Бозор иќтисодиёти шароитида раќобат 1-§. Раќобат ва унинг шакллари



Download 312,5 Kb.
bet3/11
Sana23.02.2022
Hajmi312,5 Kb.
#123761
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Bozor iqtisodiyoti sharoitida raqobat

Раќобат шакллари

Раќобат кураши жамият тараќќиётининг натижаси. У миллий хўжалик доирасидан чиќиб, халќаро миќёсда юз беради. Раќобат, энг аввало бир тармоќќа ќарайдиган фирмалар ўртасида юз беради. Ћар бир фирманинг имконият даражаси, меЏнат унуми турлича бўлиши, улардаги ўртача харажатларнинг Џар хил бўлишига олиб келади. Натижада бозордаги мувозанат нархига кўра айримлар харажатларини ќоплаб фойда олишлари, айримлари аксинча зарар кўришлари мумкин.


Тармоќ ичидаги раќобат кураши фан-техника тараќќиётини раƒ-батлантирувчи куч Џисобланади.
Капитал доимо Џаракатда бўлар экан, унинг эгалари ўз капиталларини мўмай даромад келтирадиган соЏаларга ќўйишга Џаракат ќиладилар. Турли тармоќ фирмалари юќори фойда олиш учун раќобатлашар экан, Џар бири ўзи ишлаб чиќараётган маЏсулот, хизмат кўрсатишдан ташќари бошќа раќиблари ишлаб чиќараётган маЏсулот ишлаб чиќариш, хизмат кўрсатишга Џам кўпроќ фойда олиб келадиган бўлса, капитал ќўядилар. Капитални фойда кам тар-моќдан кўп тармоќќа кўчириш ишлаб чиќаришнинг таркибини ўзгаришига олиб келади. Яъни диверсификациялаш амалга оширилади. Раќобатни Џамма турларида кураш кескин боради. Айниќса, жаЏон бозоридаги раќобат жуда шиддатли юз беради.
Раќобат кураши усулига кўра: нарх воситаси ва нархдан фойдаланмай олиб бориладиган раќобат курашига ажратилади.
Раќобат курашининг барча турларида ёзилган, ёзилмаган ќонун-ќоидаларга озми-кўпми риоя ќилинади.
Раќобатни иќтисодиётдаги аЏамияти беќиёс.
Биринчидан, раќобат мавжудлиги сабабли ишлаб чиќариш ва муомалада ижтимоий нормал шарт-шароитлар вужудга келтирилади.
Иккинчидан, раќобат доимо янгиликка, илƒорликка йўл очади.
Учинчидан, бозор саЏнасини самарасиз, ќолоќ хўжаликлар тарк этиши таъминланади. Нобель мукофоти лауреати иќтисодчи Ф. Хайек таъбирига кўра «раќобат самарали ишлаб чиќаришни ўргатади».


2- §. Мукаммал ва номукаммал раќобат

Иќтисодиётда фаолият юритувчи фирмалар, соЏалар, тармоќлар жуда кўп. Ћар бир фирма, соЏа, тармоќни ўрганиш ниЏоятда ќийин. Шунинг учун бозор таркибини нарх ва ишлаб чиќариш Џажмининг шаклланишига кўра ўрганиш реалроќ.


Иќтисодчилар нисбатан бир-биридан фарќ ќилувчи бозордаги вазиятга кўра уни тўрт моделга ажратишади. Бу моделлар бир-биридан фирмалар сони, маЏсулотлар тури, нархлар устидан назорат, турли соЏаларни монополлашиш даражаси, нархнинг шаклланиши, ахборот олиш имкониятлари ва бошќалар билан фарќ ќилади. Бу тўрт модел: а) эркин раќобатга асосланган бозор; б) монополистик раќобатга асосланган бозор; в) олигополия; г) соф монопо-
лиядан
иборат.
Бозор таркибини раќобат эркинлиги ёки чекланишига кўра иќтисодчилар икки турга: мукаммал ва номукаммал (такомиллашган, такомиллашмаган) раќобатга ажратишади.
Мукаммал раќобат юќоридаги тўрт моделнинг эркин раќобатга асосланган моделини ўз ичига олади. Номукаммал раќобатга эса монополистик раќобат, олигополия ва соф монополия моделлари киради.
Эркин раќобатга асосланган моделда у ёки бу товарни ишлаб чиќаришда асосий ўрин тутадиган бир ёки бир неча фирманинг йўќлиги алоЏида аЏамиятга эга, чунки ана шундай фирманинг пайдо бўлиши бозорни назорат ќилишни бошланишига ќадам бўлади.
Эркин раќобат курашига асосланган моделнинг асосий ажралиб турувчи томони:
1. Мустаќил Џаракат ќилувчи ишлаб чиќарувчи, сотувчилар ва харидорларнинг чекланмаганлигидир. Масалан: ќишлоќ хўжалиги товарлари билан савдо ќилувчи деЏќон бозори, фонд биржалари.
2. Стандартлашган маЏсулот ёки бир турдаги, бир хилдаги маЏсулот ишлаб чиќариш. Бунда харидор учун ќайси сотувчидан мол олиш барибир. Чунки А фирманинг маЏсулоти Б, В, С ва Џоказо фирмалар маЏсулотининг худди ўзи.
Стандартлашган маЏсулот белгиланган стандарт бўйича ишлаб чиќарилгани учун маЏсулотлар сифат жиЏатдан фарќ ќилмайди.
3. Тармоќќа кириб келиш эркинлиги билан характерланади. Янги фирмалар тармоќќа эркин кириб келиш, эскидан ишлаётган фирмалар хоЏлаган пайтда чиќиб кетиш имкониятига эга.
4. Соф эркин раќобат реал Џаётда кам, шунинг учун эркин раќобат Џаќида мантиќий фикр юритиш ўринсиз эмас. Чунки:
а) бир неча тармоќлар борки, улар бошќа бозор моделлари (структураси)дан кўра кўпроќ эркин раќобат моделига тўƒри келади;
б) эркин раќобат энг оддий тушунарли вазиятни ифода ќилади. Даромад ва харажатларни таќќослаш асосида нарх ва ишлаб чиќариш Џажми бўйича Џар ќандай мунозаранинг бошланƒич нуќтаси Џисобланади;
в) эркин раќобат курашига асосланган иќтисодиёт намунаси реал иќтисодиётни самарадорлигини баЏолаш, таќќослаш имконини беради.
Хуллас, эркин раќобат — бу ўрганилиши Џам назарий, Џам маълум амалий аЏамиятга эга бозор моделидир. Эркин раќобат курашини таЏлил ќилиш, биринчидан, сотувчилар нуќтаи назаридан талабни ўрганиш, иккинчидан, ќисќа муддатли даврда бозор нархига ишлаб чиќарувчи ќандай мослашувини тушунтириш, учинчидан, тармоќда узоќ муддат талаб этиладиган ўзгаришларни ќай
тарзда юз беришини, тўртинчидан бутун жамият миќёсида раќобатчи тармоќларнинг самарадорлигини баЏолаш учун зарур.
Номукаммал раќобатга асосланган бозорнинг биринчи модели монополистик раќобатга асосланган бозордир. Монополистик раќобат деганда ќуйидаги бозор Џолати тушунилади: 1) кўп сонли унча йирик бўлмаган, лекин ўхшаш товарларни харидорларга таклиф этадилар. Уни эркин раќобатдан фарќи шундаки, бу ерда ишлаб чиќарувчилар унчалик кўп бўлмайди, лекин улар ўзаро тил бириктира олмайдилар. Ћар бир фирманинг бозор нархига таъсири чекланган бўлади. Улар бир-биридан мустаќил Џаракат ќиладилар, айрим раќобатчининг ќўллаган чора-тадбирлари бозор аЏволига унчалик таъсир ќилмайди; 2) фирмалар бозорга бир хил маЏсулотнинг турли кўринишларини олиб чиќадилар. Товарларнинг сифати, шакли, ўралиши, ќадоќланиши, сотиш шароити табаќалашади.
Иккинчи томондан, бир турдаги товарлар, масалан, дорихона, ресторан, ошхоналар каби ўз маЏсулотларини табаќалаштирувчи турли раќиблар кўпчиликни ташкил этади. Харидорнинг танлаш имкони бор. Сотувчилар ўртасида шунинг учун харидорни ўзига жалб ќилиш маќсадида раќобат кураши кетади.
Номукаммал раќобатнинг яна бир тури олигополиядир. Унда раќобат билан монополия ўзига хос тарзда бирлашиб, ќўшилиб кетади. Олигополия (юнонча — озчилик, сотаман) ишлаб чиќариш ва бозорда унча кўп бўлмаган, саноќли фирмалар Џукмронлигидир. Унинг энг муЏим томони раќобат курашида озчилик ќатнашиб, нарх устидан назорат ўрната олади. У озчилик Џукмронлиги ёки гуруЏий монополиядан иборатлиги туфайли корпорациялар раЏбарлари ўзаро музокаралар, телефон ќўнƒироќлари, биргаликдаги зиёратлар орќали нархни келишиб оладилар ва уни ўзгаришини назорат ќиладилар.
Эркин раќобат ташаббускори Адам Смит икки аср аввал «Ишбилармонларни истисно тарзида жамиятга ќарши битим тузиш учун тил бириктириш маќсадида тўпланишларини Џисобга олмаганда, биргаликда жуда кам йиƒилишади» деб билдирган фикрини эсласак, унинг наќадар Џаќлигини Џис этамиз. Олигополистлар ўртасида битим тузиш осонгина кечмайди.
Чунки бозорда олиш мумкин бўлган фойдани, таъсир доирасини бўлишиш керак.
Олигополия шароитида Џукмрон тармоќларда бир хил ёки ўрин босувчи стандартлашган ва табаќалашган маЏсулот ишлаб чиќарилади. Стандартлашган маЏсулотларга пўлат, рух, мис, алюминий, цемент ва Џоказолар, табаќалашган маЏсулотларга эса турли русумдаги автомобиллар, кир ювиш машиналари, аппаратлар, маиший электр асбоблари ва бошќаларни киритиш мумкин.
Олигополия тармоќларида йирик уч-тўрт фирма маЏсулот ишлаб чиќаришнинг асосий ќисмини назорат ќилади. Масалан, АЌШ да автомобилсозликда катта учлик: «Дженерал Моторз», «Форд», «Крайслер», Японияда «Тойота», «Хонда», «Ниссан» компаниялари мавжуд бўлиб, ишлаб чиќарилган автомобилларнинг 90% и улар Џиссасига тўƒри келади.
Олигополия Џозирги пайтда кенг тарќалган, номукаммал раќобатнинг реал Џаётдаги ифодасидир.
Олигополия тармоќларига янги фирмаларнинг кириб келиши ќийин, чунки мавжуд фирмалар билан раќобатга кириш катта куч, маблаƒ, ваќтни талаб ќилади. Буни уддасидан чиќиш жуда ќийин. Раќиб ќўйган тўсиќларни енгиб ўта олган кучли фирмаларгина тармоќќа кириб келиши мумкин.
Номукаммал раќобатнинг яна бир тури соф монополиядир. Соф монополияда маЏсулот ишлаб чиќарувчи тармоќда битта фирма
Џукмронлик ќилади.
Фирманинг ишлаб чиќарадиган маЏсулотини бошќалар ишлаб чиќара олмайдилар. Соф монополияда бу тармоќќа бошќаларни кириб келишига тўсиќ кучли, нархни тўла назорат ќилади.
Истеъмолчининг соф монополияси тарзида монопсония намоён бўлади. Бунда ишлаб чиќарилган маЏсулотнинг истеъмолчиси битта бўлади. Соф монополист миллий бозорда Џукмрон фирма жаЏон миќёсида шундай мавќега эга бўлмаслиги мумкин. Масалан, Тошкент авиация бирлашмаси, «Ўзбекистон Џаво йўллари» ва бошќаларни мисол ќилиб келтириш мумкин. Айрим фирмалар эса жаЏон миќёсида Џам шундай мавќени эгаллаши мумкин. Масалан, машЏур «Де Бирс» фирмаси, жаЏон миќёсида олмосга ишлов бериб, сотишда Џукмрон мавќега эга. Умуман олганда бозор таркиби ва раќобат турларини аниќ чегаралаш жуда ќийин. XIX асрнинг 70- йилларидан ХХ асрнинг 30- йилларигача иќтисодий назарияда неоклассик йўналиш Џукмрон мавќега эга бўлиб, улар мукаммал раќобат тўƒрисидаги эскирган догмани Џимоя ќилишарди. Уларнинг фикрича, майда мустаќил товар ишлаб чиќарувчилар асосий ўрин тутади, унга мувофиќ равишда иќтисодиётда мукаммал раќобат кураши мавжуд.
ВаЏоланки бозорда монополлашув жараёни жадал кечиб раќобатчилик асослари емирилаётган эди.
30- йилларнинг бошларида иќтисодий назарияда айрим олимларнинг фикрича революция юз бердики, унинг натижасида мукаммал раќобат тўƒрисидаги догмага барЏам берилди. Кембридж университетининг профессори Жоан Робинсон ўзининг 1933 йили чоп этилган «Номукаммал раќобатнинг иќтисодий назарияси» китобида раќобат тўƒрисидаги неоконсерватив кенцепцияни ќаттиќ танќид ќилади. Унинг фикрича, иќтисодий назарияда турли ќонуниятларни ўрганиш, тадќиќ ќилишни одат тусига кирган мукаммал раќобат шароитларини кўриб чиќиб, монополияни алоЏида Џодиса сифатида ќараш эмас, балки тадќиќотни монополиялардан бошлаб мукаммал раќобатни алоЏида Џодиса сифатида ќараш тўƒрироќ бўларди, дейди.
Номукаммал раќобат тушунчасига америкалик иќтисодчи Эдуард Чемберлин катта Џисса ќўшган, у «Монополистик раќобат назарияси» (1933) китобида бозордаги реал нархлар соф раќобатга Џам,
соф монополияга Џам ён босмайди, аксинча улар ўртасидаги Џар икки Џолатнинг нисбатига кўра шаклланади деб кўрсатади. Раќобат билан монополиянинг бирлашуви монополистик раќобат тарзида юз беради. У маЏсулотни табаќаланишини вужудга келтиради. Табаќаланиш маЏсулотнинг маълум бир хусусиятларига кўра амалга ошади. Масалан, товар маркаси, фирма номи, товарларни ўзига хос, диќќатни жалб этадиган ќилиб ўраш ёки бўлмаса товарнинг индивидуал хусусиятлари: сифати, ранги, шакли — стили ва Џоказоларга ќа-раб табаќаланиши мумкин. Чакана савдода бу — сотувчининг жойлашган ўрни, яратилган умумий муЏит, сотувчининг иш олиб бориш манераси, ўзини тутиши, Џалол, ишбилармон сифатида эришган обрў-эътибори, шахсий алоќалари кабиларни ўз ичига олади.
Монополия ва конкуренцияни Џозирги замондаги нисбатини реал тушуниш соф монополия Џам, мукаммал раќобат Џам йўќ экан, унда бозор ќандай Џолатда деган саволга жавоб беришни зарур ќилиб ќўяди.
ўарбда Џозирги замон бозори Џолатини «Экономикс» дарслигининг муаллифлари «номукаммал раќобат» деб аташади. Уларнинг Џаммаси «мукаммал раќобатдан» Џозирги пайтда из Џам ќолмади, унинг ўрнига ўзига хос тарзда монополия билан раќобатнинг бирга ќўшилиб кетган шакллари келди деб эътироф этишади. Эркин раќобат классик капитализмга хос. У мукаммал раќобат тарзида XIX асрда фаќат Англияда мавжуд бўлган холос, Џозирги пайтда эркин раќобат кам учрайдиган Џолат. ўарб мамлакатларида эркин раќобатни ќимматбаЏо ќоƒозлар бозорида ва фермерлар фаолиятида кўриш мумкин. Индустриал ишлаб чиќариш босќичида молия капитали вужудга келиши билан эркин раќобат ўрнига монополиялар кириб келади. Иќтисодиётни монополлашуви фан-техника тараќќиётининг таъсири натижасида ишлаб чиќаришнинг концентрацияси кучайишининг ќонуний оќибати бўлиб майдонга чиќади. Самуэльсон бу Џолатга баЏо бериб, йирик ишлаб чиќариш бизнесни монополлашувига олиб келишини кўрсатади. Монополиялар вужудга келиши, раќобатни чекласа-да, лекин у албатта ќолади. Ћатто ўз бозорларида етакчи роль ўйнайдиган фирмаларнинг Џам доимо бир-икки кичик бўлса Џам раќобатчиси бўлади. Ћозирги ваќтда соф монополия тизимига тўƒри келадиган бозорни Џам топиш ќийин. Соф монополия кўпинча ноёб маЏсулотга эга бўлиш билан боƒлиќ. Аммо, ноёб-ликнинг ўзи абадий эмас. Ноёб маЏсулотнинг ўринбосари ёки ундан Џам яхшироƒи яратиладики, бу монополияни зил кетишига олиб келади. 80- йилларнинг бошларида АЌШда узоќ масофали телефон алоќаси соф монополия тизимига кирган. «Америкен телефоун энд телеграф» компанияси ўз активларининг миќдори жиЏатидан дунёда биринчи ўринда турган. Раќобат кураши натижасида бу тармоќќа бошќа компанияларнинг кириб келиши экспресс поч-та ва сунъий йўлдош алоќаларидан фойдаланишни йўлга ќўйилиши бу бозорни олигополияга айлантирди.
П. Самуэльсон Џозирги замон иќтисодий Џаётида раќобат билан монополияларнинг ќўшилиб кетиши характерли эканини кўрсатиб, раќобат мукаммал эмас, балки устун даражада номукаммал монополистик характерга эга, дейди.
Реал ва идеал бозор назарияда фарќланади. Назарий жиЏатдан раќобат турлари мукаммал раќобат, номукаммал чекланган раќобат, олигополия, соф монополия алоЏида ажратиб таЏлил ќилинса, реал Џаётда эса улар кўпинча чирмашиб, туташиб кетган тарзда учрайди.



Download 312,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish