Талипов Н.Н. –ТС ва УЎМ кафедраси катта ўқитувчиси,
Дадахўжаева Х.Ф., Арзимуродова М.А. – ТС ва МГ таълим йўналиши талабалари,
ТДПУ.
Қадимдан халқимиз кулолчилик буюмларини турли-туман безаклар билан ишлаган, бунга
кўплаб археологик қазилмалар фикримизнинг далили бўла олади. Айниқса Хоразмдаги Қўй
қирилган қалъа (милоддан аввалги III), Термиздаги Қоратепа (II—VI асрлар), Марвдаги Гавр
қалъа (VIII аср) каби қадимий турар жой харобаларидан топилган идиш парчалари бунга ёрқин
мисол бўла олади. Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Фарғона каби йирик шаҳарларда археологик
қазишларда жуда чиройли безалган кўза, лаган, коса, каби кулолчилик буюмлари топилмоқда.
Айниқса, Афросиёб харобаларида топилган X-XI асрларга оид идишлар кишини лол
қолдиради. Лаганларда жуда чиройли қилиб ишланган безаклар араб алифбосининг
эпиграфика усулида ёзилган битиклар бўлиб, "Сабр-шодлик калити", "Содиқ дўст бахт
эмасми", "Барака манбаи илмдир", "Олийҳимматлик калити илмдир" каби ҳикматли ва
сермазмун гаплар келтирилган. Бундай безакли идишлар хона токчасини безаш билан бир
қаторда ўзига хос шиор вазифасини ҳам ўтаган. Ўша даврларда халқ донишмандлари ўз
фикрларини тарғиб қилишда бундай усуллардан ҳам фойдаланишган. Кулолларимиз оммани
эзгуликка ундовчи, илмнинг қадру-қимматини акс эттирувчи шиорларни омма орасида
ёйишга муваффақ бўлганлар.
Тошкентда ҳам археологик қазишлар натижада қадимда ишланган коса топилган
бўлиб, косанинг ички қисмида ислимий нақш заминида хумо қуши бадиий образи
163
тасвирланган. Бу билан кулол ўз фалсафий фикрини бадиий образ орқали фоний дунёда
инсонларга тинчлик, яхшилик, бахт-саодат, фаровонлик йўлидаги орзу-умидларига
эришишларини ифодалаган.
Ўзбек миллий кулолчилик буюмларидан бири лагандир. Четлари бир оз кўтарилган,
ликопчадан катта, қуюқ овқатлар, хўл мевалар солинадиган идишни лаган дейилади. Лаганлар
қадимдан ишлатилиб келаётган идиш турларидан бири бўлиб, уни кулолларимиз ислимий,
гириҳ, эпиграфик усулида ёзилган ёзувлар, ҳар хил қуш, ҳайвонлар, ҳаттоки одам сурати
билан безаганлар.
Лаган насиба рамзи бўлиб, у доира шаклида бўлгани учун оламни билдиради. Яъни инсон
бу фоний дунёда хоҳ шоҳ, хоҳ гадо бўлсин ўз насибаси (ризқи) билан туғилади. Ҳеч бир одам
бошқа бир инсоннинг ризқини тортиб ололмайди.
Яна баъзи кулолларимиз лаганнинг безагида балиқ тасвирини хам ишлаганлар. Балиқ
хушёрлик рамзи. Бу безак орқали: Инсонлар бу дунёда ҳушёр бўлинг, ўз ризқларингизни
топаётганингизда эҳтиёт бўлинг. Ахир ризқ икки хил бўлади. Бири ҳалол, иккинчиси ҳаром.
Сиз фоний дунёда ҳалол ризқингиз билан кун кечиринг. Ҳаром ризқ оқибати ёмон бўлади,
дейдилар.
Мисол тариқасида риштонлик уста кулол Ш.Юсупов ясаган лаган безагидаги фалсафий
фикрлари билан танишсак. Лаган чети гир айланган ислимий ҳошияли нақш билан безалган
бўлиб, ҳошия олти бўлакка бўлиниб, уч бўлаги тўқроқ рангида, тўрсимон нақшда безалган,
қолган уч қисми оппоқ заминда ўсимлик нақши гажаклар чиқариб айланма эркин ҳаракатда
ўсиб бориши тасвирланган. Бу инсоннинг худди яхши кунларини эслатади. Юқоридаги
тўрсимон тўқ ҳаво ранг катта нуқталар безаги эса инсоннинг оғир кунларини эслатади. Бу
билан ойнинг ўн беши қоронғу бўлса, ўн беши ёруғ бўлади. Яъни инсонни фоний дунёда
мусофирдек ҳаёти қувонч ва ташвишлардан иборатдир, деган фалсафий фикрни беради.
