Моддий хисоб


Мехнатни ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш



Download 392 Kb.
bet9/9
Sana17.07.2022
Hajmi392 Kb.
#811304
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Нитрат katalitik

Мехнатни ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш.
Бизнинг Республикамизда атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбалардан бири бўлиб азот ишлаб чиқариш корхоналари ҳисобланади. 1963 – йилда олимлар таъкидлаб ўтганидек, азот заводлари ташламаларидаги азот оксидлари атмосфера ҳавосининг 200 м3 зонасини ифлослайди. Маълумотларни сарҳисоб қилиш натижасида азот оксидлари билан ифлосланган ҳавонинг узоқ муддатли таъсири натижасида турли тиш ва милк касалликлари, нафас органларига таъсир этиши аниқланди. Атмосфера ҳавосининг максимал азот (II) оксиди РЭК 0,085 мг/м3 аммиак 0,2 мг/м3, аммиакли селитра 0,3 мг/м3 ни ташкил этади.
Нитрат кислота ишлаб чиқаришни эски схемасида кўп миқдорда аммиак, нитрат кислота, нитроза газлари ва бошқа моддаларнинг йўқотилиши кўп бўлган. Қурилмаларни таъмирга тайёрлашда ювилган сувлар таркибида кислота аралашган. Кўп миқдордаги зарали моддалар суюлтирилган нитрат кислота ишлаб чиқаришнинг чиқинди газларида мавжуд. Кислота тутган оқава сувларни зарасизлантириш учун уни оҳак билан нейтралланади, тиндиргичлардан ўтказилиб, сув хавзаларига ташлашдан олдин ишлатилган сувлар билан аралаштирилади.
Чиқинди газларнинг таъсирини камайтириш учун ишқорий абсорбция системаларини ўрнатиш мумкин. Бунинг натижасида газлардаги NO ва NO2 миқдорини 0,05 – 0,07 гача камайтирилади. Шунингдек, чиқинди газлар яхши сўриладиган силикагел тўлдирилган миноралардан ўтказилиб, сўнгра иситиш натижасида ажратиб уларни тоза ҳолида циклга қайтариш мумкин.
АК – 72М схемаси бўйича суюлтирилган нитрат кислота ишлаб чиқаришдаги чиқиндилар атроф – муҳитга зарали ҳавфини туғдирмайди. Қаттиқ ҳолатдаги чиқиндилар, асосан катализатор қайта ишлаш учун махсус корхоналарга жўнатилади. Ишлаб чиқаришнинг газсимон чиқиндилари: сув буғи ва аммиак буғлатгич ичида фойдаланишга берилади, чиқинди нитроза газларининг концентрасиясини камайтириш учун эса каталитик тозалаш қурилмаси мавжуд. Пудаш ва ҳайдаш циклларида ишлатиладиган сувлар шартли тоза оқаваларни ташкил этади ва канализацияга ташланади. Циклдаги айланма сувлар утилизатор қозони ва насосларни совутишда ишлатилади. Нитроз газларни совутиш ва ювиш қурилмалари, абсорбция, тайёр махсулот омбори узеллари махсус кислотага чидамли ғиштлардан тайёрланади.
Суюлтирилган нитрат кислота ишлаб чиқаришда ҳом-ашё ва материаллар сифатида ишлатиладиган, шунингдек ишлаб чиқаришдаги технологик жарайёнларнинг бузилиши натижасида шундай моддалар хосил бўладики, улар заҳарланиш, бўғилиш, кимёвий куйиш ва касб касалликларига сабаб бўлиши мумкин. Бундай моддаларга аммиак, аммиакли сув, азот оксидлари, нитрат кислота, буғ, иссиқ сув, нитрит ва нитратларни тузлари киради.
Заҳарли моддалар инсон организмига кўпроқ нафас органларига газ, буғ, чанг шаклида киради. Шунинг учун ишлаб чиқариш биноларини иситиш ва вентиляцион қурилмалар билан ишчи персонал индивидуал ҳимоя воситалари билан таъминланади. Вентиляция табиий, механик ва аралаш бўлиши мумкин. Битта ишловчига 20 – 40 м3 гача келадиган ишлаб чиқариш хоналарида вентиляция бир ишчига 20 м3/соат ҳаво аралашувини таъминлаши керак. Вентиляцион қурилмалардан ҳайдаб чиқилаётган ҳаво атмосферага чиқарилишдан олдин чанг ва заҳарли моддалардан тозаланиши лозим. Иситиш системаси хона турига ва хонада алангаланадиган газлар чанг, буғ борлигига қараб танланади.
Авария, портлаш, ёнғин ва бахтсиз ходисаларни олдини олиш учун технологик параметрлар белгиланган нормадан ортиб кетганда, бутун агрегат ёки унинг маълум қисмини тўхтатувчи блокировкалар билан таъминланган. Блокировкасиз агрегатни эксплуатация қилиш тақиқланади.
а) Агрегатни ёки унинг айрим қисмларини автоматик тўхтатиш учун авария ҳолатидаги тўхтатиш тугмасини, шунингдек табиий газни БНГ 172 ва аммиакни контакт қурилмаларга келишини тўхтатувчи тугмачалар бўлиб улар НБП да жойлашган.
б) қурилма ва трубапроводларда босимни йўқолишидан сақловчи тугмалар бор.
в) деараторда босимни сақловчи Н=5500 мм ли гидрозатвор ўрнатилган
г) аммонийли хавфли концентрацияларни хосил бўлишини олдини олиш учун аммиак миқдори ортиб кетганда сигнал берувчи ҳавони автоматик назорат қилиш қурилмаси ва вентиляция қурилмасини автоматик ишга тушириш мосламаси мавжуд
Ишлаб чиқариш хоналарини ёритиш мехнат унумдорлигини энг юқори бўлишига ва юз бериши мумкин бўлган бахтсиз ходисаларнинг камайишига ёрдам берадиган қилиб лойихаланган. Суюлтирилган нитрат кислота ишлаб чиқариш цехида ва маиший хоналарнинг ёритилиши қуйидагича амалга оширилади:
а) В – Iб синфидаги бино зиналари ВАА 200 ёритгичлар билан.
б) коррозион мухитли бинолар АСТРА – 12, ППД – 200, ПТД – 500 ёритгичлари билан.
в) бошқа бинолар оддий ёритгичлар билан ёритилади.
Ёниш, портлаш, заҳарланишни электр токи уришини олдини олиш учун цехда ускуналарни эксплуатациясида қуйидагиларга амал қилиш шарт:
а) ускуна ва асбоблар, химоя воситалари ёнғин ва портлашдан сақлаш талабларига жавоб бериши керак.
б) технологик жараён МБП дан фақатгина блокировка созламалари бошқарилиб, МБПда технологик жараённинг асосий параметрлари қайд қилиб турилади.
в) технологик жараён доимий ишлаётган вентиляция тизимида амалга оширилади, вентиляция тизими ишлаб чиқариш биноларида етарли ҳаво аралашувини таъминлаб бериши керак. Ҳавони ифлослантирувчи манбалар махалий сўриб олиш мосламаларида тортиб олинади.
Хулоса:
Менга кафедра томонидан “Энерготехнология” фанидан “Қуввати 29289 кг/соат бўлган суюлтирилган нитрат кислота ишлаб чиқариш цехини моддий ва иссиқлик ҳисобини бажаринг. Асосий қурилма каталитик тозалаш реактори.” мавзусида курс лойиҳаси берилган. 4 йил давомида олган билимларим, малакавий амалиётлар давомида кузатган натижаларим ва устозларимнинг ёрдами билан курс лойиҳасини лойиҳаладим. АК – 72М агрегатини “Farg’onaazot” О.А.Ж да суюлтирилган нитрат кислота ишлаб чиқариш цехида кузатдим, у ердаги қурилмаларни ишлаш принципини ва кўплаб маълумотларни олдим. Курс лойиҳаси бўйича барча адабиётларни тўпладим, цех регламенти ва инструкцияларидан керакли маълумотларни олдим ҳамда курс лойиҳасини моддий ва иссиқлик балансини ҳисоблаб топдим. Курс лойиҳасини бажариш давомида мен нитрат кислотанинг қай даражада халқ хўжалигида, нафақат бизнинг давлатимизда, балки бутун жаҳон миқёсида нақадар зарур ҳом ашё эканлигини ва ушбу ҳом ашёга талабнинг ўсиб бораётганлигини кузатдим. Келаси вақтлар мобайнида ҳалқ хўжалиги, етиштирилаётган махсулотларнинг халқимизга, давлатимизга фойдаси, қолаверса давлатимизнинг жаҳон ҳамжамиятидаги ўрнини биз ёшлар кўрсатаётган шижоатимиз, изланишимиз, энг муҳими олган билимларимизнинг амалиётда қўллай олишимиз орқали кўрсатишимиз мумкин.
Мен келажакда олий даргоҳда олган билимларимни амалиётда қўллаган ҳолда, ишлаб чиқариш соҳасида халқимиз учун керакли, энг муҳими ўз касбининг етук мутаҳассиси бўлишга ҳаракат қиламан.
Адабиётлар



  1. И. Каримов. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари. Тошкент. “Ўзбекистон”, 2009.

  2. И. Каримовнинг Вазирлар маҳкамасидаги “2012 йил ватанимиз тараққиётини янги босқичга кўтарадиган йил бўлади” номли маърузалари. Тошкент. 2011.

  3. Исматов А.А., Отақўзиев Т.А. ва бошқалар. Ноорганик материаллар кимёвий технологияси. -Тошкент: «Ўзбекистон», 2002.

  4. Атрошенко В.И., Алексеев А.М., Засорин А.П., и др. Технология

связанного азота. – Киев: Высшая школа, 1985.

  1. Дыбина И.В. Расчёты по технологии неорганических веществ.

- М.: Химия, 1967.

  1. Салимов З. Кимёвий технологиянинг асосий жараёнлари ва қурилмалари. -Тошкент. «Ўзбекистон», 1 – том, 1994.

  2. Салимов З. Кимёвий технологиянинг асосий жараёнлари ва қурилмалари. -Тошкент. «Ўзбекистон», 2 – том, 1995.

  3. Семенова Т.А. и др. Очистка технологических газов. -М.: Химия, 1977.

  4. Справочник азотчика. 1 – 2 часть. – М.: Химия, 1986.

  5. Юсуфбеков Н.Р, Нурмуҳаммедов Х.С Исматуллаев П.Р Кимё ва озиқ овқат саноатининг жараён ва қурилмалари фанидан ҳисоблар ва мисоллар. Тошкент, нисим,1999-351 б

11. Цех регламенти.




Download 392 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish