Темир йўлда юк вагонларини рақамли ҳисобга олишда уларнинг мавжудлиги баланс йўл билан ҳисобга олиш сақлаб қолинади.
Ҳалқаро чегара пунктларида юк вагонларни топшириш ҳисоби рақамли усулда олиб борилади. Бу инвентар парк вагонларининг темир йўл маъмуриятлари бўйича тарқалиш жойларини аниқлаш мақсадида амалга оширилади.
РФ АЙВ БҲМ олинган маълумотлар асосида тезкор равишда темир йўл маъмуриятлари вагон инвентар паркининг автоматлаштирилган ахборотлар банкига ўзгаришлар киритади.
Ҳалқаро ташишда вагон парки фаолиятини ҳисобга олиш билан боғлиқ бажарилувчи ишлар технологиясини амалга тадбиқ этиш, вагонлар тўрган жойни аниқлаш ва Темир йўл маъмуриятлари бўйича дислокацияси рақамли назорати амалга оширилади:
-чегара пунктлари–маъмурий чегара олдидаги сўнгги йўловчи тўхташ пункти ёки алоҳида пункт. Маъмурий чегарагача бўлган масофали чегара пунктлари темир йўл мулкини бўлиш, ҳамда тонно-километр ва йўловчи-километр фаолиятни ҳисобга олиш учун киритилади;
-юк парки вагонларидан ҳамкорликда фойдаланиш ҳақидаги Битим иштирокчилари–давлатлар орасидаги темир йўл ўтишлари-қўшни давлатларнинг маъмурий чегараси ўтадиган оралиқ йўлни ёпувчи 2 чегара пункт (бекат)ни ўз ичига олади;
-ҳалқаро туташув пункти-қўшни давлатлар билан чегарадош темир йўллар орасида поезд, вагон ва контейнерлар ўтиши (қабул қилиш ва топшириш) ҳисобга олинадиган икки чегара пунктларидан бири. Ҳалқаро туташув пунктлари қайси давлат ҳудудида жойлашишидан қатъий назар икки қўшни темир йўл учун ягона ҳисобланади. Ҳалқаро туташув пунктлари рўйхати темир йўл транспорти бўйича Кенгаш томонидан темир йўл маъмуриятлар билан келишилган ҳолда тасдиқланади.
-вагонларни узатиш бекати (ВУБ)-йўллари зарур равишда ривожланган, техник жихозланган ва ходимлар билан таъминланган бўлиб, поезд узатиш ведомости (ПУВ) расмийлаштирган ҳамда узатиш ҳисоби ва вагон паркдаги нақд вагонлар ссонли миқдорини аниқлаш имконини берувчи зарур ахборотни МҲМга топширган ҳолда транспорт воситаларини давлатлар орасида техник ва тижорат муносабатларини таъминловчи темр йўл бекати.
МДХ темир йўл маъмуриятларининг битимига(соглашение) кўра вагонларни узатиш ишлари топширувчи ва қабул қилувчи темир йўл бригадалари томонидан ҳар икки темир йўл учун ягона ҳисобланган вагон узатиш бекатида ёки ҳар бир қўшни темир йўл учун ажратилган алоҳида вагон узатиш бекатларида амалг оширилади.
Вагонларни топшириш ишларини ташкил қилишда топширувчи ва қабул қилувчи темир йўлларнинг амалдор шахслари (вагон қабул қилувчилар) томонидан имзоланган поезд узатиш ведомостлари расмийлаштирилган ва ҳужжатларга календар штемпеллар қўйилишига амал қилинади.
Темир йўл маъмуриятлари орасида поезд, юк вагонлари ва контейнерлар ўтиши локомотивлар поездларга хизмат кўрсатиши тартибидан қатъий назар ҳалқаро ҳалқаро туташув пунктига ҳақиқатан келиш, ўтиш ёки жўнаш вақтига кўра ҳисобга олинади.
Вақт ДУ-2,3(М) шаклидаги поезд ва локомотивлар ҳаракати журналида ва ДУ-11(М) шаклидаги вагон ва контейнерлар ўтишини ҳисобга олиш журналида кўрсатилади.
Темир йўл маъмуриятига келган вагонлар қабул қилувчи томонидан қабул қилинидан қатъий назар шу темир йўл маъмуриятининг балансига китирилади ва топширувчи томон балансидан чиқарилади.
Вагонларни қабул қилиш ва топширишни ҳасоблаш ҳалқаро туташув пунктига келиш, чиқиш ва ўтиш вақтига кўра амалга оширилади.
Бирор бир сабабга кўра қабул қилинмай, топширувчи томонга вагонларни қайтариш поезд топшириш ведомости расмийлаштирилган ва балансдан чиқарилган ҳолда амалга оширилади. Топширувчи томон қайтарилган вагонларни ўз балансига киритади.
Юк вагонларинининг ўтишини ҳисобга олиш бирлиги ўқлари сонидан қатъий назар вагон ҳисоблнади.
Ўтиш ҳисоби вагонлар юкланган, бўш ва ишчи бўлмаган парк турига ва уларнинг умумий сонига кўра олиб борилади.
Юк вагонлари Литва, Латвия, Эстония ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлатларининг темир йўлларида қабул қилинган саккиз хонали рақамлаш тизими асосида турларга бўлинган ҳолда ҳисобга олинади.
Темир йўл маъмуриятида вагонларнинг баланс ва рақамли ҳисоби сутка давомида Москва вақти билан 18.00 даги ҳолатга кўра белгиланади.
Вагоннинг мавжудлиги, қабул қилиниши ва топширилишини баланс усулда ҳисобга олишда амалдаги "Темир йўл ва темир йўл бўлинмалари орасида поездлар, юк вагонлари ва контейнерлар ўтиши ва денгиз, дарё транспорти билан алмашиш ҳисоботи ҳақида" ги ДО-1 шаклга амал қилинади.
Темир йўл маъмуриятларининг МҲМ ҳисобот соатидан сўнг 6 соат давомида ўтиш пунктлари ахборотлари асосида темир йўл маъмуриятлари бўйича РФ АЙВ нинг БҲМга маълумоти топширилади.
РФ АЙВ БҲМ кейинги сутканинг 8 соати кўрсатилган маълумотлар, мавжуд вагонлар баланс ҳисоби ҳақида даврида Кенгаш Совети ва темир йўл маъмуриятларига ахборот беради.
Ҳар бир темир йўл маъмурияти ҳудудида инвентар паркни ҳисобга олиш асоси РФ АЙВ БҲМ да қайта ишланган ва Кенгаш томонидан тасдиқланган вагонлар умумтармоқ рўйхатга олиш натижаси ҳисобланади.
Темир йўл маъмуриғти ҳудудидаги инвентар паркнинг сони далатлараро туташув бўйича вагонлар узатишнинг сонли ҳисоби ва янги вагон ҳарид қилиш, рўйхатдан чиқариш ҳисобига вагонлар сонининг ўзгаришидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Ҳалқаро туташув пунктларидан вагонлар ўтишининг сонли ҳисоби логик назорат ва вагон рақамининг тўғрилиги назоратига амал қилинган ҳолда расмийлаштирилиб, поезд узатиш ведомостидаги ахборотга кўра олиб борилади. Вагон топшириш бекатидаги агентларнинг автоматлаштирилган иш жойи (ВТБ АИЖ) ёрдамида поезд топшириш ведомости (ПТВ)да белгиланган вагон рақами ҳисоб учун асос ҳисобланади. Поезд топшириш ведомостидаги маълумотлар темир йўл маъмурияти МҲМ орқали РФ АЙВ БҲМга 5311 шаклдаги ахборот кўринишида келиб тушади. Топшириш пунктларида ВТБ АИЖ йўқ бўлган ҳолларда ДУ-1 шаклидаги поезд натурал варақаси рақамли ҳисоблаш учун асос ҳисобланади. Бунда варағанинг орқа томонида топширувчи ва қабул қилувчи томонларнинг имзолари ва бекатлар штумпели қўйилиши зарур. Ушбу ҳолда 5311 шаклидаги маълумотлар темир йўл МҲМнинг ҳисобга олиш пункти орқали РФ АЙВ БҲМга узатилади. АСОУПга эга бўлмаган темир йўл маъмуриятлари ўз ҳалқаро туташув пунктларини 5311 шаклидаги маълумотларни шакллантирадиган ва РФ АЙВ БҲМга узатилишини таъминлайдиган АСОУП тизимига уланган темир йўл маъмуриятларига уланишини таъминлаши зарур.
ВТБ АИЖ ишдан чиққан ҳолларда ахборот узатиш тасдиқланган технология асосида темир йўл маъмуриятида қабул қилинган усулда амалга оширилади.
Учинчи мамлакатлар билан темир йўл ўтишларига эга бўлган темир йўл маъмуриятлари учинчи мамлакатларга ёки мамлакатлардан ўтиш жойларидан топшириш ведомостлари асосида вагонларнинг тегишлилиги ҳақидаги вагонларни қабул қилганлик ёки топшириганлик ҳақидаги рақамли ахборотни ҳар куни РФ АЙВ БҲМга узатадилар.
Ҳалқаро чегара пунктлари бўйича ўтишларнинг рақамли ахборотлари асосида РФ АЙВ БҲМ вагонлар тегишлилигини, шунинингдек, темир йўл маъмурияти ҳудудида ҳаракатдаги таркиб тури ва давлаларга тегишлилиги бўйича вагонлар сонини аниқлайди ва кейинги сутканинг 8.00 гача бўлган мудатда темир йўл маъмуриятлари ва Кенгаш Дирекциясига йиғма ва рақамли маълумотларни тақдим этади.
Темир йўл маъмуриятлари ахборотни ўз вақтида ва сифатли узатишда моддий жавобгар ҳисобланадилар. Ҳисоб-китоблар натижасига таъсир кўрсатувчи нотўғри ахборот бўйича ҳужжат расмийлаштириш аниқланган ҳолларда нотўғри ахборот тақдим этган темир йўл маъмурияти хатога йўл қўйилган вақтдан уни тузатиш вақтигаача бўлган муддатга ҳаракатдаги таркиб учун вагон-сутка тўловининг икки баробари миқдорида моддий жавобгар ҳисобланади.
Ундирилган маблағлар Кенгаш Дрекцияси ҳисоб рақамига юборилиб, вагонлардан фойдаланиш учун тўловларни қайта ҳисоблаш ишлари билан боғлиқ бўлган ҳаражатларни қоплашга қаратилади.