Темир йўл шохобчасини эксплуатацияси шартномаси-нинг х.амда вагонларни олиб кириб бериш ва олиб чиқиш шартномасининг тушунчаси. "Темир йўл транспорти тугрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Конунининг 9-моддасига асосан, темир йўл шохобчаларининг иши, туташган станция ва темир йўл шохобчасининг Ягона технологик иш жараёни асосида ташқил этилиши керак.
Корхоналар, ташкилотлар ёки муассасалар ва темир йўл вагонларни тўхтаб туриш вақтини бутун станция бўйича камайтириш мақсадида, темир йўл шохобчасини эксплуатацияси шартномасида станция ва темир йўл шохобчаси учун вагонларни тўхтаб туришнинг ягона меъёрини ўрнатишлари мумкин.
Вагонларни ягона меъёрий тўхтаб туриш вақти бажарилмаганида корхоналар, ташқилотлар ва муассасалар ушбу темир йўл шохобчаси учун технологик жара-ёнда белгиланган вагонларни тўхтаб туришнинг меъё-ридан юқори қисмига жавобгар бўладилар, лекин ягона меъёрдан ортиқ вақт учун эмас».
Темир йўл Уставининг 90-моддасига мувофик. эса, «Темир йўл тасарруфида бўлади темир йўл шохобчасида рельс ёни омборлари ва ортиш ва тушириш майдонлари бўлади корхоналар, ташкилотлар ёки муассасалар билан темир йўлни ўзаро муносабатлари вагонларни олиб кириб бериш ва олиб чиқиш шартномаси асосида тартибга солинади.
Темир йўл тасарруфида бўлади темир йўл шохобча-ларига вагонларни олиб кириб бериш ва олиб чиқиш ва манёвр ишлари темир йўлнинг локомотивларида та-рифда белгиланган хак. эвазига бажарилади.
Темир йўл тасарруфида бўлади темир йўл шохобча-ларини ярокли ва шай хрлатини таъминлаш ва жорий таъмирлаш темир йўл воситаларида ва унинг ҳисобидан бажарилади. Корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар чегараси ҳудудидаги бу йўлларни корлардан ва чиқиндилардан тозалаш ҳамда ортиш-тушириш фронтларини ёритиш корхоналар, ташкилотлар ёки муассасалар воситаларида ва ҳисобидан бажарилади».
Темир йўлни ва темир йўл шохобчасида юклар билан ортиб-тушириш ишларини бажарувчи корхоналар ўртасидаги ўзаро муносабатлар юқорида кўрсатилган ҳжҳ-жатлар асосида тартибга солинади. Булар ҳаммаси меъёрий ҳарактердаги ҳужжатлардир. Темир йўл шохобчасини эксплуатацияси шартномаси ҳамда вагонларни олиб кириб бериш ва олиб чиқиш шартномаси бу тарафларнинг битимидир.
Битимлар, деб фукаролар ва юридик шахсларнинг фукаролик ҳуқуқ, ва бурчларини белгилаш, узгартириш ёки бекор қилишга каратилган ҳаракатларга айтилади.
Айнан ана шу шартномалар темир йўл ва корхоналар ўртасидаги ҳуқуқий муносабатларни вужудга келти-ради. Мушохада этилаётган шартномалар мазмуни жи-хатидан алох^вда турдаги, корхоналарнинг магистрал темир йўлга юк жўнатиш қабул қилиш билан боғлиғ. бўлади, ортиш ва тушириш ишларида вагонлардан самарали фойдаланиш шартлари ва хўжалик шартномалари ҳисобланади.
Корхоналар тасарруфидаги локомотивларда хизмат кўрсатиладиган темир йўл шохобчаларида шартномага кўра, темир йўл, корхонага хизмат кўрсатиш бўйича ўзига ҳеч қандай мажбурият олмайди. Темир йўл корхонага темир йўл шохобчасини қурилишида станция билан боғланиш учун ер майдонини фой-даланишга бериши мумкин, лекин бундай хизмат ушбу шартнома мазмунини белгиламайди. Агар, темир йўл шохобчасига корхонанинг локомотивида хизмат кўрсатилса, темир йўл вагонларни чиқариб қўйиладиган (қабул қилиш-топшириш) йўлга элтиб бериши керак. Лекин темир йўл вагонларни станция ҳудудида жойлашган чиқариб қўйиладиган йўлга элтиб бериш мажбурияти темир йўл шохобчасини эксплуатацияси шартномасидан эмас, балки қабул қилинган буюртма-номадан (бўш вагонлар) ёки юк ташиш шартномасидан (юкли вагонлар) келиб чиқдди. Станция ҳудудида жойлашган чиқариб қўйиладиган йўлга вагонларни элтиб бериш ва олиб келишни темир йўл кира хаки олмай (бепул) бажаради. Ушбу хрлатда кира хаки юк ташиш билан боғлиқ. бўлади дастлабки ва охирги операциялар учун юк ташиш хаки таркибида ҳисобга олинган.
Темир йўл шохобчаларига темир йўл локомотивларида хизмат кўрсатилганида (темир йўл шохобчасини эксплуатацияси шартномаси ёки вагонларни олиб кириб бериш ва олиб чиқиш шартномаси) темир йўл корхонага хизмат кўрсатиш бўйича ўзига мажбурият олади, чун-ки вагонларни бевосита темир йўл шохобчасидаги ортиш ва тушириш жойларига олиб кириб бериш ва олиб чиқиш мажбурияти қабул қилинган буюртманомадан ва юк ташиш шартномасидан келиб чиқмайди. Ушбу холатда шартнома хизмат шартномаси элементларини ўз ичига олади. Лекин унинг асосий мазмуни вагонлардан самарали фойдаланиш шарти бўлиб колаверади.