Бугун Ўзбекистон Республикаси-иқтисодиёти бозор иқтисодиётига асосланган, тўхтовсиз ривожланаётган давлат


Хавфли юкларниг алоҳида синфларини ташишнинг махсус шартлари



Download 3,14 Mb.
bet97/149
Sana24.02.2022
Hajmi3,14 Mb.
#242499
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   149
Bog'liq
Yuk va yo'lovchi TTQ

9.7. Хавфли юкларниг алоҳида синфларини ташишнинг махсус шартлари

Алоҳида синфдаги юклар ўз ҳусусиятлари бўйича маҳсус ташиш шароитларини талаб қилади. Улар бир неча синфларга бўлинган.


1-синфга портловчи моддалар кириб,уларга портлатувчи восита ва қурилмалар ва ўз хусусиятлари билан шу портловчилар тоифасига кирувчи моддалар киради. Бундай моддалар маҳсус қоидалар асосида ташилади .
2- синфга босим остидаги газлар, суюлтирилган, сувда эритилган газлар босим остида ишлайдиган баллон ва бошқа идишлар киритилган. Уларни ташиш ва фойдаланишда хавфсизлик қоидалари талабларига жавоб бериш керак. Қисилган ва ёнувчан газ баллонларини ташишда, баллон ва вентиллар тўла соз ҳолда ва баллонлар маҳсус рангда бўлиши зарур.
Баллонларда жўнатувчи томонидан сақланувчи пломбаланган-қопқоқ, иккита 25 мм дан кам бўлмаган резинали ҳимоя ҳалқа, ҳавфли юкни билдирувчи белги, аниқ рангли йўл-йўл белги ва ёзувлар бўлиши шарт. Юк йўлланмасида юк номини кўрсатишда, жўнатувчи « баллонлар кўрсатилган меъёрлардан ортиқ эмас» белгисини ёзиш керак.
Газли баллонлар бир чеккадан, сақланувчи қопқоқлари билан тика ҳолда юкланилади. Баъзи ҳолларда баллонларни ҳимоя узукларисиз, лекин баллонлар учун ажратиб синфувчи уйчали тахта ёрдамида юклашга рухсмат этилади. Ажратиб синфувчи ашё сифатида сомон, хашак ва тез ўт олувчи ашёлардан фойдаланиш таъқиқланади.
Баллонларни тик ҳолда юклаш, вагонлар тўлалигича юкланадиган шароитда ва ҳимоя узуклари бор бўлганда рухсат этилади.
Тез ўт олувчи гзли баллонлар вагон темирларига тегмайдиган ва баллонлар бир-бири билан урулиб кетмайдиган этиб қўйилиши керак.
3-синф тез ёнувчан суюқ моддалар, ўзидан буғ чиқариши билан ва кичик чўғ (очиқ олов, электроразряд) дан ўт олиши билан хавфли ҳисобланади ва ҳаво билан бирга портловчи қўшилма ҳам яратиши мумкин. Бу суюқликлар буғлари норкотик хусусиятига эга. Кўпгина суюқликлар ва улардан ажралувчи буғлар катта таксинал(заҳарли) бўлади.
Тавсифи ва хавфлилик даражасига қараб улар 3-синфга, уч кичик синфга бўлинади: ёнувчан ўта хавфли суюқлик (метанол, углеродли олтингугурт, бензол, ацеитон ва бошқалар); доимо хавфли ёнувчан суюқликлар (хлорли бензол, ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган бензин, этил спирт ива бошқалар); юқори даражада ёнувчан хавфли ёнувчан суюқликлар (керосин, лигроин, алиф, эритувчи (раствортиел ва бошқалар).
3 синфдаги-барча моддалар хавфлилиги даражасига қараб, гуруҳларга бўлинади.
Тез ёнувчан суюқликлар герметик қадоқланган идишларда ташилади. Шиша идишда ташиладиган суюқликлар ёнмайдиган қопқоқда ва тахта идишларга қимирламайдиган ҳолда жўнатишга тайёрланилади.
Тоза Кимё метаноли икки қаватли ташиш учун доимий жиҳозланган, сариқ рангда бўялган махсус ажратилган вагонда ташилади.
Юклашдан аввал вагон полига 100мм дан кам бўлмаган ҳолда қум тўқилади. Бу вагонларни «Ўзбекистон темир йўллари» ДАТК ҳарбий қўриқлаш хизмати қўриқлаб боради.
Люминал бўшаган идишлар, юк жўнатувчи қабул қилувчининг махсус вагонларида мутахассислар бригадаси ва унинг каттаси кузатуви ёрдамида ташилади. Кузатувчисиз ташилаётган вагонлар аниқланган ҳоларда юк жўнатувчи (қабул қилувчи) келгунга қадар, ҳарбийлашган соқчилар ёрдамида ушланиб синфилади. Бу ҳақда бекат бошлиғи юк жўнатувчига ҳабар беради, у эса ушлаб синфилган бўлимга ўзининг вақилини жўнатиши шарт.
4 синф-тез ёнувчан модда ва материал ашёларга ташилаётганда, ички манбалари ёрдамида тез ёнувчан, сув ва ҳаво намлиги билан тўқнашганда кимёвий реакция ва исиш жараёнида тез ёнувчан модда ва ашёлар киради.
Бу синфдаги ашёлар учта кичик синфларга бўлинади: тез ёнувчан қаттиқ моддалар қизил (фосфор, гугурт, пахта, фотоплёнка, сомон ва бошқалар); ўз ўзидан ёнувчи моддалар (сариқ фосфор, магнит кукуни, ўтин кўмири, мойланган матов ва бошқалар); сув билан бирлашганда тез ёнувчан газларни чиқарувчи моддалар (калций карбиди, алюминий, металл барий ва бошқалар).
4 синф-моддалари ўзининг хавфлилик даражаси бўйича гуруҳларга бўлинади. Қаттиқ моддаларнинг хавфли хусусияти- қизимасдан қизишмасдан ҳам, кичик энергия ёнишидан ҳам ёниши ҳисобланади.
1 гуруҳ юклари (қизиган вақтда портловчи кукун моддалар) ва 3 гуруҳ (нам ҳавода ёнувчан ва ишқаланишга таъсирчан юқори токсикали моддалар) фақат герметик қадоқланган ҳолда ташишга рухсат берилади.
Киноленталар, кино ва фотоплёнкалар қопқоғи зич ёпиладиган оқ темир қутига жойланилади. Темир қутилар эса, пломбаланадиган қопқоқли темир яшикка жойланади.
Прессланган ҳашак ва сомонлар, очиқ ҳаракат таркибида, иссиқ кунларда брезент, фанера билан, ёки ўт чўғи тушмаслигини таъминловчи бошқа ашёлар билан ёпилган ҳолда ташишга рухсат берилади.
Ўз ўзидан ёнувчан моддаларнинг асосий хавфи биологик ёки кимёвий жараёнда ажралиб чиқадиган иссиқлик ва зарб, ёки ишқаланиш ёрдамида ёнувчанлиги ҳисобланади. Баъзи бир моддаларнинг ёнувчанлик хусусияти нам ҳаво билан қўшилганда ва намлиги ортганда янада ортади. Бу хилдаги юклар гуруҳига қараб герметик қадоқланган ёки эффектив қадоқланган идишларда ташилади.
Сариқ фосфор (ундан бўшаган идиш) олдиндан тайёрланган сув ёки музламайдиган хлорли калций қоришмаси билан тўлдирилган, (банка ва бочкаларга) сариқ рангга бўялган темир бочка ёки банкаларда махсус ажратилган вагонларда ташилади. Банкалар герметик қадоқланган ва пломбаланган, бочкалар эса пайвандланган ва қопқоқли тахта яшикларга жойланган бўлиши керак. Банкалар ёпқичлари юқорига қараган ҳолда жойланади.
Сув билан қўшилганда тез ёнувчан газлар ажратувчи хавфли моддалар, кўп ҳолларда газларни тез ўт олишига олиб келувчи иссиқлик ва тез ёнувчан газлар ажратиши билан ажралиб синфади. Бундай юклар герметик идишларда, универсал контейнер ва алоҳида вагонларда ташилади.
5 синф-ёнишга кўмаклашувчи ва ёнғиннни тезлаштирувчи ёки бошқа моддани ёнишига ёрдам берувчи кислород ажратадиган органик қоришма оксидланган моддалар. Бу синфдаги юклар икки кичик синфларга бўлинади: оксидланган моддалар (марганецоксидли барий, аммиакли селитра, барий қоришмаси, хлорли қоришма ва бошқалар); органик қоришма (бензоил қоришмаси, дикумил қоришмаси ва бошқалар).
5 синф моддалар хавфлилик даражасига қараб гуруҳларга ажралади.
Оксидловчи моддаларнинг асосий хавфи- айниқса, қуруқ ҳолдаги ашёлар (қипиқ, сомон, ўтлар, металл кукуни ва бошқалар) билан қўшилганда тез ёнувчан аралашма ҳосил қилиши ҳисобланади.
Оксидловчи моддаларни ташувчи вагонлар, минерал ва ўсимлик мойи юқлари ва чанглари қолдиғидан тозаланган бўлиши керак.
Органик қоришмалар кўп ҳолларда ёнувчан, портлаш билан ўзидан ажраладиган органик модда сифатида ҳаракат қилади. Кўзга сачраса даволанмайдиган зарар етказади, терига сачраса куйдиради. Бу синфдаги юклар махсус изотермик, алоҳида-алоҳида юк жўнатувчи (юк қабул қилувчи)нинг вагонларида ташилади.
6 синф-эхтиёткорлик билан мулоқат қилинмаса одам ва ҳайвонларни касаллантириши ва ўлимга олиб келувчи заҳарли (токсичний) моддалардир. Суюқ, айниқса енгил тарқалувчилари улардан чиқувчи буғларни нафас олганда катта хавф туғдиради. 6 синфга кирувчи барча моддалр нафас олганда хавфли ва уларни кўпчилиги терига тушганда салбий таъсир кўрсатади.
6 синфга кирувчи юклар икки кичик синфларга ажратилади: учувчи заҳарли моддалар (амидол, металл симоб, хлороформ, формалин ва бошқалар); учмайдиган заҳарли моддалар (мишякли ангидрид, метали мишяк, хлорли барий, дуст ва бошқалар).
Заҳарлилиги билан ва қўшимча зарарли хусусиятлари билан биргаликда 6 -синф юклари гуруҳларга бўлинади: (биринчи кичик синф -6 гуруҳга, икинчи кичик синф-13 гуруҳ).
Жўнатиладиган кўпчилик зарарли моддалар махсус ажратилган вагонларда герметик идишларда топширилади.
Суюқ этил, ацетонционгидрин, амидол ва мишякли ангидрин-кучли заҳар ҳисобланади, айниқса заҳарланганлиги дарҳол сезилмаслиги билан ажралиб синфади. Бу синфдаги юклар ва бўшаган вагонлар махсус ёпиқ ажратилган вагонларда жўнатилади.
Суюқ этил ва мишякли ангидрин юк жўнатувчи (қабул қилувчи) кузатувчиси ёрдамида кузатиб борилади.
Амидол (ва ундан бўшаган идиш) юк жўнатувчи (қабул қилувчи) нинг махсус вагонларида, азотли тўшамада жойлашган герметик идишда мутахассислар гуруҳи томонидан кузатиб борилади.
7 синф-радиоактив ва инфекцияли моддалар, биринчиси ўзидан-ўзи 0, 002 мккюри|г нисбий фаоллик билан сезиларли радиация тарқатади, иккинчиси касаллик тарқатувчи микроорганизмлардан иборатдир.
Радиактив моддалар уч кичик синфларга бўлинади: радиактив моддалар (изотоплар)-актиний -227, кобальт-458, стронций-92 ва бошқалар; кичик активли моддалар ва ўзаро келишиб ташиладиган моддалар.
Темир йўл транспортида радиоактив моддаларни ташиш қоидаларининг 1 қўшимчасида кўрсатилган активлик кўрсаткичидан, радиоактивлик кўрсаткичи жамланмаси юқори бўлганда махсус транспорт қадоқлаш мажмуида амалга оширилади.
Транспорт қадоқлаш тўплами-бу юк ташишда радиоактив моддаларни сақланиши ваа хавфсизлик чоралари талабларига амал қилувчи комплекс чораларидир.
Радиоактив моддаларга эга транспорт қадоқлаш мажмуи, радиацион қадоқлаш деб аталади. Радиацион қадоқланган юкларни ташиш талаблари, уларнинг транспорт индекси орқали аниқланади.
Транспорт қадоқлаш мажмуи (жамланмаси) икки хилга бўлинади;
А-мажмуи, нормал юк ташиш шароитларида ионли кучланишни олдини олиш ва герметик тизимни бутунлигини сақлашни, шу билан бирга темперасинфа таъсирисиз (ағанаш, қўшни юкни тегиб кетиши, сиқилиш, тўхтовсиз ёмғир ёғиши) кичик аварияларни олдини олишни таъминлайди.
В-кичик ва аҳамиятга эга авария ҳолатларига, механик чидамли ва иссиққа бардош берувчи йиғма.
Қадоқланган йиғманинг устки қисмига қуйидаги кўрсаткичлар кўрсатилиши зарур: хавфли радиация белгиси, қадоқланган йиғма хили (А ёки В), завод тартиб рақами, ишлаб чиқарилган ой ива йили, оғирлиги «Юқорига», стандартлашнинг навбатдаги ўтказилганлиги санаси.
Оғирлиги 10 кгдан ошиқ қадоқланган йиғмалар ортиш ва туширишда қийналмаслик учун кўтаргич ёки бошқа мослама ўрнатилган бўлиши зарур. 25 кгдан ортиқ юклар кўтариш-тушириш ускуналари ёрдамида кўтариш ва кўчириш ишларини амалга ошириш учун мосламаларга эга бўлиши шарт. Юк кўтариш ускуналари, қадоқланган йиғма оғирлигидан 6 баробар катта юкни кўтаришга мос бўлиши зарур.
Юкни эҳтиётловчи контейнер ва қўриқлаш идишлари жўнатувчи томонидан пломбаланади.
Устки қисмда рухсат этилган нурланиш дозаси ва устки қисмдан 1 м узоқликдаги радиоцион қадоқлаш тўрт транспорт тоифага бўлинади -I, II, III, IV. Энг хавфли бу 4 тоифа, унинг учун барса идиш устки қисми ионли дозага тенг рухсат этилган нурланиш 10,0 мзв/с га, радиация транспорт индекси 50 тенг бўлиши керак.
Радиацияли юкни жўнатиш олдидан юк жўнатувчи ҳар бир қадоқланган юкни нурланиш дозасининг эквивалент қувватини ўлчаши зарур.
Ўлчов натижалари қадоқланган идишнинг устки икки қарама-қарши томонига транспорт тоифаси белгисига ёзилади. Радиацион юклар алоҳида вагонда, кичик тоннажли ва кичик бўлак ҳолда очиқ вагонларда, транспорт универсал контейнерларда ва юк багажларида ташилади.
IV-транспорт категорияси ва транспорт индекси йиғиндиси 50дан катта кўрсаткичли радиацион қадоқланган юклар ташиш- кичик ва енгил тоннажли контейнерда, юк багажида ва ҳалқаро тўғри йўналишларда таъқиқланади. Юк ташиш учун қисқа яшовчи нуклидлар(парчаланиш даври 15 суткадан оз), радиацион қадоқланган ва маълум ҳароратни талаб қилувчи юкларни юк ташиш поездларида ташиш таъқиқланади.
Йиғма вагонларда, бошқа юклар билан биргаликда I-тоифали транспорт қадоқланган юклар чегараланмаган ҳолда, II ва IV–тоифали юклар йиғма индекси 50 ошмагунча ташиш рухсат берилади.
Радиацион қадоқли қабул қилинганда, темир йўллар дозиметр текширувини ўтказишга ҳақли. Йўл йўлланмасининг «Юк номини бўлагига жўнатувчи» радиактив модда, номи транспорт қадоқ категорияси, транспорт индекси ва модданинг баккерелга (кюри) га активлигини кўрсатиши керак. Бу барча маълумотларнинг тагига қизил ручкада чизилади ёки қизил рангли сиёҳда ёзилади.
Йўлланманинг юқори қисмида «радиоактив» штамп қизил рангда ёки бошқа кўрсатмада кўзда тутилган бошқа штамплар қўйилади.
IV-транспорт категорияли қадоқЛаш юк эгаси томонидан юклаш тушириш ишлари амалга оширилади. Радиоактив моддаларнинг жўнатилиши билан, юк жўнатувчси, унинг номи, ўринлар сони, оғирлиги, жўнатиш куни, жўнатиш рақами ва вагон рақами (контейнер) ҳақида телеграф орқали қабул қилувчига хабар бериши керак.
Юк қабул қилувчи унинг манзилига юборилган радиацион қадоқларнинг келишини кузатиши зарур. Юк туширилгандан сўнг юк қабул қилувчи вагонларни радиактив моддалар томонидан тушувчи қолдиқларнинг борлигини радиометрик текширувдан ўтказади ва ифлосланиш даражаси қоидалари томонидан белгилган кўрсаткичдан юқори бўлса дезактивлаштиришни амалга оширида.
8 синф-ишқорий ва зангловчи моддалар терига, кўз шиллиқ қатлами ва нафас олиш йўлларига зарар етказиши ва транспорт воситаларини емирилишга олиб келиши мумкин.
Бу хилдаги моддалар 3 синфга бўлинади: кислота хусусиятига эга моддалар (азот, хлор, уксус, сўляна ва бошқалар) асосий хусусиятга эга моддалар: (натрий ишқори, сув аммиаки, нашатил спирти, шепочли электролит ва бошқалар: ҳар ҳил ишқорли ва зангловчи моддадар (бром, хлорли олтингугурт ва бошқалар).
8 синф синф моддалар ўзини хавфли даражаси ва ўрнини босувчанлиги билан гуруҳларга бўлинади. Ишқорли ва зангловчи моддалар асосан герметик қадоқланган ҳолда алоҳида вагонларда ташилади.
9 синф- ўзининг хусусиятлари билан олдинги синфларга кирмаган, лекин ташишда эҳтиёт чораларига риоя қилши зарур бўлган хавфли моддалар. Ўзининг физик ҳолати ва хавфлилик ҳарактерига қараб 9 синф моддалари кичик синф ва гуруҳларга бўлинади. Кичик транспорт хавфсизлик даражали- хавфли моддалар, маълум шароитларда ёнғинга олиб келиши (атроф-муҳит ҳарорати ошиши. Улар пўлат, алюмин ва бошқа металлаларни занглатади, нам терини куйдиради, ёнғингша тушса заҳарли газлар тарқатади ва бошқалар).
Тез ёнувчан юкларни ташишда талаб қилинадиган қоидаларга қатъиан риоя қилиниши зарур: матолар, трикотаж маҳсулотлари, шоҳ-шабба, пахта сомон торф ва бошқалар, чунки бу хилдаги юкларнинг ёниши барча қиммтбаҳо юкнинг ёниб тугаши ва тем. Йўлларни кўп вақтга ҳаракатини тўхтатиб қўяди.
Бу хилдаги юклар ва ёнувчан ашёлар (матолар ва бошқалар) вагонни ва контейнерлар ташиш олдидан тахталар орасидаги очиқ жойлар ва ёриқ ерлар ёпилиши люк ёки девори крафт-қоғоз, асбест картон билан ёпилиши керак. Ёпилиш ишлари хавфли юкларни ташиш қоидаларида берилган.
Фанера ёки картон идишда қадоқланган ёнувчан юклар очиқ ва ёпиқ вагон ёки контейнер пардада ташиш рухсат этилади. Очиқ ҳаракатланувчи таркибга юк ортилгандан сўнг, юк жўнатувчи брезент, шитлар билан ўт тушишини олдини олиши зарур. Фрезерланган торф юкланганда, унинг устки қисмига чўғлар тушиши ва юкни йўқолишини олдини олиш учун сақловчи плёнкалар ёпилади. Ёпиқ вагонлардла ташилганда очиқ ва ёриқ жойлар таъмирланиши керак.



Download 3,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish