Божхона иши фанидан д а р с л и к



Download 1,62 Mb.
bet15/64
Sana13.06.2022
Hajmi1,62 Mb.
#665095
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   64
Bog'liq
2 5436192591047561074

Назорат саволлари:
1. Мамлакатнинг иктисодий хавфсизлиги нима?
2. Иктисодий хавфсизликни таъминлаш омиллари.
3.Очик иктисодий худудлар ва уларни мамлакат иктисодий ривожидаги ўрни.
4. Очик иктисодий худудларни туркумланиши.
5. Иктисодиети утиш даврида булган мамлакатларда эркин иктисодий худудларни ўрни нимада?
6. Ривожланган мамлакатларда эркин иктисодий худудларни ташкил этилиш тарихи.
7. Оффшор худудлар ва уларни мамлакат иктисодий хавфсизлигига таъсири кандай?
8. Ўзбекистон Республикаси эркин иктисодий худудларни ташкил этилиш тарихи кандай?
9. Очик иктисодий худудлар ташкил этиш буйича Хитой тажрибаси тугрисида гапиринг?
10. Очик иктисодий худуд ташкил этиш буйича Россия тажрибаси кандай?


Асосий адабиетлар.
1. И.А.Каримов – Ўзбекистон ХХI аср бусагасида: хавфсизликка тахдид, баркарорлик шартлари, тараккиет кафолатлари. Т: Ўзбекистон, 1997 й
2. В.Г.Свинухов – Таможенно-тарифное регулирование ВЭД, М., Экономист, 2004 г
3. Е.Ф.Авдокушин – Международнўе экономические отношения. М: ИВЦ «Маркетинг», 1997 г
4. В.И.Фомичев – Международная торговля. М: Инфра- М, 2001 г
5. Международнўе экономические отношения, учебник, под ред. И.П.Фоминского, М., Экономист, 2004 г.


қўшимча адабиетлар.
1. Ўзбекистон Республикаси «Ташки иктисодий фаолият тўғрисида» ги қонуни. Т: Иктисодиет ва ҳукук дунеси, 2001 й
2. Ўзбекистон Республикасини «Бож тарифи тўғрисида»ги қонуни. Т: Иктисодиет ва ҳукук дунеси, 1997 й
3. Н.А.Миклашевская, А.В.Хлопов – Международная экономика, Ш-изд., М., Дело-Сервис, 2004 г.
4. Таможенное дело, Учебник, 2004 г. www.professiya. ru./textbook - condetailhtml? 13/12-6 K.
5. www.tdiu.uz. ТДИУ вебсайти
6. www.customs.uz. Давлат Божхона кўмитаси вебсайти


3.2. Ташки савдо божхона статистикаси ва унинг асосий вазифаси.

Божхона статистикаси ташки савдода, шунингдек божхона тўловларини ҳисобга олиш ва таҳлил килиш, контрабандага карши кураш ва божхона коидалари бузилиши, носавдо обороти ва ҳоказоларбилан боғлик махсус соҳаларда юз бераётган ҳодисаларда юз бераётган ҳодисалар ва жараёнларнинг микдор жиҳатини ўрганади.


Давлат статистикасидан фарк килган ҳолда божхона статистикасида барча дастлабки ахборот энг куйи даражадан энг юкори даражагача берилади, бирок унда кўрсаткичлар жами анча кам.
қуйидагилар божхона статистикасининг асосий вазифаси ҳисобланади:

  • Мамлакат экспорт ва импорти тўғрисидаги маълумотларнинг тўлик ва ишончли ҳисобга олинишини таъминлаш;

  • Ташки савдо ривожланиши тамойили, экспорт ва импорт тузилмасини, товар окимлари ҳаракатини макроиктисодий вазият таҳлили билан биргаликда таҳлил килиш;

  • Давлат ҳокимияти олий органлари томонидан божхона сиёсати ҳамда ташки савдони давлат томонидан бошкариш соҳасида карорлар кабул килинишида уларни ахборот билан таъминлаш;

  • Республика бозори конъюнктураси таҳлили;

  • Давлат бюджетига бож тўлвлари тушуми устидан назорат килиш;

  • Божхона органлари ваколатлари доирасида валюта назоратини амалга ошириш;

  • Савдо ва тўлов балансларининг айрим моддаларини тузиш учун маълумотларни йиғиш ва уларни кайта ишлаш;

  • МДҲ мамлакатлари ўртасида ташки савдо божхона статистикаси бўйича ахборотни узокрок айирбошлашни таъминрлаш;

  • Давлат божхона сиёсатидан келиб чикувчи бошлка вазифалар.

Божхона статистикаси ташки савдо божхона статистикасига ва махсус божхона статистикасига бўлинади.
Мамлакатнинг ташки савдо обороти, яъни товарлар экспорти ва импорти уларнинг микдор ва киймат ифодасида, шунингдек экспорт ва импортнинг жўғрофий йўналиши («товарт - мамлакат», «мамлакат - товар») ташки савдо божхона статистикасининг кузатиши ва ўрганиши мавзуси ҳисобланади.
Ташки савдо божхона статистикасида экспорт деганда олиб кирилиши мажбурий бўлмаган мамлакатда ишлаб чикарилган, етиштирилган ёки казиб олинган товартларнинг мамлакатдан олиб чикилиши тушунилади. Бунда мамлакатда ишлаб чикарилган товарлар сирасига, шунингдек мамлакатга олиб келинадиган ҳамда уларнинг асосий сифат ва техник тавсифларини ўзгартирувчи ишлов бериладиган чет элда ишлаб чикарилган товарлар ҳам тегишли бўлади. Товарлар экспорти моддий бойликларнинг миллий захираларини камайтиради (экспорт товарларни сотишдан олинган тушум – тўлов балансининг кирим кисми).
Импорт деганда мамлакатга товарларолиб кирилиши тушунилади. Импортга мамлакатнинг ичида истъемол килишга, кайта экспорт килишга мўлжалланган товарлар ва мамлакат ташкилотлари учун чет элда харид килинган товарлар киритилади. Товарлар импорти моддий бойликларнинг миллий захираларини кўпайтиради.
Мамлакатнинг божхона чегараси оркали олиб ўтишда товарларга декларация тўлдиришда Ўзбекистон Республикасида фойдаланиладиган Ташки иктисодий фаолият товар номенклатураси (ТИФ ТН) да келтирилган экспорт ва импорт товарлар ташки савдо божхона статистикасида кузатишнинг бевосита объектлари ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Божхона Кодексининг 7 – моддасига мувофик товарлар деганда ҳар кандай кўчар мол – мулк, шу жумладан валюта ва валюта бойликлари, электр, иссиклик энергиялари ва энергиянинг бошка турлари, халкаро юк ташишларда фойдаланиладиган транспорт воситаларидан бошка транспорт воситалари, интеллектуал мулк объектлари, олди – сотти ва айирбошлаш объектлари ҳисобланувчи бажарилган ишларнинг, кўрсатилган хизматларнинг натижалари тушунилади. Бундан ташкари, ташки савдо божхона статистикасида куйидагиларнинг ҳисоби юритилади:

  • Тўлов воситаси ҳисобланмайдиган танга бўлмаган олтин ва кумуш;

  • Ҳадя, текин ёрдам сифатида бадаллар ҳисобига БМТ техник кўмаклашиш жамғармасига етказиб бериладиган товарлар;

  • Ҳарбий максаддаги товарлар;

  • Электр энергияси, сув, товарларни (нефть, газ) кувурлар оркали етказиб бериш;

  • Хорижий кемалар, самолётлар ва юк автомобиллари учун сотилган ҳамда тегишлича мамлакат кемалари, самолётлари ва юк автомобиллари учун чет элда сотиб олинган бункер ёкилғи, ёнилғи, озик - овкат ва материаллар;

  • Бир йилаг ва ундан кўп вактга ижарага олинган товарлар (етказиб бериш вактида ижарага олинган товарнинг тўлик киймати бўйича ҳисобга олинади);

  • Мамлакатга олиб келинган ҳолда кайта экспорт килинадиган товарлар;

  • кўшма корхоналарнинг устав жамғармаси ҳисобига олиб кирилган (олиб чикилган) товарлар;

  • товарлар олиб кирилиши ва олиб чикилиши вактидан катъий назар мамлакат ҳудудида ва чет элда ўтказиладиган ярмакалар, кўргазмалар ва бошкаларда сотилган (сотиб олинган) товарлар;

  • олиб кирилиши ва олиб чикилиши вактидан катъий назар консигнаторлар оркали сотилган (сотиб олинган) товарлар;

  • олиб чикилган (олиб кирилган) кино, теле, видео ва аудио маҳсулотлар, лицензиялар ҳакини тўлаш ҳам шу жумлага киради;

  • муомалада бўлмаган кимматли коғозлар, банкнотлар ва тангалар (уларнинг тижорат киймати бўйича ҳисобга олинади);

  • ишлов бериш максадида олиб кирилган (олиб чикилган) товарлар;

  • чет элдаги ташкилотлар истеъмоли учун экспорт – импорт операцияларини амалга оширувчи бошка мамлакатлар ташкилотлари контрактлари бўйича сотиб олинган товарлар ва тегишлича мамлакатда хорижий ташкилотлар истеъмоли учун контрактлар бўйича сотилган товарлар;

  • шахсий тусддаги почта жўнатмалари баҳолаш киймати бўйича (жўнатмада кўрсатилган киймат);

  • мусодара килинган импорт товарлар;

  • муайян муддат тамом бўлгач бир хил номдаги товарларни кайтариш шартларида олиб чикилган (олиб кирилган) товарлар (товар ссудаси).

Давлат чегараси оркали товарлар олиб ўтилиши билан боғлик бир канча операциялар ташки савдо ҳажмига киритилмайди ва бинобарин, божхона статистикасида ҳисобга олинмайди. Бундай товарларга куйидагилар тегишлидир:

  • монетар олтин, яъни миллий ва халкаро банклар алмаштирадиган олтин;

  • муомаладаги кимматли коғозлар, банкнотлар ва тангалар;

  • мамлакат ҳудуди оркали ўтувчи транзит хорижий товарлар;

  • мамлакатга олиб кирилмайдиган кайта экспорт килинадиган товарлар;

  • вактинча олиб чикиладиган ва тегишлича олиб туриладиган товарлар (жумладан, кўргазмалар, ярмаркалар ва консигнация учун мўлжалланган товарларнинг сотилмайдиган кисми), пойгалар, югуришлар ва шунга ўхшашларда катнашиши учун вактинча олиб чикиладиган ва олиб кириладиган ҳайвонлар; прокат учун чет элга олиб чикиладиган ҳамда кайтиб олиб кириладиган ватан кино ва телефильмлари; савдо намуналари сифатида олиб чикиладиган ва олиб кириладиган товарлар;

  • чет элга вактинча олиб чикиладиган ва олиб кириладиган кайтариладиган идиш. Контейнерлар ва транспорт воситалари ҳамда уларнинг кайтарилиши;

  • йўловчиларнинг шахсий багажи, чет элдаги элчихоналар, дипломатик миссиялар, ваколатхоналар, савдо ваколатхоналари ва бошка ташкилотлар учун мўлжалланган ашёлар (хизмат ва шахсий) (чет элда мамлакат билан унинг ташкилотлари ўртасида товарлар ҳаракати товарларнинг мамлакат ичидаги ҳаракати деб тушунилади);

  • бир йиладн кам муддатга ижарага олинган товарлар;

  • тузатиш учун жўнатиладиган ҳамда тузатишдан кейин кайтариладиган транспорт воситалари ва асбоб – ускуналар;

  • экспорт учун тайёрлаган товарлар, бирокмамлакат ташкилотларига улардаги мавжуд ўз валюта маблағлари ҳисобига сотилган товарлар;

  • мамлакат ҳудудидаги хорижий харидорларга (элчихоналар, ваколатхоналар, савдо ваколатхоналари) хорижий валютага улгуржи ва чакана савдо оркали сотилган товарлар;

  • ижарага олинган кўчмас мулк (бинолар, ер ва бошкалар);

  • мамлакат ичида кўшма корхоналар ва ташкилотлар томонидан сотиладиган (сотиб олинадиган) товарлар;

  • давлат чегараси билан чекланган ҳудуд доирасида эркин зонада (эркин зонадан) олиб ўтиладиган товарлар.

Ташки савдо статистикаси ахборотида экспорт ва импорт микдори ва киймати, ташки авдо баланслари сальдоси тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлади ҳамда у ёки бу товарнинг ишлаб чикарилган мамлакати ва етказиб бериладиган мамлакати тўғрисида, етказиб бериш шартлари, нархлар ва бошкалар ҳакида тасаввур беради.


Пул ифодасида ҳисоблаб чикилган экспорт ва импорт асосий иктисодий кўрсаткичлар ҳисобланади. Унинг негизида ташки савдо самарадорлиги аникланади, ташки савдо баланси сальдоси, мамлакат тўлов балансида ташки савдонинг ўрни ва аҳамияти белгиланади. Ташки савдода муомалада бўлувчи товарлар ҳисоби нафакат киймат, балки микдор кўрсаткичлари оркали амалга оширилади, бу аник битишув нархлари ёки ўртача статистик нархлартўғрисидаги маълумотларни олиш имконини беради. Ташки савдо божхона статистикасини шакллантириш учун куйидаги кўрсаткичлардан фойдаланилади:
Ҳисобот даври;
Товар окими йўналиши (олиб кириш ёки олиб чикиш);
Олиб киришда товар ишлаб чикарилган мамлакат; олиб чикишда товар етказиб бериладиган мамлакат;
Статистика киймати;
Товар коди ва номи;
Нетто оғирлик;
Ўлчашнинг кўшимча бирликлари коди ва номи;
Ўлчашнинг кўшимча бирликлари бўйича микдор;
Битишув хусусияти;
Божхона режими тури;
Товар жўнатувчи (олувчи)нинг тоифаси;
Минтака.
Келтирилган кўрсаткичлар факат ташки савдо статистикаси бўйича вакти – вакти билан материалларни эълон килиш ватайёрлаш имконини берибгина колмай, балки ҳар хил таҳлилий тадкикотлар тайёрлаш, шу жумладан, минтакалар бўйича ташки савдо ривожланиши тўғрисидаги маълумотларни олиш, шунингдек ташки иктисодий алокалар катнашчилари тоифалари бўйича экспорт – импорт операциялар таҳлилини ўтказиш имконини беради.
Муайян даврда экспорт ва импортда юз бераётган ўзгаришларни тўлик таҳлил килиш учун экспорт ва импорт физик ҳажми индекси кўрсаткичларидан (товарлар нархлари ўзгаришидан катъий назар экспорт ва импорт ҳажмлари динамикасини акс эттиради) ва экспорт импорт ўртача нархлари индекси (нархлар ўзгаришининг товарнинг умумий кийматига таъсирини акс эттиради) кўрсаткичларидан фойдаланиш назарда тутилади.
Экспорт – импорт операцияларининг киймат ҳажми, ташки савдо ҳамкори мамлакати валютасида ифодаланган клиринг операциялари ҳам шу жумлага киради, Ўзбекистон Республикаси Маркази банки маълумотлари бўйича валюта курслари асосида АқШ долларига кайта ҳисобланади.
Агар контракт хорижий валютада имзоланган бўлса, у ҳолда ушбу валюта АқШ долларига ва тегишлича сўмга кайта ҳисобланади, агар контракт сўмда имзоланган бўлса, сўм АқШ долларига кайта ҳисобланади. Хорижий валютани сўмга ва АқШ долларига кайта ҳисоблаш Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича амалга оширилади.
Текин ёрдам тартибидаги экспорт – импорт операцияларини, товар айирбошлаш (бартер) операцияларини баҳолаш тегишли мамлакатларнинг бозоридаги товарлар нархлари ёки тижорат асосидаги экспорт – импорт операциялар амалга ошириладиган бир номдаги товарлар нархлари бўйича амалга оширлади. Агар баҳолаш АқШ долларида эмас, балки бошка валюталарда бажарилган бўлса, у ҳолда ушбу валюталар ҳам хорижий валюталар курслари асосида АқШ долларига кайта ҳисобланади. Бундан куйидаги алгоритм бўйича товарнинг статистика кийматини ҳисоблаб чикиш мумкин бўлади. бу ҳолда статистика кийматини чикариш формуласи куйидагича кўринишда бўлади:
Товарлар экспорти (импорти)нинг жуғрофий таксимланиши мамлакатлар бўйича товарлар келиб чикиши ва истеъмол килиниши белгиларига мувофик бажарилади:

  • экспорт товарлар борадиган (истеъмол килинадиган) мамлакат бўйича акс эттирилади;

  • импорт товар келиб чиккан (ишлаб чикарилган) мамлакат бўйича акс эттирилади.


Download 1,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish