Мундарижа
Кириш ................................................................................................................3
Ҳом-ашё махсулот тавсифи ............................................................................5
Тайёр махсулот тавсифи ...............................................................................8
4. Жараённинг физик кимёвий асослари ..............................................................10
5. Технологик схема баёни ...................................................................................12
6. Технологик ҳисоб
6.1. Моддий ва иссиқлик ҳисоби ........................................................................16
7. Асосий жихоз баёни .......................................................................................23
8. Технологик жараённи автоматлаштириш ......................................................25
9. Мехнатни ва атроф мухитни мухофаза қилиш .............................................29
10. Хулоса ..............................................................................................................32
11. Адабиётлар ......................................................................................................33
Кириш.
Ўзбекистон республикаси кимё саноати юзлаб турдаги халқ ва қишлоқ хўжалиги учун зарур бўлган маҳсулотларни ишлаб чиқаришда шулар жумласига киради. Буларга: “Навоийазот” ОАЖ, “Чирчиқ электрокимё ишлаб чиқариш бирлашмаси”, “Самарқанд ва Олмалиқ” кимё заводлари ва буларга яна Ўзбекистонда катта завод “Farg’onaazot” ОАЖ мисол бўлади.
Ҳозирги кунда республикамизда жами 36 та кимё ва нефт кимёси корхоналари, 3 та қора металлургия саноати корхонаси, 9 та чинни ва шиша буюмлари саноати корхоналари, 13 та ёқилғи саноати корхоналари ишлаб турибди.
Саноати кун сайин ўсиш ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларига талаб ортиши билан минерал тузларга (ўғитларга) бўлган эҳтиёж ортиб бормоқда. Ҳозирги кунда инсоният олдида турган муаммолардан бири озуқа маҳсулотларини ва саноатни хом ашё билан таъминлашдир.
Минерал ўғитлар ўсимлик ва ернинг унумдорлигини оширишда асосий восита бўлса, ўғит ишлаб чиқариш учун нитрат кислота хом ашё ҳисобланади. Ҳозирги кунда қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда кислота ишлаб чиқаришнинг аҳамияти жуда каттадир.
Нитрат кислота асосан саноатда икки хил: суюлтирилган ва консентрланган ҳолатда ишлаб чиқарилади. Суюлтирилган нитрат кислотадан саноатда кўплаб минерал ўғитла олишда ишлатилади. Шулар жумласига, аммоний селитра, калий нитрат, аммоний сулфат ва бошқа ўғитларни мисол қилишимиз мумкин. Бундан ташқари нитрат кислотадан бўёқ, портловчи моддалар, пластмассалар, сунъий толалар, ва турли нитратлар кенг ишлатилади.
Ўзбекистонда нитрат кислота ғоят кўп миқдорда ишлаб чиқарилади.
Аммиакни оксидлаш йўли билан нитрат кислота ишлаб чиқарувчи катта – катта заводларимиз бор. Шу жумласига, “Навоийазот” О.А.Ж, “Farg’onaazot” О. А. Ж. Ишлаб чиқариш бирлашмалари киради. Шу битирув малакавий ишимизда биз “Farg’onaazot” О. А. Ж.нинг нират кислота ишлаб чиқариш сехи ҳақида маълумот йиғиб ўргандик.
“Farg’onaazot” О. А. Ж. ишлаб чиқариш бирлашмасида ҳозирги кунда қуввати 360 минг тонна/йилига бўлган суюлтирилган нитрат кислота ишлаб чиқариш сехи саноатга сифатли даражада ҳом-ашё етказиб бермоқда.
Ушбу ишлаб чиқариш лойиҳаси А – 1386, П – 6980 бўлими бошлиғи ўринбосари С. Е. Дорокин томонидан 22. 03. 1985 йилда №34 қарорга асосан бажарилган.
Суюлтирилган нитрат кислота ишлаб чиқариш модернизация қилинган
энерготехнологик схема АК –72М бўйича лойиҳаланган. АК – 72 агрегатидан фарқли АК – 72М юқори даражада ишлашлиги ва кўпгина афзалликларга эга: табиий газни тежамлаш, буғ ишлаб чиқаришни орттириш қимматбаҳо материаллар сарфи 0,3%. Унинг техник иқтисодий кўрсаткичлари чет эл фирмаларидан қолишмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |