Бугун Ўзбекистон Республикаси-иқтисодиёти бозор иқтисодиётига асосланган, тўхтовсиз ривожланаётган давлат


Юкни қабул қилганлик ҳақида квитанция



Download 3,14 Mb.
bet36/149
Sana24.02.2022
Hajmi3,14 Mb.
#242499
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   149
Bog'liq
Yuk va yo'lovchi TTQ

Юкни қабул қилганлик ҳақида квитанция-жўнатувчининг ташиш учун юк қабул қилинганини билдирувчи юридик ҳужжат. Йўл ведомостининг корешоги ташиш тўловларини аниқлаш ва ташиш режасининг бажарилгани ҳақидаги ҳисоботни аниқлаш учун хизмат қилади. У жўнатиш бекатида қолади ва у ердан аввал юк жўнатилгани ҳақидаги ҳисобот билан Технологик марказга, сўнг ишлов бериш ва статистик ахборот тузиш учун жўнатиш темир йўли ахборот ҳисоблаш маркази (АҲМ)га юборилади. Карантин, божхона ва маъмурий қоидаларни бажариш учун жўнатувчи ташиш ҳужжатларига қуйидагиларни илова қилиши зарур: сертификат, донли юкларнинг сифати ҳақида гувоҳнома, карантин сертификати ва карантин рухсатномалар, юкнинг ветеринар гувоҳномаси, тез бузиладиган юк сифати ҳақида гувоҳнома ва ҳ.к.
Юкнинг қиймати, юк тўла ёки қисман йўқолганда, шикастланганда ёки бузилганда етказилган зарарни аниқлаш учун кўрсатилиши зарур. Юкнинг қиймати юк нархидан ошмаслиги зарур. Бекат юкнинг ҳақиқий нархи ва қийматини текшириш учун юкнинг маълум жойларини очиб кўриш ҳуқуқига эга. Юк жўнатувчи ва темир йўл орасида юзага келган тафовутларни экспертиза далолатномаси расмийлаштириш йўли билан аниқланади. Юк қиймати эълон қилинганда юк жўнатувчи жой рўйхатини икки нусҳада, уй-рўзғор анжомларини ташишда, уч нусҳада расмийлаштиради.
Рўйхатда-юк жўнатувчи, жўнатиш ва манзил бекатлар, жўнатувчи ва қабул қилувчи, қадоқлаш тури, фарқлаш белгилари, эълон қилинган қиймати ва ҳар бир жойда қадоқланган предметлар номи, уларнинг миқдори кўрсатилади. Рўйхат сўнгида эълон қилинган қимматлиликнинг умумий қиймати келтирилади. Рўйхат юк жўнатувчи томонидан имзоланади. Рўйхатни қабул қилгач товар кассири унга имзо чекади ва ташиш хатининг рақами ҳамда календар штемпел қўяди. Рўйхатнинг бир нусхаси юк жўнтаувчига юборилади, иккинчиси бекат ҳужжатларига бириктирилади.
Юк жўнатувчи юкни ташишга тақдим этишдан аввал расмийлаштилган юк хатини юкни олиб кириш учун виза олишга, ҳаракатдаги таркибни эгаллашга рухсатнома олиш учун тақдим этиши зарур. Визалаш тартиби бекат бошлиғи томонидан ўрнатилади. Одатда юк хатлари товар конторага тақдим этилади, визалаш эса бекат бошлиғи ёки унинг топшириғига мувофиқ товар контора мудири томонидан амалга оширилади. Юк хатини визалашдан аввал бекат унинг тўғри тўлдирилганини текширади. Бунда қуйидагиларга аҳамият берилади:
-ушбу юкни ташиш режа ва топшириқда назарда тутилганлиги, манзил бекат ва темир йўл номи тариф йўриқномага мувофиқлиги;
-бекат кўрсатилган юк билан тижорат операциялари бажариш учун очилганлиги;
-келтирилган бекатга юкни ташиш учун вақтинча тақиқлаш ёки чеклаш мавжудлиги;
-юк олувчи, унинг манзили, коди ҳақида ахборотнинг тўлиқлиги;
-юк номининг тариф йўриқномасига мослиги.
Агар қоидаларга мувофиқ юк хатига ташиш ҳужжатлари илова қилиниши зарур бўлса, у ҳақида юк хатида қўйилган белгилар текширилади. Юк хатини визалашда зарур графаларда юк қабул қилинаётган режа номери, юкнинг кириб келиш ва ортиш санаси кўрсатилади. Келтирилган маълумотлар бекат бошлиғи ёки юк хатини визалаган ходим томонидан имзолаб тасдиқланади ва юк жўнатувчига қайтарилади.
Юклар юк жўнатувчи томонидан умумий ва ноумумий фойдаланиш жойларига ташиш учун тақдим этилиши мумкин. Умумий фойдаланиш жойига юк олиб келиш ва ташишга тақдим этиш юк жўнатувчи томонидан олдиндан визалаган юк хати асосида амалга оширилади. Олиб келинган юк юк хати билан бирга бекат юк қабул қилувчи–топширувчисига тақдим этилади ва у томонидан визалар текширилади. У ташишга тақдим этилган юк ва унинг миқдори юк хатида келтирилган маълумотларга мос келиши, қадоқлаш юкнинг йўқолиши, шикастланишига олиб келмаслигини аниқлаши зарур.
Юк жойини текшириш билан бир вақтда уларда транспорт белгиларининг бирлиги ҳам текширилади. Уй-рўзғор нажомларини ташишга тақдим этилганда юк қабўл қилувчи–топширувчи юк жойларининг массасини текшириши зарур. Юкнинг ташишга тақдим этилгани ҳақида юк қабул қилувчи–топширувчи юкни ташишга қабул қилиш китобчасига ёзади (ГУ—34 шакл). Барча операциялар бажарилгач юк қабул қилувчи топширувчига юк хати орақасидига “Юкнинг қисмлаб олиб келиш” графасида юкнинг олиб келгани ҳақида ахборот ёзиб, имзо билан тасдиқлайди ва уни товар конторага жўнатади.
Низомга мувофиқ жўнатувчи юкни топширганда ва темир йўл томонидан ташишга қабул қилинганда, юкнинг массаси аниқланиши ва юк хатида кўрсатилиши зарур. Юк турига кўра унинг массаси бир неча усул билан аниқланиши мумкин: тарозида, трафарет бўйича, стандарт бўйича, ҳисоб йўли бўйича, ўлчаб ёки шартли равишда.
Тарали ёки донали юклар массаси фақат трафарет бўйича аниқланади. У юк жўнатувчи томонидан юк ташишга тақдим этилишидан олдин юк жойига белгиланади.
Тўкма шаклида ташиладиган юклар массаси ёки элеватор тарозида тортиш йўли билан аниқланади.
Вагон тарози бўлмаган ҳолда тўкма шаклида ташилидаган юклар вазнини ўлчаш махсус жадвал бўйича ёки ҳисоб йўли билан аниқланади.
Цистерналарга қуйиб ташиладиган юклар тарозида тортиш ёки ўлчаш, қўйилган юкнинг баландлигини ўлчаш ва аниқланган ҳажмини махсус жадвал ёрдамида ҳисоьлаш йўли билан аниқланади.
Нефт махсулотларининг массаси фақат ўлчаш, озиқ-овқат юклари-вагон тарозида, у бўлмаганда тавар тарозисида тортиб аниқланади. Ўлчаш билан массани аниқлашда юк жўнатувчи юк хатида қуйиш баландлиги махсулот ҳарорати ва зичлигидан кўрсатиши зарур.
Бункерли очиқ вагонларда ташилаётган ёғоч ва ўтин юклар массаси шартли равишда аниқланади. Юк массасини аниқлаш усули юк жўнатувчи томонидан юк хатининг махсус графасида кўрсатиб ўтилиши лозим. Чунки шу графага кўра юк олувчига юк топшириш тартиби аниқланади.
Юк массаси темир йўл томонидан юк умумий фойдаланиш жойида ортилаётган, юк жўнатувчи томонидан юк ноумумий фойдаланиш жойида аниқланади. Юк жўнатувчи массани трафарет, стандарт, ҳисобот, ўлчаш йўли ва шартли равишда аниқлайди.
Контейнерлардаги юк массаси юк жўнатувчи томонидан аниқланади. Юк жўнатувчи ва юк қабул қилувчилар турли хил тарозида тортиш йўли билан юк массасини аниқлашлари мумкин. Темир йўл ёки унинг шахобчасида юк фақат вагон, товар тарозида тортиб аниқланади.
Юк автотранспортда ташишга топширилганда юк марказлаштирилган ҳолда олиб чиқиб кетадиган ва бунда юк массаси автомобил тарозида аниқланади. Бектдаги товар кассири юк хатини олгач, юк қабул қилувчи-топширувчи томонидан қабул қилинган юк тўғри расмийлаштириганлигини текширди.
Бунда алоҳида аҳамият вагонга юк ортишнинг техник меъёрларидга риоя қилинган ва юк қабул қилган қабул қилувши топширувчининг белгисига қаратилади. Юк хати асосида йўл ведомости расмийлаштирилади. Йўл ведомости қатъий ўисоб бланкаси бўлиб, қатъий кетма-кет типография номерацияси, сериясига эга бўлиб, унга жўнатиш бекатининг номи белгиланади. Ташиш ҳужжатларининг номиед (ГУ-29-0 шакл) номерлашсиз тайёрланади.
Ташиши расмийлаштирилгач ва унга тартиб рақами бириктирилгандан кейин у қатъий ҳисоб бланки ҳисобланади. Ҳар бир ташиш ҳужжатлари комплектига юк жўнатмалар рўйхатга олиш китобига мувофиқ саккиз хонали номери белгиланади, бунда улар ҳар бир бекат учун турлича (такрорланмас) бўлади. Вагон, унга ортишнинг техник меъёрлари, бекат ва жўнатиш темир йўл олади, жўнатиш темир йўлнинг ортиш воситалари расмийлаштирилади.
Марказлашган ҳисоб юритишда товар кассири ташиш тўловларини аниқлайди, киримлар квитанциясига мувофиқ юк жўнатувчидан ундирилади (ГУ-57 шакл), ташиш ҳужжатларининг ундирилгани ҳақида ташиш ҳужжатларига белги қўяди. Жўнатувчи бекатнинг юк қабул қилинган кун календар штемпелни қўйиб, юк жўнатувчига юк қабул қилингани ҳақида квитанция топширади.
Марказлашган ҳисобда юк ташиш тўловлари ва қўшимча йиғимлар ҳужжатларга длрлр бериш бўйича технологик марказлар (ТМ) ёки марказий банк муассасалари орқали блррп ҳужжатлари томонидан ҳисобланади. Юк хати, йўл ведомости ва вагон вароқалари техник конторага топширилади ва юк билан бирга манзил бекатига жўнатилади.
Йўл ведомости коришаклари ва юкни қабул қилгани ҳақидаги квитанциялар кузатиш ведомости (ГУ-4 шакл) ва кузатиш рўйхати (ФДУ-93 шакл)ни ташкил қилади ва ТМга юборилади. ТМда ҳар бир юк жўнатувчига ташиш ҳужжатлари рўйхати тузилади, унга тўлов учун тақдим этилган қиймат кўрсатилган квитанция илова қилинган ҳолда юк жўнатувчига тақдим этиш учун жўнатиш бекатининг товар конторасига юборилади.
Марказлашган ҳисобда юк жўнатувчи талабномасига кўра ташиш ҳужжатларини таксировка қилиш ва конторасига тақдим этиш аҳамиятга эга. ТМдан олинган таксировка маълумотларини юк жўнатувчи ташиш ҳужжатларига киритади, товар кассири эса таксировкаларни таққослаб имзо ва штампел билан тасдиқлайди. Юк қабул қилингани ҳақида квитанция юк жўнатувчига топширилади, технологик марказга эса йўл ведомостининг корешоги жўнатилади.
Илгаридан берилган талабномалар режасида ойбошида 5 кун аввал тақдим этиш тавсия этилади. Марказлашган ҳисобда ташиши тўловлари жунатиш бекатида товар конторасида тўловларни юк жўнатувучидан нақд пул, чек ёки тўлов топшириқномалари орқали ундирилади.
Бекатлар билан ташиш учун мунтазам ишловчи ташкилот ва корхоналарга давлат банки маълум суммага лимитланган ва лимитланмаган чек дафтарчаларини тақдим этади.
Ташиш ҳаражатлари юк жўнатувчи зиммасига юклатилган ҳолда бир қатор халқ ҳўжалиги юклари учун марказлашган ҳисоб-китобининг идоралараро марказлашуви самараси ҳисобланади. Юк ташиш ҳисоб-китоблар акцептсиз, яъни ҳисоб рақамларидан зарур қиймати марказий банк муассасалари орқали юк жўнатувчи ва юк қабул қилувчининг тасдиғисиз олиш орқали амалга оширилади.
Идоралараро марказлашган ҳисобнинг ўзига ҳослиги шундан иборатки, улар ҳар бир ташиш ҳужжати бўйича эмас, балки бир ой давомида маълум юклар бўйича ташиш тўловларини белгилашни назарда тутади. Ҳисоб-китобнинг асосий усули-режали тўловлар. Унинг суммаситашиш ойни режали ва тўлов ҳажми асосида белгиланади. Ой охирида аванс ва ҳақиқий ҳисобланган маблағ билан таққосланади, уларнинг натижаси бўйича зарур қайта ҳисоблаш ўткасзилади.
Вагонли жўнатмада юк ташиштемир йўл транспортининг ГУ-27у-ВЦ шаклида. Электрон юк хатини қўллаган ҳолда расмийлаштирилиши мумкин. Темир йўлда электрон юк хатини қўллаган ҳолда қоғозсиз технология бўйича ташишни ташкил қилишдаги автоматлаштирлган ахборот тузимининг (ААТ ЭЮХ) техник ва дастурий воситаларини қўллаган ҳолда расмийлаштирилади. Бунда ААТ ЭЮХ электрон юк хатига қрппюлр бутунлиги, конфедициаллиги билан бошқаларнинг танишишининг ордери олган ҳолда сақлашини кафолатлаши зарур. Электрон юк хати фақат автоматлашган иш жойидан (АИЖ) амалга оширилиши мумкин.
Электрон юк хати юк жўнатувчи, жўнатиш бекати, йўлдаги бекатлар, манзил бекат томонидан расмийлаштирилади.




    1. Download 3,14 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish