Бугун Ўзбекистон Республикаси-иқтисодиёти бозор иқтисодиётига асосланган, тўхтовсиз ривожланаётган давлат



Download 3,14 Mb.
bet96/149
Sana24.02.2022
Hajmi3,14 Mb.
#242499
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   149
Bog'liq
Yuk va yo'lovchi TTQ

Тара, қоплаш ва белгилаш. Ҳавфли юклар юк жўнатувчи томонидан ташишга ДАСТ 26319-84 “Грузў опаснўе. Упаковка” ва берилган юкнинг техник шартлар, ёки стандартлар билан кўрсатилган тара ва қопламаларда тақдим этилиши керак.
Тара ва қоплама чидамли, юкнинг тўқилиб кетиши ёки сочилиб кетишига умуман йўл қўймайдиган бўлиши керак ва юкнинг яхши сақланиши ва ташишни ҳавфсизлигини таъминлаши керак. Тара ва қоплама тайёрланган материал юк таркибига кўра инерт бўлиши керак.
Осон ёнувчан, заҳарли, ўткир ҳидли, занглайдиган газлар ва учувчан, қуриганда портловчи бўлиб қоладиган ёки ҳаво ва намлик билан ҳавфли таъсир кўрсатадиган, шунингдек, емирувчи хоссаларга эга бўлган ҳавфли юклар герметик равишда қопланиши керак.
Контейнерларда ташиш учун рухсат етилган ҳавфли юклар ҳудди ёпиқ вагонларда ташиладиган қилиб юкланиши керак.
Ҳавфли юкли жойларга “Правила перевозок грузов” ДАСТ 14192-77 ”Маркировка грузов” га мувофиқ транспорт белгилаш киритилиши керак.
Белгилаш киритишдан ташқари ҳар бир юкли жойга жўнатувчи юкнинг ҳавфлилик синфи ва даражасини ва қуйидагиларни билдирувчи белгилаш киритиши керак:

  • ДАСТ 19433-88 ва Алфавитли кўрсаткичга мувофиқ ҳавфлилик белгиси;

  • Алфавитли кўрсаткичга кўра юкнинг номланиши (бир юкли жойда бир неча хил юклар бўлса, ҳар бир юк алоҳида номланади);

  • таснифли шифр;

  • ООН рақами;

  • Ҳавфлилик белгилари қуйидагиларга бўлинади:

  • юкка тегишли ҳавфлиликнинг асосий, ҳарактерловчи, синф (синфча) га тўғри келадига синфи, қўшимча ҳавфлиликнинг қўшимча, ҳарактерловчи синфи.

Тара, қопловчи комплектлар маълум ҳавфли юкнинг стандарт талаблари ва техник шартларига риоя қилиши керак.


9.6. Юк ташишда вагонларга, контейнерларга ва уларга
ҳавфли юкларни жойлашга талаблар

Ҳавфли юкларни ташиш учун темир йўллар паркидаги ёпиқ юк вагонлари, маҳсуслаштирилган вагонлар, юк жўнатувчи (қабул қилувчи)ларга тегишли бўлган ёки юк жўнатувчи (қабул қилувчи) ижарага олган, темир йўллар парки томонидан махсус ажратилган вагонлар ишлатилади. Алфавитли кўрсаткичда номланган айрим ҳавфли юклар (Правила перевозок опаснўх грузов по железнўм дорогам, Транспорт 1996г, приложение 2 га қаранг) очиқ ҳаракат таркибида (очиқ вагонларда ёки платформаларда), шунингдек темир йўллар паркиниг универсал контейнерларида қоидалар шартларига риоя қилган ҳолда, ташишга руҳсат берилади.


Шунингдек ҳавфли юклар юк жўнатувчи (қабул қилувчи)нинг стандарт талаблар ва техник шартларга тўғри келадиган маҳсуслаштирилган контейнерларида ташилиши мумкин.
Ҳавфли юкларни ташишга мўлжалланган махсуслаштирилган вагон ва контейнерларнинг конструксия ва параметрлари, стандарт талабларга ва техник шартларга тўғри келиши керак. Улар юкларнинг сақланиши ва ташиш ҳавфсизлигини таъминлаши керак. 3, 5, 6, 8-синфларга киритилган суюқ-ҳавфли юкларни ташишга мўлжалланган махсуслаштирилган контейнер-цистерналар пастки қисми суюқлик чиқариш жўмрагисиз бўлиши керак. Контейнер-цистернанинг доимий маълумотларини бериб синфилишини ва унда маълум ҳавфли юкни ташиш имкониятларини тасдиқловчи трафаретга эга бўлиши керак.
Ҳавфли юкларни ташиш учун рухсат бериладиган вагонлар ва контейнер синфлари Алфавитли кўрсаткичда келтирилган.
Ҳавфли юкларни ташиш учун мўлжалланган вагон ва контейнерлар Ўзбекистон Республикаси темир йўлларининг техник фойдаланиш қоидаларида кўрсатилган белги ва ёзувлардан ташқари, Алфавитли кўрсаткичга кўра юкнинг ҳавфлилик ҳарактерига тўғри келувчи ҳавфлилик белгиси ва ташиладиган юкнинг ООН рақамига эга бўлиши керак.
Ҳавфли юкларни ташишга берилаётган вагон ва контейнерлар олдинги ташилган юк ва чиқиндилардан тозаланган ва созланган бўлиши керак.
Ҳавфли юкларни ташиш учун ишлатиладиган универсал контейнерлар фақат металлдан ишланган бўлиши керак.
Хусусий ҳолларда ҳавфли юклар ташиладиган барча вагон ва контейнерларнинг яроқлилиги юк жўнатувчи томонидан аниқланади.
Вагон ва контейнерларнинг техник кўриги ва уларнинг юкларни ташишга яроқлилиги тасдиғисиз ҳавфли юларни ташишга йўл қўйилмайди. Вагон ва контейнерларни кўриб чиқиш юк ортиш куни бошида уларнинг бўш ҳолатида амалга оширилади.
Маълум юкни ташиш учун мўлжалланган вагон ёки контейнернинг кўрик натижалари юкнинг номи билан ВУ-14 (ВУ-14) шаклдаги журналга ёзиб қўйилади.
Режали таъмирлашга 15 суткадан кам вақт қолган вагонлар ҳавфли юклар ташишга йўл қўйилмайди.
Юк жўнатувчи (қабул қилувчи) ёки ижарачига тегишли ҳаракат таркибларининг ҳаракатлантирувчи қисмлари, вагон рамалари, тўхтатиш ва асосий тортиш тизимларининг техник кўриги ва яроқлилигининг аниқланиши юк жўнатувчининг стансия бошлиғига ёзма ёки қайд қилинувчи телефонограмма билан берадиган аризасига кўра темир темирйўллар вагон хўжалиги ишчилари томонидан амалга оширилади.
Ҳавфли юклар ортилган вагонларни ташишга қабул қилишда вагон хўжалиги ишчиси шу китобда вагоннинг техник ҳолати ҳақида ёзув киритиши, юк жўнатучи томонидан бериладиган қозон (котел) ва армасинфанинг техник ҳолати ҳақидаги рақмни қўйиши ва ўз имзоси билан тасдиқлаши керак.
1,2–синф ҳавфли юкларини ташишда ишлатиладиган вагонлар роликли жуфт ғилдираклар ва аралаш тўхтатиш колодкалари билан таъминланган бўлиши керак.
Магистрал ва саноат темирйўл транспортининг вагон хўжалиги ишчилари техник хизмат ва вагон, контейнерлар таъмири йўриқномаларига кўра ҳавфли юкларни ташишга мўлжалланган вагон ва контейнерларнинг таъмири ва техник хизматларнинг маълум синфларини вақти-вақти билан бажариб синфишлари керак:
-тузилган таркиб ёки транзит поездларга уланган вагонларнинг, шунингдек юклашдан олдин ташишга тайёргарликдаги хусусий, ижарага олинган темирйўллар парки бўш вагонларнинг техник хизмати;
-темир йўл бўйлаб ташишда зарурат бўйича амалга ошириладиган жорий таъмир (ЖТ);
-махсуслаштирилган йўлда бўш вагонларнинг вагонлар таркиби ёки гуруҳидан ажралган ва махсуслаштирилган йўлларга берилган ҳолдаги ташиш учун умумий тайёргарликдаги жорий таъмир (ЖТ-1);
-ТО-3 ва вагонларнинг трансит ва йетиб келган пойездлардан ёки шакллантирилган таркиблардан ажралган ҳолдаги чоракда бир марта бўладиган жорий таъмир (ЖТ-2).
Вагон-цистерналарнинг корхона-мулкдорлари (ижарачилари) тайёрловчи-корхоналари вагоннинг ҳар бир синфи учун ўрнатилган вақтда ва ҳажмда қозон (котел), армасинфа, вагон-цистернанинг суюқлик чиқарадиган асбоблари, махсуслаштирилган ёпиқ вагон ва контейнерларнинг кузовларининг жорий ва бошқа режалаштирилган таъмирлашларни амалга оширишлари керак.
Юк жўнатувчи (қабул қилувчи)нинг махсуслаштирилган вагонлари юкларнинг маҳкамланиш мосламалари, шунингдек бундай вагонларни ишлатиш бўйича йўриқномаларга кўра барча воситалар билан таъминланган бўлиши керак.
Маълум юклар ёки юклар гуруҳи учун вагонлар ижарага олинса, юк жўнатувчи (қабул қилувчи) ҳавфлилик белгиси остида юк ёки юклар гуруҳининг номини белгилаб қўяди (ҳарфлар баландлиги 15 см).
Қолдиқ босим ёки ташиладиган юкнинг қолдиқларига эга бўш махсуслаштирилган контейнерларни қайтариш, агар бу шу контейнерларга тааллуқли норматив-техник ҳужжатлар билан кўзда тутилган бўлса, уларда ташиладиган юклар учун ўрнатилган қоидалар талаблари асосида амалга оширилади.
Ҳавфли юкларни ёпиқ вагонлар ва контейнерларда, шунунгдек ҳавфли юкли контейнерларни очиқ ҳаракат таркибида жойлаштириш ва маҳкамлаш Юкларни ортиш ва маҳкамлашнинг техник шартлари ва Юкларни ташиш қоидаларига кўра амалгам оширилади. Ҳавфли юкларни махсуслаштирилган контейнерларда жойлаштириш ва маҳкамлаш усулларини юк жўнатувчи ишлаб чиқади ва тасдиқлайди. Бу усуллар Юкларни ортиш ва маҳкамлашнинг техник шартларига ва Юкларни ташиш қоидалари талабларига мос келиши керак.
Ҳавфли юкларни бир неча қават қилиб жойлашда мустахкамлик ва ҳавфсизликни таъминлаш учун қаватлар орасига қалинлиги 20 ммдан кам бўлмаган тахта қўйилади.
Маълум юкли вагонларни оловга қарши тайёрлаш юк жўнатувчи томонидан амалга оширилади. Бунда юк жўнатувчи юк ташиладиган вагон (контейнер)ларга синфли материалларни жойлаштирганда қўлланиладиган материалларнинг жойлашиш талабларига тўғри келишини текшириши керак. Мавжуд қоидалар шуну талаб қиладики, ҳавфли юклар ташишда банд бўлган локомотивлар ДАСТ лар ва техник фойдаланиш қоидаларининг барча талабларига жавоб бериши шарт, ҳамда автоматик локомотив сигнализасияга, автотўхтатиш, тезлик ўлчагич, локомотивнинг орқага кетишини олдини олувчи, ҳавфсизликнинг қўшимча қурилмаларига, поезд ва маневр радиоалоқалари, учқунларни йўқотувчи ёки ёнғин ўчирувчи асбоб-ускуналарга эга бўлиши керак.
Бу локомотивлар шунингдек техник ҳолатнинг баҳорги ва кузги комиссияли кўригидан ўтиши керак.
Мавжуд қоидалар шун талаб этадики, ҳавфли юклари бор поезд ва маневр ишларда қатнашадиган локомотив бригадаларга темирйўл ташкилотларининг комиссиялари ҳавфли юкларни ташиш қоидалари ўргатилиши талаб қилинади.
Поезд ва маневр ишларида қатнашадиган саноат темирйўл транспортининг ҳавфли юк ортилган вагонлар Билан ишловчи локомотив бригадалари, шу қоидаларни билишлари бўйича синовдан ўтказилишлари лозим.
Шу билан бирга маневрларнинг бажарилишини хавфсиз амалга ошириш чоралари кўрилиш керак. Бу вагонларни бошқа ҳаракатланувчи состав билан урилиш тезлиги барча ҳолатларда 3км/с дан ошмаслиги зарур. Бу штамплар хавфсизлиги таъминланмаганда оғир зарар етказадиган ўта хавфли юкларни ташишда ҳам туширилади. Шунинг учун маневр ишлаб чиқаришда бу қоидаларга риоя қилиш катта аҳамиятга эга.
Алоҳида вагонларда жўнатиладиган хавфли юклар асосан, ҳамма фойдаланмайдиган қабул қилувчининг кирувчи йўлларида жўнатиш кўригидан ўтиши керак. Бу юкларни юклаш ва тушириш ишлари умумий фойдаланиш жойларида юк жўнатувчи ва юк қабул қилувчининг воситалари ёрдамида амалга оширилади ва темир йўлнинг ўзи юклайди ва туширадиган қуйидагилар: унивесал контейнердаги, қишлоқ хўжалиги ва савдо корхоналарига алоҳида вагон-вагон ва оз миқдордаги юклар бунча кирмайди.
Бир вагонда ёки контейнерда хавфли юкларни ташиш, қоидада рухсат этилмаган бўлса қатъийян ман этилади. Бу қоидадаги юк ташиш Қоидадаги махсус жадвал орқали аниқланади.
Вагон ва контейнерга хавфли юклар, юк жойидан қўзғалмайдиган, зарар етмайдиган ва хавфсизлиги таъминланадиган ҳолда зичланиши талаб этилади. Шу билан барча «Юкларни ташиш тартиби ва юкларни юклаш ва уларни зичлаш Техник кўрсатмалари тартибига амал қилиши» зарур.
Темир йўл корхоналари ускуналари томонидан хавфли юкларни юклаш тушириш ишлари аниқ йўл (автоматлаштирилган-вагон, вагон–автоматлаштирлган) билан бажарилади. Бундай имкониятлари мавжуд бўлмаган ҳолларда, бекатдаги умумий омборхоналарда махсус ажратилган омбор ёки хоналарга туширилиб қўйилади. Ажратилган омбор ёки хоналар керакли хавфсиз, ёруғ ва ўт ўчириш масламасига эга бўлиши керак.
Зарар етмаган вагон (контейнер)ларда, жўнатувчининг пломбаларига ҳам зарар етказилмаган ҳолда келтирилган хавфли юклар, қабул қилувчига темир йўллар томонидан юкларнинг эгаллаган ўринлари сони, вазни ва ҳаракатлари текширилмай, фақатгина кўздан кечирилиб топширилади. Вагон ва юк жўнатувчи пломбаларига зарар етман ҳолларда эса, қабул қилувчи темир йўллар ходими иштирокида омбордаги юкнинг вазнини, ҳолати ва ўринлари сонини текшириб қабул қилиб олади.
Заҳарли ва ўйиб юборувчи юклар туширигач ва шу билан бирга амалга оширилаётган ишлар вақтида зарар етган жойлар аниқланса, хавфли юк сочилагн ёки тўқилаг бўлса ва ўзига хос хид сезилса, у ҳолларда қабул қилувчи вагонни зарарсизлантириши (газлантириши) керак ва бу ҳақда бекатда сақланадиган маълумотнома беради. Темир йўллар томонидан ткширилаётганда бундай ҳаракатлар юзага келса, у ҳолда темир йўллар снитария эпидемиология назорати ходими ва юк қабул қилувчи иштирокида ювиб тозалаш ва зарарсизлантириш чоралари хал этилади.
Бу чоралар юклар, хайвонлар ва одамларни заҳарланишини олдини олиш мақсадида бажарилади.



Download 3,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish