Шахта стволлари кўндаланг кесим юзаси тўғритўртбурчакли, доирасимон ва жуда кам элептик шаклга эга бўлади. Ҳозирги даврда кўпчилик рудникларда шахта стволлари доирасимон кўрилмокда.
Стволларнинг кўндаланг кесим юзасининг ўлчамлари уларнинг вазифасига боғлиқ ҳолда белгиланади. Капитал стволлар одатта руда ва жинсларни кўтариш, кишиларни шахтага тушириб чиқариш, мустаҳкамловчи материалларни тушириш ва шахтани шамоллатишга хизмат қилади. Шу стволдан шахта сувини чиқаришга ва сиқилган ҳаво энергиясини юборишга хизмат қиладиган метал қувирлар ҳам жойлаштирилади. Баъзан стволлар фақат руда ва жинсларни кўтаришга ёки кишиларни тушириб чиқаришга ёки фақат шамолатишгагина мўлжалланган бўлиши мумкин.
Қўлланиладиган бош лаҳимларнинг турларига кўра очиш усуллари қуйдагича гуруҳларга бўлинади: тик стволлар билан, қия стволлар билан, штольнялар ва комбинациялаштирилган усуллар билан очилади. Биринчи уч усулни оддий очиш усули гуруҳига бирлаштириш мумкин. Очувчи бош лаҳимларни ўтқазиш мумкин: кон бўйлаб, рудани ётган ёки осилган ёндош жинсларидан ёки шахта майдонининг флангларидан (четларидан); пуч жинсларидан ёки рудадан, руда танасини кесиб ўтувчи лаҳимлар билан ҳам очилиши мумкин.
Руда конларини очиш усулларининг асосий схемалари.
Оддий усуллари:
1. Кондаги руда ётқизиғининг осилган ва ётган ёнларидан ёки флангларидан тик шахта стволлари билан очиш:
2. Кондаги руда ётқизиғини осилган ва ётган ёнларидан ва флангларидан қия шахта стволи билан очиш;
3. Кондаги руда ётқизиғининг осилган ва ётган ёнларидан штольня билан очиш
Комбинациялаштирилган усуллари:
1. Ер юзасидан тик шахта стволи, тик кўр стволга ўтиш йўли билан конни очиш
2. Ер юзасидан тик шахта стволи, қия кўр стволга ўтиш йўли билан очиш
3. Ер юзасидан қия ствол, қия кўр стволга ўтиш йўли билан очиш.
4. Штольня тик кўр стволга ўтиш йўли билан очиш
5. Штольня, қия кўр стволга ўтиш йўли билан очиш
2. Конни тик стволлар билан очиш.
Фойдали қазилма танаси (қатлами) тикка яқин жойлашган конларни, тик стволлар билан очишда, бош ствол ва шахта майдонини ўргангалларида жойлашган ёрдамчи стволлар кон жинсларининг силжиш эҳтимоли бўлган зона ташқарисига жойлаштирилади (12-расм). Бош стволнинг ҳар-бир гаризонтидан очилаётган кондаги руда ётқизиғига қадар квершлаглар ўтқазилади, руда танаси бўйлаб эса ёрдамчи стволларга қадар штреклар ўтилади. Рудали конни бундай очиш усули кончилик саноатида кенг тарқалгандир. Ўзбекистон Республикаси кўпчилик рангли ва нодир металл конлари МДХ давлатларидаги конларга ўхшаш руда танасини ётган ёнига жойлаштирилган тик ва кўр стволлар билан очилган.
Осилган ёнлардан очувчи тик стволлар ўтиш усули ҳам қўлланилади, чунки бу усулда квершлагларининг умумий ўзинлиги ётқизилган ёнлардагига нисбатан одатда анча узун бўлади.
Бу усул айрим ҳолатларда қўлланилади, рудани ётган ён тмонида сув жуда кўп бўлиб, улар турғун бўлмаган ҳолатда ёки ствол ётган ён томонига жойлаштириш ер рельефи широтига мувофиқ ер юзаси транспорти қатнаши, ер юзаси майдонида қурилиш ишларини амалга ошириш қийин бўлган ҳолда қўлланилади.
1-расм. Вертикал стволлар билан очиш схемаси:
1 – юқори қават ташиш штреки; 2 – пастки қават ташиш штреки;
3 -ташувчи квершлаг; 4 – вертикал стволни коннинг осма тарафидаги ҳолати; 5 – бош ствол; 6 – ёрдамчи ствол.
Баъзан шахта майдони қанотларидан бирида жойлашган тик ствол билан очилади (1-расм қаралсин). Бу ҳолатда у ёрдамчи ствол вазифасини бажаради.
Конни флонга қисмидан очиш усилининг афзалиги битта ёрдамчи ствол ўтиш билан кифояланиш имкони мавжудлигидур.
Бу очиш усулининг камчилиги жуда ҳам муҳим бўлиб, очиш масофаси узаяди ер ости транспортининг нархи юқори бўлади, тайёрланиш ишлари конни шамоллатишни муракаблаштиради. Шунинг учун шахта майдонининг қанот қисмидан очиш мақсадга мувофиқ бўлади, агар ётқизилган қисмида тугалланган қурилиш мавжуд бўлса ва унинг гидрогиологик шароити шуни тақазо этса яна конни қанот қисмидан очишдаги камчиликдан кўра унинг афзаллиги юқори бўлган ҳолатда қўлланилади.
Гаризонтал ва салгина қия жойлашган гаризонтал йўналишидаги ўлчамлари катта бўлган конларни тик стволлар билан очиш мумкин (13-расм) тик ствол 1, конни кесиб ўтади. Бу ҳолатда-2 ни силжис зонаси ташқарисига жойлаштирилса, ўлчамлари узун бўлган квершлаглар ўтишга тўғри келади.
2-расм. Конни кесиб утувчи тик стволлар билан очиш схемаси.
Руда танасининг чўзиқлиги бўйича ўлчамлари катта, гаризонтал ва салгина қия жойлашган конларни очишда бундай усул имкони бўлган ягона усул бўлиб кенг кўламда қўлланилади. Чуқур бўлмаган конларда қолдириладиган муҳофазаловчи целикнинг ўлчами ката бўлмайди. Шунинг учун оғиш бурчаги кичик ўлчамда бўлган очиш схемасида тикга яқин жойлашган конларга нисбатан сезиларли даражада эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: |