1.3. Божхона ишини ташкил этиш ва бошкариш асослари
Мустакилликдан илгари божхона иши 1991 йилда кабул килинган Совет Иттифокининг Божхона кодекси ва «Бож тарифи тўғрисида»ги қонуни асосида амалга оширилар эди. Бу давр божхона институтларини ҳукукий жиҳатдан бошкариш ва тартибга солишнинг энг янги, замонавий усулларини жорий килиш билан ажралиб туради. Мазкур Кодекснинг янгиликларидан бири шундан иборат эдики, илгари маъмурий ҳукукбузарлик тоифасига киритилган контрабандага жиноят тури сифатида баҳо (квалификация) берилди; бундан ташкари, лицензия тизими ва бошка божхона воситалари амалиётга киритилди. Хўжалик соҳасини давлат тасарруфидан ва хусусийлаштириш жараёнлар ривожининг истикболи – божхона ҳукукбузарлиги содир этган корхоналарни маъмурий жавобгарликка тортишни конунийлаштирди. Хўжалик юритувчи субъектлар ва фукароларнинг ҳукуклари ва манфаатларини ҳимоя килиш соҳасидаги ҳукукий-меъёрий ҳужжатлар доираси анча кенгайтирилди, бу ҳолат, ўз навбатида, контрабанда ва божхона ҳукукбузарликлари ҳакидаги ишларни юритишни батафсил ва катъий тартибга солишда ҳамда божхона органларига контрабанда ҳакидаги ишлар бўйича суриштирув олиб бориш ҳукукининг берилишида ўз аксини топди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995 йил 11 апрелда эълон килинган «Экспорт-импорт операцияларини тартибга солишнинг кўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳамда «Товарлар (ишлар, хизматлар) экспортини рағбатлантиришнинг кўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонлари, «Ўзбекистон Республикасининг ташки иктисодий фаолияти тўғрисида»ги қонунга мувофик, 1993 йил 7 октябрда чикарилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 372-Фармойиши; божхона назоратини такомиллаштириш ва божхона статистикасини юритиши максадида эълон килинган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 95-сонли «Ташки савдо операцияларини амалга оширишда хорижий валютадаги маблағлардан фойдаланиш устидан назоратни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги; 1996 йил 1 октябрдаги 342-сонли «Ўзбекистон Республикасида товарлар импорти самарадорлигини ошириш (рационализация) чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорлари божхона ишини тартибга солишда катта аҳамиятга эга бўлди. Мазкур конун ҳужжатларининг аксарияти оралик ва ўтиш хусусиятларига эга бўлса ҳам, ўша даврда божхона муносабатларини тартибга солишда уларнинг аҳамияти бекиёс бўлди. Айнан ўша вактда божхона иши ва замонавий божхона ҳукукининг демократик ва илғор модели ишлаб чикила бошланди. Юкорида санаб ўтилган Фармонлар, Фармойишлар ва қарорлар ўзига хос мустакил «пойдевор» (блок) вазифасини бажариб, сифат жиҳатдан бутунлай янги божхона конунчилигини ташкил этди.
Божхона кодекси, «Бож тарифи» ва «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги қонунларнинг кабул килиниши туфайли Ўзбекистон Республикасининг божхона конунчилиги бир бутун, яхлит, узвий боғланган тизимга айланди. Божхона операциялари давомида конунийлик ва фукароларнинг ҳукукларини таъминловчи маъмурий-процессуал меъёрларнинг аҳамияти ортди. Кодексда божхона ишини ташкил килишга оид энг замонавий ҳукукий конун-коидалар ва меъёрлар мавжуд бўлиб, уларсиз самарали божхона конунчилигини шакллантириш ва энг муҳими уни тадбик килиш мумкин эмас; божхона органларининг ягона ва яхлитлиги тамойили шулар жумласидандир. Божхона кодекси асосини конунийлик ва инсонпарварлик тамойиллари ташкил килади.
Ташки иктисодий фаолиятни тартибга солишнинг жаҳон амалиётига мос келувчи, янги конун-коидалари (тамоийиллари): тарифли бошкарув, лицензиялаш, квоталаш ва бошкалар юк айланувида бўлган товарлар устидан божхона назоратини ташкил килишни тубдан ўзгартиришни талаб килди. Агар илгари товарларни ўтказиш тартиботи (режим) ва тартиби (процедура) ташки савдо битимининг субъекти ким эканлигидан келиб чикиб белгиланса, ҳозир бундай битимнинг бош, асосий мезони объект, яъни аник товардир. қонунларга оғишмай риоя килмасдан туриб, божхона хизмати фаолиятининг самарадорлигини ошириб бўлмайди. Шу сабабли, божхона органларида юридик хизматни ташкил килиш ва ривожлантириш энг долзарб муаммолардандир. Мазкур хизматнинг ваколатларига: божхона ишининг ҳукукий меъёрий негизини юритиш, божхоначиларга конун ва меъёрий ҳужжатларни тушунтириш; фукаролар ва ташкилотларга керакли маълумотлар ва юридик маслаҳатлар бериш; маъмурий ва жиноий жавобгарлик чораларини кўллаш билан боғлик бўлмаган шикоятлар ва мурожаатларни кўриб чикиш; ҳукукий меъёрий ҳужжатларни ва тегишли хулосаларни текшириб чикиб, имзолаш (виза кўйиш - визирование).
Кодекс ўша даврнинг шарт-шароитидан келиб чикиб тузилган эди. Ҳозирги вактда унга тузатишлар ва ўзгартиришлар киритиш (корректировка) замон талабига айланди, чунки у божхона ишининг муҳим соҳалари ҳисобланган ҳамда божхона сиёсатини амалга оширишда муҳим аҳамият касб этадиган божхона валюта назорати, божхона статистикасини ўз ичига олмаган, бундан ташкари, Божхона кодексида баён килинган 16 божхона режимларининг ҳар бирига муфассал, барча тафсилотлари билан изоҳ берилмаган. Шунинг учун ҳам бугунги кунда Божхона Кодексини такомиллаштириш талаб этилади.
Давлат божхона хизмати фаолиятининг ҳукукий асослари – Ўзбекистон Республикаси 1997 йил 29 августда кабул килинган «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги ва «Бож тарифи тўғрисида»ги қонунларда ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 30 июлдаги 374-сонли карори билан тасдикланган «Ўзбекистон Республикаси Давлат Божхона қўитаси тўғрисида»ги Низомда аник белгилаб берилди.
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Давлат божхона қўмитасининг қоракалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри бўйича бошкармалари, божхона комплекслари ва постлари божхона органларидир.
Божхона органлари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси Божхона Кодексига, «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги қонунга Ўзбекистон Республикасининг бошка конун ҳужжатларига ва халкаро шартномаларига амал киладилар. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона кўмитаси (кейинги ўринларда ДБқ деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофик Давлат бошкаруви органи ҳисобланади.
ДБқ ўз ваколатлари доирасида ягона бож сиёсати амалга оширилишини, божхона ишига оид конунчиликка риоя этилишини, ДБқ органлари тизимининг самарали фаолият кўрсатишини таъминлайди. Божхона органлари конун ҳужжатларига мувофик ўз фаолиятини давлат ҳокимиятининг маҳаллий идораларидан мустакил равишда амалга оширадилар.
ДБқнинг конунчиликка мувофик ўз ваколатлари доирасида кабул килган карорлари, мулкчилик шаклларидан катъий назар, жисмоний ва юридик шахслар томонидан ижро этилиши шарт. Божхона органлари ҳукукни муҳофаза килувчи орган ҳисобланади ва давлат бюджети маблағларидан таъминланади. Ўзбекистон Республикаси Давлат герби туширилган ва ўз номи битилган муҳрга эга.
ДБқнинг тузилиши ҳамда унинг фаолиятини ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 30 июлдаги 374-сонли қарори билан тасдикланган. Шу карорга асосан ДБқнинг асосий вазифалари куйидагилардан иборат:
Ягона божхона сиёсати амалга оширилишининг ҳукукий, иктисодий ва ташкилий механизмларини ишлаб чикиш, уларнинг амалда кўлланилишини таъминлаш, божхона иши соҳасида конун ҳужжатлари ва меъёрий ҳужжатлар лойиҳалари тайёрланишида катнашиш;
Ўзбекистон Республикасининг халкаро шартномалари ишлаб чикилишида катнашиш, белгиланган тартибда ва ўз ваколатлари доирасида божхона масалалари бўйича халкаро битимлар ва шартномалар тузиш;
Республиканинг божхона ҳудудида давлат ҳавфсизлигини, жамоат тартибини, инсон ҳаёти ва саломатлигини ҳимоя килиш, ҳайвонлоар ва ўсимликларни муҳофаза килиш, атроф-муҳит муҳофазаси бўйича чора-тадбирларни амалга оширилишига кўмаклашиш;
Белгиланган тартибда божхона чегараси оркали олиб ўтилаётган товарларни божхона назоратидан ўтказилишини таъминлаш ва унинг шаклларини такомиллаштириш;
ТИФ катнашчилари томонидан божхона конунчилигига ва ўз ваколатлари доирасида – солик конунчилигига риоя этилиши устидан назоратни такомиллаштиришга каратилган чора-тадбирларни ишлаб чикиш ва кабул килиш;
ТИФни тартибга солишда божхона тартибга солиш воситаларини кўлланишини таъминлаш (тариф механизми ҳам шу жумлага киради), ташки иктисодий фаолиятни тарифли тартибга солиш усуллари, квоталаш нормалари белгилашда, лицензиялаш ва декларацияни такдим этиш тартибини ишлаб чикилиши ва амалга оширилишида белгиланган тартибда катнашиш;
Бож пошлиналари, соликлар ва бошка божхона тўловларини давлат бюджетига ўз вактида ва тўлик ўтказилишини таъминлаш;
Ўз ваколатлари доирасида валюта назоратини амалга ошириш;
Божхона статистикаси методологиясини такомиллаштиришда, божхона иши соҳасида статистик маълумотлар тўплаш, уларга ишлов бериш ва таҳлил килинишини ташкил этиш, республиканинг ташки иктисодий алокаларини ривожлантириш, ташки савдо ва тўлов балансини мустаҳкамлаш бўйича прогноз ҳисоб-китобларини амалга ошириш ва таклифларни ишлаб чикиш;
Божхона органлари фаолияти тўғрисида ахборот тўпланиши ва ишлаб чикилиши ҳамда автоматлаштирилган тизим жорий этилишини юритиш, шунингдек божхона статистика маълуотларини тегишли идоралар ва манфаатдор органларга такдим этиш;
Контрабандани, божхона конунчилигини ва ўз ваколатлари доирасида солик конунчилиги бузилишининг олдини олиш ва уларга барҳам бериш чора-тадбирларини мустакил равишда ёки ҳукукни муҳофаза килиш органлари билан ўзаро ҳамкорликда ишлаб чикиш ва кўллаш, шунингдек халкаро терроризмга ва Республика халкаро фукаро авиацияси фаолиятига ғайриконуний аралашишга карши курашишга кўмаклашиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чикиш ва кўллаш;
Божхона органлари ваколатига тегишли бўлган ишлар бўйича суриштирув ишларини амалга ошириш ва конунчиликка мувофик божхона коидалари бузилишига мувофик ишларни кўриб чикиш;
Юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан конунчиликда назарда тутилган тартибда божхона коидалари бузилганлиги учун таъсир кўрсатиш чораларини белгиланган тартибда кўллаш;
Гиёҳвандлик воситалари, психотроп ва портловчи моддалар, курол-яроғни республиканинг божхона чегараси оркали ғайриконуний олиб ўтилишининг олдини олиш чора-тадбирларини ишлаб чикиш ва кўллаш;
Республиканинг ва хорижий давлатларнинг ваколатли органлари билан биргаликда гиёҳванд ва психотроп моддаларни назорат остида етказиб берилишини амалга ошириш;
Миллий ҳавфсизлик хизмати ва ички ишлар органлари билан ўзаро ҳамкорликда конунчиликда белгиланган тартибда, тезкор-кидирув фаолиятини амалга ошириш;
Айбдорларни жавобгарликка тортиш тўғрисидаги масала божхона органлари ваколатлари доирасидан ташкарига чикканда, конун бузилишлари фактлари бўйича материалларни тергов, суд органлари ва бошка идораларга топшириш;
Божхона органларининг мансабдор шахслари томонидан конунийликка риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш, божхона органлари мансабдор шахсларининг ҳатти-ҳаракатлари ва карорлари устидан тушган шикоятлар ва эътирозларни белгиланган тартибда кўриб чикиш;
Божхона органларига юкланган вазифалар ва функциялар амалга оширилиши самарадорлигини таъминловчи божхона инфратузилмасини ташкил этиш;
Божхона органлари ходимларини, мулкчилик шаклларидан катъий назар барча ишлаб чикариш корхоналари, муассасалар ва ташкилотлар учун божхона расмийлаштирувини ўтказиш бўйича мутахассисларни тайёрлаш, кайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
Божхона ва эркин омборлар, божсиз савдо дўконлари, божхона брокерлари ва божхона ташувчилари, товарларга божхона ҳудудидан ташкарида, божхона ҳудудида ёки божхона назорати остида ишлов бериш устидан назоратни амалга ошириш, шунингдек конунчиликда белгиланган тартибда фаолиятнинг санаб ўтилган турларини амалга ошириш ҳкукига рухсатномалар бериш;
Халкаро божхона ва савдо ташкилотларида катнашиш, хорижий давлатларнинг божхона оганлари, божхона иши масалалари билан шуғулланувчи халкаро ташкилотлар билан ҳамкорлик килиш, конунчиликда белгиланган тартибда хорижий мамлакатларнинг божхона хизматлари билан ўзаро ахборотлар айирбошлаш;
Божхона органларининг моддий-техника базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирларини ишлаб чикиш, ташки савдо юкларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш, божхона масканлари тармоғини ва божхона инфраструктурасининг бошка объектларини кенгайтириш;
ДБқнинг моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя килиш, божхона органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган ҳаражатлар махсус жамғармасига тушадиган пул маблағлар ҳисобига республикада божхона ишини такомиллаштириш чора-тадбирларини маблағ билан таъминлашдан иборат.
Органнинг давлат идоралари тизимидаги аҳамиятини аниклаб берувчи, ҳукукий мавкеининг бош мезони, таркибий кисми унинг компетенциясидир (бу лотинчада «competentia» сўзидан олинган бўлиб, «юритиш, кобилият, лаёкат, ҳукукий тегишлилик» каби маъноларни англатади). Ушбу сўзнинг икки маъноси мавжуд: маълум масалалар доирасида чукур билимга эга бўлишлик ҳамда ваколатлар доираси (ҳукук ва мажбуриятлар) демакдир.
Бошкарув идораларининг бутун фаолияти, ташкилий ва ҳукукий муносабатлари – уларнинг ўз компетенцияларини амалга оширишлари натижасида наоён бўлади. Органнинг компетенциясида кўпрок бошкарувнинг идоравий мазмуни кўзга ташланади. Давлат бошкарув идорасининг компетенцияси ҳукукий-меъёрий ҳужжатларини эълон килиш йўли билан белгиланиб, ушбу идоранинг исталган соҳадаги фаолият доирасини аниклаб беради. Божхона органи компетенцияси конунлар ёрдамида шакллантирилади.
ДБқ ҳукукий меъёрий ҳужжатлар тузиш ваколатининг кенг камровлиги унинг фаолияти доираси билан боғлик бўлиб, тармоклараро бошкарувнинг асосий функцияси ҳамда ташкилий воситаларига нисбатан бошкарувда анча катта ҳажмни эгаллаб турувчи асосий фаолиятнинг ҳукукий шакли сифатида намоён бўлади. Давлат кўмиталари ана шу хусусиятлари билан ўз тармокларидан ташкарида ижро этилиши мажбурий бўлган идоралараро ҳужжатларни чикара оладиган вазирликдан факланади.
Бундай меъёрий ҳужжатларнинг мажбурийлигини ҳисобга олганда улар давлат кўмиталари бошкарув фаолиятини катъият билан амалга оширилишининг мазмунига айланади. Аммо, меъёрий ҳужжатлар тузишнинг бундай ваколати мазкур кўмиталарнинг махсус функцияси ва тармок бошкаруви билан боғлик фаолиятининг асосий ҳукукий шакли эмас.
Давлат кўмиталарида аксинча, идоралараро меъёрий ҳужжатларни чикариш (тасдиклаш) ҳукукий улар функциясини амалга оширишнинг асосий кафолати бўлиб хизмат килади. ДБқ фаолиятида ҳам меъёрий ҳужжатлар тузиш ишлари кўп ҳолларда ёҳуд биргаликда, ёки бошка давлат бошкаруви идораси билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг бошка вазирликлари ва идоралари билан божхона конунчилигини кўллаш масалалари бўйича биргаликда, белгиланган тартибда меъёрий ҳужжатларни чикариш ҳукуки – Давлат божхона кўмитаси тўғрисидаги Низомда белгиланган. Бир томондан, бу ўз мавкеларига тенг бўлган
маъмурий-ҳукукий муносабатлар субъектларининг ҳаракатлари бўлиб, уларнинг ваколатига, мисол учун, ДБқ ва Молия вазирлиги, ДБқ ва Ташки иктисодий алокалар агентлиги, ДБқ ва Марказий банк ўртасидаги бирорта масалани ҳал килиш ва ҳукукий-меъёрий ҳужжатларни кабул килиш киради. Бошка томондан, бир томонлама буйруклар чикаришга имкон бермайдиган, вужудга келадиган муносабатларни йўлга кўювчи муайян усулларидир.
қўмита томонидан, ўз мавкеига кўра, тенг бўлган давлат бошкаруви идоралари ўртасида назорат ва мувофиклаштириш тартибот фаолиятини амалга оширишда вужудга еладиган муносабатларнинг ўзига хос хусусиятлари – давлат кўмиталарининг ҳукуклари, ваколатлари, функциялари регламентининг ўзига хос жиҳатларидан келиб чикади.
1.4. Ўзбекистон Республикаси божхона хизматининг ташкил топиши ва ривожланиши
Ўзбекистон Республикаси божхона хизматининг ташкил топиши ва ривожланишининг ўзига хос жиҳатлари шундаки мамлакатимизнинг асосий божхона конунини янгилаш иши узок ва пухта олиб борилган. Конун лойихаси устида ишлаш божхона ишига доир меъёрий-хукукий хужжатларни тизимга солишдан бошланган. Кейинги икки йилнинг ўзидагина ушбу сохани тартибга соладиган ўнлаб низом ва йўрикномалар кайта ишланди. Булар божхона режимлари, айрим таомиллар, божхона билан боглик инфратузилма ходимлари: божхона брокери ва божхона расмийлаштириши бўйича мутахассис фаолиятига тааллукли хужжатлардир.
Тегишли ўзгартириш ва кўшимчалар амалдаги Божхона кодексига хам киритилди. Бир вактда кодекснинг янги тахрири лойихаси устида хам иш олиб борилди. Бунда амалдаги конунни кўллаш амалиёти, МДХ бўйича хамкор давлатларнинг божхона конунчилиги, хозирги халкаро божхона амалиётининг амалда кўлланиши, шунингдек Жахон савдо ташкилотининг конун-коидалари, 1999 йил янгиланган тахрирда кабул килинган “Божхона таомилларини соддалаштириш ва уйгунлаштириш тўгрисида” Киото конвенцияси ва божхона назоратини ташкил этиш масалаларини тартибга соладиган бошка халкаро конвенцияларнинг коидалари инобатга олинган. Конун лойихасини тайёрлаётганда ДБК мутахассислари кодексга бевосита таъсир этадиган, конуности хужжатлари микдорини иложи борича кискартирадиган хужжат бўлиши кераклигидан келиб чикдилар, чунки муфассал ва аник-пухта конун божхонани тартибга солиш сохасида баркарорлик ва олдиндан айта олишлик кафолатидир. Шу боис божхона органлари ва ТИФ иштирокчилари ўртасидаги хукукий муносабатлар асосий меъёрларининг мухим кисми идоравий меъёрий хужжатлардан янгиланган конунга ўтказилди. Божхона тўловларини хисоблаб ёзиш ва тўлаш ёки ундиришнинг барча масалалари бевосита конун лойихасида акс эттирилди. Бирок божхона бошкаруви жараёнининг хар бир боскичини имкони борича батафсиллаштириш амалда бажариб бўлмайдиган вазифа. Имкони борича бевосита амал киладиган конун яратиш максад килиб олинган бўлишига карамай, хозир унга кўшимча меъёрий-хукукий хужжатларни ишлаб чикмаса бўлмаслиги равшан бўлиб колди. Бу нафакат Давлат божхона кўмитаси, балки лойихани ишлаб чикишнинг турли боскичларида иштирок этган халкаро экспертларнинг хам нуктаи назаридир. Мисол учун, ушбу хужжатга божхона божларининг ставкалари, товарларни таснифлаш коидаларини киритиб бўлмайди. Зеро у божхона тарифлари билан тартибга солишнинг барча ўзига хос деталларини батафсил тавсифлаб бериши керак бўлган амалий йўрикнома эмас.
Шу боис муайян дастаклар тўплами хисобланган турли хил конуности хужжатлари (йўрикномалар, тартиблар, низомлар ва хоказо), шубхасиз, хар доим божхона амалиётида кўлланади.Бирок шуни таъкидлаш лозимки, янги тахрирдаги Божхона кодекси, бевосита амал килувчи хужжат сифатида, уларнинг сезиларли кискаришига олиб келади. Шу сабабли у 198 модда, 19 боб ва 11 бўлимдан иборат бўлган амалдаги Божхона кодекси билан киёслаганда анча катта хажмли бўлади. Чунончи, хозирги пайтда янги тахрир лойихасида 500 дан ортик модда ва 18 бўлим мавжуд. Конун лойихаси хажмининг кўпайиши шу билан шартланганки, унда божхона назорати ва товарларни расмийлаштириш, божхона тўловларини хисоблаб ёзиш масалалари ва хоказолар бўйича божхона органлари билан ташки иктисодий фаолият иштирокчилари ўртасидаги хукукий муносабатлар меъёрлари анча батафсил белгиланган; барча мулкчилик шаклларидаги хўжалик юритувчи субъектлар, шу жумладан фукароларнинг хам божхона тўгрисидаги конунларни бузиш учун жавобгарлиги масалалари тартибга солинган.
Шу сабабли ташки иктисодий фаолият иштирокчилари учун кулай амалий мухитни яратиш, тадбиркорлар билан хамкорликнинг сифат жихатидан янги амалий алгоритмини куриш республика божхона хизматининг мухим стратегик вазифаларидан бири бўлиб хисобланади. Шу билан бирга террорчилик харакатлари замонамизнинг дахшатли вокелигига айланиб колди. Терроризм солаётган хавф, халкаро наркобизнеснинг хужумкорлиги божхона хизматидан хукукни мухофаза килиш функцияларини кучайтиришни, янада фаолрок харакатларни, ишда илдам бўлишни талаб килди. Божхона назоратининг самарадорлигини ошириш, наркотиклар, курол, ўк-дори, портловчи моддалар, харбий ва иккиёклама максаддаги товарларни аниклаш хамда уларнинг контрабандасига бархам бериш Давлат божхона кўмитасининг энг мухим устувор вазифаси хисобланади. ДБК си тезкор тадбирларнинг натижадорлиги ва уюшганлигига; тайёрланаётган ёки содир этилган хукукбузарликлар тўгрисидаги ахборотни ўз вактида олиш, тўплаш, тахлил килиш ва ушбу ахборотдан амалда фойдаланиш тизимини барпо этишга алохида эътибор каратган. Ушбу вазиятларни хал этиш барча фукароларнинг конунга итоат этиши ва халоллигига боглик. Бунинг учун божхонанинг барча бўгинлари божхона назоратини аник-пухта ташкил этишни таъминлашлари, мавжуд куч ва воситалардан фойдаланиш самарадорлигини оширишлари зарур бўлади.
Ана шу максадда божхона инфратузилмаси объектларини модернизациялаш, уларни энг янги ускуналар, алока ва назоратнинг замонавий воситалари билан жихозлаш бўйича режали иш олиб борилмокда. Бу фаолият ўз натижасини бермокда. 2005 йилнинг тўккиз ойи ичида божхона хизмати наркотикларни контрабанда килишга доир 80 дан ортик уринишга бархам берилган. Гайриконуний айланмадан 38 килограммга якин турли наркотик воситалар, таркибида психотроп ва кучли таъсир килувчи моддалар бўлган ярим миллиондан зиёд таблетка хамда ампулалар олиб кўйилган. Ушбу йўналишда республика божхонаси республиканинг бошка хукукни мухофаза килиш органлари билан якиндан хамкорлик килмокда. Минтакавий ва халкаро хамкорликни ривожлантира бориб, терроризмга карши курашда божхона хизматларининг саъй-харакатларини бирлаштириш, божхона назоратининг ташки савдога кўмаклашиш чоралари билан иктисодий хавфсизликни таъминлаш чораларини бириктирадиган таъсирчан механизмини шакллантириш учун харакат килинмокда. Икки бўлимдан иборат ягона вазифани амалга ошириш божхона бошкарувини ислох килишни талаб этади, бу, биринчи навбатда, фискал ва хукукни мухофаза килиш вазифаларини мажбурий амалга оширган холда божхона расмийлаштириши таомилларини соддалаштириш хамда жадаллаштиришга албатта таъсир кўрсатиши керак. Божхона таомилларининг самарадорлигини ошириш имконини берадиган халкаро тавсиялар Киото конвенциясида баён этилган. Улардан бири хатарлар тахлили ва бошкарилиши тизимини амалиётга жорий этиш хисобланади, бу тизим, ўз навбатида, божхона иши концепциясининг ўзини тубдан ўзгартириши керак. Хозирги шароитда бундай ёндашувнинг мухимлиги Жахон божхона ташкилоти (WCO) Кенгашининг шу йил ёзида бўлиб ўтган 105/106-сессияларида таъкидланди, бунда халкаро божхона хамжамияти жахон савдосида хавфсизлик ва хамкорликнинг хадли стандартлари тўгрисидаги WCO лойихасини маъкуллади.
2005-2006 йилларда республика божхона хизматини ривожлантириш концепциясида хатарларни бошкариш тизимини ишлаб чикиш ва амалиётга жорий этиш назарда тутилган. Хатарларни бошкариш тизими назоратнинг самарадорлигини пасайтирмаган ва ТИФнинг конунга итоаткор иштирокчиларини ортикча маъмурий тазйикдан озод этган холда божхона органларининг захираларидан макбул тарзда фойдаланиш имконини бериши керак.
Хозирги вактда унинг модели устида иш олиб борилар экан, божхона назорати жараёнларида хатарларни бошкариш тизими дастакларидан фойдаланмасдан туриб якин истикболда божхона хизмати олдида юзага келадиган максадларга эришиб бўлмаслигидан келиб чикилади. Давлат божхона кўмитаси умуман олганда хатарларни тахлил килиш ва бошкариш концепциясини белгилади, хатарларни аниклаш услубияти ва хатарлар даражасини, улар тахлили даражалари хамда аникланган хатарларга муносабат билдириш чораларини бахолаш мезонлари ишлаб чикиш боскичида турибди. Хатарларни бошкариш тизимини ишлаб чикиш ва жорий этиш микёсига кўра ўтган асрнинг 90 чи йиллари бошида божхона юк декларациясини кўллаган холда олиб кириладиган ва олиб чикиладиган товарларни декларация килишнинг жорий этилиши хамда 2003 йил охирида Ташки савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими (ТСОЯЭАТ) амалга киритилиши билан таккосласа бўладиган лойиха бўлди деб айтиш ўринлидир. Бу лойиха ана шундай тизимга солинган ва кенг микёслидир.
Бугунга келиб хатарларни бошкариш тизими элементларини жорий этишга кенг камровли ёндашувга асосланган дастлабки кадамлар кўйилди деб кайд этиш мумкин. Лекин булар факат ишнинг бошланиши холос, олдинда эса узок, кўп боскичли ишлар турибди. Хатарларни тахлил килиш ва бошкаришни амалда рўёбга чикариш, божхонадан кейинги аудитни учта мухим таркибий кисмсиз: автоматлаштириш воситаларини жорий этиш ва божхона бўлинмалари ўртасида маълумотларни реал вакт режимида электрон айирбошлаш, амалдаги меъёрий-хукукий базани янгилаш ва такомиллаштириш хамда кадрлар таркибининг янги технологияларда ишлашга тайёрлигисиз тасаввур килиб бўлмайди. Божхона конунчилигини хатарларни тахлил килиш ва бошкариш тизими талабларига мувофиклаштириш хам бир ойда ва хатто бир йилда бажариладиган иш эмас.
Шуни кайд этиш лозимки, хатто етакчи давлатларда бу тизим одатда камида беш йил мобайнида жорий этилган. Божхона назорати жараёнларида хатарларни бошкариш тизимининг хукукий асослари ва элементлари, тегишинча, уни кўллаш чогида божхона органлари ходимлари харакатларининг функционал доираси Божхона кодекси янги тахрирининг лойихасида акс этган.
Халкаро интеграция жараёнлари микёсида айтиш лозимки Евросиё иктисодий хамжамияти ва Марказий Осиё хамкорлиги ташкилотини бирлаштириш тўгрисидаги карор республика божхона органларининг фаолиятига ижобий таъсир курсатган. Айтиш лозимки октябрь ойининг бошларида Санкт-Петербургда “Марказий Осиё хамкорлиги” ва Евросиё иктисодий хамжамияти ташкилотларини бир тузилмага бирлаштириш тўгрисида карор кабул килинди, бу эса, шубхасиз, республика божхона органлари фаолиятида хам божхона таомилларини соддалаштириш билан акс этади. Бу хол савдо айланмасини нафакат Евросиё иктисодий хамжамияти доирасида жадаллаштиришга имкон беради.
Транзит таомилларини соддалаштириш Ўзбекистон товарларини Европа бозорларига хам олиб чикишни кучайтиришга хизмат килади.Ушбу карорни рўёбга чикаришда божхона органларининг роли катта: зеро Евросиё иктисодий хамжамияти доирасидаги хукуматлараро шартномалар ва келишувларнинг учдан бири божхона ишига тааллукли ва Евросиё иктисодий хамжамиятига аъзо давлатлар худудида божхона назорати ва расмийлаштириши, тарифли ва нотариф тартибга солиш чораларини кўллашнинг ягона механизмларини белгилайди.
Улардан баъзилари куйидагилардир: Евросиё иктисодий хамжамияти Божхона конунчилиги асосларини ишлаб чикиш тўгрисида, божхона тўловларини хисоблаб чикиш ва ундиришнинг ягона тартиби, божхона хукукбузарлиги масалалари бўйича жиноий ва маъмурий конунчиликни уйгунлаштириш, божхона кадрларини тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш, давлат чегараси оркали ўтказиш пунктларида назоратни амалга ошириш чогида назорат органларининг хамкорлиги ва уларни жойлаштириш тартиби.
Мустакиллик шарофати ила ташкил Олий Харбий божхона институти мустакиллигимизнинг илк бор меваларидан биридир. ОХБИ барча жахон стандартларига жавоб беради, замонавий моддий-техника базасига эга, ноёб ускуналар билан жихозланган. Институтда 12 кафедра, бир нечта компьютер синфи, криминалистика лабораторияси, WCO талаблари даражасида жихозланган ўкув синфлари ишлаб турибди. Улар орасида шу жумладан техник воситаларни кўллаган холда божхона назорати ва расмийлаштиришини ўргатиш, контрабанда ва божхона коидаларини бузишларга карши кураш синфлари хамда энг замонавий ускуналар билан жихозланган кимё лабораторияси бор. Бу ерда божхона иши ва юриспруденция ўкитилади, бакалаврларни тайёрлаш дастури 4 йил, магистрларники 2 йил. Тингловчилар анча каттик тарзда танлаб олинсада, унга кириш учун талабгорлар оз эмас. Институтда бошка ўкув юртларини битирган божхона ходимлари хам дастлабки тайёргарлик ва кайта тайёргарликдан ўтадилар.
Шахсий таркиб билан доимий тарбиявий-профилактик иш олиб борилади, унда хукукбузарликка мойил бўлган ходимларни аниклашга катта эътибор берилади. Божхона органлари ходимларининг мунтазам ўтказиладиган аттестацияси кадрларнинг амалий ва ахлокий хислатлари, касбга яроклилигига, шунингдек шахсий кобилиятлари ва иш тажрибасига мувофик уларни жой-жойига ўринли кўйишга бахо беришнинг самарали шаклларидан бири бўлиб хисобланади.
Божхона хизмати, шубхасиз, универсал дастак хисобланади, унинг зиммасига нафакат ташки савдога ёрдам бериш, ички бозорни химоя килиш ва иктисодий хавфсизликни таъминлаш вазифалари, балки давлат хазинасини тўлдириш вазифаси хам юкланган. Бугунги кунда Ўзбекистон божхона хизмати таркибида 14 худудий бошкарма, 200 га якин божхона пости мавжуд. Тўловларнинг барча турлари бўйича бюджетга тушумларнинг баркарор ўсиши ДБК бўлинмалари самарали ишлаётганлигига яккол мисолдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |