Бугун Ўзбекистон Республикаси-иқтисодиёти бозор иқтисодиётига асосланган, тўхтовсиз ривожланаётган давлат


боб. Юкларни майда жўнатмаларда, транспорт пакетларида ва контейнерларда ташиш



Download 3,14 Mb.
bet60/149
Sana24.02.2022
Hajmi3,14 Mb.
#242499
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   149
Bog'liq
Yuk va yo'lovchi TTQ

6 боб. Юкларни майда жўнатмаларда, транспорт пакетларида ва контейнерларда ташиш


6.1. Ортиш-тушириш фронти


Ортиш ва тушириш фронти, деб бир вақтнинг ўзида юкларни ортиш ва тушириш учун белгиланган омбор ёки очиқ майдон йўлларнинг бир қисмига айтилади. Ортиш ва тушириш фронтларининг ўлчами темир йўл шохобчаларини эксплуатацияси ва вагонларни олиб кириб бериш ва олиб чиқиш Шартномасининг энг мухим шартларидан биридир, чунки у темир йўл шохобчасида вагонлардан самарали фойдаланишга бевосита таъсир этади. Бир вақтнинг ўзида ортиб-туширилаётган вагонларни сони фронтнинг ўлчамига боғлиқдир.
Механизациялашмаган услубдаги (қўл кучида бажариладиган) ортиш ва тушириш фронтининг ўлчами бир турдаги юкларни бир вақтнинг ўзида ортиш ва тушириш учун ишлатиладиган омбор йўлнинг фойдали узунлигига қўйиб чиқиладиган вагонлар сонидан аниқланади. Агар юк очиқ майдонда (очиқ омборда) туширилса, механизациялашмаган услубда ортиш ва тушириш учун фронтнинг ўлчами очиқ омбор ёнидан утадиган йўлнинг ҳамма узунлиги бўйича бир вақтнинг ўзида жойлаштириб чиқиладиган вагонлар сонидан аниқланади.
Ёпиқ омборларда сакланадиган юклар учун ортиш ва тушириш фронтининг ўлчами ёпиқ омборлардаги эшиклар сони бўйича аниқланади, чунки бир вақтнинг ўзида ортиш ва тушириш учун омборга қўйилган вагонларнинг сони эшиклар сонига боғлиқ бўлади. Бунда эшиклар ўртасидаги масофани ҳисобга олиш керак. Агар ҳар бир эшик каршисига бир донадан вагон қўйиш учун эшиклар орасидаги масофа имконият бермаса, фронтнинг сиғими эшиклар сонидан эмас, балки эшиклар қаршисига қўйиладиган вагонлар сонидан аниқланади.
Механизациялашган услубда ҳамма юкларга (суюқ, юклардан ташқари) ортиш ва тушириш фронтининг ўлчами механизмларни сонига ва уларни унумдорлигига боғлиқ. Бу эса фронтни аниқлаҳда бир вақтни ўзида ҳар бир механизм билан юк ортилган ёки туширилган вагонлар сонини ҳисобга олиш кераклигини билдиради.
Механизмларни унумдорлиги ушбу ҳолатларда юк ортиш ёки юк тушириш учун сарфланган вақт билан эмас, балки мазкур механизм (иншоот, қурилма) бир вақтнинг ўзида ишлаб чиқарган (ортиб-туширган) вагонлар сонига мувофик. аниқланади.
Вагонларни механизациялашмаган ортиш-туширишда ҳам худди ана шундай тартибда иш тутиш мумкин, агарда корхонада вагонларнинг ўрнини алмаштириш учун воситалар мавжуд бўлса, фронтга кўпроқ вагон қўйиш мумкин. Бунда ортиқча олиб кириб берилган вагонларни тўхтаб туришига, шартномада фронт бўйича олиб кириб берилган вагонларни ортиш ёки тушириш муддати ва вагонларни ўрнини алмаштириш учун манёвр операцияларига керак бўлади ган вақт тугаганидан сўнг корхона масъулиятли, деб ҳисобланади.


Download 3,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish