Бозор иќтисодиёти шароитида раќобат 1-§. Раќобат ва унинг шакллари



Download 312,5 Kb.
bet7/11
Sana23.02.2022
Hajmi312,5 Kb.
#123761
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Bozor iqtisodiyoti sharoitida raqobat

4-§. Раќобат усуллари

Иќтисодий фаолият юритувчи субъектлар ўзаро раќобатга киришар экан раќобатда ютиб чиќиш учун турли-туман услублардан фойдаланишади, «теша тегмаган» янги йўлларни ўйлаб топишади. Уларнинг хилма-хиллигидан ќатъи назар умумий томони бор. У 


нархга келиб таќалади ёки бўлмаса нарх иштирок этмайди.
Шунга кўра раќобатнниг икки усули бор: нарх воситасида раќобатлашув, нархдан фойдаланмай раќобатлашув.
Уларни ќай биридан кўпроќ фойдаланиш иќтисодиётда бозорда мавжуд шарт-шароитдан келиб чиќади.
Раќобатнинг дастлабки босќичларида асосий ўринда нарх воситасида раќобат турган. Эркин раќобат даврида раќобат курашининг бош усули товарларни раќибникидан кўра пастроќ нархда сотиш бўлган.
Иќтисодиётни монополлашуви раќобат кураши усулларини Џам ўзгартиради.
Нарх воситасида раќобат кураши олиб боришга нисбатан нархдан фойдаланмай раќобат кураши олиб бориш усуллари кенгроќ ќўлланила бошлайди.
Раќобат курашида товар сифати, уни сотиш шарт-шароитлари, реклама ќилишнинг аЏамияти ортиб боради. Кўп фирмалар ўз маЏсулотларини раќиблариникидан яхшилигини кўрсатиш маќсадида ўзларининг товар белгилари, фирма муЏрлари орќали кўрсатишга Џаракат ќилишади. Савдо билан шуƒулланадиган кишиларни махсус кўрик, тестлардан ўтказиб, уларни ширинсухан, жозибали, «истараси иссиќ» бўлишига аЏамият берилади.
Кўпгина товарлар сотилганда ќўшимча имтиёзлар, бепул хизматлар жорий этиладики, улар Џам ќўшимча харидорни жалб этади.
Масалан, АЌШ да икки авиакомпания «Пан Америкэн» билан «Дельта» ўртасидаги раќобат кураши «Дельта» компанияси ƒалабаси билан якунланди. Сабаби, бу компания ўз хизматидан 30 марта фойдаланганларга ер шарининг хоЏлаган жойига бепул учишни ташкил этди.
Ёки «Kokа-Kola» корпорацияси ўз маЏсулотларига кўпроќ потенциал харидорларни жалб этиш учун турли ќимматбаЏо ютуќлар жорий ќилади.
Нархдан фойдаланмай, раќобатлашув усулларининг ўзгариши жараёнини кузатиб, уни ќуйидаги босќичларга бўлиш мумкин:
1. 1860 — 1930 йиллар «Товар сифатини мўлжалга олиш даври». Бу даврда истеъмолчилар эЏтиёжини Џисобга олмай, соЏибкор ўз нуќтаи назаридан товар сифатини яхшилашга Џаракат ќилган. Бу даврда талаб таклифга нисбатан юќори, раќобат нисбатан кучсиз бўлган.
2. 1930 — 1950 йиллар «Сотишни мўлжалга олиш даври». Бунда харидорга реклама ва бошќа услублар ёрдамида таъсир ќилиб, юќори даражада товарларни сотишга эришишни таъминлаш кўзда тутилган. Раќобат кураши кучайган. Сотишнинг янги услублари: насияга сотиш, почта орќали сотиш ва бошќалар ёрдамида потенциал харидорларни ќондирилмаган эЏтиёжларини ќондиришга эришилган.
3. 1950 — 1960 йиллар «Бозорни мўлжалга олиш», яъни ниЏоятда юќори сифатли (юќори истеъмол нафлиликка эга) алоЏида талабга эга товарлар гуруЏини ажратиш Џамда максимум даражада ана шундай товарларни сотишни таъминлаш. Лекин бундай товарларни ажратиш олдиндан режалаштирилган бўлмай, кўпинча тасодиф ва сотувчининг сезгирлиги туфайли амалга оширилган.
4. 60- йиллардан Џозирга ќадар «Маркетингга асосланиб иш юритиш даври». У ќуйидагиларда ифодаланади:
— фирма, корхона фаолиятини узоќ муддат (10—15 йил) га мўлжаллаб бизнес режа тузиш;
— аниќ маќсадга йўналтирилган Џолда бозор, товар ва харидорларни ўрганиш, тадќиќ ќилиш;
— синчковлик билан «Џисоблаб чиќилган» потенциал харидорларни эЏтиёжларини ќондирадиган товарларни, «бозор янгиликлари» бўлган товарларни ишлаб чиќариш;
— талабни шаклланиши ва сотишни раƒбатлантиришни комплекс методларидан фойдаланиш;
— мавжуд ахборотлардан тезда хабардор бўлиш, ахборот тўплаш. Бозорларни товарлар билан тўлиб-тошгани кескин раќобат кураши, ФТР натижасида товарлар ассортиментини тезда янгилаш, нозик таъбли турли-туман харидорларнинг талаби Џозирги пайтда бозорнинг талабини синчковлик билан ўрганишни зарур ќилиб ќўяди.
Ишлаб чиќарувчилар ўртасида харидорнинг пули учун раќобат курашининг наќадар кескинлигини ќуйидаги мисолда кўришимиз мумкин. Иккинчи жаЏон урушининг 1 минути АЌШ га 9000 долларга, Вьетнам уруши 22000 долларга тушган бўлса, умуммиллий телеканалда 1 минутлик реклама кўрсатуви 1000000 доллар туради. Уруш ќиммат, лекин маркетинг уруши ниЏоятда ќиммат.
Раќобатда маЏсулотнинг сифатини ошириш, истеъмолчиларга кафолатли ва ќўшимча хизматлар кўрсатиш, кенг реклама2 ва бошќаларнинг ролини ортиши объектив равишда, аввало фан-техника тараќќиётига боƒлиќ. Ќолаверса, кишиларнинг дунёќараши, руЏиятидаги ўзгаришларга боƒлиќ. Бунинг натижаси ўлароќ истеъмолчиларнинг маЏсулот сифатига, кўрсатиладиган «сервиз» хизматларига талаблари орта боради. Нарх билан боƒлиќ бўлмаган раќобат усулларининг кенг ќўлланиши нарх воситасида раќобат умуман ќўлланилмайди, дегани эмас. Нарх воситасида раќобат кураши мавжуд, келгусида Џам бўлади. Фаќат уни ќўллаш усуллари ўзгариб бормоќда. Айтайлик, нархни арзонлаштиришнинг яширин йўлларидан фойдаланиш. Нарх воситасида раќобат кейинги пайтларда жаЏон бозорида ќўлланиляпти. Раќобат кураши «Џалол» ёки «ƒирром» лик билан амалга оширилиши мумкин.
Иќтисодий соЏадаги раќобатда ƒолиб чиќиш учун: а) мавжуд ќонунларни бузмаслик; б) ички ишларга аралашмаслик; в) жисмоний куч ишлатмаслик ва бошќалар талаб этилади. Шунга ќарамай, реал Џаётда инсофни йўќотиб, «ƒирром» усуллар Џам ќўлланиб турилади. Унга саноат жосуслиги (раќибнинг молия режалари, янгилик «ноу хау» лари, бошќа сирларини ўƒирлаш), раќибини хом ашё, транспортдан маЏрум ќилиш, террорчилик уюштириш, оммавий ахборот воситаларида раќибнинг обрўсини тушириш ва бошќалар киради.
Ћар бир мамлакатда бундай усуллардан фойдаланганлар ќонун йўли билан жазоланади.



Download 312,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish