Темир йўл шахобчасига вагонларни бериш ва олиб чиқиш ҳақида шартнома



Download 23,58 Kb.
bet1/2
Sana02.06.2022
Hajmi23,58 Kb.
#629955
  1   2
Bog'liq
Документ Microsoft Word (7)


Темир йўл шахобчасига вагонларни бериш ва олиб чиқиш ҳақида
ШАРТНОМА



5 шакли
(корхона локомотиви билан
хизмат кўрсатилганда)

Шартнома тузилган жой

Шартнома рақами -сон

Шартнома тузилган сана




Бундан буён матнда “Темир йўл” деб юритилувчи, Темир йўл ташкилоти номи, ташкилий ҳуқуқий шакли номидан Темир йўлнинг корхонаси вакилига шартнома тузиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат га асосан харакат қилувчи Темир йўл ташкилоти номидан фаолият олиб борувчи шахс лавозими ва Ф.И.О.си, бир томондан ва бундан буён матнда “Корхона” деб юритилувчи Шахобча эгасининг номи, ташкилий ҳуқуқий шакли номидан Шахобча эгаси номидан шартнома тузиш бўйича вакилга шартнома тузиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат асосида ҳаракат қилувчи Шахобча эгаси номидан иш олиб борувчи шахс лавозими, Ф.И.О.си, иккинчи томондан, ушбу шартномани қуйидагилар хақида туздик:
1. Ўзбекистон Республикаси темир йўл Низоми, Техник фойдаланиш қоидалари, Поездлар харакати ва маневр ишлари Йўриқномаси, Сигнализация бўйича Йўриқнома, Темир йўл транспортида юк ташиш қоидалари ва ушбу шартнома шартлари асосида Вагонларни бериш ва олиб чиқиш амалга ошириладиган станция номи станциясига № Уланган ўтказгичнинг рақами стрелкали ўтказгич орқали уланган, Корхонанинг локомотиви билан хизмат кўрсатиладиган Фойдаланилаётган темир йўл шахобчаси номи темир йўл шахобчасига вагонларни бериш амалга оширилади.
Темир йўл шахобчанинг чегараси станцияга туташган стрелкали ўтказгичдан Темир йўл шахобчаси чегараси (пог.м) п.м. масофада ўрнатилган "Темир йўл шахобча чегараси" белгиси хисобланади.
Темир йўл шахобчанинг умумий узунлиги Темир йўл шахобчаси умумий узунлиги (пог.м) пог.м. ни ташкил қилади.
Корхонанинг темир йўл шахобчаси ва қурилмалари темир йўл ажратиш минтақасида Темир йўл шахобчаси ва қурилмалари эгаллаган ҳудуд ҳажми (кв.метр) кв.метр ер майдонини банд қилган.
2.Поездлар ва вагонларнинг темир йўл шахобчадаги ҳаракати Техник фойдаланиш қоидалари, Поездлар ҳаракати ва маневр ишлари, Ўзбекистон Республикаси темир йўлларида сигнализация ва ҳаракатланиш бўйича маҳаллий Йўриқномаларга риоя қилинган ҳолда амалга оширилади.
3. Темир йўл шахобчага топширилаётган вагонлар темир йўл локомотиви билан куну-тун давомида Темир йўл шахобчага топширилаётган вагонлар темир йўл локомотиви билан фойдаланишга бериладиган йўл йўлига берилади, вагонларнинг кейинги харакати Корхонанинг локомотиви билан амалга оширилади. Вагонларни юк тушириш ва юклаш жойларига қўйиш Корхонанинг локомотиви билан амалга оширилади.
Темир йўл шахобчадан қайтариладиган вагонлар Корхонанинг локомотиви билан Темир йўл шахобчадан қайтариладиган вагонлар Корхонанинг локомотиви билан қайси йўлга олиб чиқиб қуйилади йўлига олиб чиқиб қуйилади.
Вагонларни темир йўл локомотиви билан темир йўл шахобчага бериш ва олиб чиқиш тўловларини ундириш учун масофа, хар икки томонга – Вагонларни бериш ва олиб чиқишда тўловларни амалга ошириш учун тарафларга белгиланган масофа (км.) км. қилиб белгиланади.
Вагонларни темир йўл шахобчага бериш ва олиб чиқиш учун йиғимлар кун давомида берилган ва олиб чиқилган вагонларнинг хақиқий сони бўйича, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқаруви кенгашининг 15.05.2013 йил кунги 7К сонли баённомаси билан тасдиқланган 1-сон Тариф қўлланмасининг Вагонларни темир йўл шахобчасига бериш ва олиб чиқиш учун йиғимлар 1-сон Тариф қўлланмасининг қайси жадвалига асосан ундирилади- сон жадвалида (Вагонларни бериш ва олиб чиқиш йиғимлари шархи) белгиланган ставкалар асосида ундирилади.
4. Корхонага топшириладиган ҳар бир узатмадаги вагонлар сони кўпи билан Шахобча эгасига ҳар бир узатмада топшириладиган вагонларнинг энг кўп сони та вагон, ялпи оғирлиги (брутто) Шахобча эгасига ҳар бир узатмада топшириладиган вагонларнинг ялпи оғирлиги (брутто) миқдори тонна қилиб белгиланади (шахобча Йўриқномасига мувофиқ).
Темир йўл Корхонани вагонлар берилишидан 2 соатдан кечиктирмай телефон орқали вагонлар берилиши режалаштирилаётганлиги ҳақида огоҳлантиради.
Темир йўл шахобчадан вагонлар Ўзбекистон Республикаси темир йўлининг техник эксплуатацияси қоидаларига мувофиқ шаклланган бутун поездларда ёки камида тақдим этилган вагонлар сони гуруҳларида темир йўлга қайтарилади.
Корхона станцияни темир йўл шахобчага бир вақтнинг ўзида берилган вагонлар билан юк юклаш ва тушириш ишлари тугатилгани, қўйиш йўлига олиб чиқилгани ва олиб чиқиб кетишга тайёрлиги хақида вагонлар рақамини, вагонлар бўш ёки юкли эканлигини кўрсатган холда ёзма равишда хабардор қилади.
Темир йўл олиб чиқиб кетишга тайёр вагонларни Корхонадан вагонлар олиб чиқиб кетишга тайёр бўлганлиги ҳақида ёзма хабарнома олганидан сўнг Тайёр вагонларни олиб чиқиш тўғрисида хабарнома келиб тушгандан кейин вагонларни олиб кетиш муддати соат ичида темир йўл шахобчадан олиб чиқиб кетади.
Олиб чиқиб кетишга тайёр вагонлар темир йўл томонидан бир суткада камида бир марта олиб чиқилади.
Зарур ҳолларда Корхона Вагонларни бериш ва олиб чиқиш амалга ошириладиган станция номи станцияси йўлларида вагонларни темир йўл шахобчага берилгунга қадар уларга бўрда белги қўйиш ишларини ташкил этади.
5. Вагонларни техник ва тижорий жихатдан топшириш ва қабул қилиш ишлари Юк ташиш қоидаларига мувофиқ вагонларни топшириш-қабул қилиш йўлларида (қўйиш йўлларида) амалга оширилади. Қабул қилиш операциялари тугагандан сўнг вагонлар ва юкларнинг бутлиги учун жавобгарлик қабул қилувчи томонга юкланади.
6. Темир йўл шахобчада вагонларга қуйидаги вагон айланмаси муддати белгиланади :
а) бир операцияли (юклаш ёки тушириш) вагонлар учун – Бир операцияли вагонлар учун вагон айланмаси муддати (соат)соат
б) икки операцияли (тушириш ва юклаш) вагонлар учун - Икки операцияли вагонлар учун вагон айланмаси муддати (соат) соат.
в) маршрутларни юклаш ёки тушириш учун - Маршрутларни юклаш ёки тушириш учун вагон айланмаси муддати (соат) соат.
д) барча вагонлар учун умумий муддат (ягона) – Барча вагонлар учун умумий муддат (соат) соат.
Юк жўнатувчилар, юк олувчилар томонидан темир йўл умумий парки вагонларининг белгиланган муддатлардан кечиктирилган тақдирда, темир йўл Низомининг 132-бандида кўрсатилган миқдорларда жарима ундирилади.
Хусусий (ижарага олинган) вагонлар станция темир йўлларида туриб қолган тақдирда, жарима темир йўл Низомининг 132-бандига мувофиқ 50% миқдорида ундирилади.
Шахобча эгаси вагонларнинг куну-тун давомида, шу жумладан тунда берилган вагонларнинг узлуксиз юкланиши ва туширилишини вагонлар айланмасига белгиланган муддатларига риоя этилган холда таъминлаши ва вагонлардан унумли фойдаланишни таъминлаши лозим.
7. Вагонларнинг темир йўл шахобчадаги айланмасини ҳисобга олиш рақамланган усул билан амалга оширилади.
8.Корхона ушбу шартнома бўйича темир йўлга қуйидаги тўловларни амалга оширади :
а) вагонларни шахобча йўлга бериш ва олиб чиқиш учун - ушбу шартноманинг 2-параграфида белгиланган тартибда
б) Корхонанинг темир йўл шахобчаси, омборлари ва иншоатлари билан темир йўл ажратиш минтақасида банд қилинган ер майдони учун Корхонанинг темир йўл шахобчаси, омборлари ва иншоатлари билан темир йўл ажратиш минтақасида банд қилинган ер майдони учун тўлов миқдори сўм.
Ушбу тўловлар Корхона томонидан темир йўлга “Ўзтемирйўлхисоб” маркази технологик марказлари орқали, Корхона ва ТехПД ўртасида тузилган алохида “Темир йўл транспортида ташишлар ва кўрсатилган хизматлар учун хисоб китоб қилишнинг тартиби ва алохида хусусиятлари тўғрисидаги Келишув” га асосан амалга оширилади.
9. Ўзига қарашли темир йўл шахобчаси мавжуд бўлмаган юк олувчилар, юк жўнатувчилар номига келган вагонларни темир йўл шахобчага бериш Корхона ва юк эгаси ўртасида тузилган ёзма келишуви ва улар томонидан станция бошлиғи номига берган буюртмасига асосан амалга оширилади. Унда юк операциялари учун қандай меъёрлар қўлланилиши, ва вагонларнинг белгиланган меёрий вақтлардан ортиқ туриб қолганлиги учун ким (Корхона ёки юк эгаси) жавобгар эканлиги кўрсатилган бўлиши лозим. Агар станция бошлиғи келишув шартларига рози бўлса, вагонларни темир йўл шахобчага беришга рухсат беради. Келишув станцияда қолади.
10. Вагонларни ўз-ўзидан чиқиб кетишдан сақлаш учун Корхона темир йўл шахобчага хизмат кўрсатиш ва харакатни ва маневр ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги Йўриқномада белгиланганидан кам бўлмаган миқдорда доимий соз ҳолатдаги тормоз башмакларига эга бўлиши лозим.
Тормоз башмакларини тўғри ишлатилишини таъминлаш бўйича жавобгарлик Корхонанинг зиммасига юклатилади. Турли металл ва ёғоч буюмлар, ғишт ва ҳоказолардан вагонларни махкамлашда фойдаланиш қатъиян ман этилади. Корхона тормоз башмаклари бўйича қатъий хисобот юритади ва уларининг мавжудлиги ва бутлиги учун жавобгардир.
11. Тунги вақтларда, шунингдек кўриш чекланган вақтларда ишни яхши ташкил қилиш учун, ёритиш ускуналари айниқса юк тушириш-юклаш жойларида етарли ва доимий соз холатда бўлиши лозим. Корхона вагонлардан юкларни тўғри ва хавфсиз тушириш, юклаш учун жавобгардир.
12. Корхона темир йўл шахобча ва унинг барча иншоотларини тоза ва доимий соз холатда сақлаши шарт. Йўл, йўл ёқалари, стрелкали ўтказгичлар, юк юклаш-тушириш майдонлари, интенсив маневр ишлари бажариладиган жойлар ўз вақтида таъмирланиши, юк қолдиқлари, ахлатдан, ишлатиб бўлинган деталлардан ва бошқалардан Корхона кучи билан тозаланган бўлиши керак.
13. Корхона темир йўл шахобча, стрелкали ўтказгичлар, йўллар оралиғи тозалиги, габартиларнинг таъминланиши, темир йўл худудининг, шунингдек юк юклаш, тушириш жойларининг етарли ёритилиши, техник жихозларнинг соз холатда сақлаш, габаритсиз ва хавфли жойларни, кесишмаларни белгилаш ва темир йўл шахобчада хавфсиз иш шароитини яратиш бўйича бошқа чораларни кўрган холда, темир йўл шахобчада ўз хизмат вазифаларини бажараётган темир йўл ходимларининг хавфсиз иш шароитини таъминлайди.
14. Станция бошлиғи темир йўл шахобчада ҳаракат хавфсизлиги ва темир йўл иншоотлари ҳолатини текшириш ҳуқуқига эга. Ҳаракат хавфсизлигига таҳдид солувчи носозликлар аниқланган тақдирда, носозликлар тўлиқ бартараф этилмагунча вагонларни бериш тўхтатилиши керак.
15. Вагонларнинг туриб қолиш вақтини камайтириш ва юклаш - тушириш операцияларини механизациялаштиришни мустаҳкамлаш ва вагонлар бутлигини таъминлаш учун, Корхона қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш мажбуриятини олади (томонлар келишувига кўра тўлдирилади):

Чора – тадбирлар номи

Бажариш муддати





16. Ушбу шартномада назарда тутилмаган барча масалаларда томонлар Ўзбекистон Республикасининг “Темир йўл транспорти тўғрисида" ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси темир йўл Низоми ва бошқа амалдаги темир йўл меъёрий қоидаларига амал қиладилар.
Ушбу шартномадан келиб чиқадиган барча низо ва келишмовчиликлар томонлар ўртасидаги музокаралар йўли билан ҳал этилади ва агар томонлар келишувга келмаса, масала иқтисодий суди томонидан кўриб чиқилади.
Агар ваколатли органлар темир йўл транспортининг ишлаш шартларини ўзгартирувчи меёрий хужжатлар чиқарсалар, томонлар шартнома матнига белгиланган тартибда зарур қўшимча ва ўзгартиришлар киритиб, шартномани ушбу қоидаларга мувофиқлаштиришга мажбурдирлар.
Ўзбекистон Республикаси темир йўл Низомининг 90-бандига мувофиқ Темир йўл Корхона томонидан харакат хавфсизлигини, темир йўл вагонлари бутлигини тизимли равишда бузиб келган тақдирда, шунингдек темир йўл хизматлари учун дебитор қарздорлик мавжуд бўлган тақдирда шартномани бир томонлама бекор қилиш хуқуқига эга.
17. Вагонлар (контейнерлар) бутлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида:
а) юкларни юклаш ва туширишда Корхона вагонларнинг бутлигини таъминлашнинг техник шартларига қатъий риоя қилиши керак;
б) Вагонларга (контейнерларга) зарар етказилганлиги ёки темир йўл шахобчада вагонлар (контейнерлар) қисмларини йўқотганлиги учун Корхона Темир йўл томонидан тасдиқланган нархлар рўйхати бўйича вагонларнинг (контейнерларнинг) шикастланган (йўқолган) қисмлари қийматидан ўн баробар миқдорида жарима тўлайди.
в) ВУ-25 шаклидаги далолатнома тузилгунга қадар вагонлар Корхона темир йўл шахобчасида сақланди ва уларнинг туриб қолганлиги учун жарима вагонларни шикастлантирган айбдор ташкилот томонидан тўланади.
18. Корхона темир йўл шахобчага тушириш учун берилган хусусий (ижарадаги) вагонларни (қайси темир йўлга тегишлилигидан қатъий назар), Корхона номига берилган хусусий (ижарадаги) вагонлардан ташқари, берилган вақтдан белгиланган меъёрий вақтда туширишни ўз зиммасига олади. Юкларни тушириш вақтида вагонлар белгиланган меъёрий вақтдан кўп вақт туриб қолган тақдирда, Темир йўл томонидан таъқиқ чоралари кўрилади (конвенция таъқиқлари, темир йўл шахобчага вагонлар беришни, шу жумладан темир йўл шахобчаси мавжуд бўлмаган юк олувчилар номига келган вагонларни беришни чеклаш ва бошқалар).
19. Қўшимча шартлар
Шартнома мазмунига оид бошқа қўшимча шартлар
20. Ушбу шартнома имзоланган пайтдан кучга киради ҳамда Шартноманинг амал қилиш муддати тугайдиган санага қадар амал қилади.

Download 23,58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish