига олиб келади ва қуруқ моддаларнинг ёниши билан кузатилади.
Етилиш жараёни баъзи ўсимлик махсулотлариуларнинг ферментатив жараёни оқибатида буғдой шакари крахмалга, мева ва сабзавотларда эса крахмал шакарга айланиши билан юз беради.
Натижада махсулотнинг кимёвий таркиби ўзгаради. Бу жараённинг олдини олиш учун уларни салқин ва қоронғи жойда сақлаш керак.
Баъзи махсулотлар (гўшт, балиқ, ун, вино ва бошқалар) етилиб ўтиб кетиши ва таркибининг бузулиб қоришиб кетиши углевод, оқсил, ёғ моддалари, уларнинг ферментлари остида уларнинг ачиши ва бузилиши натижасида автолиз холати кузатилади.
Махсулотнинг нотўғри сақланиши ва хаво ҳароратининг ортиши билан боғлиқ микробиологик жараёлар озиқ-овқат махсулотларнинг сифатини пасайиши ва истеъмол учун ярақсизлига олиб келадиган ачиш, чириш, ва мўғорлашларни келтириб чиқаради.
Хайвонлар, қушларнинг хом гўштлари(гўшт, ўлдирилган қушлар, ички аъзолари, ёғ, тухум, асал) ва гўштлар, хайвон терилари, юнг, пат, суяк ва фураж (сомон, хашак) ташилганда юқумли касалликлар тарқалади. Бу ўсимлик махсулотлари ва баъзи қишлоқ хўжалик, ҳамда ёғоч махсулотларини ташишда, касалланган ўсимликлар ва ёввойи ўтлар карантин холатини келтириб чиқариши мумкин. Бунинг олдини олиш учун ҳаракат таркибининг юк ташиш қонун қоидалари асосида тайёрлаш керак.



Download 3,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish