Боб. “Қайрағоч” конини кон-геологик ва кон-техник тавсифи


Конни комбинациялаштирилган усулда очиш



Download 0,71 Mb.
bet9/33
Sana21.02.2022
Hajmi0,71 Mb.
#28107
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   33
Bog'liq
Najmiddin diplom

5 Конни комбинациялаштирилган усулда очиш.
Комбинациялаштириб очиш усулларининг моҳияти шундан иборатки, коннинг юқори қисми битта очувчи бош лаҳим билан очилса, пастки қисми эса бошқа лаҳим билан очилиб рудани ҳар иккала очувчи лаҳимларидан ер юзасига чиқаради.

7-расм. Конни тик погана симон схема билан очиш: 1-ствол (ер юзасидан конни ўтказилган) 2-кўр стволлар
8-расм «Мак-Интайр» руднигида очиш схемаси
1-тик ствол; 2-кўр стволлар; 3-концентрцион гаризонтлар.
Бундай очиш усули руда танаси катта ўлчамдаги чуқурликга жойлашган бўлса, рудани битта стволдан кўтарганда берилган қазиб чиқариш қувватини таъминлаш имкони бўлмаганда шундай усулни қўллаш мақсадга мувофиқ келади.
Коннинг гаризонти ер юзасида 1200 м чуқурлигига тик ствол билан очилса унинг пастки қисми ер юзасига чиқмайдиган тик ёки қия кўр стволлар билан очилади (8-расм).
Ер юзасидан ўтказилган стволнинг чуқурлиги, битта стволда максимал йўл қўйилган кўтариш баландлиги билан аниқланади. Очишнинг иккинчи поганаси ер юзасига чикмайдиган кўр ствол билан одатда 600-1200 м чуқурликгача бўлган қисми қабул қилинади. Поғонали очиш усули кўтариш кўрилмасининг иш умумдорлигини оширишдан ташқари, пастки (чуқурдаги) гаризонтлардаги квершлаглар узунлигини қисқартириш имконини яратади.
Поғонали очиш усули «Чемпион-Риф» олтин конида (Ҳиндистон) қўлланилган бу ерда тик ствол ер юзасидан 1976 метр чуқурликгача бўлган қисми очилиб унинг пастки қисми 2 та тик жойлаштирилган ер юзасига чиқмайдиган кўр ствол билан 3300 м бўлган чуқурликгача очилган. Бош стволда юк икки қаватли клетда кўтарилган. Клетга 50 киши ва ҳар бирининг сиғими 1.25 т бўлган 4 та вагонетка жойлаштирилади коннинг осилган ёнидан бир неча ёрдамчи стволлар ўтказилган. «Мак-Интайр» (Канада) конининг рудниги ер юзасидан тик ствол билан 1175 м чуқурликдаги гаризонтга қадар очилиб пастки қисми ер юзасига чикмайдиган 2 та кўр стволлар билан 2200 м чуқурликгача очилган. (7-расм) кон томирли руда бўлиб оғиш бурчаги 70-80º. 3 та стволнинг ҳаммаси ҳам скитли ва клетли кўтариш қурилмалари билан ускуналанган. Қия ва салгина қия жойлашган коннинг чуқур гаризантларини очишда коннинг осилган ён қисмидан тик стволлар ўтказиб, рудани ётган қисмидан эса қия ствол ўтказилган (9-расм).

9-расм. Чуқур гаризонтларни комбинациялаштириб тик ва қия стволлар билан очиш:
1 - тик ствол; 2 - қия ствол; 3 - қия кўр ствол.
Жанубий Африка республикасининг чуқур олтин рудникларида 2 асосий вариатларни қўллаш кенг тарқалган:
1. Конни қазиб олиш бошланганида унинг юқори қисм 608 м чуқурликгача тик стволлар билан очилган (20-расм, а қаралсин) руда танасининг ётган ёнини пастки ёнидан қия кўр ствол ўтқазилиб мустақил кўтариш кўрилмаси билан ускуналанган. Қия кўр стол ўтишнинг асосий сабаби квершлаглар узунлигини қисқартиришга интилиш натижасидир
2. Кон ер юзасидан қия ствол билан очилади (20-расм, б қаралсин) коннинг унинг узунлиги катта ўлчамда етганида тик стволга ўтадиган қия стволда бир поғонали кўтаришни икки поғонали қия ва тик кўтариш схемаси билан алмаштирган.
Тик стволни қия ствол билан кесишиши схемаси 21-расмда кўрсатилган. Қия кўр стволни кутарувчи машинаси, машина камераси-1 га ўрнатилган. Рудани скипда руда туширувчи лаҳим-4 га ва бункер-3 га келтирилади. У жойдан тик ствол-2 скипига юкланади.
Тоғли жойларда штольня сатхидан пастки қисмида жойлашган конни комбинациялаштирилган усулда очиш схемаси ҳарактерланади. Бу ҳолда штольнянинг пастки қисмини кўр ствол билан очиш схемаси қўлланилади. Агар штольня билан конни фақат юқори қисмини очиш мумкин бўлса, унинг пастки қисми тик кўр ствол ёки қия стволлар билан штольняда очилади (10-расм




Download 0,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish