Бугун Ўзбекистон Республикаси-иқтисодиёти бозор иқтисодиётига асосланган, тўхтовсиз ривожланаётган давлат



Download 3,14 Mb.
bet44/149
Sana24.02.2022
Hajmi3,14 Mb.
#242499
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   149
Bog'liq
Yuk va yo'lovchi TTQ

4.13. Юк ташиш режасининг бажарилишини
ҳисоб-китоб қилиш

Юк ташиш режасининг бажарилиши бўйича ҳисоб-китоб юритиш станция ходимлари томонидан ҳар бир юк жўнатувчи ва юк тури ҳисобидан алоҳида икки нусхада тўлдириладиган ҳисоб-китоб варақалари (ГУ-1 намунадаги варақа)га қайд этиш орқали юритилади. Варақанинг нусхаларидан биттаси станцияда, иккинчиси эса юк жўнатувчида сақланади. Ҳисоб-китоб варақаси, ҳисобот даврига кирувчи кунларнинг охирги санасида юк жўнатувчи ва станция бошлиғи томонидан имзоланади. Агар юк жўнатувчи ҳисоб-китоб варақасини имзолашдан бош тортса, у ҳолда умумий намунадаги далолатнома тузилади.


Ҳисоб-китоб варақасини тузиш тартиби юкларни ташиш Қоидаларида баён этилган (1-қисм, 2-бўлим). Станциянинг товар кассачиси, МТУдан юк ташиш бўйича кенг кўламли режани қабул қилиб олгандан сўнг, ҳар бир юк жўнатувчи учун ҳар бир юк тури бўйича ҳисоб-китоб варақасини очади ва унга ойлик режа ҳақидаги маълумотларни киритади. Режадагидан ортиқча ёки режадан ташқари ортилган юклар учун ЎТЙ ДАТК, МТУ бошлиғининг рухсатлари билан алоҳида ҳисоб-китоб варақалари тузилади.
Ҳар бир кун учун юк ортиш меъёри Низомнинг 28-моддасида белгиланган режани бажариш тартибига мувофиқ кўрсатилади ва бу ҳақда станцияга МТУ бошлиғининг топшириғи кўринишида маълумот берилади. Фақат вагонларда ва тонналаб ташиладиган юкларнинггина тонналардаги миқдори қайд этилади.
Ҳисобот куни учун режа бўйича юк ортишни таъминлаш учун «Вагонлар (контейнерлар) ажратиб берилди)» устунида қуйидагилар қайд этилади: ҳисобот даврига кирувчи кунларнинг тўлиқ муддати (кечаю кундуз) давомида юк ортиш учун ажратиб берилган вагонлар (контейнерлар); ўтган кунларда юк ортилмай қолган вагонлар (контейнерлар); тўлиқ муддат ичида юки тушириб олиниб, юк ортилиши шарти билан ажратиб берилган юкли вагонлар (контейнерлар); Йўл томонидан тўлиқ бўлмаган муддатга ажратиб берилган, лекин юк жўнатувчи томонидан ҳисобот куни тамом бўлишига қадар юк ортиб бўлинган вагонлар (контейнерлар).
Юк ортиш учун ажратиб берилган вагонлар сони ажратиб бериш ва йиғиштириш ахборотномалари, ва юк қабул қилиб олиб-топширувчиларнинг ёзувлари бўйича аниқланади. Муайян кеча-кундуз ичида юк ортилган вагонлар қаторига юк ортилиши соат 18:00 га қадар тамомланган вагонлар киритилади. Юк ташиш ҳужжатлари расмийлаштирилиб бўлинган вагон, унга юк ортиб бўлинган ёки ортиб бўлинмаганлигидан қатъи назар юк ортиб бўлинган ҳисобланади. Ҳисоб-китоб варақасида юк жўнатувчи ёки МТУнинг айби билан юкнинг ортилмай қолиш сабаблари ҳақида кундалик маълумотлар қайд этиб борилади (масалан, «Вагонларнинг йўқлиги», «Юкнинг мавжуд эмаслиги», «Фронтнинг бандлиги», «Корхонада авария юз берганлиги» ва бошқ.). Юк жўнатувчининг юк ортишдан воз кечганлиги ҳақида ҳам варақада қайд этилиб, унинг бу ҳақдаги аризаси варақага илова сифатида тиркаб қўйилади. Юкни белгиланган манзилга олиб бориладиган МТУ бўйича ортилган юкнинг миқдори фақат вагонларда кўрсатилади. Юкни белгиланган манзилга олиб бориладиган МТУ бўйича ўн кунлик давомида ортилган юклар ҳақидаги жамланма маълумотлар каср шаклида қайд этилади: суратда–режа бўйича ортилиши керак бўлган юк, маҳражда–амалда ортилган юк.
Ўн кунлик якунлангандан сўнг ортилмай қолган тонналар, вагонлар (контейнерлар)нинг миқдори, улар кимнинг айби билан ортилмай қолганлиги аниқланади, ва Низомнинг 144 моддасига мувофиқ жарималар солинади.
Темир йўлнинг айби билан ортилмай қолган юкларнинг миқдори ўн кунлик учун режадаги умумий миқдор билан юк ортиш учун ажратиб берилган вагонлар сонидан юк жўнатувчининг айби билан (юк ортишдан воз кечиш, фронтнинг бандлиги ва бошқа сабабларга кўра) ажратиб берилмай қолган вагонларнинг сони чиқариб ташлангандан кейинги фарққа қараб аниқланади. Тонналаб ва вагонлаб ташиш режалаштирилган, Темир йўлнинг айби билан ортилмай қолган юкларни темир йўлнинг айби билан юк ортилмай қолган вагонлар сонини белгиланган нагрузкага кўпайтириш орқали аниқланади.
Юк жўнатувчининг айби билан ортилмай қолган юк миқдори ўн кунлик ичида фақат вагонлаб юк ортиш учун ажратиб берилган ва юк ортилган вагонларнинг сони ўртасидаги фарқ билан (4-устун айирув 5-устун), ёки 4 устундаги миқдорни турғун нагрузкана кўпайтириб, кўпайтмадан тонналаб ва вагонлаб ортиш режалаштирилган юклар ҳисоби юритиладиган 6 устундаги миқдорни айириш йўли билан аниқланади.
Темир йўл ёки юк жўнатувчини режанинг бажарилмаганлиги учун жавобгарликдан озод қиладиган ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда, масалан, табиий офат келиб чиқишга эга бўлган ҳодисалар юз берганда, темир йул ёки юк жўнатувчининг айби билан ортилмай қолган юкнинг миқдори содир бўлган ҳодиса туфайли ортилмай қолган вагонлар миқдори баробарида камайтирилади.



Download 3,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish