Божхона иши фанидан д а р с л и к



Download 1,62 Mb.
bet17/64
Sana13.06.2022
Hajmi1,62 Mb.
#665095
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   64
Bog'liq
2 5436192591047561074

FCA – «франко ташувчи» - ФРП
«Франко – ташувчи» сотувчи етказиб бериш бўйича ўз мажбуриятларини божхона тозалашидан ўтган товарни экспорт пайтида харидор томонидан тайинланган ташувчи ихтиёрига келишилган жойда ёки пунктда бергандан кейин бажаришини англатади. Агар харидор етказиб беришнинг аник пунктини кўрсатмаган бўлса, сотувчи кайд этилган туман доирасидаги жойни танлаши мумкин, у ерда ташувчи товарни ўз жавобгарлиги остига олади. Ташувчи билан контракт тузигш учун (ҳам темирйўлда, ҳам ҳаво транспортида ташишда) сотувчининг ҳам кўмаклашиши талаб килинган такдирда, сотувчи таваккал килиб ва харидор ҳисобига иш кўриши мумкин. Ушбу атамадан ташишларнинг ҳар кандай тури, шу жумладан аралаш ташишлар учун фойдаланилиши мумкин. «Ташувчи» ташиш тўғрисидаги контракт бўйича товарни темир йўлда, автотранспортда, ҳаво ёки сув йўли билан ташиш ва бунда ёрдам бериш мажбуриятини ўз зиммасига олган исталган юридик шахсни англатади.
FAC – «Кема борти бўйлаб эркин» - ФАС
«Кема борти бўйлаб эркин» атамаси товар соҳилда кема борти бўйлаб ёки юклашнинг келишилган портида лихтерларда жойлаштирилганда етказиб бериш бўйича сотувчи ўз мажбуриятларини бажарганлигини англатади. Бунда харидор шу пайтдан бошлаб товарнинг нобуд бўлиши ёки шикастланишига доир таваккалчиликларни кўтариши назарда тўтилади. ФАС шартларига кўра харидор экспорт учун товарни божхона тозалашидан ўтказиши талаб этилади. Ушбу атамадан, агар харидор экспорт пайтида божхона расмиятчиликларини тўғридан – тўғри ёки бевосита бажара олмаса фойдаланиш мумкин эмас.
FOB – «Кема бортида эркин» - ФОБ
«Кема бортида эркин» атамаси сотувчи товар юклашнинг кўрсатилган портида кема ихтиёрига ўтган пайтда етказиб бериш бўйича ўз мажбуриятларини бажарганлигини англатади. Бу товар шу пайтдан бошлаб дуч келиши мумкин бўлган нобуд бўлиши ёки шикастланиши билан боғлик барча харажатлар ва таваккалчиликларни харидор кўтаришини англатади. ФОБ шартлари товарнинг божхона тозалаши ўтказилиши мажбуриятини юклайди. Сотувчи товарни экспорт килишда божхона тозашини ўтказишни талаб этилади.



Атамаларнинг белгиланиши лотин, рус

Етказиб беришнинг тижорат шартлари номи.

Гуруҳнинг кискача тавсифи

3- ГУРУҲ – С ГУРУҲИ

CFR КАФ

қиймат ва фрахт

Экспорт килувчининг импорт килувчининг асосий ташиш учун ҳак тўланади

CIF СИФ

қиймат, суғурта ва фрахт




CPT ПРО

Ташиш ҳаки тўланган (етказиб бери жойи)

Товарни етказиб бериш жойигача олиб бориш харажатларига ҳак тўлаш сотувчининг мажбуриятларига киради

СIP ПСО

Ташиш ҳаки тўланган (етказиб бериш жойи)

Сотувчи, шунингдек суғурта бўйича тўловларни ҳам ўз зиммасига олади, агар «суғурта» атамаси етказиб беришнинг тижорат шарти номига кирса. Экспорт расмиятчиликларини сотувчи, импорт расмиятчиликларини харидор

C гуруҳига кирувчи етказиб беришнинг ҳар бир тижорат шартларининг кискача тавсифини келтирамиз.


CFR - «киймат ва фрахт» - КАФ
«қиймат ва фрахт» атамаси сотувчи товарни харидор мамлакатидаги етказиб беришнинг кўрсатилган портига етказиб бериш учун зарур бўлган барча харажатлар ва фрахт ҳакини тўлаши зарурлигини англатади. Товарни етказиб бериш портида тушириш бўйича харажатларни харидор кўтаради. У шунингдек, агар мавжуд бўлса, суғурта полиси ҳакини ҳам тўлайди. Экспорт расмиятчиликлари ҳакини сотувчи, импорт расмиятчиликларини харидор тўлайди.
CIF – «киймат, суғурта ва фрахт» - СИФ
Етказиб беришнинг мазкур тижорат шарти бўйича сотувчинингмажбуриятига харидор мамлакатида жойлашган етказиб беришнинг кўрсатилган портига товарни етказиб бериш киради. Сотувчининг мажбуриятига, шунингдек товарни суғурта килиш ҳам киради. Экспорт расмиятчиликлари учун сотувчи, импорт расмиятчиликлари учун харидор ҳак тўлайди.
CPT – «ташиш ҳаки (етказиб бериш жойигача)»
тўланган – ПРО
«Ташиш ҳаки (етказиб бериш жойигача) тўланган» атамаси сотувчи товарни харидор мамлакатида жойлашган кўрсатилган етказиб бериш жойигача етказиш учун жавоб беришини ҳамда товарни харидорнинг омборига етказувчи ташувчининг ихтиёрига беришни англатади. Экспорт расмиятчиликлари учун сотувчи ҳак тўлайди. Импорт расмиятчиликлари учун, шунингдек, агар суғурта полиси бор бўлса, юк суғурталанганлиги учун харидор ҳак тўлайди.
CIP – «ташиш ва суғурта (етказиб бериш жойигача) тўланган» - ПСО.
Ушбу тижорат шарти бўйича сотувчининг мажбурияти харидор мамлакатида жойлашган тегишли етказиб бериш жойигача товарни етказиб беришдан, шунингдек ўз ҳисобидан юк суғурталанишини таъминлашдан иборатдир. Экспорт расмиятчиликлари учун сотувчи, импорт расмиятчиликлари учун харидор ҳак тўлайди.


Атамаларнинг белгиланиши лотин, рус

Етказиб беришнинг тижорат шартлари номи.

Гуруҳнинг кискача тавсифи

4- ГУРУҲ – D ГУРУҲИ

DAF ФРГ

Чегарагача етказиб бериш

Сотувчи товарни чегарадаги пунктга (ўзининг, харидорнинг, учинчи томоннинг) пунктга етказиб беради (кўрсатилган)

DEC ППС

Кемадан етказиб бериш

Сотувчи товарни харидор мамлакатига етказиб бериш бўйича барча харажатларни кўтаришга, шунингдек суғурта полисини тўлашга мажбурдир

DEQ ПСП

қирғокдан етказиб бериш




DDU ФНО

Бож тўламасдан етказиб бериш




DDP ФОП

Бож тўлаб етказиб бериш

Экспорт расмиятчиликлари сотувчи, импорт расмиятчиликлари учун харидор ҳак тўлайди, ДЕК («кирғокдан етказиб бериш») ва ДДП («бож тўлаган ҳолда етказиб бериш») дан ташкари

қуйида D гуруҳи етказиб бериш шартларининг кискача тавсифи келтирилади.



Download 1,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish