Бугун Ўзбекистон Республикаси-иқтисодиёти бозор иқтисодиётига асосланган, тўхтовсиз ривожланаётган давлат



Download 3,14 Mb.
bet41/149
Sana24.02.2022
Hajmi3,14 Mb.
#242499
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   149
Bog'liq
Yuk va yo'lovchi TTQ

4.8. Юкларни сақлашга топшириш

Умум фойдаланиш жойларида туширалиётган юклар уларнинг ҳусусиятларидан қатъий назар ёпиқ омборлар ёки очиқ майдонларда жойлаштириб сақланади. Бунда юкларни тахлашда максимал турғунликни таъминловчи тартиб ва қоидаларга риоя қилиш, юкни бутунлиги, шунингдек ходимлар ҳавфсизлигини таъминлаш зарур. қоп, яшиклардаги юк шатабелларининг баландлиги механизм қўллаганда 6 м., қўлда тахланганда 3 м.дан баланд бўлмаслиги зарур. Штабеллар орасида омборда қўлланаётган механизмлар туридандан келиб чиққан, улар юриши учун йўлаклар қолдирилиши зарур.


Тўкма ҳолда ташиладиган ва очиқ майдонларга тўкилаётган юклар габарити сақланган холда жойлаштирилади,яъни юклар баландлиги 1200 мм бўлганда, четги релсдан камида 2 м, баландлиги юқори бўлганда 2.5 м масофа қолдирилади.
Низом талабига кўра юк олувчи ўз номига келган юкни бекатдан вақтида қабул қилиши ва олиб чиқиб кетиши зарур. Юк ташиш қоидаларига мувофиқ барча юклар учун уларнинг бутунлигини таъминлаган ҳолда сақлаш ва олиб чиқиб кетиш муддатлари ўрнатилган. Бекатга келган юк 24 соат бепул сақланади. Бир суткадан ортиқ сақланган юк учун ҳақ тариф йўриқномасида белгиланган. Юк қабул қилувчи юкни ўрнатилган муддатларга олиб чиқиши, муаммолар юзага келганда темир йўл бўлинмаси бошлиғи юк сақлаш тўловларини 5 марттагача ошириш ҳуқуқига эга. Юк қабул қилувчига топширган вақтдан ташиш тугаган ҳисобланади. Корхона, ташкилот ёки муассаса номига келган юкларни олиш учун вакил рахбар ва бош ҳисобчи имзолаган, мухр билан тасдиқланган ишонч хати тақдим этилиши зарур.
Ҳар бир жўнатма бўйича ҳисоб-китоблар, тўловлар технологик марказда, йўл ведомостлари асосида амалга оширади. Идоралараро келган ҳисоб-китоблар учун келган юкларнинг йўл ведомостлари ва кузатув ведомостлари ташиш тўловларни аниқлаш учун АҲМга юборилади.
Марказлашган ҳисоб-китоб усулида, бекатдаги товар идораси текширув таксировкаси ўтказади, жўнатувчи бекат томонидан ундирилмаган қўшимча тўловларни аниқлайди. Квитанцияларга мувофиқ уларни ундиради. Юк хатини орқасида ва йўл ведомостида-юк берилган вақт календар бопробпоп қўйилади.
Ноумумий фойдаланиш жойларида юк топширишда, юк олувчига юк-ёпиқ вагонда-пломбаланган, очиқ ҳаракат таркибида ташқи кўздан кечиириш ўтказган ҳолда топширилади. Омборда сақланаётган юк юк хати билан таққослангач ва зарур сақлаш тўловлари текширилган қабул қилувчи-топширувчига юкни топширади. Юкни текширгач қабул қилувчи-топширувчи юк хатининг орқа томонига “юкни олиб кетилиши” графасида юкни топшириш куни ва ойи, жойлар сони ва юкнинг массаси кўрсатади. Юк тушириш китобида автомобил номлари ва топшириш куни белгиланади.
4.9. Юк ташиш бўйича тезкор режаларни ишлаб чиқиш

Юк ташиш бўйича тезкор режалар «Ўзбекистон темир йўллари» Давлат Акционерлик Темир Йўл Компанияси (ЎТЙ ДАТК)нинг Ташиш ишларини ташкил қилиш Бошқармаси ва Минтақавий темир йул узеллар (МТУ) ҳаракат хизматларининг юк ташиш бўлимлари томонидан тузилади.


43 номдаги юк гуруҳларини ортиш ва ташишдан иборат, ойлик режаларга тақсимланган чорак режалари марказлаштирилган ва маҳаллий тартибда тузилади. Бутун тармоқ бўйича умумий юк ташиш ҳажмининг 90% ини ташкил қилувчи 29 номдаги гуруҳлардан иборат жуда кўп миқдорда ташиладиган юклар (тошкўмир, кокс, нефт ва нефт маҳсулотлари, торф ва торф маҳсулотлари ва ҳ.к.лар)ни ташиш режаси марказлаштирилган тартибда ЎТЙ ДАТК орқали ишлаб чиқилади. Бундай юкларни ташиш учун буюртма юк жўнатувчи вазирлик ва идоралар томонидан бевосита ЎТЙ ДАТКга берилади. Маҳаллий юк жўнатувчилар 14 номдаги юк турлари (машина ва асбоб-ускуналар, металл буюмлар, қора металл, темир-терсаклари, картошка, сабзавот ва мевалар ва бошқ.)ни ташиш бўйича буюртмаларини тегишли МТУларига топширадилар. Бир ойда 30 тадан ортиқ бўлмаган сондаги вагонларда юк ташиш режалаштирилаётган бўлса, у ҳолда юк жўнатувчилар йил чораги учун буюртма беришдан озод қилинадилар. МТУ буюртмаларни кўриб чиқади ва ЎТЙ ДАТКга йилнинг кейинги чоракларида юк ортиш буйича жамлама буюртмаларни ва уларни ташиш бўйича режалар лойиҳасини тайёрлаб топширади.
Юкларни марказлаштирилган ва марказлаштирилмаган тартибда ташишни режалаштиришнинг тартиб ва муддатлари 1-қисмдаги Юк ташиш Қоидаларида келтирилган.
Чорак режаларида юкларнинг асосий қисми тонна ва вагонларда, ва фақат тўққиз номдаги юк гуруҳлари (қишлоқ хўжалик машиналари, автомобиллар, машина ва асбоб-ускуналар, металл буюмлар, баъзи озиқ-овқат маҳсулотлари, саноат маҳсулотларидан иборат халқ истеъмоли моллари, уй ҳайвонлари ва паррандалар, контейнерга жойланган юклар, йиғма ва бошқа юклар) вагонлар ҳисобида кўрсатилади. Юк ташиш бўйича ойлик режани тузиш, ҳар бир номдаги юк гуруҳлари ва улар жўнатиладиган ҳар бир станция бўйича алоҳида, тасдиқланган чорак режалар ва юк ортиш миқдорларига мувофиқ келадиган кенг кўламли ойлик режаларни тузишдан бошланади.
Ҳар ойнинг бошланишига 14 кун қолганда юк жўнатувчилар уч нусхада тузилган, юк тури ва юк ташиб элтиладиган йўллар, маҳаллий ҳудудлардаги йўлларда ташиладиган юклар учун эса–юк ташиб элтиладиган станциянинг номи ҳам кўрсатилган кенг кўламли ойлик режаларини МТУларга топширилади. Шу билан бир вақтда улар муайян йўналиш бўйлаб ташиладиган юк ташиб элтиладиган ёки тарқатиладиган станцияларнинг номлари кўрсатилган юк ташиш режаларини ҳам топширадилар. Юк ташиш бўйича кенг кўламли ойлик режалар бланксининг шакли (ГУ-12)да мазкур режага машиналаштирилган тартибда-ЭҲМда ишлов бериш имконияти кўзда тутилган ҳолда ишлаб чиқилган ва у мамлакат ичкарисида ташиш ва экспортга мўлжалланган юкларни бевосита темир йўл ва воситали-аралаш, темир йўл-сув йўлларида ташиш учун ягона ҳисобланди.
Ойлик режаларга МТУларда ишлов бериш пайтида уларнинг тўғри тўлдирилганлиги, юк жўнатувчилар томонидан кўрсатилган юк ортиш ҳажмлари ва турғун ҳолатдаги оғирлик (статик нагрузка)нинг белгиланган меъёрларга мувофиқ келиши текширилади, мазкур юкни ташишнинг мақсадга мувофиқлиги назорат қилинади. Кенг кўламли режалар асосида МТУ станциялар учун юк тури ва юк ташиб элтиладиган йўллар бўйича жамланма ойлик режалар тузилади. Бундай режалар ЎТЙ ДАТКга топширилгандан сўнг, унга қарашли ҳаракат ишларини ташкил қилиш Бошқармасида тармоқ бўйлаб юк ташиш юзасидан ойлик жамланма режалар тузилади. Бу ишни оддий усул (қўл) билан амалга ошириш қийин бўлиб, унда ҳисоб-китобларнинг талаб қилинган даражада аниқ бўлиши кафолатланмайди. Шунинг учун ҳам МТУларда ва ЎТЙ ДАТКда юк ташиш бўйича кенг кўламли режаларга ишлов бериш ва жамланма режаларни тузиш ЭҲМ ҳисоблаш марказларида амалга оширилиб, улардан тайёр натижалар олинади.
Юкларни мақсадга мувофиқ бўлмаган тарзда ташиш режалаштирилганлигини аниқлаш учун ЭҲМ хотирасига меъёрдагидай йўналишга эга бўлган юк оқимларининг амалдаги ҳаракат тартиблари киритилган. Улар ўртасида фарқ мавжуд эканлиги аниқланган тақдирда режаларга тузатиш киритилади. ЎТЙ ДАТК раиси ҳар бир МТУ томонидан тақдим этилган ойлик юк ташиш режасини тасдиқлайди ва бу ҳақда МТУ бошлиқларини, кейинги ойнинг бошланишига камида 5 кун қолганда хабардор қилиб, уларга юк ташиш бўйича ойлик режанинг икки нусхасини жўнатиб юборади. Келгуси ойнинг бошланишига 3 кун қолганда МТУ бошлиқлари ҳар бир станциянинг юк ташиш бўйича режаларини ишлаб чиқиб ва тасдиқлаб, станция бошлиқларига ойлик юк ташиш режасининг бир нусхасини жўнатадилар.



    1. Режани ўзгартириш, юк ортиш бўйича вақтинчалик чеклов ва таъқиқлар

Ўзбекистон Республикасидаги вазирлик ва идоралар, ҳамда Давлат Режалаштириш Қўмитасининг расмий илтимосларига кўра ЎТЙ ДАТК йил чорагининг иккинчи ва учинчи ойлари бошланишига камида 18 кун қолган муддатларда алоҳида турдаги юкларни ташиш бўйича ойлик режага ўзгартириш киритишлари мумкин. Маҳаллий ҳудудларда ташиш режалаштирилган юклар бўйича бундай ўзгартиришлар ушбу юкларни ташишни режалаштирган корхона, ташкилот ва муассасаларнинг расмий илтимосларига кўра МТУ бошлиғи томонидан киритилиши мумкин. Юкларни белгиланган манзилга элтиладиган йўлларда юк ташиш режасига юк жўнатувчиларнинг расмий илтимосларига биноан ўзгартириш киритилади.


Режага кўра юк жўнатилиши кўзда тутилган станцияни ўзгартиришга ўзига бириктирилган узелда МТУ бошлиғи ҳақли. МТУ ҳудудида жойлашган юк жўнатиш станциясини ўзгартириш ҳақидаги расмий илтимос режани амалга ошириш жараёнида қабул қилиниши мумкин.
Юк жўнатиш станциясининг ўзгартирилганлиги ҳақида юкни ортиш учун чиқарилган буйруқда кўрсатилади. МТУ бошлиғи, муайян аниқ турдаги юкни йўқотилмаган, зиён ёки шикаст етказилмаган ҳолда ташиш имкониятларини пухта ўрганиб чиққандан сўнг, режада кўзда тутилган ёпиқ турдаги ҳаракат таркибини очиқ турдагиси билан алмаштиришга ҳақли. Шундай қилинган тақдирда поездларнинг ҳаракат хавфсизлиги таъминланадиган ҳолларда бир турдаги очиқ ҳаракат таркиби бошқа бир турдаги очиқ ҳаракат таркиб билан алмаштирилиши мумкин. Алоҳида юк турлари мажмуидаги бир юк ўрнига бошқасини ортишга рухсат станция бошлиғи томонидан берилади. Станция режасида кўзда тутилган, юкни белгиланган жойга етказиб бериладиган йўлни ҳам станция бошлиғининг рухсатига биноан, лекин, юк ташишни режалаштириш Қоидаларида белгиланган масофаларга риоя қилинган ҳолда ўзгартирилиши мумкин. Табиий келиб чиқишга эга бўлган, ва ҳалокат ва авария ҳодисалари юз берган, ҳамда карантин ҳолати эълон қилинган тақдирда, бу ҳақда, ўз навбатида, юк ортишни тўхтатиб қўйиш ёки чеклашнинг муддатини белгилайдиган «ЎТЙ» ДАТКка зудлик билан хабар берилгандан сўнг, компания раиси томонидан юк ортиш вақтинчалик тўхтатиб ёки чеклаб қўйилиши мумкин. Станция бошлиғи юк ортишнинг тўхтатилганлиги ёки чекланганлиги ҳақида юк жўнатувчиларни хабардор қилади. Фавқулодда ҳолатларда ЎТЙ ДАТК раисининг рухсати билан, манфаатдор ташкилот ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасини олдиндан хабардор қилган ҳолда алоҳида йўналишлар бўйича юк ортиш таъқиқлаб қўйилиши мумкин. Юк ортиш билан боғлиқ барча чеклов ва таъқиқлар ҳақида шартли телеграф манзиллари орқали станция бошлиқларига маълумот берилади. Бундай маълумотлар тармоққа қарашли йўллардаги чеклов ва таъқиқлар бўйича махсус ёзувлар дафтарида қайд этилади (ГУ-4 намунадаги бланк).
Юк ортишга бўлган чекловнинг бекор қилинганлиги ҳақидаги телеграммалар ҳам шу дафтарнинг ўзида қайд этилади. Ҳар йили 25 декабрдан кеч бўлмаган муддатда ЎТЙ ДАТК келгуси йилнинг бошланиш ҳолатидаги барча амалдаги вақтинчалик чеклов ҳақида эълон қилишлари шарт, шундан кейин эса аввал юборилган телеграммаларнинг ҳаммаси ўз кучини йўқотган ҳисобланади.



Download 3,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish