Боб. “Қайрағоч” конини кон-геологик ва кон-техник тавсифи


Тик стволни қия Штольня ва кўр



Download 0,71 Mb.
bet10/33
Sana21.02.2022
Hajmi0,71 Mb.
#28107
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   33
Bog'liq
Najmiddin diplom

Тик стволни қия Штольня ва кўр
ствол билан кесишиши схемаси. стволлар билан очиш схемаси.
Коннинг юқори қисми (гаризонт 1140 м юқори қисми иккта капитал штольня билан очилган-1, коннинг пастки қисми руда ётқизиғига тик жойлаштирилган тик кўр ствол билан-2 ёки қия ствол-3 билан очиш схемаси 11-расм да кўрсатилган) 2

Qayrag’och konini ochish va razvedka qilish uchun shtolnya № 3 ( gor. 1100 m), shtolnya № 4 ( gor. 1220 m) va shtolnya № 12 ( gor. 1000 m) larda ish olib borilgan.


Olmaliq kon metallrgiya kombinati 2007- yilgi ko’rsatmasiga binoan shtolnyalarda quyidagi ochish va kon lahimlarini qayta tiklash ishlari amalga oshirilgan:
-Shtolnya № 3 da 2.3 km li stvol tomon aylanma yo’l o’tolgan va bir qancha uchastkalarida lahimni tiklash ishlari, jumladan metal va temirbeton mustahkamlagich bilan mustahkamlangan.
-Shtolnya № 4 da 50 m uzunlikdagi lahim qayta tiklanib, 200 m uzunlikdagi shtolnya o’tilgan.
-Shtolnya № 12 da ham kon lahimlarini tiklash ishlari amalga oshirilib, metal va temirbeton mustahkamlagich bilan mustahkamlangan.
1 Қазиб олиш тизимларининг умумий характирискаси.
Фойдали қазилма конларини қазиб олиш тизимларини таснифлашда уларни ўрганиш, қиёсий баҳолаш каби умум тан олинган асослар муҳим аҳамиятига эгадир. Амалиётда қўлланишга қулай ва қўйилган мақсадларга тўла жавоб бера оладиган таснифларга ажратиш мураккаб иш эканлиги ҳам маълум.
Фойдали қазилмаларни ер ости усулида қазиб олишнинг таснифларини кўпчилик адабиётлардан маълум бўлганларидан бири фақат тошкўмир (қатламли) конларга багишланган бўлса, бошқаси фақат руда конларигагина тегишли.
Саноат тармоғининг турига кўра кўмир ва руда конларини ер ости усулида қазиб олиш технологияларидаги фарқига боғлиқ ҳолда таснифлаш илгаридан амалиётда ўз тасдигини топган. Шунинг учун ўқув курсларида ҳам бири иккинчисидан фарқ қилади.
Руда конларини ер ости усулида қазиб олиш тизими ўзининг ниҳоятда кўп хиллиги билан бири-иккинчисидан фарқ қилади. Бу кўп хилликни ва тизимлар таснифини яратиш мураккаблигини бир неча турдаги сабабларга кўра тушунтириш мумкин.
Биринчидан, «қазиб олиш тизими», ҳақидаги тушунчанинг ўзи кенг маънога эга. Улар бир томондан қазиб олинаётган конда ҳар хил кўринишда жойлашган, етарлича мураккаб, тайёрловчи ва қазиб олишга хизмат қиладиган лаҳимларнинг етарлича мураккаб йиғиндиси, бошқа томондан эса мураккаблиги жиҳатдан аввалгисидан кам бўлмагани қазиб олиш технологик операциялар комплексини ифодалайди.
Шу муносабат билан қазиб олиш тизимлари ўзаро кўпгина белгилари билан фарқ қилади:
қазиб олинадиган участкада, блокда, панелда, тайёрловчи ва кесувчи лаҳимларнинг жойлашиши ва тури бўйича;
қазиб олиш йўналиши, руда танасининг ётиш элементларига нисбатан унинг чўзиқлиги бўйича, чўзиқлигига кўндаланг кўтарилиш, пасайиш йўналишларида ва комбинациялаштирилган йўналишларда силжиб илгарилайди;
қазиб олиш давомида ҳосил бўлган бўшлиқнинг ҳолати ва бўшлиқнинг турғунлигини таъминлаш усуллари ёки очиқ қолдириш, рудани магазинлаш, қазиб олинган бўшлиқларни тўлдириб мустаҳкамлаш, ёндош жинсларни қулатиш, руда ва унга ёндош жинсларни қулатиш;
қазиб олинадиган кавжойнинг тузилиши ва шакли бўйича-сидирғасига, поғонасимон, нимқаватли, қаватли ва уйиб кириладиган камерасимон шаклда қазиб олиш босқичларининг сони бўйича бир босқичли, икки босқичли, кўп босқичли;
кўтариш усуллари ва рудани қазиб олинган жойидан юклайдиган манзилга етказиб бериш тартибига кўра.
Бу асосий белгиларни ҳар хил комбинацияларини қўшиб, қазиб олишни кўпгина тизимларини яратиш имконини берди.
Кўрсатилган ҳар хил белгиларни бирга қўшиб олиб бериш принципига асосланган ҳолда қазиб олиш тизимининг таснифини тўзишга уриниш, улкан, бири-иккинчиси билан кесишадиган, амалиётда қўлланиши мумкин бўлмайдиган тизимининг яратилишига олиб келган бўлар эди.
Руда конларини ер ости усулида қазиб олиш тизимлари таснифини яратиш мураккаблигининг, иккинчи сабаби, руда конларининг ҳар хил шаклда, ўлчамда ётганлиги ва ётиш бурчакларининг ҳар хиллиги, ётиш шароити, минералогик таркиби, унинг қиймати, руданинг физик-механик хусусиятлари ва ёндош жинсларнинг ҳарактерига боғлиқдир.
Фойдали қазилма конларини кон-геологик белгиларга мувофиқ синфларга, гуруҳларга бирлаштириб, қазиб олиш тизимларининг ҳар хил турини қўллашни аниқловчи тизимини яратиш, қазиб олиш тизимини танлашда ҳам фойдали бўлган булар эди. Шунинг учун барча руда конларини шу мақсадга кўра 18 та асосий турларга бўлганда ҳам ҳар бир турдаги кон учун камида уч-тўртта тасниф ёки ҳар хил тизимлар гуруҳини қўллаганда ёки унинг вариантларини ҳисоблаганда ҳам қўлланиши мумкин бўлар эди. Бошқа томондан жуда кўп тизимлар (ҳатто тизимлар таснифи ҳам) уч-тўрт турдаги конларгагина яроқли, шунинг учун қазиб олиш тизимини танлаганда бундай таснифларни танлаш, ишни енгиллаштирмайди (осонлаштирмайди) ва тизимни ўрганиш учун асос сифатида фойдаланиш ҳам мумкин эмас. Руда конларини қазиб олиш тизимларини адабиётларда эълон қилинган таснифларидан икки-учтасигина тасниф сифатида ўз аҳамиятини сақлаб қолган, қолганлари эса аҳамиятини йуқотган.
Кўпчилик таснифлардан воз кечилганлиги сабабларини таҳлил қилиш, шуни кўрсатадики, қазиб олиш тизимини ўрганиш, уларни қиёслаб (таққослаб) таснифларга қўйиладиган талабларини ифодалаш имконини яратишга мўлжалланган.
Қазиб олиш тизимини таснифларга бўлиш асосида ҳар бир тасниф ичида уни гуруҳларга бўлиш, қазиб олиш тизимини ҳарактерлови энг муҳим белгиларига қараб қайси гуруҳга мансублиги аниқланади:
1. Маълум таснифга мансуб тизимининг, гуруҳларга ажратишда ҳаммасида ҳам бир хил белгиларини ҳамма таснифлар учун қўллаш шарт эмас. Таснифни тизимларга ва гуруҳларга ажратишда асос қилиб ҳамма таснифлар учун ҳам таълуқли бўлган бир хил турдаги белгиларни ҳам қабул қилиш шарт эмас.
Ҳар бир таснифдаги тизимни ўзига хос ўзгача хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда, уларни гуруҳларга ажратишда ҳар хил белгилардан фойдаланиш мумкин. Бунда энг муҳими шуки тавсифлайдиган (ҳарактерлайдиган) белгиларининг мавжуд бўлишида юқорида келтирилган тизимни гуруҳларга ва кўринишлари бўйича ажратишга ҳам тегишли.
2. Таснифлар сони ортиқча кенг тармокланмаган бўлиши керак. Шу билан бирга тизимни ўрганиш учун асос сифатида улар етарлича аниқликда ифодаланган, ҳар бир синф гуруҳлари ва кўринишларининг чегараси ва улар оралиғидаги ўтиш шакли аниқ бўлиши керак.
3. Комбинациялаштирилган қазиб олиш тизими қабул қилинганда бу ҳолат юзага келиши муқаррардир.
4. Таснифга янгидан яратилган қазиб олиш тизими қўшилиб кетадиган бўлиши керак.
Таснифда қазиб олиш тизимига янгидан сунъий равишда ном берилмаслиги ва маҳаллий номлар ва терминлар билан аталмаслиги керак.
Шунинг учун, бевосита таснифларни ифодалашдан олдин, қатор ифода ва терминларга аниқлик киритиш зарур.

Download 0,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish