2.2. Божхона органларини контрабанда ва божхона коидаларини бузилишига карши кураш фаолиятининг ҳукукий асослари
Ўзбекистон Республикаси божхона органларининг асосий вазифаларидан бири – божхона чегараси оркали божхона коидаларини бузган ҳолда, контрабанда йўли билан товар-моддий бойликларини олиб ўтилишига карши курашдан иборат.
Божхона коидаларини бузилиши деганда, Ўзбекистон Республикаси божхона кодексининг 129-моддасига асосан божхона кодексига ва Ўзбекистон Республикасининг бошка конун ҳужжатларида белгиланган божхона коидаларига айбли ғайриконуний риоя этаслик тушунилади.
Божхона кодексининг 129-моддасига асосан божхона коидаларининг бузилиши – Божхона кодекси, «Бож тарифи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни, Ўзбекистон Республикасининг божхона ишига оид бошка конун ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикасининг халкаро шартномалари билан белгиланган Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси оркали олиб ўтилаётган товарлар ва транспорт воситаларини божхона назорати ва расмиятчиликларидан ўтказиш тартибига, божхона тўловларини тўлаш тартибига риоя этмаслик, божхона имтиёзлари бериш ва улардан фойдаланиш ҳукукига эга бўлган шахсларнинг ҳукукига зид тусдаги ҳаракат ёки ҳаракатсизлигидир. Бунинг учун (яъни, уларнинг ҳукукка зид ҳаракати ёкт ҳаракатсизлиги учун) Божхона кодексида жавобгарлик назарда тутилган.
Жавобгарлик субъектлари. Божхона ҳакғидаги конун ҳужжатларининг бузилганлиги учун жавобгарлик субъектларини аниклашда шуни назарда тутиш керакки, куйидаги Ўзбекистон Республикаси шахслари ҳам, хорижий шахслар ҳам маъмурий жавобгарликка тортилишлари мумкин:
- фукаролар (ўн олти ёшга тўлган);
- мансабдор шахслар (агар улар ҳукукбузарликлар содир этилган пайтда уларнинг хизмат вазифаларига Божхона кодекси ва Ўзбекистон Республикасининг божхона иши бўйича конун ҳужжатлари талаблари бажарилишини таъминлаш кирса);
- юридик шахслар (мулкчилик шаклларидан катъий назар, корхоналар, ташкилотлар, муассасалар);
- юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи шахслар.
Ўзбекистон Республикаси Божхона Кодексининг 15-бўлими 134-172-моддаларида божхона ҳакидаги конунлар бузилиши турлари ва улар бузилганлиги учун жавобгарлик белгиланган.
Фукаролар ва мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги. Божхона ҳакидаги конун ҳужжатларини бузган фукаролар ва мансабдор шахслар маъмурий жавобгар бўладилар, уларнинг килмишларида жиноят аломатлари бўлган такдирда эса, жиноий жавобгарликка тортиладилар.
Ҳукукни бузувчи (жисмоний шахс) билан божхона органи ўртасида ўзаро муносабатлар пайдо бўлганда, ҳукук бузиш мавзуси эса фукарога тегишли товар бўлганда божхона коидаларининг бузилиши фукаро томонидан содир этилган деб тавсифланади.
Божхона ҳакидаги конун ҳужжатларининг бузилганлиги учун шахслардан божхона органи томонидан фаолиятнинг муайян турини амалга ошириш учун берилган лицензия ёки малака аттестати чакириб олиниши мумкин. Мансабдор шахслар, агар улар томонидан ҳукукни бузиш содир этилиши пайтида Божхона кодекси, шунингдек бошка конун ҳужжатларида белгиланган талаблар бажарилишини таъминлаш уларнинг хизмат вазифаларига кирса, божхона коидалари бузилганлиги учун жавобгар бўлади.
Юридик шахсларнинг жавобгарлиги. Юридик шахслар ва юридик шахсни ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган шахсларга нисбатан Божхона кодексининг 134-172-моддаларида назарда тутилган божхона ҳакидаги конун ҳужжатларининг бузилганлиги учун жарималар, божхона органи томонидан фаолиятнинг муайян турини амалга ошириш учун берилган лицензия ёки малака аттестатини чакириб олиш, божхона ҳакидаги конун ҳужжатларининг бузилиши куроли ёки бевосита ашёси ҳисобланган товарлар ва транспорт воситалари мусодара килиниши кўлланилади.
Корхоналар ва ташкилотлар ходимлари томонидан ўз хизмат вазифаларини бажариш чоғида содир этилган божхонага оид конун ҳужжатларининг бузилиши, яъни корхона ёки фукаро (юкни олувчи, жўнатувчи, ташувчи, сакловчи)нинг иши билан боғлик ҳамда уларнинг манфаатлари йўлида ва товарлари билан содир этилган ҳатти-ҳаракат корхона ва ташкилот (юридик шахс) томонидан содир этилган божхона коидаларининг бузилиши сифатида тавсифланади. Ушбу ҳолда юридик шахслар сифатида божхона органи билан корхона, ташкилот ўртасида ўзаро муносабат пайдо бўлади. Корхона, ташкилот ёки фукарога карашли бўлган товар конунни бузиш ашёси ҳисобланади.
Божхона ҳакидаги конун ҳужжатларини бузган шахслардан товарлар ва транспорт воситаларини мусодара килиш имконияти бўлмаган такдирда конун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда уларнинг киймати ундирилади. Юидик шахсларни жавобгарликка тортиш уларнинг мансабдор шахслари ва бошка ходиларини улар божхона ҳакидаги конун ҳужжатларини бузганлиги учун жавобгарликдан озод этмайди.
Юридик шахснинг мансабдор шахслари ва бошка ходимларини контрабанда учун ҳамда божхона иши соҳасида бошка жиноятларни содир этганлик учун жиноий жавобгарликка тортиш юридик шахсни божхонага оид конун ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарликдан озод этмайди.
Божхона ҳакидаги конун ҳужжатларини бузганлик учун бериладиган жазо турлари. Божхона ҳакидаги конун ҳужжатларини бузганлик учун куйидаги жазолар берилади (БКнинг 132-моддасига мувофик):
1. Жарима. Жарима маъмурий ҳукукбузарлик содир этишда айбдор шахсдан давлат ҳисобига пул ундиришдир. Жариманинг микдори маъмурий ҳукукбузарлик содир этилган вактдаги, даво этаётган маъмурий ҳукукбузарлик учун эса ҳукукбузарлик аникланган вактдан белгилаб кўйилган энг кам ойлик иш ҳакидан келиб чиккан ҳолда белгиланади. Товарлар ва транспорт воситаларининг кийматидан келиб чикиб ҳисобланадиган жарима кўринишидаги жазони белгилашда ана шу нарсалар киймати деганда ҳукукбузарлик аникланган кунда уларнинг эркин (бозор) нахи тушунилади.
2. Божхона кодексида назарда тутилган айрим фаолият турларини амалга ошириш учун божхона органлари томонидан берилган лицензияни ёки малака аттестатини чакириб олиш. Лицензия ёки малака аттестатини чакириб олиш божхона омборлари, божсиз савдо дўконлари, эркин омборлар, вактинча саклаш омборларига, шунингдек божхона брокери, божхона ташувчисига ёки божхона расмийлаштируви мутахассисига улар томонидан божхона коидалари бузилганлиги учун, агар ушбу ҳукукбузарликлар кўрсатиб ўтилган шахслар томонидан лицензия ёки малака аттестати билан назарда тутилган фаолиятни амалга ошириш муносабати билан содир этилган бўлса, кўлланилиши мукин.
3. Божхона ҳакидаги конун ҳужжатлари бузилишини содир этиш куроли ёки бевосита ашёси ҳисобланган товарлар ва транспорт воситаларини мусодара килиш. Мусодара килиш – божхона коидалари бузилиши объекти ҳисобланган товарлар ва транспорт воситаларининг давлат мулкига мажбурий текинга олиб кўйилиши конун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Жарима асосий жазо сифатида кўлланилади. БКнинг 132 моддаси 2-3-бандларида назарда тутилган жазолар эса, ҳам асосий, ҳам кўшимча жазо сифатида кўлланилиши мумкин. Юридик шахс ёки юридик шахсни ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи шахс томонидан божхона ҳакидаги конун ҳужжатлари бир неча марта бузилса, ҳар бир ҳукукбузарлик учун алоҳида жазо берилади. Божхона ҳакидаги конун ҳужжатларини бузганлик учун жазо берилиши жавобгарликка тортилаётган шахсларни бож тўловларини тўлаш ва Божхона кодексида назарда тутилган бошка талабларни бажариш мажбуриятидан озод этмайди.
Божхона ҳакидаги конун ҳужжатларини бузганлик учун жазо белгилаш муддатлари. Божхона органи томонидан муайян фаолият турларини амалга ошириш учун берилган лицензия ёки малака аттестатини кайтариб олиш ҳамда жарима кўринишида жазо белгилаш божхона ҳакидаги конун ҳужжатларини бузиш ҳолати аникланган кундан бошлаб олти ойдан кечиктирмай, лекин у содир этилган кундан бошлаб уч йилдан кечиктирмай, бюджетга божхона тўловларини тўламаслик билан боғлик ишлар бўйича беш йилдан кечиктирмай кўлланиши мумкин.
Товарлар ва транспорт воситаларини мусодара килиш кўринишидаги жазо божхона ҳакидаги конун ҳужжатларини бузиш содир этилган ёки аникланган вактдан ҳамда у асосий ёки кўшимча жазо эканлигидан катъий назар кўлланилади. Товарлар ва транспорт воситаларини ғайриконуний олиб ўтиш куни деб уларни Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси оркали ҳакикатда олиб ўтилган кун ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят Кодекси 246-моддасига кўра Контрабанда, яъни божхона назоратини четлаб ёки божхона назоратидан яшириб ёҳуд божхона ҳужжатлари ёки воситаларига ўхшатиб ясалган ҳужжатлардан алдаш йўли билан фойдаланиб, декларациясиз ёки бошка номга ёзилган декларациядан фойдаланиб, кучли таъсир килувчи заҳар ва заҳарловчи, радиоактив, портловчи моддалар, портлаш курилмалари, курол-яроғ, ўкотар куро лёки ўк-дориларни, шунингдек гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ёки диний экстремизм, сепаратизм ва акидапарастликни тарғиб килувчи материалларни Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан ўтказиш ол-мулк мусодара килиниб ёки мусодара килинмай беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум килиш билан жазоланади.
Ядровий, кимёвий, биологик ва оммавий кирғин куролининг бошка турларини, шундай куролларни яратишда фойдаланилиши мумкинлиги аён бўлган материал ва мосламаларни, шунингдек, гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни кўп микдорларда контабанда килиш, мол-мулки мусодара килиниб, 10 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум килиш билан жазоланади.
Демак, контрабанда жинояти божхона чегараларидан ҳар кандай ол-мулкни эмас, куйидаги ашёларни ғайриконуний ўтказиш билан боғлик:
Кучли таъсир килувчи заҳарлар.
Заҳарловчи моддалар.
Радиоактив материаллар.
Портловчи моддалар.
Портлатиш курилмалари.
қурол-яроғ, ўк-отар курол ва ўк-дорилар.
Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар.
Диний экстремизм, сепаратизм ва акидапарастликни тарғиб килувчи материаллар.
Контрабанда жинояти:
а) божхона назоратини четлаб ўтиш;
б) божхона назоратидан яшириб ўтказиш;
в) божхона ҳужжатлари ёки воситаларига ўхшаб ясалган ҳужжатлардан алдаш йўли билан фойдаланиб ўтказиш;
г) декларациясиз ўтказиш;
д) бошка номга ёзилган декларациядан фойдаланиб ўтказиш оркали содир этилади.
Ўзбекистон Республикаси давлат божхона органларини контрабанда ва божхона коидаларини бузилишига карши курашда мамлакатимиз ҳукукни ҳимоя килиш органлари билан ҳамкорликда олиб бораётган чора-тадбирлари яхши натижалар бераяпти.
2004 йилда ҳукукни муҳофаза килиш органи сифатида божхонанинг роли анчагина ошди. Президентимиз ва республика ҳукумати томонидан кўйилган Ўзбекистоннинг иктисодий манфаатларини ҳимоя килишга оид вазифаларнинг бажарилишида унинг улуши салмокли бўлди. Бунга божхона тегишли бўлинмаларининг тезкор-кидирув фаолиятини тартиблаштириб берувчи меъёрий-ҳукукий базанинг такомиллаштирилиши ҳам кўп даражада имкон яратди.
Шу мумносабат билан таъкидлаш жоизки, божхона тушумларининг ўсиши божхона органлари фискал вазифаларини такомиллаштириш билан бир каторда товарларни контрабанда йўли билан олиб ўтиш ва божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилишига карши курашни кучайтириш, товарларни декларация килмаслик ёки тўғри декларация килмаслик йўли билан, хусусан, товарларнинг божхона кийматини, оғирлигини камайтириб кўрсатиш, товар туркумларининг келиб чикиш мамлакатини ўзгартириш ва ҳоказо йўллар билан божхона тўловларини тўлашдан кочиш фактларини аниклашга оид самарали ишлар билан ифодаланади.
Ўзбекистон Республикаси божхона органлари томонидан 2004 йилда божхона коидаларини ҳукукий бузишларнинг аникланган сони всди, асосан улар халк истеъмоли товарлари, озик-овкат маҳсулотлари, рангли металлар, ёнилғи-мойлаш материалларини олиб ўтиш чоғида содир этиляпти. Бунга, хусусан, қозоғистон билан чегарадош туманлардаги криминоген вазият кўп даражада сабаб бўлаяпти, мамлакат бозорини сифатсиз маҳсулотлардан ҳимоя килиш максадида Ўзбекистон томонидан импорт товарларига нисбатан талаблар каттиклаштирилгач, чегарадош давлатларда турли контарбанда гуруҳларининг фаолияти жонланди.
Республика божхона хизматининг раҳбари жорий йилда контрабандага ва божхона коидаларини бузишларга карши курашиш бўлинмалари фаолиятининг асосий йўналишларини белгилаб, улардан ўз вазифаларини самарали амалга оширишни, контрабандачиларга ва божхона коидаларини бузувчиларга карши туришни кучайтиришни, ҳукукни муҳофаза килувчи орган сифатида божхона хизматининг аҳамиятини оширишни талаб килди.
Вазиятнинг таҳлили мамлакатимизга истеъмол товарлари олиб кирилишини тартибга солиш чора-тадбирларининг кабул килиниши билан кўшни давлатларнинг Ўзбекистон билан чегарадош туманларида бозорлар сони кескин кўпайганлигидан далолат беради. Ҳозир қозоғистон, қирғизистон, Турманистон ва Тожикистоннинг энг якин туманларида 20 дан ортик ана шундай бозорлар фаолият кўсатяпти.
Айникса, Ўзбекистон-қозоғистон чегаралари туташган жойлардаги бундай фаоллик жуда ҳам ҳавотир туғдиради. Мисол учун, Жанубий қозоғистоннинг Тошкент вилояти билан чегарадош туманларида 10 га якин бозор фаолият кўрсатяпти. Уларда сотилаётган импорт товарларнинг анчагина кисми қозоғистонга божхонанинг расийлаштирувисиз ва тегишли тўловларни тўламасдан контрабанда йўли билан олиб кирилади, бу эса уларни паст нархларда сотиш имконини беради.
Асосан, Хитойда ишлаб чикарилган ва паст сифатли бўлган бу товарлар чегара бўйлаб хусусий уйларда барпо этилган омборларга тўпланади. қўшни давлат билан чегара аввалгидек номига бўлиб, бу ҳол божхоначиларга кўп ташвишлар келтирмокда. Илгари ягона бўлган мамлакатда карвон сўкмоклари 10 йиллар давомида ишлаб чикилган ва шуш сабабли божхона ва чегарадаги назорат ўтказиш пунктларини айланиб ўтиш олғир ишбилармонлар учун унчалик кийинчилик туғдирмайди. Бу сўкмоклар оркали оборлардаги паст сифатли товарлар контрабанда йўли билан мамлакатимизга олиб келинади.
Республикамиз божхона органлари мамлакатимиз иктисодий ҳавфсизлигини таъминлаш бўйича олдиларига кўйилган вазифа ва мажбуриятларини адо эта бориб 2005 йил давомида 25203 (2004 йил 25070) контрабанда ва божхона конунчилиги бузилиши ҳолатлари ёи 2004 йилга нисбатан 133 тага кўп ҳолатлар аникланган. Улардан 22577 таси товар моддий бойликларини бевосита божхона чегараларидан ноконуний олиб ўтиш билан боғлик ҳолатлар бўлиб, ашёвий далил сифатида 9 млрд 095 млн сўмлик (2004 йилда 7 млрд 548 млн сўм) товар-моддий бойликлар ушлаб колинган.
Ўтган 2005 йилда божхона органлари томонидан аникланган ҳолатларда ушлаб колинган товар моддий бойликларни давлат даромадига ўтказиш, сотиш ёки йўк килиш ишларида 2003 йил 21 январ кунидаги 36-сонли ва 2004 йил 25 мартдаги «Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб кўйиш, сотиш ёки йўк килиб ташлаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиклаш ҳакида»ги 140-сонли карорларига амал килинди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 25 артдаги 140-сонли карори ижросини таъминлаш максадида 2004 йил 1 апрел куни ДБқнинг 82-сонли буйруғи билан божхона ходимлари вазифалари аник белгилаб берилган. ДБқ ходимлари томонидан карорлар талаблари асосан бажарилган бўлсада, ушбу Низом амалга киритилгандан сўнг янгича механизм ишга кириб кетишида амалиётда бир канча муаммолар пайдо бўлиб, уларни бартараф этиш чоралари кўрилди.
Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси, МҲХ, ИИВнинг тергов бошкармалари билан божхона органлари томонидан кўзғатилган жиноят ишлари бўйича далилий ашё тарикасида олинган товар моддий бойликларни ҳаракатлари тўғрисида ўзаро жадвал шаклидаги маълумотномалар тузилиши йўлга кўйилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Бош покуратураси, Олий суди, Адлия вазирлигига Низомнинг шарҳланиши, кўшимча ва ўзгартириш киритиш юзасидан бир неча маротаба таклифлар киритилди.
Юкоридаги карорлар талабларини бажарилиши бўйича ДБқ божхона суриштирув ишлари бошкармаси томонидан «Божхона органларида ашёвий далилларни саклаш тартиби», «Ўзбекистон Республикаси божхона органларида суриштирувни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги услубий кўлланма» ишлаб чикилиб, ДБқнинг 2003 йил 9 октябрдаги 289-сонли буйруғи билан жорий этилди, шунингдек «Ўзбекистон Республикаси ДБқ тизимида давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни ҳисобга олиш, баҳолаш ва сотилишининг намунавий технологик тартиби» ишлаб чикилиб, 2003 йил 31 декабрдаги 356-сонли буйруғи билан амалга киритилди. Ушбу тартибларда божхона пости инспекторидан тортиб, бошкарма бошлиғигача уларнинг аник килиб кўрсатиб берилди.
2005 йилда контрабандага карши курашиш соҳасини кучайтириш, уни транспорт, алока ва махсус техник воситалар билан таъминлаш, бўш ўринларни тезкор фаолият тажрибасига эга ходимлар ҳамда ёш мутахассислар билан жамлаш, уларни билим савиясини ошириш ва тезкор фаолиятга ўргатиш, чегаралар оркали ва ички ҳудудда товарларни ноконуний айланишини аниклашда бошка ҳукукни муҳофаза килувчи ва назорат органлари билан ҳамкорликни яхшилаш бўйича ишлар давом эттирилди.
Чегаралардан ноконуний олиб ўтилаётган 17,4 кг. тилла буюмлар, 665,2 минг АқШ доллари, 14022 Евро, 2 млн. Россия рубли, 189,3 млн ўзбек сўми, 779,2 минг литр нефть маҳсулотлари, 221 тонна минерал ўғит, 559,6 минг пачка сигарет, 118,9 минг литр спирт ва спиртли ичимликлар, 2308,3 тонна дон, ун ва ун маҳсулотлари, 569 бош чорва моллари, 2175,5 тонна рангли ва кора металл ҳамда кўплаб бошка товарлар ушлаб колинган.
Лекин, гиёҳвандлик моддаларини ноконуний айланишини олдини олишга каратилган тадбирлар сусайтириб юборилганлиги натижасида йил давомида 132 ҳолатда 47,7 кг (2004 йилда 164 ҳолатда 218,8 кг) гиёҳвандлик моддаларини ноконуний айланиши аникланиб, бу кўрсаткич 2004 йилга нисбатан ҳолатлар сони бўйича 32 тага, микдори эса 171,2 кг камайган.
Ушбу йўналишдаги кўрсаткичлар 2004 йилга нисбатан микдори бўйича Бухоро (66,7 кг), Сурхондарё (60,7 кг), Тошкент (20,1 кг), Самарканд (16,8 кг), Наманган (3,8 кг), қашкадарё (2,7 кг), Андижон (2,3 кг), Хоразм (1,76 кг), «Тошкент-Аэро» ИБК (1,6 кг), Тошкент шаҳар (1,4 кг), Сирдарё (31,2 фоизга), Навоий (58,9 фоизга) вилоятларида камайган. Ўк-отар куроллар, ўк-дори ва портловчи моддаларни ноконуний айланишини олдини олиш борасида Андижон, Навоий, Самарканд, Фарғона вилоятларида ҳолатлар умуман аникланмаган.
Тезкор фаолиятни ташкил этишда жиддий камчиликлар мавжуд. Тошкент, Сирдарё, Наманган, Андижон, Хоразм, Бухоро, Самарканд вилоятларида 50 дан ортик «яма»лар, яъни товарларни вактинча саклаш жойлари мавжудлиги ҳакида тезкор маълумотлар бўлсада, лекин, ушбу «яма» эгаларининг ғайриконуний ҳаракатларини ўрганиш, ҳужжатлаштириш ва фош этишга каратилган тезкор тадбирлар етарли даражада ўтказилмаяпти. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 6 майдаги 154-сонли карори талабларини бажара бориб, 2005 йилда жами 14974 та ҳолатда республикага ТМБларни ноконуний олиб кириш ҳамда ички ҳудудда айланиши билан боғлик 5,4 млрд сўмлик товар моддий бойликлар ашёвий далил сифатида олинган.
Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, Республика Президентининг шу йил 5 октябрдаги Ф-2340 сонли Фармойиши ҳамда 19 сентябрдаги 183-сонли карорида божхона органларига нисбатан билдирилган эътирозлардан, тўғри хулоса чикарган ҳолда ДБқ Ҳайъатининг 26 ноябрдаги йиғилишида белгиланган вазифаларнинг жойларда тўғри бажарилиши натижасида республика ҳудудига ТМБларнинг катта микдорларда ноконуний олиб кирилиши ва ички ҳудудда айланиши бўйича аникланган ҳолатлар кўпайиб, улар 2004 йилга нисбатан 310,3 млн сўмга кўп ушлаб колинди.1 (2-жадвал).
Лекин, бу йўналишда олиб борилаётган ишлар мавжуд имкониятлар даражасида деб бўлмайди. Ҳамон бозорлар, дўкон ва овкатланиш шаҳобчаларида ноконуний олиб кирилган ТМБлар билан савдо килиш камаймаяпти. Шу билан бирга, ўсишга асосан 4-чоракда олиб борилган тадбирлар натижасида эришилганлиги ҳеч кимга сир эмас.
Бу эса ушбу йўналишда икониятлар кўплиги, жойларда хизат талаб даражасида ташкил этилмаётганлигини, ходимлар ўртасида жиноий элементлар билан бирлашиб кетиш ва бошка салбий ҳолатларга чек кўйилмаганлиги, хизматни кучайтириш учун Республика ва ДБқ раҳбариятининг топшириғини кутиб ўтириш доимий ҳолатга айланиб колаётганлигини кўрсатмокда.
Бугунги кунда республика ҳудудида ТМБларни ноконуний айланишини аниклаш асосан ички ҳудудлар улушига тўғри келмокда, ваҳоланки, Республика раҳбарияти томонидан божхона кўмитаси олдига ноконуний товарларни чегарадан кириб келишида аниклаш талаб килинмокда.
Таҳлиллар, Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 6 майдаги 154-сонли карори ижроси бўйича 2004 йилга нисбатан аникланган ҳолатларда ушлаб колинган ТМБлар микдори Тошкент шаҳрида 423,8 млн сўмга, Хоразмда 59,6 млн сўмга, Фарғонада 31,7 млн сўмга, Андижонда 15,5 млн сўмга, қашкадарёда 7,5 млн сўмга, қоракалпоғистон Республикасида 6,2 млн сўмга ва «Тошкент-Аэро» ИБКда 5,1 млн сўмга камайганлигини кўрсатмокда.
Бу эса, мазкур бошкармалар раҳбарияти томонидан хизмат фаолиятини танкидий нуктаи назардан таҳлил килинмагани, ўз вактида керакли кескин чора-тадбирлар белгиламаганликларидан дарак беради.
Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш лозимки, спирт ва алкоголь ичимликлари, тамаки маҳсулотларини республика ҳудудига ноконуний олиб кирилишини олдини олиш борасида кўшимча чора-тадбирлар белгилаш ва амалга ошириш ҳакида ДБқ Ҳайъати карорлари ва бир катор кўрсатмаларда аник топшириклар берилганлигига карамасдан аксарият ҳудудий бошкармаларда бу борада сезиларли ўзгаришлар килинмади.
2004 йилга нисбатан чегарада ва ички ҳудудларда ушлаб колинган спирт ва алкоголь маҳсулотлари ҳолатлар сони бўйича 1978 тага, микдори эса 44,4 минг литрга камайган.
Бу борада, айникса, қоракалпоғистон Республикаси (ўтган йилга нисбатан 17,2 минг литрга камайган), Тошкент (20,1 минг литрга), Сухондарё (19,3 минг литрга), Сирдарё (10,7 минг литрга), Жиззах ва Фарғона (6 минг литрдан), Наманган (5,8 минг литрга) ва Андижон (2,3 минг литрга) вилоятларида ишлар етарли даражада ташкил этилмаган (3-жадвал).
Ваҳоланки, Республика Президентининг 2005 йил 5 октябрдаги Ф-2340 сонли Фармойишида ушбу йўналишда фаолиятни янада жонлантириш, айникса қозоғистондан спирт маҳсулотларини ноконуний олиб кирилиши, яширин цехларда сифатсиз маҳсулотлар ишлаб чикарилиши ва истеъмолчиларга сотилиши ҳолатларини аниклашга эътиборни каратиш юзасидан аник вазифалар кўйилган.
Ўтган йилда 2004 йилга нисбатан республикага ноконуний олиб кирилаётган ушлаб колинган тамаки маҳсулотлари бўйича аникланган ҳолатлар сони 2,6 микдори эса карийб 1,9 баробарга камайган.
Таҳлиллар республикага тамаки маҳсулотларининг ноконуний кириб келиши ўтган йилда асосан қирғизистон, Тожикистон ва қозоғистон оркали амалга оширилганлигини кўрсатмокда. Лекин, ушбу давлатлар билан чегарадош бўлган ҳудудий бошкармаларда бу борадаги ишлар мавжуд имкониятлар даражасида ташкил этилган деб бўлмайди.
Жумладан, Наманган вилоятида шу даврда 27 ҳолатда 74,7 минг кути бундай маҳсулотлар ушлаб колингани ҳолда (2004 йилда 13 ҳолатда 21,1 минг кути), бу кўрсаткичлар кўшни Фарғонада 6 ҳолатда 29,7 минг кутини, Андижонда 24 ҳолатда 30,9 минг кутини ташкил этган.
Бирок, ўтган йилга нисбатан кўрсаткичлари кескин пасайиб кетган Бухоро, қашкадарё, Хоразм, Жиззах, Навоий вилоятлари, Тошкент шаҳри бозорларида кўплаб сотилаётган акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини учратиши мумкин (4-жадвал).
Очиғини айтиш керак, ҳали қорасув бозоридан ТМБларни назоратсиз, ноконуний кириб келишига чек кўйилгани йўк. Республиканинг энг чекка вилоятлари бўлган Бухоро ва Хоразмда ҳам қирғизистоннинг қорасув бозоридан ноконуний кириб келган истеъмол товарлари ушланмокда. Аммо, вилоятлараро назорат ўтиш ва йўл патруль постларида хизмат олиб бораётган божхона ходимлари фаолияти ҳам бошкарма раҳбарлари назоратидан четда колмокда.1
Масалан, қирғизистон Республикасидан Камаз юк автомашинасига ортилиб, ноконуний олиб кирилган 20 хил турдаги 16,5 млн. сўмлик саноат моллари 2005 йилнинг 7-8 декабр кунлари Андижон, Наманган, Тошкент, Жиззах, Навоий ва Бухоро вилоятлари автомагистралларида жойлашган назоратдан ўтиш ва йўл-патруль постлари оркали ҳеч кандай тўсикларсиз ҳаракатланиб Хоразм вилояти бошкармаси ходимлари томонидан ушланган.
Ҳудудий бошкармаларда 2006 йил 1 январ ҳолатига жами 182 бош, жумладан, 161 бош – «гиёҳванд моддаларни кидириш», 20 бош – «курол-аслаҳа ва портловчи моддаларни кидириш», 1 бош – «ҳимоя коровул хизмати» йўналиши бўйича хизмат итлари мавжуд. Аммо, контрабанда ҳолатлари, хусусан гиёҳвандлик моддаларини ноконуний айланишини аниклашда хизмат итлари самарадорлиги афсуски пастлигича колмокда ва кўрсаткичлар ўтган йилга нисбатан аксарият бошкармаларда сезиларли камайган.
Ўзбекистон Республикаси божхона органларининг бу соҳадаги фаолиятининг самарадорлигини ошириш максадида мамлакатимиз ҳукумати божхона органларининг ҳукукий асосларини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширмокда.
Do'stlaringiz bilan baham: |