Боб. “Қайрағоч” конини кон-геологик ва кон-техник тавсифи


Техник-иқтисодий таққослаш ва қазиб олиш тизимини танлаш



Download 0,71 Mb.
bet18/33
Sana21.02.2022
Hajmi0,71 Mb.
#28107
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   33
Bog'liq
Najmiddin diplom

Техник-иқтисодий таққослаш ва қазиб олиш тизимини танлаш.
Қазиб олиш тизимини танлашда энг кенг тарқалган усул инкор қилиш усули бўлиб, унинг моҳияти конда ёки унинг бир қисмида қўлланилиши мумкин бўлган барча мавжуд қазиб олиш тизимларини кўриб чиқиб, ушбу конни кон-геологик шароитига, кон-техник ҳарактеристикасига мос келмайдиганларини инкор этишдан иборат.
Биринчи қарашда инкор этиш усули жуда катта ҳажмдаги иш, чунки бунда кўп сонли қазиб олиш тизимларини кўриб чиқиш талаб этилади. Шу кўрилган вариантлардан биттасини ёки бир нечтасини танлаб қолдириш керак бўлади. Аслини олганда инкор этиш усули мураккаб усул эмас, ҳеч қачон ҳам ҳамма қазиб олиш тизимларини кўриб чиқишга тўғри келмайди чунки конни кон-геологик шароитига тўғри келмайдиган алоҳида тизимларгина қолдиради. Шуларнинг ичидан ҳам, кўплари кон шароитига тўғри келмаганлиги учун яроқсиз деб инкор этилади. Техник-иқтисодий кўрсаткичларнинг сўнгги кўрсаткичларини таққослаб солиштириш учун икки-учтагина тизим қолади.
Шуни назарда тутиш керакки қазиб олиш тизимини танлаш ўта масъулиятли масала бўлиб, уни танлаб, қўйилган масалани ечишда вақтни тежаб қолиш керак эмас. Бу муҳим масалани ечимини топишда тўғри, ҳар томонлама тўплаган кон-геологик омилларни бир-бири билан ўзаро боғлиқлигини аниқлаш керак. Бу талабга инкор этиш усули жавоб беради.
Қолган тизимларни техник иқтисодий кўрсаткичларини таққослаб, уларнинг ичидан юқорироқ техник-иқтисодий кўрсаткичларга эга бўлган тизим аниқланади. Танланган тизимни ўзил кесил қабул қилиш учун кўпинча икки-учта қазиб олиш тизимини саноат синовидан ўтқазишга тўғри келади.
Тизимни констуктив элементларини аниқлаш учун қоидадагидек ишлаб чиқариш шароитида амалий тажрибада синаб кўрилишни тақоза этади. Янги самарали қазиб олиш тизимини ва уларнинг конструктив элементларини кенг кўламда ва доимий амалий синовдан ўтқазиш, қазиб олиш технологиясини такомиллаштиришга рудникни муваффақиятли ишлашига асосий гарови бўлади.
Қазиб олиш тизимини техник-иқтисодий жиҳатдан таққослаш. Рудани қазиб олишда унинг йўқотилиш ва сифатсизланиш миқдорини ҳар хиллиги оқибатида одатда улар анчагина бўлса ҳам 1 т руда таннархида тўлалигича акс эттирилмайди. Аксинча, йўқотилиш ва сифатсизланиш даражаси юқори бўлган қазиб олиш тизимида, кўпинча рудани таннархи паст бўлганлиги билан фарқ қилади.
Шунинг учун қазиб олиш тизимини танлашда тизимни самарадорлигини 1 тонна рудани таннархи бўйича баҳолаш ва таққослаш мумкин, агар сифатсизланиш кўрсаткичларининг миқдори фарқ қилмайдиган бўлса. Бошқа ҳамма ҳолатда ҳам бундай баҳолаш хато натижаларга олиб келиши мумкин.
Қазиб олиш тизимини кончилик корхонасини товар маҳсулоти - концентрат ёки металл таннархи билан солиштириб, таққослаш мумкин. Лекин бу кўрсаткич қазиб олиш тизимини иқтисодий самарадорлигини ҳамма вақт ҳам тўғри ва тўлароқ баҳолаш имконини бермайди, чунки бундай баҳолашда рудани йўқотилишидан ҳалқ хўжалигига келадиган зарар ўз аксини топмайди.
Қазиб олиш тизимини иқтисодий самарадорлигини кончилик корхонасини охирги маҳсулоти (концентрат ёки металл) ни сотишдан олган йиллик фойдасини миқдори билан ҳисоблаш керак ёки фойда миқдорини капитал қўйилмалар миқдорини йиғиндисига нисбати билан ёки кончилик корхонасиниг ишлаб чиқариш фондларининг қийматига нисбати билан баҳоланади.
Лекин кончилик корхонасини йиллик фойдалари йиғиндисини ва капитал қўйилмалар миқдорини ҳисобига қараб аниқлаш жуда мураккабдир.
Кони бир қисмида (алоҳида блокларда, руда танасида) рудани қазиб олиш тизимини танлашда 1 т рудани қазиб олиш таннархини иқтисодий баҳолаш тартибидан фойдаланиш мумкин, бунда 1 т рудани қазиб олшда таққосланаётган тизимдаги ҳар хил миқдорда рудани йўқотилиши ва сифатсизланишидан кўриладиган зарарни ҳисобга олган ҳолда баҳолаш керак.
Бундай таққослашда қазиш таннархи, қазиб олинган рудани таркибий қисмидан фойдали бирикмалар миқдорини ҳисобга олган ҳолда аниқланади. Ҳисоб-китоб қилинган 1 т қазиб олинган руда балансидаги (С) металлни миқдори билан ҳисоблаш қулай бўлади. Рудани йўқотилиши ва сифатсизланишидан келган иқтисодий зарарни бу ҳолда 1 т рудани балансдаги металл миқдори билан ифодалаш керак.

Download 0,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish