4 Конни штольнялар билан очиш.
Конни штольнялар билан очиш бошқа очиш усулларига нисбатан қатор афзаликларга эга, шунинг учун ер юзаси рельефи ва коннинг ётқизилиш шароити штольня билан очишга имкон берса бу усул қулайлиги билан ўзининг самадорлигини кўрсатади.
Штольня руда танасининг ётқизиғига нисбатан қуйдагича жойлаштирилиши мумкин: руда танасининг чўзиқлиги бўйича, руда танасини чўзиқлигига кўндаланг ёки чўзиқлиг чизигига кўндаланг жойлаштирилиши ҳам мукин.
Руда танасининг қалинлиги юбқа бўлган конларни очишига унинг танасининг чўзиқлиги бўйича руда бўйлаб ўтказилади; руда танаси жуда қалин бўлган конда штольня одатда руда танасини параллел равишда ёндош жинслардан ўтқазилиб ундан кон танасига қадар квершлаг ёки кириб ўтиладиган ортлар (орт-заездлар) ўтказилади. Штольня руда танасини осилган ёки ётқизилган ёнларидан бирига жойлаштирилганда руданинг чўзиқлигига нисбатан кўндаланг очилса тог ён багри ҳолатига қараб аниқланади.
Коннинг штольня жойлаштирилган юза сатхидан юқорисида бўлган қисмини одатда бир неча қаватларга бўлиб қазиб олинади, шунинг учун конни очишга 2 хил вариант қўлланилиши мумкин.
1 вариантда ҳар бир қават алоҳида штольнялар билан очилиши мумкин. Бу штольня гаризонтни шамоллатиш, материаллар ташиб келтриш, рудамас жинсларни чиқариш ва кишилар ҳаракатланишага хизмат қилади. Руда пастки гаризонтга руда тушириладиган махсус лаҳим орқали туширилади (5-расм).
5-расм. Руда танасининг чўзиқлиги бўйича конни очиш схемаси:
1 - ётқизилган ён жинслардан ўтказилган капитал штольня; 2 - пуч жинслар агдармаси; 3 - қаватдаги рудадан ўтилган штольня; 4 - руда тушириладиган лаҳим; 5 – квершла
2 вариантда энг пастки қисмида битта капитал штольня ўтказилади бу вариантда руда танасининг жойлашиш шароитига кўра ҳар бир қаватда узун ўлчамдаги штольнялар ёндош жинслардан ўтказилиши керак. Штольня сатхидан юқорисида жойлашган қаватлар капитал восстаюший ёки ер юзасига чиқмайдиган шамолатувчи стволлар нарвон бўлиши ва клетлар бўлимларидан иборат бўлиши мумкин. Юқори қаватлардаги рудани тушириш учун бир неча руда туширувчи лаҳимлар ўтказилади.
Штольня усулида конни очиш «Апатит» ишлаб чиқариш бирлашмасининг рудникларида апатита-нефилин рудаларини қазиб олишда, «Расвунгарри» руднигида кон захираси кўндаланг кесим юзаси 36 м2 узунлиги 5 км бўлган штольня билан очилиб рудани руда тушурувчи лаҳимлардан пастки гаризотга туширилади. Руда туширувчи лаҳимларнинг диаметри 5-6 метр, чуқурлиги 130-600 метрни ташкил этади.
«Олтин-топган» кони қатор штольнялар билан очилган бўлиб, руда капитал транспорт штольняга руда тушурувчи лаҳимлар орқали тушурилган. Унинг чуқурлиги 50-80 м деаметри 5-6 метрни ташкил килган. Транспорт штольнянинг узунлиги 2 км бўлган.
Шнольня усули билан «Садон» полиметалл кони (штольнянинг узунлиги 5 км га яқин) «Эль-Сальвадор» мис кони (Чили) штоньянинг узунлиги 5, 85 км, «Клаймакс» молибден кони (АҚШ) ва Ўзбекистонда «Кочбулоқ» олтин конлари ҳам штольня билан очилган.
Штольнялар оғзини шундай жойга жойлаштириш керакки унга баҳорги, кузги ёмгир, сел сувлари кира олмайдиган бўлиши керак. Штольня оғзига яқин саноат майдончасини ўлчами унга жойлаштириладиган бино иншоатларини қуришга етарли майдончага келадиган транспорт йўли қулай жойлашган бўлиши керак. Охирги шартни бажариш имкони бўлмаган ҳолда рудани штольня майдонидан пўлат сим орқали қурилмада ёки конвейерларда ташийди.
Do'stlaringiz bilan baham: |