Қазиб олинадиган 1 т руданинг таннархини балансдаги руда таркибидаги металл миқдорига боғлиқ ҳолда аниқлаш. Кончилик корхонасида 1 т руда массасини қазиш таннархи ҳисобга олинади, бунга баланс захирадаги руда ва қазиб олиш вақтида унга аралашган баланс ташқарисидаги руда ва бошқа жинслардан иборатдир. Таққосланаётган қазиб олиш тизими учун балансдаги руда таркибидаги бир хил миқдордаги фойдали бирикмалар с ни руда массасидаги миқдорини а1 ва а2 деб белгилаймиз.
Бу масалани ечимини соддалаштириб осонлаштириш учун тўлиқ бўлмаган 1 т рудани таннархини таққослаш учун унинг бир қисминигина қабул қиламиз яъни 1 т рудани қазиб олишга тайёрлаш, қазиб олиш, юкловчи люкларга қадар етказиб беришда сарфланган ҳаражатларгина ҳисобга олинади, чунки бошқа ишлаб чиқариш жараёнлари қоидадагидек қазиб олиш тизимига боғлиқ эмас.
Таннархнинг бу қисмини қазиб олиш тизими бўйича таннархи дейилади.
Агар баланс захирадиги руда таркибида фойдали бирикмалар “с”, руда массасидагини эса “а” десак, у ҳолда 1 т қазилган рудадаги баланс захирага тўғри келадигани (с:а) тонна, қазилган товар руда бўлади. Шунинг учун тизимга мувофиқ қазилган 1 т руданинг таннархи Сб (сўм/т), балансдаги фойдали бирикмалари тенг 1 т руда массасини тизим бўйича таннархига Ст кўпайтмасини, 1 т фойдали бирикмаларни балансдаги ва тавар рудаги нисбат (с:а) билан аниқланади:
Сб=Стс/а (1)
яъни таққосланадиган тизимлар учун:
С1б=С1тс/а1 ва С2б=С2с/а2.
Рудани сифатсизланишидан келадиган иқтисодий зарарни аниқлаш. Рудани бу турдаги қазиб олиш тизимида, бошқасига нисбатан юқори даражада сифатсизланишидан келадиган иқтисодий зарарни аниқлаш учун, таққослаб-солиштириб кўриладиган тизимдаги 1 т рудага аралашган жинслар миқдорини фарқини билиш керак бўлади.
Руда массаси таркибидаги фойдали бирикмалар таққосланаётган тизим учун а1 ва а2 1 т балансдаги рудага аралашган жинслар тенг:
Х1=(с-а1)/а1, (2).
Иккинчи тизим учун
Х2=(с-а2)/а2 (3).
Балансдаги 1 т рудага аралашган пуч жинслар миқдорини фарқи таққосланаётган тизим учун (а1<а2) бўлганида қуйидаги кўринишга эга бўлади:
Хд=Х1-Х2=(с-а1)/а-(с-а2)/а2 = с/а1-с/а2 (4).
Қазиб олишнинг биринчи тизимида кўрган Ур (сўм) миқдордаги иқтисодий зарар рудани сифатсизланиши ва унга Хд миқдордаги 1 т балансдаги фойдали бирикмаларига пуч жинсларни ортиқча қўшилиши натижасида, уларни қайта ишлашга сарфланган қўшимча ҳаражатлар йиғиндисидан иборат:
Ур=Хд=(Сд-Сс + Спер) (5)
бунда Сд - сифатсизланиш даражаси анча юқори бўлган биринчи тизимдаги 1 т руда массасини тўлиқ таннархи;
Сс - тизим бўйича 1 т руда массасини қазиб олишдаги нархига, ишлаб чиқаришни бошқа жараёнларидаги умумшахта ва умумрудник ҳаражатларини ҳисобга олмаган ҳолдаги таннархи;
Спер - 1 т руда массасини қайта ишлайдиган жойга ташиб келтиришдаги транспорт ҳаражатлари ва қайта ишлаш ҳаражатларини йиғиндиси.
Do'stlaringiz bilan baham: |