Божхона иши фанидан д а р с л и к


II-БОБ. Ўзбекистон Республикаси давлат божхона органлари фаолиятининг ҳукукий асослари



Download 1,62 Mb.
bet9/64
Sana13.06.2022
Hajmi1,62 Mb.
#665095
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   64
Bog'liq
2 5436192591047561074

II-БОБ. Ўзбекистон Республикаси давлат божхона органлари фаолиятининг ҳукукий асослари.


2.1. Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг янги таҳририни яратилиши ва уни ҳалкаро ҳукукий меъёрларга мослиги
Божхона кодексини янги таҳрирининг лойиҳасини ишлаб чикиш 2000 йилдаёк бошланган эди. Уни яратаётган ишчи гуруҳ амалдаги кодексни кўллаш амалиётини ҳозирги халкаро божхона амалиётининг реалликларини, «Божхона таомилларини соддалаштириш ва уйғунлаштириш тўғрисида»ги Киото конвенциясига (1974 йил), аввало унинг кайта кўрилган версиясига (1999 йил) негиз бўлган ғояларни ҳисобга олади.
Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ)га келажакда кириши ҳам лойиҳа коидаларини шакллантиришда белгиловчи коида ҳисобланади, у савдони назорат килиш механизмини, умумкабул килинган халкаро стандартларга мутаносиб равишда куришга мажбур этади.
Шу тарика, божхона хизмати асосий конунининг янги таҳририни тайёрлаш куйидаги муҳим тамойилларни ҳисобга олган ҳолда юритилади:
- ҳужжатнинг халкаро савдо ва божхона иши коидалари, бошка халкаро ҳукук меъёрларига, шунингдек, республикада амал килаётган, ташки иктисодий фаолиятни ва хорижий инвестициялар амалга оширилишини тартибга соладиган ва ҳоказо конун ҳужжатларига мувофиклиги;
- миллий конунчиликни Ўзбекистон Республикаси билан Европа иттифоки ўртасидаги тузилган «Шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги Битим»га мувофик Европа конунчилигига мослаштириш;
- улар негизида ташки савдо ва дунёнинг кўп мамлакатларида, шу жумладан, уларнинг Ўзбекистон билан савдосида уни тартибга солиш, амалга ошириладиган бир катор халкаро савдо ва божхона конвенцияларига киришга тайёрланиш;
- ҳужжатга бевосита таъсир кўрсатиш хусусиятини бериш.
Дарвоке, ҳозирги тамойилни талкин килиш борасида кўплаб баҳслар юритилаяпти. Божхона ишининг баъзи амалиётчилари бевосита таъсир кўрстадиган катъий Кодексни яратиш бажариб бўлмайдиган вазифа деб ҳисоблайдилар. Ҳаёт окими мамлакат иктисодиётини ривожланишининг жўшкин суръатлари ҳар кандай конун ҳужжатларига, ҳар кандай меъёрий ҳужжатларга котиб колган шаклда мавжуд бўлишга имкон бермайди. Улар янги кодексда асосий жиҳатлар акс эттирилиши, деталлар эса бошка тартибга солувчи ҳужжатларда белгиланиши керак деб ҳисоблайдилар. Шундай бўлсада, барча ҳолатларни чукур таҳлил килиб, амалий жиҳатдан максадга мувофиклигини ҳисобга олиб, ишчи гуруҳ божхона органалир билан тадбиркорлар ўртасидаги ҳукукий муносабатлар асосий меъёрларининг катта кисмини идоравий, меъёрий ҳужжатлардан янгиланган конунга киритиш тўғрисида карор кабул килди.
Аник равшанки, янада батафсил пухта кодекс – божхона тартибга солиши соҳасида баркарорлик ва истикболни кўзлаб иш юритиш кафолатидир. Божхона талаб килиши мумкин бўлган маълумотларнинг батафсил рўйҳати ва товарларни чикариш муддати албатта конун томонидан белгиланиши керак. Таъсир чораларининг батафсил рўйҳати ҳам шундай килиниши даркор. Бирок, ҳар бир кадамни, божхона маъмурчилиги жараёнларини имкони борича батафсиллаштириш ҳакикатда амалда бажариб бўлмайдиган вазифа. Мўлжал аник бўлишига карамай, унга ҳамроҳ бўладиган меъёрий-ҳукукий ҳужжатларсиз бевосита таъсир киладиган конунни яратиб бўлмайди. Бу факат Давлат божхона қўмитасининг нуктаи назари эмас. Божхона конунчилигини ишлаб чикишда биз, масалан, Европа Иттифоки Комиссияси (ЕИК) экспертлари билан якиндан ҳакорлик киламиз. Улар ҳам бу масалада бизни кўллаб-кувватлашади: - ҳа, конун равшан ва тушунарли бўлиши керак, лекин унинг матни доим ҳам профессионал юрист бўлмаган кишилар томонидан айнан кабул килинмаслиги мумкин. Алалхусус, сўз Божхона Кодекси сингари мураккаб меъёрий-ҳукукий хужжат тўғрисида борганда. Мисол учун, товарни чегарадан муаммоларсиз кандай килиб олиб ўтишни тушуниш учун унинг бир ўзи кифоя килмайди, чунки божхона божларининг ставкалари, товарларни таснифлаш коидаларини ушбу ҳужжатга киритиш мумкин эмас. Зеро, у барча тафсилотларни ипидан игнасигача баён киладиган амалий йўрикнома эмас. Божхона соҳасида ҳукукий муносабатлар ғоятда хилма-хилликка эга. Баъзан олдиндан кўриб бўлмайдиган муаммолар юзага келади. Лекин барибир, уларни ҳал этиш керак. Бунинг устига шундай килиш керакки, ўзбошимчалик, конуннинг у ёки бу коидаларини ўз билганича талкин килишлар кам бўлсин. Шунинг учун муайян регуляторлар тўлами уларга турли конуности ҳужжатлари (йўрикномалар, тартиблар, низомлар ва ҳоказолар) киради, Шубҳасиз, ҳар доим божхона амалиётида ишлатилади. Лекин, яна бир маротаба таъкидламокчиман: янги таҳрирдаги божхона кодекси, бевосита таъсир кўрсатадиган ҳужжат сифатида, уларни анчагина кискартиришга олиб келади.
Амалдаги божхона кодексини кўллаш амалиётни умумлаштириш чоғида муаммо ва масалалар доирасида белгиланди, уларни мазкур аник боскичда ҳал килиш ҳаётий муҳим ҳол эди. Унга Ўзбекистон Республикасининг конуни томонидан бир катор ўзгартириш ва кўшимчаларнинг кайта-кайта киритилиши ҳам шу билан изоҳланади. Мисол учун, «кайта ишлаш» божхона режимига тааллукли коидалар, божхона ва эркин омборлар бож тўламасдан савдо килинадиган дўконларни назорат килиш масалалари анчагина ўзгартирилди, улар батафсилрок кайд этилган, баъзи атамалар янада йиғик талкинга эга бўлди. Божхона брокери ва божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис фаолоияти тўғрисида низомларга ҳам жиддий ўзгартиришлар киритилди.
Амалдаги божхона кодекси 19 боб ва 11 бўлимдаги 198 моддадан иборат. Янги таҳрир лойиҳасида ҳозир 65 боб ва 18 бўлимда 500 дан ортик модда мавжуд.
қонун лойиҳаси ҳажмининг кўпайиши аввало шу нарсалар билан боғлик:

  • Божхона назорати ва товарларни расмийлаштириш, божхона тўловларини ҳисоблаб ёзиш ва ҳоказо масалалар бўйича божхона органлари билан хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида ҳукукий муносабатлар меъёрлари янада батафсилрок белгиланган;

  • Мулкчиликнинг барча шаклларига мансуб хўжалик юритувчи субъектларнинг, шу жумладан, фукароларнинг ҳам, божхона тўғрисидаги конун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлиги масалалари тартибга солинмокда;

  • Ҳукукбузар ўз айбини тан оладиган ва унга солинадиган жарималарни жойнинг ўзида тўлаш имкониятига эга бўлган айрим божхона ҳукукбузарликлари учун иш юритиш ва ундиришнинг соддалаштирилган тартибини жорий килиш таклиф этилади;

  • «Махсус божхона тамойиллари», «Хатарни бошкариш», «Халкаро почта жўнатмалари», «Ички божхона транзити», «Валюта назорати», «Божхона органлари томонидан интеллектуал мулк ҳукукларининг ҳимоя килиниши», «Божхона статистикаси», «Ахборий тизимлар ва ахборот технологиялари» сингари ва бошка бўлимлар кўшимча равишда киритилди.

Айтишим жоизки, янги бобларнинг анчагина кисмини конунчилик новеллалари деб аташ мумкин. Бунгача бизда факат умумий тамойиллар бўлиб, улар асосида бў ишда бирон бир тарзда иштирок эта олардик. Энди янгиликларга божхона ишининг янги концепцияси кўйилди. Сўз, аввало, хатарлар таҳлили ва уларни бошкариш тизими тўғрисида боряпти…
Лойиҳанинг фазилатларидан бири шундан иборатки, у товар олиб келишдан тортиб, унинг такдирини белгилашга кадар муаммоларнинг бутун занжирини тартибга солишни назарда тутади. Амалдаги кодексда мазкур масалалар бундай комплекс тарзда ҳал килинмаган.
Юкорида баён этилганлардан хулоса чикариб, асосли тарзда айтиш мумкинки, янги таҳрирдаги божхона кодекси лойиҳасида ҳозир Ўзбекистонда амал килаётган ташки савдо коидаларига риоя килишнинг универсал механизми мавжуд. Унинг асосий коидалари Жаҳон савдо ташкилотининг умумэътироф этилган меъёрлари ва коидаларига мувофиклаштирилган. Шу тарика, божхона конунчилиги меъёрларининг янги мажмуининг ўз вактидаги ва таъсирчан ҳукукий база бўлиб, иктисодий хавфсизликни таъминлашга, мамлакатимизни жаҳон иктисодиётига янада интеграллашга ва ташки иктисодий фаолиятни эркинлаштиришга йўналтирилган.



Download 1,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish