Axborot bilan
ishlash kompetensiyalarining elementlarini shakllantirish.)
137
2-topshiriq: “Matematik gullar” metodi.Topshiriqlar kitobchasidagi bu toshiriqqa mos ifodalarni
tezlik bilan topib jadvalda qayt etishlari zarur.
3- topshiriq: Nechta uchburchak bor?
4-topshiriq: “Yashirin so‘zni top!” o‘yini. Tayanch so‘zga doir so‘zlar atrofiga yig‘iladi. Bosh
harf bilan yozilgan harflar esa yig‘ilib, so‘z hosil qilinadi.
(Shaxs sifatida o‘z-o‘zini rivojlantirish
kompetensiyasi elementlarini shakllantirish.)
138
5-topshiriq: “Uyga yetib ol” o‘yini. O‘quvchilarga format tarqatiladi. Unda misollar berilgan,
lekin ifodalardagi qaysi bir son noma’lum bo‘sa, shularni topib, o‘z o‘rniga yopishtirib qo‘yilsa,
bo‘g‘irsoq uygacha yetib oladi. Bu misollarni bo‘g‘irsoqqa quyon, bo‘ri, ayiq va tulkivoy tayyorlab
kelgan. Agar savollardan qaysinidir topishda xatolikka yo‘ qo‘ysangiz, u uygacha yetib borolmaydi.
Shuning uchun, bolajonlar, birgalikda faqat to‘g‘ri javoblarni topishga harakat qilamiz.
6-topshiriq: “O‘rnini top”. O‘quvchilar jadvaldagi kamayuvchi, ayriluvchi, ayirmani topishlari
zarur. Javobga mos ranglar topilib, jadval ichi bo‘yaladi.
12-topshiriq: “Sonini top” o‘yini. O‘quvchilar bu o‘yin orqali har bir shakl
Bu o‘yin orqali o‘quvchilarni sezgirlik, topqirlik ruhida tarbiyalash mumkin.
Bu singari topshiriq o‘quvchilar imkoniyatidan kelib chiqib, har bir o‘quvchiga alohida tarqatilsa
maqsadga muvofiq bo‘lar edi.
Nutqida nuqsoni bo‘lgan o‘quvchilar uchun berilgan bu topshiriq va tavsiyalarni inobatga
olish va dars jarayonida qo‘llay olish o‘quvchilarning fanga bo‘lgan qiziqishini o‘stiradi. Tafakkurini
rivojlantirishga xizmat qiladi. Xotirasini mustahkamlab, ijodiy fikrlash kurtaklarini o‘stirishga,
qolaversa, bog‘lanishli matematik nutqini o‘stirishga xizmat qiladi.
БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИДА ИЖТИМОИЙ КОМПЕТЕНТЛИКНИ
ДАРСДАН ТАШҚАРИ ТАДБИРЛАР ОРҚАЛИ АМАЛГА ОШИРИШ
Саидова Г.Ҳ.– докторант, ТДПУ.
Бугунги кун давлат таълим стандартлари негизида компетентлик ёндашуви, яъни ҳар бир
ўқувчининг шахсияти ётади. Ўқувчининг шахсияти таълим жараёнида ривожланиб боради.
139
Бунда ўқувчининг компетентлиги, яъни унинг ҳар томонлама ўсиб, ривожланиб бориш
жараёни кўзда тутилади.
Таълимда компетентлик ёндашув - муайян натижаларга эришиш ва муҳим
компетенцияларни эгаллашга қаратилади. Компетенция бўлажак касбий фаолиятга қараб
шаклланиб боради. Бундай шароитда таълим жараёни янги мазмунга эга бўлади, у ўрганиш ва
ўргатиш жараёнига айланади, яъни касбий ва ижтимоий аҳамиятга эга компентентликни
мустақил ўқиб ўрганиш, ижтимоий-меҳнат, маданий, маиший ҳамда маданий ҳордиқ
соҳаларида фанларда олинган назарий билимларини қўллашга эришилади
13
.
Ҳар бир бола мактабга борар экан, унинг олдида дарс машғулотларини ўзлаштириш ҳамда
шахс сифатида шаклланиш вазифаси туради. Шахсий ривожланишнинг натижасида ўқувчи
аввало, ўз-ўзини шахс сифатида таниши, дарс машғулотларига тайёргарлиги, ўз фикрига эга
бўлиши лозим.
Ижтимоий компетентлик бу жамиятда инсонлар билан мулоқотда ўзини қандай
бошқариши, одоб-ахлоқ меъёрларига риоя қилиши, бошқаларни фикрини эшитиши ва ҳурмат
қилиши, ўз олдига қўйган мақсадларга интилиши ва эришишидир.
Ижтимоий компетентликни болаларда бошланғич синфданоқ ривожлантириш самарали
ҳисобланади. Бу даврда бошланғич синф ўқувчиларида руҳий ва ҳиссий ўзгаришлар содир
булади. Улар ҳали ҳар бир нарса, предмет, табиат ва жамият ҳақида тўлақонли тушунчага эга
булишмайди. Ваҳоланки, мана шунинг учун биз янада мукаммалроқ ишлашимиз, яъни
ижтимоий компетентлик керак бўлади.
Замонавий таълим нафақат ўқувчиларга билим бериш, балки ўқувчиларни ўраб турган
оламга мослашиш қобилиятини таъминлайдиган шахсият хусусиятларини ривожлантириш
учун масъулдир.
Мамлакатимизда олиб борилаётган таълимни ислоҳ қилиш мактабни ўқувчининг
мослашувчанлигини ривожлантириш йўллари ва воситаларини топиш ва уларнинг ижтимоий
компетентлигини шакллантиришга йўналтиради. Шуни таъкидлаш керакки, “ижтимоий
компетенция” тушунчаси, кундалик ҳаёт шароитида ҳаракат қилиш, янги ижтимоий ва
ижтимоий қадриятларга асосланган ва ноёб бўлмаган вазифаларни ҳал қилиш, ўзлаштирилган
қобилият ва қобилиятларни, таълим ва ҳаёт тажрибасидан фойдаланган ҳолда, шахсий
йўналишларни шакллантиришга қаратилган. Ёш ўқувчиларнинг ижтимоий кўникмаларига
мувофиқ, биз боланинг ижтимоий жамиятда ҳаракат қилиш, тенгдошлар ва катталар билан
самарали мулоқот қилиш ва ўқувчиларнинг ижтимоий ролини муваффақиятли бажариш
қобилиятини тушунамиз.
Ўқувчи мактабга қабул қилиниши биланоқ, педагоглар олдида бир талай вазифалар
туради, боланинг мактабга қай даражада тайёрлиги аниқлаш, қай даражада мулоқот қила
олиши, ўзини тута билиши, унинг руҳий ва жисмоний жиҳатдан ҳолатини аниқлашдан иборат.
Бола ҳали бу даврда ўз ҳаракатларини ва бошқаларнинг ҳатти-ҳаракатларини муносиб
баҳолашга қодир бўлишмайди, вазиятни баҳолаш асосида танлашга қодир бўла олишмайди.
Шуни таъкидлаш жоизки, 6-7 ёшдаги болаларда инқироз ҳолати юз беради, хулқи тамоман
ўзгаради, инжиқ бўлиб қолади. Шу даврдан бошлаб ўзи ҳақида тасаввурлар пайдо бўла
бошлайди. У аста секин ўзлигини англай бошлайди. Демак болада шахсий кечинмалар пайдо
бўла бошлайди. Бу эса боланинг жамиятдаги ўрнини топишга бўлган интилишидир.
Мактабга келган кунининг дастлабки давриданоқ болага синф жамоаси, кун тартибининг
ўзгариши, масъулият ва вазифалар юкланиши, ўзи хохлаган ҳатти ҳаракатларнинг чекланиши
таъсир ўтказади.
Бошланғич синфларда болаларнинг ёшини, билим савиясини ҳисобга олиш лозимлигини
унутмаслик керак. Уларга оддий, осон, вақт кам сарфланадиган ўйин машқларидан
фойдаланиш ва дарслар ўтиш яхши самара беради. Кўпроқ атроф-олам билан боғлаб ўтилган
13
Таълимда компетенция ва компетенциявий ёндашув Д.С.Турсунов - Қори Ниёзий номидаги ЎзПФИТИ катта илмий ходим-
изланувчиси 3 бет
140
дарслар, саёҳат дарслари ҳам болаларни онгини, дунёқарашини, эркин фикрлаш, баён этиш
қобилиятини, мустақил ишлаш кўникмаларини ривожлантиради
14
.
Бошланғич синф ўқитувчиларининг олдига қўйилган асосий мақсад- ўқувчини ўқишга
ўргатишдир. Билим бериш жараёни шундай тузилган бўлиши керакки, ўзлаштирилаётган
машғулотнинг мазмуни ўқувчининг мотивига мос келиши, уни ўзлаштира олиши лозим.
Ҳамма ўқувчиларда ҳам билим олишга бўлган яхши муносабат шаклланавермайди. Улар
аввалига билим олиш нима учун кераклигини тушунишмайди. Мана шу ўринда ўқитувчи
болага билим олишга нисбатан ижобий муносабат уйғотиши керак. Бунинг натижасида бола
билим олиш ўйин эмаслиги, жиддий бўлиши билан биргаликда қизиқарли, янгиликларга бой
эканлигини тушуниши лозим. Бола секин аста ўзлаштирилган мавзуларни англаб ета
бошлайди.
Ўқитувчи болани машғулотларни ўзлаштириши учун рағбатлантириб туриши керак.
Шундагина болада ғурур, кўтаринки руҳ, ўзига ишонч пайдо бўлади.
Ўқитувчи ўқув жараёнида ижобий силжишларга эришиши учун болани мақташи, унинг
ҳар бир ютуғини эътироф этиши, қўллаб қувватлаши шарт. Машғулотлар давомида болага
билимлар олдин кўргазмалилик асосида берилган бўлса, секин аста сўз-мантиққа
йўналтирилади. Бу эса уларда фикрлаш эркинлигига олиб келади.Ўқитувчи боланинг диққати,
хотираси ва қабул қила олишига аҳамият бериб, уларнинг хатоларини тузатишга
кўмаклашиши лозим. Масалан, кўпинча 1 синф болалари б ва д ҳарфларини адаштиришади.
Ваҳоланки, бу боланинг диққат ва хотирасининг тарқоқлигини билдиради.
Бошланғич синф ўқувчиларида ижтимоий компетентлик асосан дарсдан ташқари
тадбирларда амалга оширилади. Дарсдан бўш вақт боланининг ривожланиши учун имконият
яратади. Бунда махсус ташкиллаштирилган тадбирлар муҳим рол ўйнайди. Бу тадбирлар
орқали бола мулоқот, одоб-ахлоқ, ўз-ўзини баҳолаш, шахсият каби тушунчаларни билиб
оладилар.
Бошланғич синф ўқувчиларининг фаолиятини ташкил қилишга йўналтирилган синфдан
ташқари тарбиявий тадбирларнинг асосий хусусияти — ўқувчини ижтимоий ҳаётга
тайёрлашдан иборатдир. Ўқувчи кундалик ишларининг давоми сифатида синфдан ташқари
тарбиявий ишларда бевосита турли мазмундаги суҳбатлар, савол-жавобларда қатнашади,
кечаларни ташкил қилишда иштирок этади, ролларни бажаради, тинглайди, қолаверса, булар
орқали билими ва маънавий дунёси бойиб боради. Айниқса, улар бугунги кунда
ўқувчиларнинг миллий меросимизга нисбатан қизиқишларини ўстириш мақсадида ташкил
қилинади. Ҳар қандай синфдан ташқари машғулот олдига турли тарбиявий вазифалар
қўйилади. Уларнинг ҳар бири ўзига хос белгилар, бир-биридан фарқ қилувчи шакллар,
воситалар, ижодий меҳнатни талаб қилади. Синфдан ташқари таълим-тарбиявий ишлар
ўқитувчиларнинг йиллик иш режаларида аниқ кўрсатилган, мақсад ва вазифалари белгиланган
бўлиши лозим. Бошланғич синфларда ташкил этиладиган таълим-тарбиявий тадбирлар
ўқувчилик давр, яъни уларнинг мактаб остонасига илк қадам қўйган кунларидан бошланади.
Мустақиллик байрами, 2 сентябр, Куз байрами, Конституция куни, Алифбо байрамлари, Янги
йил, Ҳарбийлар куни, машҳур алломаларнинг туғилган кунлари, 8 март, Наврўз байрами,
гуллар, меҳржон, ҳосил байрамлари кабилар.Мана шундай тадбирлар бевосита ўқувчиларда
ватанга эътиқод тушунчасини шакллантиришга хизмат қилади. Бу тадбирлар учун халқ оғзаки
ижоди, бадиий адабиёт намуналари муҳим манба ҳисобланади.
Таълимий тарбиявий тадбирларни ташкиллаштиришда, тадбир –ўқувчининг ёшига ва
руҳиятига мос келиши, аниқ мақсад, вазифа ва режа
асосида тузилиши, ўрганилган билимларни мустаҳкамлашга хизмат қилиши лозим.
Тадбир мавзуси: “ Ўзбек эртакларида яхшилик ва ёмонлик”
Тадбирнинг мақсади: Яхши ва ёмон одатларнинг оқибатини фарқлашни ўргатиш.
Тадбирнинг вазифалари:
14
М.Э.Жумаев, М.Ю.Юлдашева, Б.У.Мингбаева, Г.А.Маматова “Бошланғич таълимни ўқитишда замонавий ёндашувлар ва иннавациялар”
методик услубий қўлланма – Т.: 2018 й.
141
ўқувчиларни ўзбек эртаклари ҳақидаги билимларини умумлаштириш.
Уларни ўқишга бўлган қизиқишларини ривожлантириш.
Жамоа билан ишлаш жараёнида мулоқот, ҳамкорликда ишлаш, малака ва кўникмаларни
ривожлантириш.
Тадбирнинг шакли: Викторина (савол жавоб)
Бу тадбирни гуруҳни икки қисмга бўлган ҳолда ўтқазилади.
Тадбирнинг мавзуси: Жамоат жойларида одоб-ахлоқ қоидалари
Тадбирнинг мақсади: Ўқувчиларга жамоат жойларида одоб-ахлоқ қоидаларига риоя
қилишга ўргатиш.
Тадбирнинг вазифалари:
Ўқувчиларни одоб-ахлоқ қоидалари билан таништириш.
Ўқувчиларга жамоат жойларида ўзини тута билишни ўргатиш.
Ён-атрофдаги инсонлар билан муомала қилишни маданиятини шакллантириш ва
ривожлантириш.
Тадбирнинг шакли: синф йиғилиши.
Бу тадбир ўқувчиларга масъулият, хушмуомалалик, одамларга эътибор, ҳалоллик,
тўғрисўзлилик, ота-оналарни ҳурмат қилиш, жамоа жойларида ўзини тута билиш ва бошқалар
каби айрим шахсий фазилатлар сингдириш орқали ижтимоий компетентликниннг
шаклланиши ва ривожланишига таъсир кўрсатади.
Шундай қилиб бу каби тадбирлар бошланғич синф ўқувчиларида ижтимоий
компетентликни ривожлантиришда, жамият, атроф-муҳит билан мулоқотга киришишига ва
буларнинг барчаси бола шахсига таъсир қилади.
SAVOD O`RGATISH DAVRIDA MUVAQQIYATGA ERISHISH USULLARI.
Setimova S. S. – Xorazm viloyati Xonqa tumani 35-son umumiy
o`rta ta`lim maktabi boshlang`ich sinf o`qituvchisi.
Maktabda o`qitish elementar o`qish va yozishga o`rgatishdan boshlanadi. “Alifbega” asoslangan
holda qisqa vaqt ichida bolaga o`qish va yozish o`rgatiladi, keyin o`qish va yozish ko`nikmasini
takomillashtira borib, malakaga aylantiriladi, malaka mustahkamlanadi, avtomatlashtira boriladi.
Maktabda o`qitishning muvaffaqiyati savod o`rgatishning qanday tashkil etilganligiga bog`liq.
O`qish va yozish kishining nutq faoliyatining turi bo`lib, yozuv malakasi nutqqa oid malakadir.
O`qish malakasi yozuv malakasi ham nutq faoliyatining boshqa turlari bo`lgan og`zaki hikoya qilish,
boshqalar nutqini eshitib idrok etish, ishki nutq bilan uzviy bog`liq holda shakllanadsi. Malakaning
shakllanishi uchun ma`lum bir faoliyat ko`p marta takrorlanishi talab etiladi. Shunday ekan, savod
o`rgatish jarayonida bola juda ko`p o`qishi va yozishi zarur. O`qish uchun ham, yozish uchun ham
yangi matn olinadi, chunki bir matnni bir necha bor qayta o`qish bilan maqsadga erishish qiyin, bu
ko`pincha o`qilgan matnni yuzaki yodlashga olib keladi. Bundan tashqari, takroriy faoliyatda vaziyat
bilan mazmunning almashinishi malakani mustahkamlashga yordam beradi.
Bizning yozuvimiz tovush yozuvi hisoblanadi, o`qishda grafik belgilar (harakatlar)ni tovushga
aylantirish bosqichi, yozuvda esa aksincha, tovushni harfga aylantirish bosqichi bo`lib, bu o`qish va
yozishni ancha qiyinlashtiradi, so`zni tovush-harf tomonidan tahlil qilish zaruriyatini keltirib
chiqaradi. Bir qaraganda tovush yozuvi o`qish jarayonini qiyinlashtirgandek ko`rinadi, aslida esa u
o`qish jarayonini soddalashtiradi, chunki tilimizdagi asosiy tovushlarni ifodalovchi harflar soni ko`p
emas; o`qish va yozishni o`rganish uchun tovush va harflarning o`zaro munosabatiga oid qoidalarni
o`zlashtirish kifoya.
O`qish va yozish jarayonida harfni tovushga va aksincha tovushni harfga aylantirish bosqichi
bo`lgani uchun bu ikki ko`nikma birgalikda, parallel ravishda hosil qilinadi. Buning uchun savod
o`rgatish jarayonida o`zbek tili tovush va harflar tizimining o`ziga xos xususiyatlarini hisobga olish
talab etiladi.
142
O`zbek yozuvi tovushli aniqrog`i, fonemali yozuvdir, ya`ni nutqdagi har bir asosiy tovush yoki
fonema yozuv tizimida o`z belgisi (grafemasi)ga mos keladi. Savod o`rgatish jarayoni o`quvchilarga
tovushlar haqida ma`lumot berishda o`zbek tilining fonetik tizimi xususiyatlarini hisobga oladi.
Savod o`rgatish uchun so`z ma`nolarini farqlashga xizmat qiladigan tovushlarni, ya`ni fonemalarni
bilish juda muhim.
Maktabda savod analitik-sintetik tovush metodi bilan o`rgatiladi. O`quvchi-
lar so`zni analiz qilish bilan kerakli tovushni ajratadilar, uni tashkil qiladilar, sintezlaydilar, shu
asosda harfni va butun o`qish jarayonini o`zlashtiradilar. Bunda o`zbek tili grafik tizimini, tovushlarni
yozuvda belgilash xususiyatlarini hisobga olish zarur. Savod o`rgatishda o`zbek tili grafik tizimining
quyidagi xususiyatlarini hisobga olish muhim ahamiyatga ega.
Hozirgi o`zbek adabiy tilida 6 ta unli fonema bor: i, e, a, o, u, o`. O`rta keng, lablangan e unli
tovushi so`z va bo`g`in boshida qollanadi (
Do'stlaringiz bilan baham: |