Темир йўл шохобчаларидан эфойдаланиш ҳамда вагонларни олиб кириб бериш ва олиб чиқиш шартномаларининг турлари Темир йўл шохобчаси ва темир йўл шохобчасида хизмат кўрсатадиган локомотив кимнинг тасарруфида бўлишига қараб, тўрт турдаги намунавий шартнома-лар ва бир турдаги битим мавжуддир (юкларнинг ташиш Қоидаларнинг 12-бўлими 2, 3, 4, 5 ва 8 иловалар):
а) темир йўл шохобчасидан фойдаланиш шартно-
маси (темир йўл шохобчаси эгасининг локомотивида хиз
мат кўрсатилганида);
б) темир йўл шохобчасидан фойдаланиш шартно-
маси (темир йўлнинг локомотивида хизмат кўрсатилга
нида);
в) вагонларни олиб кириб бериш ва олиб чиқиш
шартномаси (темир йўлнинг локомотивида контр-
агентларга хизмат кўрсатилганида);
г) темир йўл тасарруфидаги темир йўл шохобчасига
вагонларни олиб кириб бериш ва олиб чиқиш шарт
номаси;
д) курилаётган темир йўл шохобчасига вагонларни
олиб кириб бериш ва олиб чиқишнинг вақтинчалик би-
тими.
Контрагентларга хизмат кўрсатиш тартиби темир йўл Уставининг 89-моддасида баён этилган. Унга мувофик, «Контрагентларга, яъни бошқа бир корхона, ташқилот, муассасанинг темир йўл шохобчаси чегарасида (хадида) узининг омборлари ёки унга туташган темир йўллари бўлади корхона (ташқилот, муассаса)га хизмат кўрсатиш тартиби бевосита контрагент ва темир йўл шохобчасини эгаси бўлади корхона (ташқилот, муассаса) билан ўзаро тузган шартномада белгиланади. Темир йўл олдида вагонларни тўхтаб туришида контрагент учун жавобгарлик темир йўл шохобчаси эгаси бўлади корхона (ташкилот, муассаса) зиммасида бўлади.
Темир йўл шохобчасига темир йўлнинг локомотивида хизмат кўрсатилганида, темир йўл ва контрагент ўзаро шартнома тузадилар ва ҳамма ҳисоб-китоблар бевосита улар ўртасида амалга оширилади.
Темир йўл шохобчасига корхонанинг локомотивида хизмат кўрсатилса, вагонларни темир йўлнинг локомотиви ушбу темир йўл шохобчасининг фақат чиқариб қўйиладиган йўлгача элтиб беради. Вагонларни у жой-дан кейинги ҳаракати ва уларни ортиб ва тушириш фронтларига (жойларига) жойлаштириб чиқиш корхонанинг локомотивида бажарилади. Темир йўл шохобча-сида вагонларга юк ортиб ёки вагонлардан юк тушириб бўлинганидан сўнг корхонанинг локомотиви уларни чи-к,ариб қўйиладиган йўлга олиб чиқиб куяди. Агарда темир йўл шохобчасига темир йўлнинг локомотивида хизмат кўрсатилса, вагонларни юк ортиш ёки тушириш жойларига олиб кириб бериш ва ортиш ёки тушириш фронтларига жойлаштириб чиқиш ишларини темир йўл бажаради. Ана игу жойлардан юк операциялари тугаганидан сўнг темир йўлнинг локомотиви вагонларни олиб чиқади. Темир йўл тасарруфида бўлади темир йўл шохобчалари-га ёки асосий шохобча эгаси контрагентининг темир йўл шохобчасига вагонларни олиб кириб бериш ва олиб чиқиш ишлари технологияси ҳам ана шундайдир.
Шунинг учун темир йўлнинг локомотивида хизмат кўрсатиладиган корхона тасарруфидаги темир йўл шохобчасянинг эксплуатация шартномаси мазмун жи-ғатидан корхонанинг локомотивида хизмат кўрсатиладиган корхона тасарруфидаги темир йўл шохобчасини эксплуатацияси шартномасига Караганда вагонларни олиб кириб бериш ва олиб чиқиш шартномасига яқинроқ. бўлади. Чунки локомотив кимнинг тасарруфида эканлиги шартнома шартларига катта таъсир этади. Вагонларни олиб кириб бериш ва олиб чиқиш шартномаси бўйича тарафларнинг ўзаро муносабатлари, темир йўл шохобчаларини эксплуатацияси шартномаси бўйича тарафларнинг ўзаро муносабатларидан ҳар доим фарк. қила-ди. Бу фарк. йўлларни ярокди ва шай хрлатини таъмин-лаш бўйича қўйилган талабларга боишкдир. Темир йўл шохобчасининг ярокди ва шай хрлатини таъминлаш ва таъмирлаш, темир йўл шохобчаси кимнинг тасарруфида (балансида) бўлса, ана ушанинг зиммасига юклана-ди. Шу билан бирга темир йўл тасарруфидаги темир йўл шохобчаларининг корхона ҳудудида жойлашган йўлларини ва ортиш-тушириш фронтидаги йўлларни кррдан ва ахлатлардан тозалаш ва ёритиш корхона во-ситаларида ва ҳисобидан бажарилади.