Лаганнинг марказий қисмида дарахт ва унинг атрофлари ислимий нақшлар билан
бажарилган. Доира ичида шакли худди фоний дунёни, дарахт эса инсоннинг ҳаётини,
атрофдаги ислимий нақшлар табиатни, ундаги гуллар табиатнинг гўзаллигини тасвирлайди.
Бу безак орқали кулол уста инсон фоний дунёга келади, кўкаради, ўсади, улғаяди, ҳаёт
қувончи, ташвишларини, аччиқ ва чучугини татиб кўради. Баъзи одамлар ўзидан бирор яхши
нарса қолдирмайди, демоқчи. Бу билан инсонни бирон дарахтга, яъни яхшисини мевали,
ёмонини мевасиз бир қуруқ дарахтга ўхшатилади. Мевали дарахт ўзини ширин-шакар меваси
билан инсонларга фойда келтиради.
Лаган марказидаги дарахт ёнида икки хил, яъни ассимметрик ва ислимий нақш
тасвирланган. Дарахтнинг чап томонидаги нақш инсоннинг имкониятидир. Бу билан кулол
фоний дунёдаги инсонларнинг хоҳиши ва имконияти бўлади, лекин улар ҳеч қачон бирданига
бўлмайди, деган фалсафий фикрни айтади. Лаганни осмон ранг колоритда олиниши, худди
фоний дунёда инсонларни ёмон кундан асраш рамзий маъносида олинган.
Лаган марказидаги дарахт пастдан юқорига ўсиб улғаяди ва фоний дунёдан кўз юмади.
Буни дарахтнинг учи доиранинг четига бориб тақалганлиги кўрсатиб турибди. Умар Хайём
таъбири билан айтганда, фоний дунё шундан иборатки, инсон умри қисқа бўлиб, бамисоли
карвонсаройдир, унинг бир эшигидан инсонлар кириб турсалар, иккинчи эшигидан инсонлар
чиқиб турадилар, деган чуқур фалсафий фикр берилади.
Хулоса қилиб айтганда, кулолчилик буюмлари амалда овқат ёки мева қўйиш учун
ишлатилибгина қолмасдан, балки тарбиялайди, руҳий озиқа ва фалсафий фикр беради. Ота-
боболаримиз қолдирган амалий санъат намуналарини чуқурроқ илмий ўрганайлик. Уларнинг
тарбиявий, фалсафий, руҳий ва шифобахш қирраларини халқимизга етказайлик, айниқса,
ёшларимизни ўргатайлик. Уларни миллий анъана ва замонавий таълим билан
шакллантирайлик. Ахир биз педагогларнинг асл мақсадимиз шу эмасми?!
164
ЎҚУВЧИЛАРНИ ЎРГАНИШГА ЎРГАТИШ КЕРАК
Танжарипова Ш. –ўқитувчи, Ангрен педагогика
коллежи, Тошкент вилояти.
Мустақиллик йилларида республикамизда чуқур билимга эга бўлган, ҳар томонлама етук,
теран фикрловчи, баркамол авлодни вояга етказиш борасида таълим соҳасига оид туб
ислоҳотлар амалга ошириб келинмоқда. Таълимни ривожлантириш, унинг самарадорлигини
ошириш йўлларини излаш, янги ахборот ва педагогик технологияларни жорий этиш бу
ислоҳотларнинг диққат марказида турибди. Асосий мақсад – ўқувчиларни мустақил
фикрлашга ўргатиш, уларни ижодкорликка жалб этишдан иборат. Негаки, бугунги кунда иш
берувчи ҳам мустақил фикрлайдиган, олган билимларини муаммоларни ҳал этишда бемалол
қўллай оладиган, танқидий мулоҳаза юритишга қодир бўлган, тил заҳираси бой, саводли
ходимни ишга олишдан манфаатдор.
Шу нуқтаи назардан қараганда, "Ўқитувчи фаолиятидаги энг муҳим нарса нима?” деган
саволга қандай жавоб берган маъқул? Назаримда, бу – ўқувчиларни ўрганишга ўргатиш.
Ўқувчиларнинг ўрганиши керак бўлган нарсалари эса чексиз кўп – энг муҳими, улар
меҳнатдан қочмасликка, онгли, самарали, ижодкорона ва масъулият билан меҳнат қилишга
ўрганишлари лозим. Бугунги кунда ўқитувчилар олдига қўйилаётган талаб ҳам шу: ўқув-
тарбия жараёнини мунтазам такомиллаштириб бориш, таълим, тарбия билан боғлиқ,
ривожлантирувчи ва, албатта, амалий масалаларни сифатли ҳамда мажмуали тарзда ҳал этиш
зарур.
Ўргатишга интилиш изланишга ундайди. Ўқитувчи ҳар бир ўқувчисининг максимал
даражадаги фаоллигини, айниқса, жадал фикрлай олиш қобилиятини ўстиришни таъминловчи
иш шаклларини излаши, янги кўргазмали қуроллар яратиш, янги педагогик технологияларни
қўллаш йўлида иш олиб бориши шарт. Шу тариқа у янги иш усуллари, ўйинлар, жуфтликда,
гуруҳларда фаолият юритишдан фойдаланиш учун ўқувчиларнинг ҳаёти, уларни ўраб турган
реал борлиқ билан бевосита боғлиқ оригинал, қизиқарли вазиятларни топиши, ўргатаётган
фани ҳақиқатан ҳам мулоқот тили, ўзаро фикр алмашиш воситаси бўладиган шарт-
шароитларни яратиши жоиз. Бу эса дарс жараёнига чуқур ўйланган, бутун усулий тизимга
мувофиқ бўлган ўзгаришлар киритилишини талаб қилади. Ўқитувчи меҳнати билан ўқувчилар
меҳнати албатта бир-бири билан уйғунлашиб, чинакам ижодий фаолиятга айланиб кетиши
керак, шундагина у ҳар иккала томонда қониқиш ҳиссини пайдо қилади.
Фаолият орқали биз муайян мақсадга, натижага эришишни истаймиз. Шунинг учун ҳам
ўқувчиларга улар нималарга эришганликларини намойиш этиш, ўз ютуқларини туйиш
имконини бериш, шу тариқа кейинги хатти-ҳаракатларга рағбатлантириш, уларни ўз ишлари
ва ўртоқлари фаолиятини назорат қилишга ўргатиш лозим.
Бу йўналишдаги аниқ мақсадли ишлар турли шаклдаги умумлаштириш-такрорлаш
дарсларини ўтиш учун шароит яратади. Аммо уларнинг бир умумий жиҳати бор – булар
болалар учун меҳнат байрамига айланади.
Меҳнат деганимиз ўқувчиларнинг ақлий фаолият йўлларини эгаллаб боришлари
жараёнидир. Ўқитувчи билан бирга улар кузатиш, англаш, такрорлаш, эслаб қолиш, фикр
юритишга ўрганадилар, шунингдек, биргаликда бажарган ишларидан қувонадилар,
ҳайратланадилар, хафа бўладилар, баҳолайдилар, хулоса чиқарадилар, якун ясайдилар.
Бунда ўқитувчининг ҳиссий ҳолати ниҳоятда муҳим аҳамиятга эга, чунки болалар унинг
ўзлари билан бирга яшаётгани, ишлаётгани, ўйлаётганини кўриб турадилар. Худди
шунингдек, ўқувчилар уйда ҳам ишларини давом эттиришлари керак, шунга яраша уй
вазифалари оладилар, ақлий фаолиятнинг у ёки бу усулларини машқ қилдиришни назарда
тутадиган топшириқларни бажарадилар. Дарс жараёнида ўзлаштирганларини уйда
такрорлашлари тавсия қилинади, уларнинг эгаллаган билимлари, орттирган кўникмалари
текширилиб, баҳоланади.
165
Ўқувчиларда ақлий фаолият йўлларини шакллантириш бўйича олиб борилган ишлар ўз
натижаларини беради: улар ўзларини фикр юритадиган, фаол ҳаракат қиладиган шахс
сифатида англайдилар, ўқиш катта ирода кучини талаб қиладиган оғир меҳнат эканини
тушунадилар. Дарслар уларни ўйлаш, мулоҳаза юритиш, онгли равишда меҳнат қилиш,
мантиқий фикрлаш, дарсга дастлабки дақиқаларданоқ киришиш, танаффус ҳақида унутиб,
ишлашга ўргатади. Ўқувчиларни ақлий фаолият юритишга ўргатиш жараёнида уларнинг
ижодий фикрлашини ривожлантиришга алоҳида эътибор берилади. Бу берилган вазифани
мустақил ҳал этиш йўлларини излаш: исботлаш, асослаш, ишонтиришга, ўз фикрларини
ҳаяжон билан образли ифодалаш, ҳодисаларни воқелик билан, ўз ҳаётий тажрибаси билан
таққослаш, бирор ахборот топиш, уни тушуниш, унга ўз муносабатини билдириш имконини
беради. Улар, шубҳасиз, дунёқарашни шакллантиришга, маънавий сифатларни тарбиялашга
ҳам кўмаклашади.
Амалиётдан маълумки, гуруҳларда ишлаш билим даражаси турлича бўлган ўқувчилар
учун фойдали бўлиб, уларнинг фикрлаш-сўзлаш фаолиятини жадаллаштиришнинг самарали
шаклларидан бири саналади. У ўқитувчига ҳар бир ўқувчини фаолиятга жалб этиш, ижодий
фаоллигини ошириш, лексик-грамматик материалларнинг мустаҳкам ўзлаштирилишини
таъминлаш имконини беради, билим ва кўникмалар, малакалар даражасини анча кўтаради,
ўрганилаётган тилда мулоқот қилиш учун шароит яратади. Гуруҳли иш тарбиявий аҳамиятга
ҳам эга: иш юзасидан ўзаро муомала қилишга, жамоа олдидаги масъулиятни ҳис этишга,
умумий иш учун жон куйдиришга, дўстлар ишончини оқлашга, ишончли шерик бўлишга,
қатъиятлиликка, ўз ҳаракатларини, ўртоқлари фаолиятини тўғри баҳолашга, талабларни қабул
қилиб, уларга бўйсунишга ўргатади.
Ўқувчиларни гуруҳларда ишлашга ўргатиш учун ўқитувчи кўпинча ЎУМ да таклиф
этилган ёки ўзи ишлаб чиққан ўйин шаклидаги топшириқлардан фойдаланади. У ўқувчиларни
ўз ролларига жиддий тайёрланишга, нутқ шакли, ҳажми, саводхонлигига, унинг ҳиссий
жиҳатларига аҳамият беришга, ўз “қаҳрамонлари” хулқини акс эттиришга ундайди.
Агар ўқитувчи дастлабки пайтларда гуруҳли ишни ташкил этиш учун жуда кўп ишласа,
кейинроқ булар мустақил тарзда бажариладиган бўлади, уларни ташкил этиш экспертлар
зиммасига юкланади. Гуруҳларда мунтазам ишлаш ўқувчиларни мулоқотли вазиятларни
мустақил равишда тузишга ўргатади. Одатда, булар табиий ҳаётий вазиятлар бўлиб, ўйин
жараёнида ўқувчиларнинг ижодкорлиги намоён бўлади, фаоллиги ошади.
Масалан, навбатдаги умумлаштирувчи-такрорловчи дарсга тайёрланаётганда, ҳар бир
ўқувчилар гуруҳи вазиятни аниқлаштириб олади. Уни намойиш этар экан, гуруҳ
иштирокчилари фақат мавзу бўйича ўзлаштирган материалларинигина эмас, улар устидаги иш
жараёнини ҳам кўрсатадилар. Маслаҳатчи гап бошлаб, гуруҳ вакилларига бирма-бир сўз
беради. Бир неча вазиятларни айтиб ўтамиз:
1) Мен “Камолот” бошланғич ташкилоти раҳбариман. Булар – менинг ёрдамчиларим.
Умумхалқ ҳашаридан кейин бажарилган ишлар ҳақида сўзлашамиз.
2) Мен ўқитувчиман, булар – ўқувчилар. Бугун биз “Табиатни биргаликда асрайлик”
мавзуида тарбиявий соат ўтказамиз.
3) Мен озодалик бўйича масъулман, булар – синфдошларим. “Озодалик – саломатлик
гарови” мавзуида суҳбатлашамиз.
Ишни шу тариқа йўлга қўйиш ва ўқувчиларни гуруҳларда фаолият олиб боришга ўргатиш
катта самара беради. Бунда ўқувчилар ўз ролларини тўлақонли бажариш учун дарслик ва
қўлланмалардан фойдаланишга, “Интернет” тармоғи орқали мавзуга оид янгиликлар излашга
ҳаракат қиладилар, уларга кўргазмали материаллар, масалан, слайдлар ҳозирлаб, намойиш
этиш тавсия қилинса яна яхши. Дарсга тайёрланиш асносида дастур материаллари мустаҳкам
ўзлаштирилади, айни пайтда дунёқараш шакллантирилади, фикр доираси кенгаяди, фаоллик
ортади, энг муҳими, мустақил мулоҳаза юритиш кўникмаси ҳосил бўлади.
166
КОЛЛЕЖ ЎҚУВЧИЛАРИДА МУЛОҚОТ МАДАНИЯТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ
ОМИЛЛАРИ ХУСУСИДА
Танжарипова Ш. –ўқитувчи, Ангрен педагогика
коллежи, Тошкент вилояти.
Гуллаб яшнаётган жамиятимизга мустакил фикрга, ўз танкидий қарашларига эга, вужудга
келган муаммоларни ижобий ҳал эта оладиган, ақлий ва маънавий жих.атдан ривожланган
комил шахслар зарур.
Таълим соҳасида ҳар томонлама риворивожланган шахсни тарбиялаш, уларни замонавий
билимлар билан таъминлаш буйича туб изланишлар амалга оширилмокда. Республикамиз
Президенти И.Каримов таъбири билан айтганда маънавий-маърифий ислоҳот сиёсатининг
асосий, устувор йуналишидир. Шу боис ҳам бу борада жиддий амалий ишлар олиб
борилмокда. Таълим соҳасида амалга
оширилган муҳим ислоҳотлардан бири барча фанлардан
умумий ўрта таълим давлат стандаргларининг тасдиқланишидир.
Умумий ўрта таълим давлат таълим стандартларида она тили ва адабиёти таълими
жараёнида ўкувчиларда мустақил фикрлаш, ижодий фикр маҳсулини нутқ шароитига мос
равишда оғзаки ва ёзма шаклларда тўғри, равон ифодалаш малакасини эгаллашларига
эришишдан иборат.
Жамиятимиздаги маданий, иқтисодий ва маънавий соҳалардаги ҳозирги ривожланиш
жараёнида таълим-тарбия соҳасида ўқувчиларнинг мулоқот маданиятини шакллантириш
муаммоси, яъни мақсадга йўналтирилган таълим-тарбия самарадорлигини ошириш
борасидаги изланишлар катта ахамиятга эга бўлиб, бу муаммо кўпчилик тадқиқотчиларнинг
эътиборини ўзига жалб этмоқда.
Мактаб — доимо болалар фаолиятини мақсадга мувофиқ ташкил этувчи асосий таълим-
тарбия муассасаси бўлиб келган. У ижтимоий буюртмани бажаради, ўқувчилар маънивиятини,
ундан ташкари, жамиятимиз учун зарур бўлган уддабуронлик, ишчанлик фаоллик
сифатларини шакллантиради. Ўқувчининг энг асосий маънавий сифатларини санъат, оммабоп
ахборот воситалари ҳам тўлақонли мактаб каби узвий тизимли шакллантира олмайди.
Мактабда Ўқувчининг мулоқот маданияти ўз тенгдошларининг инсоний муносабатлари,
уларнинг мулоқот усуллари жараёнида шаклланади.
Ўқувчи мулоқот маданиятининг шаклланишида унинг ўзаро муносабатлари ўз
тенгдошлари ва бошқалар орасида тутган ўрнини билмасдан туриб, таълим — тарбия
тизимида мавжуд кийинчиликларни бартараф этмасдан туриб, муаммони хал этишнинг
уддасидан чиқиб бўлмайди. Буларнинг ҳаммаси бу муаммони ҳал этишда тадқиқот ишлари
зарур эканлигини кўрсатади.
Миллий таълим — тарбия тизими чукур илмий педагогик асосга таянган ҳолда
кўрилгандагина, кўзда тутилган самарани беради. Замонавий педагогикада шахсни ҳар
томонлама шакллантириш масаласи муҳим ҳисобланади.
Педагогика фанида шахсни шакллантириш муоммосига бағишланган турли йўналишдаги
илмий тадкикот ишлари амалга оширилган. Лекин ўқувчиларнинг мулоқот маданиятини
шакллантириш муоммоси педагогик муаммо сифатида махсус тадқиқот объекти бўлган эмас.
Ўқувчиларни мулоқотга ўргатишда назарий ва амалий билимлар уларнинг ёш хусусиятларига
мос бўлиши амалий мулоқотни ташкил этишда жамоанинг ҳаёт фаолиятига асосланиши
лозим. Ўқувчиларда мулокотнинг назарий ва амалий кўникмаларини шакллантиришнинг
муҳим томони, уларнинг тафаккурини, мантикий мушоҳада килиш ва мустақил фикрлаш
қобилиятини ривожлантириш ҳисобланади.
Ўқувчиларда мулоқот маданиятини самарали шакллантириш дарс жараёнида
ўқитувчининг янги педагогик технологиядан фойдаланган ҳолда, синф машғулотларини
синфдан ташқари машғулотлар билан уйғунликда олиб боришга боғликдир.
Маълумки, ўқувчининг асосий ўқув қўлланмаси дарсликдир. Мактаб она тили
дарслигидан болалар нутқини ривожлантириш, уларда мулоқот маданиятини тарбиялашда ҳар
167
томонлама фойдаланиш лозим. Шундай экан, амалдаги дастур ва дарс материалларини изчил
тарзда мулоқот маданиятини шакллантиришга йўналтирилган таълимий топшириқлар билан
бойитиш муҳим аҳамиятга эга. Педагогик жараёнда ўқитувчи ва ўқувчи ўзаро мулоқотга
киришади. Чунки, Ўқув жараёни икки фаолиятдан иборат. Бу, биринчидан, ўқитувчининг,
иккинчидан, ўқувчининг фаолиятидир. Ўқитувчининг фаолияти — бу ўқувчиларини билим,
кўникма ва малакалар билан қуроллантириш, ўқувчининг фаолияти эса берилган билимларни
вақтида ва сифатли ўзлаштиришдан иборат. Ана шу жараёнда ўқитувчи ва ўқувчи ўзаро
мулоқотга киришади. Мулоқот жараёнида кишилар ўртасида ўзаро ахборот алмашиш бўлади.
Ҳозирги кунда ўқувчиларнинг мулоқот маданиятини шакллантириш асосий вазифалар
сирасига киради. Чунончи, бунда мулоқот маданиятини шакллантиришнинг метод ва
усулларидан фойдаланиш ушбу жараёнга яқиндан ёрдам беради.
BO‘AJAK BOSHLANG‘ICH SINF O‘QITUVCHILARI AXBOROT
TEXNOLOGIYALARIDAN FOYDALANISHINING ASOSIY KOMPONENTLARI
Tirkashova M.– 301-guruh talabasi, SamDU.
“2017-2021 yillarda O‘zbekiston Respublikasini rivojlantirishning beshta ustuvor yo‘nalishi
bo‘yicha Harakatlar strategiyasi”da xalqimiz hayot darajasini yuksaltirishning aniq mexanizmlari
belgilab berilganligi to‘g‘risida fikrlarini bildirib, ushbu strategiyaning nafaqat xalqimiz, balki
dunyo jamoatchiligi e’tiborini o‘ziga jalb etgan muhim hujjatga aylandi. Harakatlar strategiyasida
ta’lim sifatini oshirish, yoshlarga oid davlat siyosatini takomillashtirish masalalari alohida o‘rin
egallaydi.
Yoshlarning bilim va iqtidorini chuqurlashtirish, ularning kelgusida malakali kadrlar bo‘ib
O‘zbekistonni yanada rivojlantirishdagi ishtirokini ta’minlash maqsadida ta’lim jarayoniga
zamonaviy yondashuvlar joriy qilinmoqda. Bu haqda prezidentimiz Sh.Mirziyoyev quyidagicha fikr
bildiradi: “Yoshlarimizning mustaqil fikrlaydigan, yuksak intellektual va ma’naviy salohiyatiga ega
bo‘lib, dunyo miqyosida o‘z tengdoshlariga hech qaysi sohada bo‘sh kelmaydigan insonlar bo‘lib
kamol topishi , baxtli bo‘lishi uchun davlatimiz va jamiyatimizning bor kuch va imkoniyatlarini
safarbar etamiz ” . Shularni e’tiborga olgan holda respublikamiz rahbariyati tomonidan etuk
mutaxassislar tayyorlash tizimi ishlab chiqilgan va u jadal suratlar bilan hayotga tadbiq etilmoqda.
Ushbu tizim O‘zbekiston Respubikasining “Ta’lim to‘g‘risidagi qonunda va Kadrlar tayyorlash
milliy dasturi” da o‘z ifodasini topgan. Bugungi kunda, ta’lim maqsadlari va qadriyatlari
o‘zgarayotganida (konkret bilimlar emas, balki ularni o‘quvlari muhimdir) va amaliy orientirlangan
o‘quvlar dolzarblanib borayotgan bir vaqtda talabalarning, shu jumladan bo‘ajak boshlang‘ich sinf
o‘qituvchilarining barcha o‘quv fanlari, xususan AXBOROT TEXNOLOGIYALARI soxasidagi
kasbiy tayyorligiga ham ma’lum talablar qo‘yilishi lozim.
Axborot va kommunikatsiya texnologiyalari soxasida bunday talablarga misol qilib Oksford
Kembrij imtihon hay’atining “Asosiy kompetensiyalar dasturi”dan quyidagini keltirishimiz mumkin:
“Turli axborot manbalarining afzalliklari va kamchiliklarini taqqoslash ...;
Axborotni izlashning tegishli texnologiyasini tanlash...;
Axborotni o‘rganish va ishlov berishning kerakli modellarini va protsedurasini yaratish va
foydalanish hamda yangi axborotni yaratish;
Axborot shunday taqdim etilsinki, u foydalanuvchilarning maqsadlari va auditoriya ehtiyojlariga
javob bersin”.
Keltirilgan misoldan ko‘rinib turibdiki,
- birinchidan, bunday faoliyat ma’lum bilimlariga tayanadi va ularsiz amalga oshirilishi
mumkin emas;
- ikkinchidan, u aslida predmet usti xarakteriga ega bo‘ishiga qaramasdan, uning shakllanishi
baribir konkret o‘quv fanlarini o‘rganish jarayonida amalga oshadi. Chunki axborotni taqqoslash,
tasvirlash va h.k. uquvlari barcha o‘rganiladigan o‘quv predmetlari, shu jumladan ATni o‘rganishda
ham shakllanadi.
168
Shunday qilib, talabalarda faoliyatni tahlil qilish, o‘chash, tasniflash yoki rejalashtirish kabi
universal uquvlar har bir o‘quv fanini o‘rganishda sodir bo‘ishi lozim. Boshqacha aytilganda,
universal, umumintellektual uquvlarining (yoki boshqacha, kompetensiyalarning) ustuvorligi ta’lim
mazmunining predmetli strukturasidan voz kechishligini anglatmaydi, biroq uning ayrim
komponentlarining to‘dirilishini anglatadi.
Hozirgi vaqtda amalda bo‘gan oliy pedagogik ta’lim standartlari bo‘ajak o‘qituvchilarining
axborot va kommunikatsiya texnologiyalar sohasidagi kasbiy tayyorgarligi ehtiyojini yetarlicha aks
ettirmaydi. Jumladan, bo‘ajak boshlang‘ich sinflar o‘qituvchilarining davlat ta’lim standartida
talabalarning axborot texnologiyalari sohasidagi tayyorgarlik darajasida shu yoki qo‘yilgan talablar
yo‘q, mazkur o‘quv fani mustaqil tarzda yoki biror bir boshqa predmet doirasida ajratilmagan ham.
Axborot komputer texnologiyalari kiritilishi mumkin bo‘gan o‘quv fanlari: “matematika va
informatika”, “texnik va audiovizual ta’lim vositalari”ni o‘rganish nazarda tutilgan bo‘ib, ularning
mazmuni juda boy va ATning o‘zini to‘g‘ridan-to‘g‘ri o‘rganilishini ko‘zda tutmaydi. Shuning uchun
bo‘ajak boshlang‘ich sinf o‘qituvchisini AT sohasida tayyorlash asosan, milliy-huquqiy komponent
doirasida ayrim pedagogika universitetlari va oliy o‘quv yurtlarining imkoniyatlari darajasida olib
borishda va ular jiddiy farq qilish mumkin.
Jumladan, Samarand davlat universiteti boshlang‘ich ta’lim yo‘nalishi fakultetida ATni
o‘rganish ushbu o‘quv fanlari doirasida amalga oshiriladi:
- Matematika va informatika ;
- Pedagogik informatika ;
- Texnik va audiovizual o‘qitish vositalari ;
- Pedagogik tizimlarni axborotli modellashtirish bo‘yicha amaliyot;
-Boshlang‘ich sinflarda axborot texnologiyalari.
Pedagogik informatika o‘quv fani talabalarni komputer bilan AT asosidagi pedagogik
faoliyatning pedagogik vositasi shakllari va metodlari sifatida tanishtiradi. “Texnik va audiovizual
o‘qitish vositalari” o‘quv fani doirasida talabalar asbobiy vositalar bilan amaliy ishlash malakalari,
elektron didaktik vositalarni yaratish va qo‘lanish uquvlari bilan tanishadilar .
Pedagogik tizimlarni axborotli modellashtirish bo‘yicha amaliyot vaqtida talabalarda:
“avtomatlashtirilgan axborot tizimlari yordamida psixologik-pedagogik jarayonlar va hodisalarning
axborotli modellarini yaratish, pedagogik vaziyatlarning axborotli modellarini tahlil qilish va olingan
natijalarni tahlil qilish; pedagogik jarayonlar va hodisalarning tahlili uchun ma’lumotlar bazasi,
bilimlar, sun’iy intellekt tizimlari va boshqa hozirgi zamon axborot texnologiyalaridan foydalanish”
uquvlari shakllanadi.
Amaliyotning asosiy maqsadi amali
masalalarni matematik vositalar bilan EHM yordamida, xususan ATdan foydalanib echish tajribasini
egallashdan iborat. Amaliyotning o‘quv vazifalari jumlasiga quyidagilarni kiritish mumkin:
- hozirgi zamon ATdan matematikaning tatbiqlari sferasida foydalanilishi to‘g‘risida
tasavvurlarni chuqurlashtirish;
- real ob’ektlar, hodisalar, jarayonlarning matematik modellarini qurish protsedurasi natijalarni
mazmundor talqin etish to‘g‘risidagi, ularni EHMda amalga oshirish to‘g‘risidagi yaxlit tasavvurni
shakllantirish;
- matematik va amaliy masalalarni yechish uchun tayyor dasturiy vositalardan foydalanish
malakasini mustahkamlash.
O‘quv amaliyotining asosiy maqsadi talabalarning pedagogik faoliyatda ATdan foydalanish
uquvlarini shakllantirishdan iborat.
Amaliyotning ta’limiy vazifalari quyidagilardan iborat:
- pedagogik faoliyat sferasida ATdan foydalanish to‘g‘risidagi tasavvurlarni chuqurlashtirish;
- darslarning turli tiplarini tayyor va ishlab chiqish dasturiy-pedagogik vositalardan foydalanib
loyihalash uquvlarini shakllantirish;
- tegishli asbobiy muhitlarni yaratish uchun dasturiy-pedagogik vositalarning turli tiplarini ishlab
chiqish malakasini mustahkamlash .
169
Boshlang‘ich sinflar fakulteti talabalarini ATdan ta’lim berish mazmuni axborotlashgan jamiyat
sharoitlarida jamiyatning o‘qituvchini, xususan, boshlang‘ich sinflar o‘qituvchisini tayyorlashga oid
ijtimoiy buyurtmasi bilan belgilanadi.
Hozirgi vaqtda hozirgi zamon o‘qituvchisi uchun muqobil axborot manbalari bilan ishlash,
axborotni keyinchalik foydalanish maqsadida uni tegishlicha ishlab chiqish va tasvirlash, ta’lim
jarayoni samaradorligini oshirish uchun bu jarayonda AT vositalaridan maqsadga muvofiq
foydalanish uquvlari muhimdir.
Fan o‘qituvchilarini AT sohasida tayyorlash muammolariga bag‘ishlangan ilmiy maqolalarda
hozirgi vaqtda ATni o‘zlashtirish o‘qituvchi kasbiy faoliyatining ajralmas qismi ekanligiga urg‘u
beriladi.
Fan o‘qituvchilari uchun yangi uquvlar orasida quyidagilar ajratiladi:
- o‘quv predmeti bo‘yicha Internet-resurslarni qidirishni tashkil etish uquvlari;
- elektron pochta bilan va telekonferensiyalar ishlash uquvi;
- multimedia o‘quv prezentatsiyalari va nashrlarni yaratish;
- multimedia-didaktik materiallarni tayyorlash.
Ko‘pchilik tadqiqotchilarning ishlarida bo‘ajak o‘qituvchilarning quyidagi uquvlari
shakllanishiga yordam berishini qayd etishadi:
- o‘z fikrlarini ochiq bayon qilish, konkret didaktik qo‘lanmalarni tayyorlashda materialni
vizuallashtirish;
- grafik muharrirlar bilan ishlash malakasi, didaktik rasmlarni tayyorlashda talabalarning
ijodiyotini faollashtiradi;
- jadval protsessori Excel muhitida amaliy masalalarni natijalarni grafik taqdim etish bilan echish
hisoblash madaniyatini, eksperimental ma’lumotlarni ishlab chiqish malakalarini shakllantiradi;
- PowerPointni o‘rganish talabalarning yangi sifat darajasida chiqishlarni tayyorlash
uquvlarining shakllanishiga yordam beradi (predmetlar bo‘yicha referatlarni himoya qilish,
dissertatsion materialni tayyorlash).
Boshlang‘ich sinflar fakultetlari talabalarini universal uquvlarni shakllantirish uchun AT
sohasida o‘qitish mazmunininng asosiy komponentlarini aniqlash zaruratiga olib keladi.
Xulosa qilib aytadigan bo‘lsak, bo‘ajak boshlang‘ich sinf o‘qituvchilari axborot
texnologiyalaridan foydalanishining asosiy komponentlaridan foydalanish ularning kelajakdagi
faoliyatlarida kutilayotgan va talab etilayotgan natijani beradi.
ТАЪЛИМДА ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТ ЗАРУРИЯТИНИ БЕЛГИЛОВЧИ
ОМИЛЛАР
Тожиева З. – ТДИУ қошидаги
Чилонзор АЛ она тили ўқитувчиcи.
Педагогик таснифда инновацияга жуда кенг маънода ёндашиб, уни ўқув-тарбиявий
фаолиятни самарасини оширадиган педагогик тизим, таълим жараёнини бориши ва
натижасини оширувчи омил сифатида қаралган. Инновациялар бу педагогик тизимни сифат
жиҳатидан такомиллаштиришга қаратилган ўзаро боғлиқ қарашлар, жараёнлар, воситалар,
натижалардир
21
.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Буюк боболаримизнинг муносиб
давомчилари бўладиган етук авлодни тарбиялаш муҳим масала ҳисобланади” деган сўзлари
Ўзбекистон тараққиётининг кейинги босқичида барча соҳаларда, жумладан, ўта муҳим
стратегик жабҳа – ёшлар тарбиясида ҳам амал қилиниши зарур бўлган бош мақсадимизни
белгилаб берди.
“Инновацион таълим” деганда одатда ўқув жараёнига янги,фойдали ва самарали
элементлар олиб кириш тушунилади. Шунинг учун таълимда инновация тизимдаги
ўзгаришлар билан бевосита боғлиқ. Бундай ўзгаришлар таълим тизимининг:
Do'stlaringiz bilan baham: |