I-БОБ. Қадимги дунёда божхона муносабатларини пайдо бўлиши
1.1. Ўрта асрларда божхона ишини ривожланиши.
Халклар ва давлатлар уртасидаги савдо ва иктисодий алокаларни тартибга солишнинг узига хос шакли сифатида божхона куп асрлар мукаддам пойдо булди. Ташки савдо алокалари хакидаги энг илк маълумотлар бизга Кадимги Мисрнинг олтинчи сулоласи(эрамиздан уч минг йил олдин) ёдгорликлари оркали етиб келган. Уша даврларда савдо карвонларинг харакати хафсиз эмас эди. Мисирдаги янги подшохлик даври нинг тарихий ёдгорликлари от уловларни талаш ва савдогарларни талаш ва савдогарларнинг шикоятлари хакида хикоя килади. Шу сабабли карвонни куриклаш сарф харажатларини коплаш максадида махсус йигимлар ундирила бошланди. Феодаллар томонидан уларнинг оркали утувчи савдогарлардан ундириладиган соликлар хам божнинг кадимги куриниши эди. Кейинчалик уларни шахарлар хам ундириб ола бошлади, давлат пайдо булганидан кейин эса бож хазинанинг тулдиришни кулай воситасига айланди.
Ижтимоий хаёт мураккаблашиши, шахарлар ривожланиши, савдо хажми ва интенсивлиги кенгайиши давомида йигимларнинг янги янги турлари, шу жумладан савдодан ва юк келтиришдан олинадиган йигимлар жорий этила бошлади.
Бож узининг асосий функсияси, фискал фукциясини, яаъни хазина манфаатларига риоя килиш вазифасини адо этар экан, бошка соликлар ва йигимлар билан биргаликда давлатнинг мустахкамланишига кумаклашади.
Давлатни ривожланиши баробарида божлар хам ривожланади, божхона хазматини ташкил этиш шакиллари ва усуллари такомиллашади.
Божхона тарихининг Россиялик тадкикотчиси В.А. Циммерман эрамиздан олдинги VI асрдан бошлаб афина ахолиси донни Мисрдан, Сицилиядан, кейинчалик эса Шимолий Корадангизбуйидан олганлигини кайд этади. Херсонес, Пантикапей, Феодосия каби шахар Кадимги Грециянинг ташки савдоси учун шунчалик мухим эдики, улардан товар келтирилганлиги ва чикарилганлиги учун бож ундирилмас эди. Грециянинг узида четдан келтирилган товарлардан олинадиган бож улар бахосининг ундан бир кисмини ташкил этарди. Бирок вакт утиши билан афиналиклар муътадил божлар совдонинг ривожланишига кумаклашади ва куп даромад келтириши мумкин деган карорга келдилар. Шу сабабли эрамиздан олдинги IV асрда, Демосфен даврида бож товар бахосининг йигирма, эллик, хатто юздан бир кисмигача кискартирилди. Айрим буюмлар - курол ярог, харбий анжомлар - умуман бож тулашдан озод этилган. Афинанинг барча иттифокчилари бож имтиёзларига эга эдилар, улар уз товарлар учун бохосининг юздан бир кисми, кадим шахарлар йигирмадан бир кисми микдорида бож тулашар эди.
Бож дегиз портларида ва шахар бозорларида йигилар эди. Курукликдаги божхоналар хам мавжуд эди. Божхонадаги операциялар кушинлар билан душманлик муносабатлари мавжуд булган такдирда чегаралар ёпилганда тухтатилар эди. Бож одатда олтин ва кумуш билан туланарди. Бож йигиш айрим шахслар ёки гурухларга сотилар, улар обрули фукаролардан булган кафилларга эга булишарди.
Урта асрларда божхона ишининг ривожланиши халкаро савдонинг кенгайиши, давлатлар ва молиявий иктисодий муносабатларнинг карор топиши билан мустахкам алокадорликда давом этди. Хиристианликни хукумронлик килиши Европада божхона ишига катта таъсир курсатди.
Масалан, Стасбургда 982 йилги маком билан епископга шахарнинг турт юкори амалдорини: мер, граф, божхоначи ва хазиначини тайинлаш хукуки барилган эди.
Бирок кейинрок, 1249 йилдаёк Фрайбург шахрида божхона амалдорини сайлаш ва, агар улар уз вазифаларига виждонан муносабатда булмасалар, уларни лавозимидан бушатиш хукукини фукароларнинг узига берилди.
Страсбурглик божхоначилар вазифаларига, масалан, энг асосий соликларни ундириш кирарди, айни вактда ярмарка йигимларини калъа бошлиги сифатида графнинг узи ундирар эди. Страсбург куприклари ва йуллари граф ва божхоначилар маблаглари эвазига сакланарди.
Парижда XII асрда шахарга олиб киришда барча хорижий товарлардангина эмас, балки бошка француз шахарларининг ипак, полотно, ипдан килинган буюмлардан, шунегдек мовут ва муйнадан хам бож ундирилар эди.
1275 йилда Англия парламенти кирол Эдуард 1га импорт килинадиган винога ва экспорт килинадиган инглиз жунига бож бегилаш хукукини берди.
Бирок Европа мамлакатларида божхонанинг марказлашуви яна куп асрлар давом этди. Англия билан Шотландия уртасидаги божхоналар 1707 йилда, Англия билан Ирландия уртасидаги божхонп заставалари эса факат 1823 йилда йук килинди. Францияда божхона бирлиги 1790 йилда вужудга келди. Австрия эса уз божхона сиёсатини 1775-1851 йилларда шакллантирди. Италияда божхона тусиклари 1859 йилда кулади, Германиянинг божхона жихатдан бирлашиши эса 1842 йилдан 1888 йилгача давом этди. Давлатнинг ички сиёсати мураккаблигига карамай, савдогарларнинг ташки савдо алокалари XV-XVIII асрларда феодал Европа мамлакатларининг меркантилизм деб аталган янги иктисодий сиёсатининг асосига айланди.
XVI асрда Англияда олиб кириладиган товарлардан олинадиган бож 42 минг олиб чикиб кетиладиган товарлардан олинадиган бож 185 минг фунт стерлингни ташкил этар эди. XV-XVIII асрларда худудидан савдогарларнинг карвонлари Европадан Хиндистонга, Хиндистондан Европага утадиган Мисрда бож товар кийматинг салкам 15 фоизини ташкил этарди, 18 асрнинг охирларида келиб эса улар 35 фоизга етди ва ундан хам ошиб кетди. Имтиёзли тариф факат садогарлар Пизадан етказиб берадиган темир ва ёгоч махсулотларга белгиланган. (10%) Кейинрок Хиндистонга Африкани айланиб утадиган денгиз йули очилиши ва португалияликлар томонидан Хурмуз ва Адан денгиз портлприни босиб олиниши товарларни мисир оркали олиб утишга катта таъсир утказди, бирок бунда божларнинг хаддан ортик эканлиги хам муайян урин тутади.
Францияда 1664 йилда бож йигимларинг фискал ахамияти хали кучли булган вактда бож тарифи товарларни келтириш буйича 700 модда ва олиб чикиб кетиш буйича 900 моддадан иборат булган, Бу эса бож йигими майда чуйдасигача ишлаб чикилганлигидан далолат беради.
Канада 1975 йили декабр ойида пртекционистик максадларда АКШдан гушт махсулотларига чеклаш жорий килганда, АКШ ушбу махсулотларнинг Канададан импорт килинишига каттик квота белгиланди, бу хол Канада иктисодиётига 100 милион доллар зарар етказди, АКШ курган зарар эса Канадани курган зараридан 10 баравар кам булди.
АКШ 1975 йилда экспорт килувчи мамлакатлар томонидан нефть нархининг оширилишига жавобан нефть экспорт килувчи мамлакатлар ташкилоти аъзоси булган давлатларни тариф переферинцияларидан махрум килди.
Do'stlaringiz bilan baham: |