Бугун Ўзбекистон Республикаси-иқтисодиёти бозор иқтисодиётига асосланган, тўхтовсиз ривожланаётган давлат



Download 3,14 Mb.
bet34/149
Sana24.02.2022
Hajmi3,14 Mb.
#242499
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   149
Bog'liq
Yuk va yo'lovchi TTQ

Юкларни белгилаш

Юкларни белгилаш (маркировка)дан асосий мақсад қуйидагича:



  1. ҳар бир жўнатиладиган юк бирлиги маълум йўлдан ҳаракатланиши ва манзилга етиб бориши зарур;

  2. юк бирлигини сақлаш, транспортда ташиш, ортиш-тушириш ишларини бажариш вақтида эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш;

  3. юк ўзгаришсиз ва бутунликда етказиб берилиши лозим.

Юк бирликларининг қуйидаги турлари мавжуд:

  1. тарали юк;

  2. тарасиз ёки қисман қадоқланган юк;

  3. тарасиз, боғлам кўринишида қотирилган бир нечта юк бирлиги;

  4. тарада пакет ташкил қиладиган бир нечта юк жойлари.

Юкларга қўйилган аниқ ва тўғри белги уни транспортда ташиш жараёнида тез ва сифатини сақлаб қолган ҳолда етказиб бериш имконини беради. Транспорт тараси ДАСТ 14192-77 га мувофиқ белгиланади. Бу меъёр, юк барча транспорт турларида ташилганда, сақланганда, ортиш-тушириш ишлари олиб борилганда талаб қилинади. Ушбу ДАСТ хавфли, тез бузиладиган, алоҳида гигиеник ёки карантин шароитларни талаб қилганда қўлланилмайди. Белгилаш фарқловчи матнга эга бўлиши зарур.
Асосий ёзувлар–бу юк олувчи ва манзил жой номи.
Ёрдамчи ёзувлар–юк жойининг килограммдаги брутто ва нетто вазни, юк жойининг ҳажми: узунлиги, кенглиги, баландлиги (агар бу кўрсаткичлар1 метрдан баланд бўлса), жўнатувчи ва жўнатиш жойининг номи, ҳар бир юк жойининг тартиб рақами ва юк жойларининг миқдори–каср кўринишида белгиланади.
Огоҳлантирувчи белгилар юк билан тўғри муносабатда бўлишни кўрсатади:

  1. “эҳтиёт бўлинг, синувчан!”;

  2. “бевосита илмоқлар билан олинмасин”;

  3. “тепа, думалатилмасин”;

  4. “исишдан сақланг”;

  5. “осиш жойи”;

  6. “намликдан сақланг”

  7. “оғирлик маркази”

  8. “герметик тара”

  9. “нурланишдан сақланг”

Ёпиқ ҳаракатдаги таркибда юк ташишда тарани белгилаш учун қоғоз, картон ёки фанер ёрлиқлар қўлланилади. Юк майда ёки кичик тоннаж билан ташишга қабул қилинганда жўнатувчи белгисидан ташқари жўнатиш бекати ёки юк жўнатувчи ҳар бир юк жойига темир йўл белгисини қўяди. Унда каср билан қуйидагилар ёзилади: суратида–жўнатишга қабул қиланган китобнинг тартиб рақами ва тиредан сўнг–жойлар сони; махражида–жўнатиш темир йўлининг шартли рақами ва тиредан сўнг жўнатиш бекатининг шартли рақами. Темир йўл белгиси, одатда, жўнатувчи белгиси қўйилган томонга қўйилади ва юк хатида кўрсатилади.
Очиқ ҳаракатдаги таркибда ёки денгиз транспортида юк ташилганда тара ёки металл ёрдамида ёрлиққа ўчмас бўёқ билан белги қўйилади. Қўлда белги қўйиш тақиқланади. Белги қўйиш учун қора лок ёки зарур маркадаги эмал тавсия этилади.
Сўнгги пайтларда ишлаб чиқариш жараёнинг қўлланиши қулай бўлган белги қўйишда бир қатор техник мосламалар қўлланилади. Улар орасида LCP-1000 тизими бўлиб, у белги қўйишда йирик шрифтлар қўллаш ва Lasermark мосламаси бўёқ қўлламаган ҳолда белги қўйишнинг янги усулини қўллаш имкони юзага келди.
Лазерли белги қўйиш мосламаси озиқ-овқат, кимё ва бошқа саноат ишлаб чиқаришда қўлланиши мумкин.
Экспортга юк етказиб беришда тараларга белги қўйишда буюртмада келтирилган намунага амал қилинади.
Экспорт юклар ёзуви буюртмада кўрсатилган тилда қўйилади. Тропик ўлкаларга юборилаётган экспорт юкларга қизил бўёқ билан айлана ичида «Т» ва сана: суратда–ой, махражда йил кўрсатилади. «Т» ҳажми–50 мм, ой ва йил–30 мм.
Сув транспортида хавфли юк ташишда денгизда хавфли юк ташиш қоидалари, темир йўлда ташиш темир йўлларда хавфли юклар ташиш Қоидаларига амал қилинган ҳолда белги ва ёрлиқлар қўйилади.




    1. Download 3,14 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish