Легал монополиялар. Улар ќонуний асосда вужудга келган монополиялар бўлиб, ќуйидаги шаклларни ўз ичига олади:
а) патент тизими. Патент Џукумат томонидан ќилинган ихтиро учун фаќат ихтирочига бериладиган гувоЏнома, Џужжат бўлиб, ундан ихтирочи ўз ихтиёрига кўра фойдаланади. Патент деб, овчилик, савдо билан шуƒулланиш Џуќуќини берадиган Џужжатга Џам айтилади;
б) муаллифлик Џуќуќи, унга мувофиќ фаќат муаллифлар ўз асарларини маълум бир давр ёки бир умрга сотиш, кўпайтириш Џуќуќини олишади;
в) савдо белгилари, нишонлари, махсус расмлари, номи, символ-белгилар бўлиб, улар товар, хизмат ёки фирманинг бошќалардан ажралиб туришини таъминлайди. Рўйхатдан ўтказилган савдо нишонларидан раќибларнинг фойдаланиши таќиќланади.
Сунъий монополиялар. Шартли равишда табиий монополиядан ажратиш учун шундай номланади. Бу монополистик манфаатни кўзлаб, корхоналарнинг бирлашувидан иборат. Бу монополиялар бозор таркибини атайлаб ўзгартирадилар:
— янги фирмаларнинг бозорга киришига тўсќинлик ќиладилар;
— аутсайдер (монополистик бирлашмага кирмаган корхона)лар учун арзон хом ашё, энергия манбаларидан фойдаланишни чеклайдилар;
— юќори даражадаги (янги фирмаларга нисбатан) технология яратадилар;
— катта капитал сарфлаб, ишлаб чиќариш миќёсини кўпайтириш имконига эга бўладилар;
— яхши йўлга ќўйилган рекламалар ёрдамида янги фирмаларни молини касодга учратадилар.
Сунъий монополияларнинг ќатор шакллари мавжуд бўлиб, ХIX аср охири ва ХХ аср бошларида уларнинг кенг тарќалган шакллари картел, синдикат, трест ва концернлар бўлган.
Картел — бир тармоќдаги бир неча корхоналарнинг иттифоќи бўлиб, унинг ќатнашчилари ўз ишлаб чиќариш воситалари ва маЏсулотларига эгалик ќилишни тўла саќлаб ќолади, маЏсулотларни ўзлари реализация ќилишади. Битим, квота-умумий ишлаб чиќариш Џажмидаги улуш, сотиш баЏоси, бозорларни бўлиб олиш юзасидан тузилади. Картел тарихан Германияда кенг тарќалган. Ћозирги замон картелига мисол сифатида «ОПЕК» ташкилотини кўрсатиш мумкин.
Синдикат — бир хил маЏсулот ишлаб чиќарадиган корхоналар бирлашмаси бўлиб, ишлаб чиќариш алоЏида юритилиб, маЏсулот эса ўзаро ташкил этилган идора орќали сотилади. Монополиянинг бу шакли асримиз бошида Россияда тарќалган.
Трест — маълум тадбиркорлар гуруЏининг ишлаб чиќариш воситалари ва маЏсулотга биргаликдаги эгалик ќилиши бўлиб, фойда Џар бирининг ќўшган капиталига ќараб таќсимланади. Монополиянинг бу шакли АЌШда кенг тарќалган. Трестлар ватани АЌШ Џисобланади.
Трестлар дастлаб радикал тарзда технологик янгиланиш, эски, ќолоќ ишлаб чиќаришни янгилашга олиб келди. Бу ўз навбатида харажатларни пасайтириш ва ишлаб чиќариш масштабини кенгайтиришга олиб келди. Трест шаклидаги монополиялар XIX аср охири ва ХХ аср бошларида электротехника ва автомобилсозликни, кимё, металлургияни ривожлантиришга олиб келди.
Концернлар монополиянинг энг юќори ва мураккаб шакли бўлиб, турли соЏалардаги расман мустаќил компаниялардан ташкил топиб, бош компания улар устидан молиявий назорат ўрнатади (VIII боб).
Концернларнинг бошќа монополия шаклларидан афзаллиги шундаки, биринчидан, расман мустаќил, бу озми-кўпми уларга фаолият эркинлигини беради.
Иккинчидан, ќайси тармоќ маЏсулоти — хизматларига талаб юќори бўлса, айнан шу соЏага тезда капитал ќўйиш имконини беради. Концернлар универсалликнинг афзаллиги билан ихтисосланишнинг устунликларини ўзида мужассамлаштиради.
Монополиянинг концернлар шакли тарихан Японияда кенг тар-ќалган.
Булардан ташќари, монополияларнинг бошќа турлари Џам бор, лекин улар унчалик кўп тарќалмаган.
Умуман олганда, монополиялар Џам иќтисодиётнинг ривожланишида ўзига хос ўрин тутиб, ўзига хос ижобий роль ўйнайди. Маълум чегарадан ўтгач эса тараќќиётга тўсќинлик ќилиб, жамият Џаётига салбий таъсир ўтказади.
Лекин бу монополияларнинг вужудга келиши билан раќобат кураши барЏам топади дегани эмас. Раќобат кураши монополия Џукм-ронлиги шароитида Џам муќаррар ва кескинроќ юз беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |